Xushnudbek.uz
515K subscribers
9.61K photos
2.45K videos
205 files
8.3K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
LIVE.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси ҳақидаги кўрсатувни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/1142002339256687/
Forwarded from Xushnudbek.uz
Абитуриент-2019: савол-жавоблар
#abituriyent

КВОТА-2019

БАКАЛАВР:
👉 Кундузги
👉 Сиртқи
👉 Кечки
👉 Мақсадли қабул

👉 МАГИСТРАТУРА

• Абитуриентдан қандай ҳужжатлар талаб этилади?
ЖАВОБ

• ДХМ ва ОТМлар орқали ҳужжат топшириш тартиби қандай?
ЖАВОБ
• Қайси ОТМларга давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топшириш мумкин?
ЖАВОБ
• Тест натижаси қачон эълон қилинади?
ЖАВОБ
• Чет тиллари бўйича қандай имтиёзлар белгиланган? IELTS сертификат ўтадими?
ЖАВОБ
• Ўтган йилги B1 сертификатлар бу йил B2 талаб қилинган жойга ўтадими?
ЖАВОБ
• Битта ОТМнинг 3 та факультетига ҳужжат топширса бўладими?
ЖАВОБ
• Учта ОТМ танлаш тартиби қандай бўлади?
ЖАВОБ
• Касбий (ижодий) имтиҳон топширадиганлар ҳам учта йўналишни танлай оладими?
ЖАВОБ
• Учта йўналишга алоҳида имтиҳон бўладими?
ЖАВОБ
• Учта ОТМ натижалари қандай ҳисобланади, бирор абитуриент бошқа ОТМдан каттароқ балл билан қайтиб келса, унда жойни бўшатиши керакми?
ЖАВОБ
• Сиртқи таълимда ҳам 3 та йўналишни танласа бўладими?
ЖАВОБ
• Иккита сиртқи, битта кундузги йўналишга топширса бўладими?
ЖАВОБ
• Кундузгига ҳужжат топшираётганда дипломни қайтариб берса, унда ўша диплом билан сиртқига топширса бўладими?
ЖАВОБ
• Тест натижалари чиққанда кира олмаган абитуриентлар сиртқи ёки кечкига қайта топшира оладими?
ЖАВОБ
• Учта ОТМни танлаш мажбурийми? 1 та ёки 2 та танласа бўлмайдими?
ЖАВОБ
• Учта йўналишга ҳужжат топширса, 3 марта 101 минг сўмдан тўлов қилинадими?
ЖАВОБ
• Онлайн ҳужжат топшириш учун электрон имзо талаб этиладими?
ЖАВОБ
• Кимлар онлайн ҳужжат топшира олмайди?
ЖАВОБ
• Ҳужжат топшириш учун қанча тўлов тўланади?
ЖАВОБ
• 5 та фандан имтиҳон тартиби қайси йилдан амал қилади?
ЖАВОБ
• Учта ОТМ танлашда фанлар кетма-кетлиги мос бўлиши шартми?
ЖАВОБ
• Фанлар кетма-кетлиги мос йўналишлар рўйхатини қаердан кўрса бўлади?
ЖАВОБ
• Вилоятдан туриб Тошкентдаги ОТМларга ҳужжат топширса бўладими?
ЖАВОБ
• Магистратурага қайси фанлардан имтиҳон бўлади?
ЖАВОБ
• ДТМ рухсатномаси қаердан олинади? Уни олиш учун ОТМларга бориш шартми?
ЖАВОБ
• Абитуриент тестни қаерда топширади?
ЖАВОБ
• Паспорти йўқолган ёки алмаштириш учун топширган абитуриентлар нима қилади?
ЖАВОБ
• Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун қандай янгилик бўлди?
ЖАВОБ
• Нима учун магистратура бўйича айрим йўналишларда фақат давлат гранти кўрсатилган?
ЖАВОБ
• Махсус сиртқи бўлим ёпилдими?
ЖАВОБ
• ЖИДУ ва Темир йўлларга ҳужжатлар фақат ўзида қабул қилинади
ЖАВОБ
• Учта йўналишни танлашда таълим тили (ўзбек, рус ва ҳ.к.) бир хил бўлиши керакми?
ЖАВОБ
• Абитуриентларга неча варақ қоралама (черновик) берилади?
ЖАВОБ
• Чирчиқ давлат педагогика институтига фақат Тошкент вилоятида пропискаси борлар қабул қилинадими?
ЖАВОБ
• Сиртқига топшириш учун стаж керакми?
ЖАВОБ


❗️Саволингизга бу ердан жавоб топа олмадингизми? Унда саволни изоҳда ёзиб қолдиринг, имкон даражасида жавоб бераман.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ўқишни кўчириш (перевод) масаласида

Талабалардан ҳар куни ўқишни кўчиришга оид жуда кўп саволлар келиб тушади. Ҳар бирига алоҳида жавоб бериб чиқиш имконим йўқ, шу сабабли мазкур мавзуга оид туркум маълумотларни навбати билан бериб боришга ҳаракат қиламан.

Шунингдек, #ўқишникўчириш орқали маълумотлар билан танишиб боришингиз мумкин.

Бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчирса бўладими?

Бу энг кўп бериладиган саволлардан бири. Масалан, кундузгидан кечкига ўтказса бўладими, сиртқидан кундузгигачи ва ҳ.к.

Ҳа, бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчириш мумкин, лекин барча ҳолларда ҳам эмас. Қуйида бирма-бир кўриб чиқамиз.

👉 Кундузги таълимдан қуйидагиларга кўчириш рухсат этилади:
• кундузги;
• сиртқи;
• кечки (сменали).

Кундузги таълимдан махсус сиртқига кўчириб бўлмайди.

👉 Сиртқи таълимдан рухсат этилади:
• сиртқи (фақат бир таълим соҳаси доирасида);
• кечки (сменали).

Сиртқи таълимдан кундузги ҳамда махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.

👉 Кечки таълимдан рухсат этилади:
• кечки таълим (фақат бир таълим соҳаси доирасида);
• кундузги.

Кечки таълимдан сиртқи ҳамда махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.

👉 Махсус сиртқи таълимдан бошқа таълим шаклига кўчириб бўлмайди, ўз навбатида бошқа таълим шаклларидан махсус сиртқига кўчириш талаби ҳам рад этиш учун асос бўлади. Фақат махсус сиртқида бир таълим соҳаси доирасидагина кўчиришга рухсат этилади.

👉 Шунингдек, мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа ОТМга кўчира олмайди.


👉 @xushnudbek 👈
​​Тўловлар қаерда тўланади?
#abituriyent

Аввалги йилларда битирган абитуриентлар рўйхатдан ўтиш учун махсус тўловни (101 минг 365 сўм) қаерда тўлашади?

ЖАВОБ: Аввалги йилларда тугатган абитуриентлардан тўлов:

- олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш учун мурожаат этганда — жойлардаги банклар кассалари орқали;

- давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтиш учун мурожаат этганда — ДХМда жойлашган банк кассалари ҳамда марказ ходимлари томонидан нақд ёки нақд пулсиз кўринишида қабул қилинади.

Шунингдек, тўловларни онлайн тўлаш имконияти ҳам бор. Бунинг учун пластик карточкангиз бўлиши керак. ДТМнинг расмий Телеграм каналида тўловни амалга ошириш бўйича кичик йўриқнома эълон қилинди.

Демак, Сиз дастлаб тўлов квитанцияси тайёрлаб олишингиз керак. Бунинг учун pay.dtm.uz сайтига кирасиз. Қўлланма билан танишинг.

Тўлов квитанцияси тайёр бўлгандан сўнг, 2 хил усулда тўловни амалга ошириш мумкин:

1. Мазкур квитанцияни чоп қилиб, банк орқали тўлов қилиш;

2. Пластик картангиз бўлса, “онлайн” тўлов тизими орқали тўлов қилиш. Бунда квитанция шакллангандан сўнг “Пластик карта орқали тўлов” тугмаси пайдо бўлади. Шу орқали тўлов тизимига ўтилади ва квитанциядаги инвойс рақамини киритиш орқали тўлов амалга оширилади.

❗️Изоҳ: Паспорт маълумотларингиз асосида ўз тўлов квитанциянгизни яратиб, ўзингизга тегишли бўлган инвойс рақамига тўловни амалга оширасиз. Расмда кўрсатилган квитанция ва инвойс рақами намуна учун берилди!


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
2018-2019 ўқув йилида 2.555 нафар мактаб битирувчилари олтин медал билан, 2.502 нафар ўқувчилар кумуш медал билан тамомлаган.

Эътиборли жиҳати Андижонда ҳаддан ташқари кўп олтин медаль берилган — нақ 736 та! Кумуш медал ҳам жуда кўп — 656 та. Жами медалларнинг 28%и Андижонда берилган.

Ёки Андижон ўқувчилари жуда билимли, ёки яна бошқа сабаб бордир.

❗️Мактабнинг олтин ва кумуш медаллари ҳамда лицей/коллежнинг қизил дипломи ОТМларга кириш учун ҳеч қандай имтиёз бермайди.


👉 @xushnudbek 👈
​​Никита Макаренко жорий йилнинг март ойидаги Навоий шаҳрини замонавийлаштириш ниқоби остида кесиб ташланган дарахтлар ҳақида ёзибди.

Илгари куёвликка номзодларни синаш учун ўтин чоптириб кўришарди. Ҳозирги воқеаларни кўриб, нима бало, ҳокимликка номзодларни дарахт чоптириб синашяптими, деб ўйлаб қоласиз.

Шу пост остидаги изоҳларда қолдирилган бир фикрда жон бор: аввал ота-боболаримиз саҳрода қудуқ қазиб, боғга айлантириш учун заҳмат чекишган, бугунгилар эса боғни саҳрога айлантириш билан банд.

Табиатга очиқчасига, аҳмоқона усулда қарши чиқишнинг ўта салбий оқибатларидан жабр чекамиз бу кетишда. Дарахтларга ёппасига қирғин келтирувчиларнинг “кўзи кўр бўлади” ҳали.

Афсус, минг афсус...


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тили гуруҳига ҳужжат топшира оладими?

ЖАВОБ: Ҳа, топшира олади.

Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган яна бир саволлардан бири, ўрта ёки ўрта-махсус таълимни ўзбек тилида (ёки рус) олган абитуриент ОТМнинг рус тили гуруҳига (ёки ўзбек) ҳужжат топшира оладими ёки йўқми деган саволдир.

Сабаби баъзи ОТМ қабул комиссияларида абитуриентлар ОТМгача ўқиган тилда ҳужжат топшириши мумкинлигини, тилни ўзгартиришга ҳаққи йўқлигини таъкидлашаётганлиги ҳақида маълум қилишади. Аслида бу қанчалик тўғри?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, Ўзбекистонда тест синовлари уч тилда — ўзбек, рус, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида қорақалпоқ тилларида ўтказилади.

Низомда ўзбек (ёки рус) тилларида ўқиган абитуриент ОТМнинг рус (ёки ўзбек) тилидаги йўналишига ҳужжат топшира олмаслиги ҳақида бирорта тақиқ йўқ.

Демак, бундан хулоса қилиш мумкинки, ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент бемалол рус тилида тест синовлари топшира олади. Қабул комиссияси буни рад қилишга ёки “қани, русчани биласанми ўзи” дея қандайдир бирламчи синовдан ўтказишга ҳақли эмас.

#abituriyent

Абитуриент тест синовларида ўқиган чет тилидан бошқа тилни танлаши мумкинми?

ЖАВОБ:
Ҳа, мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-бандига асосан, абитуриент чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади.

Ушбу бандда абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши мумкинлиги белгиланган. Масалан, мактабда немис тили бўйича ўқиган абитуриент тестда инглиз тилини танлашга ҳаққи бор.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Биргаликда уй сотиб олган фуқаролар прописка масаласида судда ютиб чиқди

Ички ишлар органларининг хатти-ҳаракатлари қонунчиликка зид бўлаётгани тасдиқланди

👉 https://kun.uz/37891048

«Халққа енгил бўлиб кетаётганига чидолмаган мутасаддилар тез орада «лазейка»ни ёпамиз деб эълон қилишган. Шунинг учун маслаҳатимиз, биргаликда уй сотиб олмоқчи бўлаётганлар тезроқ ҳаракатини қилиб қолсин», - дея эслатмоқда @davletovuz.

Кун.уз нашри эса мақола охирида жуда яхши гапларни ёзибди:

«Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган, «паспорт стол» апелляция билан мурожаат қилмаган.

Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, мазкур масалада ички ишлар органларининг хатти-ҳаракатлари қонунчиликка зид бўлмоқда ва бу судлар томонидан расман тасдиқланди. Бизни фақат биргина савол ўйлантиради: ички ишлар органлари бундан кейин ҳам биргаликда уй сотиб олган бошқа фуқароларга асоссиз рад жавоби беришда давом этармикин ёки ўзига тўғри хулоса чиқариб, қонунларга амал қилишни бошлармикин? Фуқаролар наҳотки қонунларда белгиланган ҳуқуқларини юзага чиқариш учун албатта судларга мурожаат қилиши шарт бўлса?

Умид қиламизки, Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳолатни ўз назоратига олади ва қуйи бўғинлардаги қонунсизликни бартараф этиш, фуқароларни асоссиз сарсон ва саргардон қилмаслик бўйича жиддий топшириқ беради».


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳридаги ҳарбий қисмда ўқ-дорилар сақланадиган омборда портлаш рўй берган.

Портлаш маҳаллий вақт билан соат 9.20 ларда бўлган. Туркистон вилоятида фавқулодда вазият эълон қилинган. Шаҳар аҳолиси эвакуация қилинмоқда. Биринчи партияда 40 та автобусда аҳоли шаҳардан олиб чиқиб кетилган.

Арис шаҳри Тошкентдан 180 км узоқликда жойлашган. Қўшниларимизга сабр тилаймиз ва тезда ҳалокат оқибатларини бартараф этишларига тилакдошмиз.


👉 @xushnudbek 👈
​​1 июлдан ЙПХ ходимида видеокамера бўлиши шарт

ЙПХ ходими хизмат вақтида мобил видеокамерадан фойдаланиши ва бу ҳақида йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиши шарт. Шунингдек, ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилса, буни исботлаш учун ушбу видео ёзувдан фойдаланилиши ҳақида ҳайдовчини огоҳлантириши лозим, - дея хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Мобил видеокамераси бўлмаган ЙПХ ходимига ҳайдовчи ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга.


👉 @xushnudbek 👈
Миша, чучвара «отмен»!

Кеча Адлия вазирлиги 1 июлдан ЙПХ ходимида видеокамера бўлиши шартлиги, мобил видеокамераси бўлмаган ЙПХ ходимига ҳайдовчи ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эгалигини эслатганди.

Буни қарангки, regulation.gov.uz порталидаги бир лойиҳа назаримиздан четда қолган экан. 14 июнь куни Ички ишлар вазирлиги томонидан порталга Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси жойлаштирилибди. Лойиҳа ВМнинг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорига бир қатор ўзгартиришлар киритишни назарда тутмоқда.

https://regulation.gov.uz/uz/document/3901

Унга кўра, мобил видеокамерага оид талаблар 2019 йил 1 июлдан эмас, балки 2020 йил 1 январдан кучга киришини белгилашмоқчи.

Бу нима дегани, биласизми? Бу Ҳукумат қарорлари қай даражада ўйинчоқ бўлиб қолганини кўрсатади. Ким нимани хоҳласа, шуни қиляпти. Ҳозир хоҳласа 2020 йил 1 январгача узайтиришади, ундан кейин хоҳласа 2030 йил 1 январгача узайтиришади, ундан кейин хоҳласа бутунлай бекор қилиб юборишади.

Ҳукумат қарорини ўз муддатида бажаришни эплай олишмадими, унда ҳадеб қарорларни ўйинчоқ қилавермасдан, тинчгина айбни тан олиб, узр сўраб, келган жойидан давом эттирса бўлмайдими?

Видеоларни ГАИни рухсати билан жойлайсиз

Бундан ташқари ИИВ ўз лойиҳасида янада ажойиб ўзгаришларни таклиф этмоқда.

Жумладан, ҳайдовчилар ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага ЙПХ ходими билан ўзаро муносабати қайд қилинган маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига рухсатсиз жойлаштирмаслиги ҳақида талабни қўшишмоқда. Бунинг учун ўша ЙПХ ходимидан рухсат олиш керак эмиш.

Бу нима учун қилиняпти, ЙПХ ходимларининг хатолари, қонунга хилоф ҳаракатларини бировлар кўрмаслиги учунми? ЙПХ ходими давлат идорасининг вакили ҳисобланади ва жамоатчилик назорати нуқтаи назаридан унинг ҳаракатлари оммавий эълон қилиниши мумкин. Бу фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатишга оид конституциявий ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқ.

Хўп, ўша видеони Интернетга ўзимас, ўртоғи жойлаштирди, унда нима бўлади? Хўп, ўша видеони ўзи жойлаштирди, ундачи, унда нима бўлади? Жарима солинадими? Қайси модда билан? Бу саволларнинг бирортасига жавоб йўқ.

Хуллас, Ички ишлар вазирлигининг бир-биридан ажойиб таклифлари акс этган лойиҳа 29 июнгача муҳокама қилинади. Сиз ҳам муҳокамада қатнашинг ва фикрларингизни қолдиринг.

👉 @xushnudbek 👈


#ижтимоий_сўровнома
Ички ишлар вазирлигининг ушбу лойиҳасига қандай муносабат билдирасиз?
Forwarded from Xushnudbek.uz
Абитуриент-2019: савол-жавоблар
#abituriyent

КВОТА-2019

БАКАЛАВР:
👉 Кундузги
👉 Сиртқи
👉 Кечки
👉 Мақсадли қабул

👉 МАГИСТРАТУРА

• Абитуриентдан қандай ҳужжатлар талаб этилади?
ЖАВОБ
• ДХМ ва ОТМлар орқали ҳужжат топшириш тартиби қандай?
ЖАВОБ
• Қайси ОТМларга давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топшириш мумкин?
ЖАВОБ
• Тест натижаси қачон эълон қилинади?
ЖАВОБ
• Чет тиллари бўйича қандай имтиёзлар белгиланган? IELTS сертификат ўтадими?
ЖАВОБ
• Ўтган йилги B1 сертификатлар бу йил B2 талаб қилинган жойга ўтадими?
ЖАВОБ
• Битта ОТМнинг 3 та факультетига ҳужжат топширса бўладими?
ЖАВОБ
• Учта ОТМ танлаш тартиби қандай бўлади?
ЖАВОБ
• Касбий (ижодий) имтиҳон топширадиганлар ҳам учта йўналишни танлай оладими?
ЖАВОБ
• Учта йўналишга алоҳида имтиҳон бўладими?
ЖАВОБ
• Учта ОТМ натижалари қандай ҳисобланади, бирор абитуриент бошқа ОТМдан каттароқ балл билан қайтиб келса, унда жойни бўшатиши керакми?
ЖАВОБ
• Сиртқи таълимда ҳам 3 та йўналишни танласа бўладими?
ЖАВОБ
• Иккита сиртқи, битта кундузги йўналишга топширса бўладими?
ЖАВОБ
• Кундузгига ҳужжат топшираётганда дипломни қайтариб берса, унда ўша диплом билан сиртқига топширса бўладими?
ЖАВОБ
• Тест натижалари чиққанда кира олмаган абитуриентлар сиртқи ёки кечкига қайта топшира оладими?
ЖАВОБ
• Учта ОТМни танлаш мажбурийми? 1 та ёки 2 та танласа бўлмайдими?
ЖАВОБ
• Учта йўналишга ҳужжат топширса, 3 марта 101 минг сўмдан тўлов қилинадими?
ЖАВОБ
• Онлайн ҳужжат топшириш учун электрон имзо талаб этиладими?
ЖАВОБ
• Кимлар онлайн ҳужжат топшира олмайди?
ЖАВОБ
• Ҳужжат топшириш учун қанча тўлов тўланади?
ЖАВОБ
• 5 та фандан имтиҳон тартиби қайси йилдан амал қилади?
ЖАВОБ
• Учта ОТМ танлашда фанлар кетма-кетлиги мос бўлиши шартми?
ЖАВОБ
• Фанлар кетма-кетлиги мос йўналишлар рўйхатини қаердан кўрса бўлади?
ЖАВОБ
• Вилоятдан туриб Тошкентдаги ОТМларга ҳужжат топширса бўладими?
ЖАВОБ
• Магистратурага қайси фанлардан имтиҳон бўлади?
ЖАВОБ
• ДТМ рухсатномаси қаердан олинади? Уни олиш учун ОТМларга бориш шартми?
ЖАВОБ
• Абитуриент тестни қаерда топширади?
ЖАВОБ
• Паспорти йўқолган ёки алмаштириш учун топширган абитуриентлар нима қилади?
ЖАВОБ
• Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун қандай янгилик бўлди?
ЖАВОБ
• Нима учун магистратура бўйича айрим йўналишларда фақат давлат гранти кўрсатилган?
ЖАВОБ
• Махсус сиртқи бўлим ёпилдими?
ЖАВОБ
• ЖИДУ ва Темир йўлларга ҳужжатлар фақат ўзида қабул қилинади
ЖАВОБ
• Учта йўналишни танлашда таълим тили (ўзбек, рус ва ҳ.к.) бир хил бўлиши керакми?
ЖАВОБ
• Абитуриентларга неча варақ қоралама (черновик) берилади?
ЖАВОБ
• Чирчиқ давлат педагогика институтига фақат Тошкент вилоятида пропискаси борлар қабул қилинадими?
ЖАВОБ
• Сиртқига топшириш учун стаж керакми?
ЖАВОБ
• Тўловлар қаерда тўланади?
ЖАВОБ
• Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тили гуруҳига ҳужжат топшира оладими?
ЖАВОБ
• Абитуриент тест синовларида ўқиган чет тилидан бошқа тилни танлаши мумкинми?
ЖАВОБ

❗️Саволингизга бу ердан жавоб топа олмадингизми? Унда саволни изоҳда ёзиб қолдиринг, имкон даражасида жавоб бераман.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев бугун, 25 июнь куни, Tashkent City қурилиш майдонига ташриф буюрди.

Жумладан, давлатимиз раҳбари барча форматдаги халқаро тадбирлар ташкил этиш учун замонавий шароитларга эга конгресс-холлдаги қурилиш ишлари билан танишди.

Президент Конгресс-холлга туташ қурилган 21 қаватли, беш юлдузли Hilton меҳмонхонасини ҳам кириб кўрди. Шу ерда маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан суҳбатлашди.


👉 @xushnudbek 👈
#Stoplaughingatpeople

Журналист Азиза Қурбонава ўз Телеграм каналида (@aqurbonova) лаънати прописка тизимига оид хотиралари билан ўртоқлашибди. Ростини айтсам, жуда мазза қилдим. Таъсирланиб, этларим жимирлаб, кўз олдимда тасаввур қилиб ўқидим. Прописка ҳақида ёзган барча мақолаларимни шу биргина эсдаликка алмашган бўлар эдим :)

Сизга ҳам илиндим.

https://telegra.ph/Stoplaughingatpeople-06-25

Бу эсдаликларнинг барчаси Тошкентда туғилиб ўсган инсон тилидан айтилаётгани ҳам анчайин таъсирли.

Прописка ҳақидаги бирламчи мақолаларимдаёқ менда доимий прописка борлиги, аллақачон - 2012 йилдаёқ 2-банд билан ўша зорманда пропискани олганимни айтиб ўтгандим.

Бундан асосий мақсад - ўзимга кераклиги, аламзадалагим ёки шахсий манфаатим учун буларни ёзмаётганимни билдириб қўйиш эди. Чунки тепадагилар орасида «шу болага прописка беринглар, овози ўчсин» деган гап-сўзлар бўлмаслигини, бу айтилаётган гаплар 1 ёки 2 кишининг шахсий муаммоси эмас, балки халқ ва миллат дарди, ташвиши эканлигини тушунишларини истаганман.

Барака топгурлар, илтимос, ҳалиям кеч эмас, халқни пропискали ва пропискасиз икки тоифага ажратувчи, солиқ тўловчиларни бирини иккинчисидан устун қўйувчи, шу халқ вакили бўлган вилоятликларни давлат олдида қадрсиз эканлигини таъкидловчи, фуқароларни таҳқирловчи бундай тизимдан воз кечайлик. Илтимос, Сизлардан, Худо хайрингизни берсин, илтимос...


👉 @xushnudbek 👈
#муштарийдан_мактуб

Юқоридаги постга қуйидагича изоҳ қолдирилди. Ўқиб юракларим эзилиб кетдией...

«Xushnudbek, propiska masalasida yozganlariznj qanchalik óqisam ham bir narsaga aniqlik kiritolmadim. Man talabaman qarindosh uruĝlarni aralalshtirib amallab Toshkentda birovni uyida yashayapmiz. 4 ta kursdoshlarim bilan. Lekin uchaska nozirimiz kelib men yóĝimda hammaga shtraf yozib ketgan, ózim gaplashib ham kóndirolmadim baraka topkur biz studentmiz kontrakt tólab óqiymiz desam ham kónmadi. Xozir propiska sóralmayapti deb biz ham qimagandik desam san zór qonunchi ekansan deb meni ham uyni egasini ham shtrafga tortib ketti. Uyni egasiga baribir ularni uyizdan chiqarmasangiz men yashashga qoymayman debdi.

Biz boshqa kvartiraga chiqdik, birga óqiydigan kursdoshimni yoniga. Yana ósha mahalla edi kóchada kórib qopti meni uchaskavoy. Uyga izlab kelib shu qiz shu yerda yashayaptimi xujjatlaringni kóray deb yana shtrafga soldi. Óqish tugashiga bir hafta qoganda shuncha shtraf tólashim kerak, uyga telefon qilib qanday pul sórashni bilmay turibmiz, uydagilar ham bezovta bólishini xohlamaymizda.

Ayni xozirgi kunlada uchaskavoy propiska uchun shunaqa qilishga haqqi bormi bir oy ichida qayta qayta shtraflar...☹️»

Изоҳ тугади.

P.S.: нима дейиш мумкин, айтинг, нима изоҳ берса бўлади бу ҳолатга? Ўз юртинг фуқароларини, талаба қизларни ортидан қувиб, жарима солгандан кўра, жиноятчилар билан курашсанг бўлмайдими, ноинсоф!


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 25 июнь куни халқаро ҳужжатлардан бирини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунга имзо чекди.

Унга кўра, Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённома (Женева, 2014 йил 11 июнь) ратификация қилинди, яъни Ўзбекистон томонидан тан олинди.

Халқаро қоидаларга биноан, мазкур қонуннинг қабул қилиниши Баённома биз учун кучга кирганини англатмайди. Баённома Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директори Ўзбекистоннинг ратификация ёрлиғини рўйхатга олгандан кейин 12 ой ўтиб кучга киради.

Баённоманинг расмий матни билан қуйидаги манзил орқали танишишингиз мумкин (рус тилида).


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

http://xs.uz/uzkr/15833

Сайлов кодекси матни Олий ­Мажлис ­палаталарининг Ахборотномаси ва Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинади.


👉 @xushnudbek 👈
Божхона қўмитасининг хабар беришича, бугун Сергели туманидаги заводлардан бирида ДХХ томонидан «26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш куни» муносабати билан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган наркотик моддаларнинг навбатдаги туркуми йўқ қилинибди.

Тадбирда 1,1 тоннадан ортиқ наркотиклар ёқиб юборилган.

Ҳазиллашиб айтишларича, тадбирни ёритишга келган ва оловнинг тутунидан нафас олган кўплаб журналистларнинг кайфияти аъло, ҳаётдан хурсанд юришганмиш 😀