Xushnudbek.uz
609K subscribers
10.7K photos
2.75K videos
240 files
9.03K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Сиз кундалик ҳаётда, жумладан интернетдаги расмий бўлмаган мулоқотда (Facebook, Telegram, Instagram, Odnoklassniki ва ҳ.к.) қайси алифбодан фойдаланасиз?

Масалан, пост ёки изоҳлар қолдиришда, дўстлар билан ўзаро ёзишмаларда?
Anonymous Poll
53%
Лотин
29%
Кирилл
17%
Баъзан у, баъзан бу
​​«НГ» ҳарф бирикмасининг алифбодан чиқарилиши бўйича

Ижтимоий тармоқларда «энди “бодринг”, “менинг”, “боринг”, “келинг” сўзларни қанақа ёзамиз?» дея берилаётган саволлардан билиш мумкинки, ўзгаришлар бироз нотўғри талқин қилинмоқда.

«НГ» ҳарфи билан ёзувда ҳеч нарса ўзгармайди, бодринг – bodring, менинг – mening, боринг – boring, келинг - keling ёзилаверади. Яъни «нг» деган товуш бекор қилинмаяпти, уни талаффузда ишлатаверамиз, шунчаки алифбодан алоҳида 2 та ҳарфдан ташкил топган «нг» ҳарф бирикмаси чиқариб ташланяпти ва бу тўғри қарор.

Мисол учун, инглиз алифбосида «sh» деган ҳарф йўқ, лекин “ш” товуши бор. Яъни s+h ҳарфлари ёнма-ён келса, улар “ш” деб талаффуз қилиб кетаверади. Масалан, Shop деган сўзни улар “сҳоп” деб ўқимайди, аксинча “шоп” дейди. Бизда ҳам «нг» товуши учун алоҳида ҳарф шарт эмас, талаффузда фонетик бирикма сифатида ўрганилгани маъқул.

Таклифни эшитгач, кўпчиликни қўрқитган алдамчи тасаввур шу бўлдики, энди “бодринг” сўзини – bodri, “келинг” сўзини – keli шаклида ёзамиз, дея ўйлашди. Лекин бундай эмаслигини билиб олдингиз деган умиддаман.

Болалар қийналмайдими?

Яна бир тоифа инсонлар алифбомизда «НГ» ҳарфи бўлмаса, энди мактабга қадам қўйган ўқувчиларга муаммо бўлишини таъкидлашмоқда.

Келинг, «НГ» алифбода бор ва йўқ бўлган вариантни кўриб чиқамиз.

Алифбода бор (ҳозирги ҳолат)

Тасаввур қилинг, 1-синф ўқувчисининг олдидан 2 та сўз чиқди:
“menga” ва “mening”.

Болалар бир қарашда буларнинг қайси бирида шунчаки «н» ва «г» ҳарфлари ёнма-ён келган, қайси бирида «нг» ҳарфи келганини била оладими?

Йўқ, билолмайди! Бу кўз билан ёзувда фарқланадиган ҳолат эмас. Бундай ҳолатлар алоҳида фонетик қоидалар билан болаларга тушунтирилади.

Алифбода йўқ

Алифбодан «нг» ҳарфи чиқариб ташланди, дейлик. Ўша 2 та сўз қандай ёзилади:
“menga” ва “mening”.

Фарқ борми? Йўқ! Аввал қандай бўлса, шундайлигича ёзилмоқда.

Демак, «НГ» ҳарфи алифбода бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, барибир қўшимча фонетик қоидалар (қайси сўзда қандай ўқиш кераклиги) зарур бўлар экан.

Унда айтингчи, нима учун алифбода бирор амалий фойдаси йўқ ҳарф бўлиши керак?

Бўғин кўчириш дейсизми? Денгиз сўзини ден-гиз қилиб кўчириш керакми ёки де-нгиз шаклидами, деган саволга «НГ» алифбода бўлса ҳам, бўлмаса ҳам барибир жавобни фонетик қоидалардан топасиз.

Янги ҳарф жорий қилиш керак

Учинчи тоифа инсонлар эса «НГ» товуши учун ҳарф бирикмаси эмас, балки алоҳида яхлит янги ҳарф жорий этишни таклиф қилишмоқда. Шунда талаффуз осонлашар эди ва тилимизда “нг” товушини сақлаб қолардик, дейишмоқда улар. Бир қарашда асосли таклиф.

Лекин «НГ» товуши учун янги ҳарф жорий қилинса, ҳаммаёқ имло хатоларига тўлиб тошади. Кўчалар, ТВ, китоблар, газеталар, интернет...

Айтайлик, алифбода «НГ» товуши учун янги Ñ/ñ ҳарфи жорий этилди, деб тасаввур қилайлик. Бир қарашда бу ёзувда ишни осонлаштирадигандек. Яъни ‘menga’ ва ‘meniñ’ сўзларини фарқлаш қулай бўлади.

Аммо танганинг бошқа томони бор.

Танга сўзи tanga ёзиладими ёки taña? Мангу сўзи mangu ёзиладими ёки mañu? Денгиз сўзи dengiz ёзиладими ёки deñiz? Кўнгил сўзи kóngil ёзиладими ёки kóñil?

Кўряпсизми, айрим сўзларда ўзингиз ҳам иккиланиб қолдингиз. Бу худди “х” ва “ҳ” муаммосига ўхшайди. Йиллар давомида ҳар қанча ўқитсангиз ҳам, барибир одамлар хато ёзаверишади.

Агар «НГ» товуши учун янги ҳарф жорий қилинса, келгусида худди шунақа туганмас ва охири йўқ имло муаммосига дуч келамиз. Мусаҳҳиҳлар учун ортиқча юк пайдо бўлади, жамиятда имло хатолари кўпайгандан кўпайиб кетади.

Бир нарсани унутмаслик керакки, алифбони ислоҳ қилиш натижасида мавжуд муаммоларга барҳам берилиши керак, аксинча янги муаммолар келиб чиқиши эмас.

Юқоридагиларга кўра, «нг» ҳарф бирикмасини алифбодан чиқариб, «нг» товушини келгусида “н+г” шаклида ёзишда давом этиш – энг мақбул вариант, деб ҳисоблайман. Бу ҳеч қандай зиён ёки талафотни келтириб чиқармайди. ИМҲО.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Машина ювишнинг замонавий усули экан 🚘🧽🚿

Қойил!


👉 @xushnudbek 👈
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ АХБОРОТИ

Навоий вилоят маъмурий ишлар бўйича суди раиси Отабек Тошевга оид оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган маълумотлар юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг шу йил 20 май куни бўлиб ўтган мажлисида Навоий вилоят маъмурий суди раиси О.Тошевни жиноий жавобгарликка тортишга розилик бериш тўғрисидаги тақдимнома маъқулланган.

Отабек Тошев Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 206-моддасида (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланмоқда. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасига кўра, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонуни 63-моддасига мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари ва раис ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимдан озод этилади.

Манба


👉 @xushnudbek 👈
Онлайн ҳужжат топшириш учун электрон имзо талаб этилмайди
#abituriyent

Хабарингиз бўлса керак, жорий йилда абитуриентлар учун my.gov.uz портали орқали онлайн ҳужжат топшириш имконияти ҳам берилади. Яъни абитуриентлар уйидан чиқмасдан туриб, интернет орқали 5 ОТМга (ТДЮУ, ҚДУ, ФарДУ, СамДУ, ГулДУ) ҳужжат топшира олади. Ягона портал орқали ҳам учтагача йўналишни танлаш имконияти бўлади.

Энг қувонарлиси, соҳа мутахассисларининг айтишларича, ҳужжат топшириш учун электрон рақамли имзо (ЭРИ) талаб этилмайди.

Шунчаки абитуриентлар паспорт серияси ва рақамини ҳамда шахсий идентификация рақамини (ПИН ФЛ) киритса кифоя, бошқа нарса керак эмас. Паспорт ва дипломларнинг сканери ҳам шарт бўлмайди, рақамларини киритса бўлди.

ПИН ФЛ қанақа рақамлиги ва уни қандай билиш мумкинлигини мана бу ерда батафсил тушунтирганман - https://t.me/xushnudbek/2055

Ягона порталдан ҳужжат топшириш хизмати текин бўлади.

Фақат ўтган йили тугатган абитуриентлар Ягона порталдан ҳужжат топширмоқчи бўлса, 101 365 сўм тўлов қилинади.

Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, хориждаги, масалан Россиядаги ёшларимиз ўқишга ҳужжат топшириш учун Ўзбекистонга келишлари шарт эмас. Интернет орқали ўқишга ҳужжат топшириб, фақат имтиҳон кунига келишса кифоя.

Фақат қуйидаги абитуриентлар онлайн ҳужжат топшира олмайди:

- алоҳида имтиёзга эга бўлганлар (яъни турли мукофот соҳиблари, олимпиада ғолиблари ва ҳ.к.);
- фуқаролик паспорти бўлмаган шахслар (масалан, 16 ёшга тўлмаганлар);
- фуқаролиги бўлмаган шахслар.

Ушбу тоифадагилар давлат хизматлари марказига шахсан ўзлари боришлари шарт.

Онлайн ҳужжат топшириш тартиби билан мана бу ерда танишишингиз мумкин - https://t.me/xushnudbek/2141


👉 @xushnudbek 👈
Бугун Тошкентдаги «Шайх Зайниддин» (Кўкча) масжидида бўлиб ўтган хатмонадан лавҳалар.

Машаллоҳ! Жуда чиройли манзара.

Фото: @hanafiyuzofficial
Audio
Рамазон. 19-кун.

Сабр. «Руҳий тарбия» туркумидан.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: islom.uz #ramazon

Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
Халқаро рейтинглар ҳақида

Ёдингизда бўлса, бир неча куни аввал UniRank агентлиги томонидан Ўзбекистон ОТМлари рейтинги эълон қилингани ҳақида хабарлар чиққанди.

Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси мазкур хабарларга раддиясифат муносабат билдирибди. Ундан айрим қисмларини ҳавола қиламиз:

«Яқинда турли интернет сайтлари орқали UniRank агентлиги томонидан Ўзбекистоннинг энг яхши олий таълим муассасалари эълон қилинди, деб хабар тарқатилди. Лекин ушбу рейтинг агентлигининг методологияси қандай?, у қайси кўрсаткичлар асосида баҳолаган?, мезонлар рейтинг мазмунини кўрсата оладими? деган саволлар очиқ қолмоқда.

Фақатгина ОТМнинг веб сайти ва унга неча нафар одам кирганлиги билан аниқланган рейтинг натижалари бу таълимнинг сифатини тўғри баҳолай олмайди, шубҳасиз. Яна бир жиҳат, рейтинг натижаларини эълон қилган ҳар қандай агентлик ёки ташкилот ҳам жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган бўлавермайди.

Шундай экан, рейтинг натижаларини эълон қилаётган вақтда рейтингни амалга оширган ва баҳо берган халқаро агентликларнинг бу соҳага қанчалик чуқур ёндашгани ва қайси мезонлар асосида аниқлаганига ҳам эътибор қаратиш айни муддао.

Маълумот учун, UniRank агентлигининг мақсади жаҳон университетлари ва коллежларининг жаҳон миқёсида онлайн таниқлилиги ва алоқаларнинг онлайн мавжудлигига асосланган. Ушбу ташкилот рейтингида олий таълим муассасаларининг таълим сифати, академик хизматлари, ўқув ва илмий фаолиятлари асосий мезон сифатида қабул қилинмаган.

Олий таълим муассасаси фаолиятини ҳар томонлама шаффоф кўрсатиб берадиган, у ерда тайёрланаётган кадрлар сифатига тўғри баҳо берадиган мезонларгина ҳақиқий рейтингни белгилаши мумкин».

Инспекциянинг фикрига қўшиламан. UniRank агентлиги ҳақиқатдан Ўзбекистон ОТМларининг рейтингини чиқарган, бу ёлғон эмас. Аммо уни жиддий қабул қилиш шарт эмас.
Биринчидан, бу рейтинг фақат ОТМларнинг сайти ва унга қанча одам кирганлиги билан ўлчанган экан.
Иккинчидан, UniRank агентлиги халқаро майдонда катта нуфузга эга эмас ва тан олинган халқаро рейтинг ҳисобланмайди.

Масалан, жаҳонда энг машҳур халқаро рейтинглар, булар - THE (Times Higher Education), QS (Quacquarelli Symonds), ARWU (Academic Ranking of World Universities) рейтингларидир.

Афсуски мана шу учта халқаро рейтингларнинг кучли 1000 талигига ҳам Ўзбекистондан бирорта ОТМ киритилмаган. Яқин 1-2 йилда киришидан умид қилиш ҳам бироз қийин. 4-5 йилларда қайсидир ОТМ кириб қолса керак.

Ўтган сафар халқаро рейтингларнинг TOP-1000 талигига биринчи бўлиб ЎзМУ, ТДТУ ёки ТАТУдан бирортаси кирса керак, деган шахсий тахминимни айтган эдим. Кўрамиз, қолганини вақт кўрсатади.


👉 @xushnudbek 👈
Мана буни янгилик деса бўлади!

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонунининг 25-моддасига (Конституциявий судга масалаларни киритиш ҳуқуқи) қуйидаги қўшимча киритиш таклиф қилинмоқда:

«Ўзларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бузилган деб ҳисобловчи жисмоний ва юридик шахслар»

Шунингдек, 27-моддасининг (Конституциявий суд мажлисининг иштирокчилари) биринчи қисми «адлия вазири» деган сўзлардан кейин «ўзларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бузилган деб ҳисобловчи жисмоний ва юридик шахслар, уларнинг ваколатли вакиллари» деган сўзлар билан тўлдирилиши мумкин.

Бу нима дегани?

Шу пайтгача оддий фуқаролар қонунлар ва қарорларнинг Конституцияга зидлиги масаласида Конституциявий судга мурожаат қила олмас эдилар. Фақат қуйидаги субъектлардагина бундай ҳуқуқ бор эди:
• Олий Мажлис палаталари;
• Президент;
• Вазирлар Маҳкамаси;
• Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман);
• Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси;
• Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат депутатлар гуруҳи;
• Олий Мажлис Сенати аъзолари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат сенаторлар гуруҳи;
• Олий суд;
• Бош прокурор;
• Конституциявий суднинг камида уч нафар судьяси ташаббуси билан.

Шунинг учун ҳам йиллар давомида Конституциявий суд деярли ишламаган, чунки қарор қабул қилиш учун асос бўладиган мурожаат ва шикоятлар деярли тушмас эди. Энг юқори давлат органлари қайсидир қонун ёки Президент ва Ҳукумат ҳужжатларининг Конституцияга зид эканлиги юзасидан шикоят билан чиқиши камдан-кам учрайдиган ҳолат.

Мисол учун, 2010 йилдан токи 2018 йилгача Конституциявий суд атиги 2 тагина қарор қабул қилган (2014 ва 2018). Шунчаки солиштириш учун айтиш мумкинки, биргина 2019 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида Россия Конституциявий суди 19 та қарор қабул қилган.

Эълон қилинган ушбу лойиҳани мамлакатда қонунийликни янада таъминлаш бўйича инқилобий қарор дейиш мумкин. Тўғри, айтишингиз мумкин, фуқароларга мурожаат ҳуқуқи берилгани билан, бу Конституциявий суднинг судьялари барча шикоятларини ижобий кўриб чиқишига кафолат эмаску, дея. Фикрингизда жон бордир. Лекин бу кейинги масала.

Бутунлай тақиқ бўлган ҳолатда сифат босқичи ҳақида орзу қилиш ҳам имконсиз эди. Энди эса ўша имконият пайдо бўлмоқда, шикоятларни сифатли кўриб чиқиш масаласи эса вақт давомида шаклланадиган нарса, бундан хавотир олмаса ҳам бўлади.

Хуллас, бу лойиҳани кўриб, хурсанд бўлдим. Яхши янгиликлар кўпаяверсин.

P.S.: агар шу қонун кучга кирса Конституциявий судга фуқаролар томонидан киритиладиган энг биринчи масала нима бўлишини тахмин қилиш қийин эмас 😃


👉 @xushnudbek 👈
Президент Шавкат Мирзиёев 24 май куни Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.


👉 @xushnudbek 👈
Матбуот хизматлари фаолиятини ривожлантиришга оид Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди. Яхши гаплар бор.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан давлат ташкилотларининг матбуот хизматлари фаолиятини ривожлантиришга оид Президент қарори лойиҳаси жойланди.

Лойиҳага кўра:

👉 ахборот хизмати раҳбари бир вақтнинг ўзида давлат ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланади ҳамда ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси мақомига эга бўлади, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра раҳбар ўринбосарига тенглаштирилади;

👉 давлат ташкилотларининг ахборот хизматлари ходимлари (раҳбаридан ташқари)нинг лавозим маошларига бошқа ҳар қандай тўловлардан қатъи назар 50 фоиздан кам бўлмаган миқдорда ойлик устама тўланади;

👉 ахборот хизматининг вазифалари ва функциялари бошқа бўлим ва бўлинмаларига юкланишига йўл қўйилмайди;

👉 ахборот хизматлари қоида тариқасида давлат ташкилотларининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида улар ходимлари умумий чекланган сони доирасида ахборот хизмати раҳбари – матбуот котибидан ташқари:
• ОАВ ва жамоатчилик билан алоқалар;
• веб-ресурслар ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш;
• таржимонлик;
• тасвирга олиш йўналишлари бўйича камида тўрт нафар бошқарув ва техник ходимдан ташкил топади;

👉 давлат ташкилотларининг бўйсинувидаги ташкилотлар ва ҳудудий бўлим ва бошқармалари, туман (шаҳар) ҳокимликларида ахборот хизматлари камида икки нафар бошқарув ходими ва техник ходимлардан иборат таркибда ташкил этилади;

👉 ахборот хизматларининг раҳбарлари ва бошқарув ходимлари мос равишда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади;

👉 ахборот хизматларининг раҳбарлари ҳар уч йилда бир марта Агентликда аттестациядан ўтказилади;

👉 ташкилот раҳбарларига ахборот хизматларини замонавий моддий-техника воситалари, шу жумладан хизмат хонаси, телевизор, компьютер жамланмаси, хизмат машинаси, аудио, видео ёзиб олиш ускуналари, фотокамера, юқори тезликдаги интернет, зарур дастурий маҳсулотлар билан таъминлаш, шунингдек ахборот хизматларини юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланади;

👉 давлат ташкилотлари Ташқи ишлар вазирлиги ва Агентлик билан биргаликда ахборот хизматлари ходимларини дунёнинг етакчи мамлакатларига ахборот хизматлари фаолиятини ўрганиш, тажриба алмашиш, стажировка ўтказиш мақсадида бир йилда камида бир марта хизмат сафарига юбориш чораларини кўради.

Қарор лойиҳаси билан қуйидаги манзилда батафсил танишишингиз мумкин:
https://regulation.gov.uz/uz/document/3612

Муҳокамалар 10 июнга қадар давом этади.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер жорий йил 27-29 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф доирасида Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистон ва ГФР етакчи компания ва банклари, жамоатчилик вакиллари билан учрашиши, қатор саноат ва бошқа объектлар билан танишиши кўзда тутилган.

Федерал президент Хоразм вилоятига ташриф буюриб, Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади ҳамда Хива шаҳрининг тарихий ва меъморий обидалари билан танишади.

Ташриф якунида иқтисодиёт, молия, таълим, соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида икки томонлама муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Манба

👉 @xushnudbek 👈
Ramazon. 20-kun. Ruhiy tarbiya turkumidan. Rizo
Рамазон. 20-кун.

Ризо. «Руҳий тарбия» туркумидан.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: islom.uz #ramazon

Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг видео мулоқот тарзида ўтказилган III конференциясида ҳозирга қадар кенгаши раиси в.б. бўлган Хаитов Актам Ахмадович раис лавозимига сайланди.

Шунингдек, Актам Хаитов бир пайтнинг ўзида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ҳам ҳисобланади.

У бундан кейин ҳам иккала ташкилотни бошқарадими ёки партия раҳбарлигидан кетадими, буниси ҳозирча аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, яқинда «Миллий тикланиш» партиясида раис ўзгарган эди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхшиям дунёда яхшилар бор.

50-рақамли болага ўхшаганлар кўпаяверсин.


👉 @xushnudbek 👈
Ramazon. 21-kun. Ruhiy tarbiya turkumidan. Muroqaba
Рамазон. 21-кун.

Муроқаба. «Руҳий тарбия» туркумидан.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: islom.uz #ramazon

Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан ўзимизнинг зиёнимизга бўлса ҳам, ўзгалар учун севимли нарсаларимиздан воз кечишни ўрганишимиз керак.

Дам олиш кунингиз хайрли ўтсин 😃


👉 @xushnudbek 👈
​​Номинг ўчсин, монополия

Кеча блогер @kurbanoffnet ўз каналида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан ички рейслар учун билет нархлари оширилганини тасодифан билиб қолгани, масалан, 4 май куни Тошкент-Урганч рейси бўйлаб Y классда 461 минг сўм эвазига парвоз қилган бўлса, эндиликда худди шу класс учун билет нархи 887 минг сўм этиб белгилангани ҳақида ёзди. Бу дегани ЎҲЙ айрим класслар учун билет нархларини салкам 2 баробарга оширган!

Блогернинг айтишича, энг ёмони бу ҳақида монопол компания ҳеч қандай хабар бермаган. На ўзининг расмий сайтида, на бошқа ОАВларда. Албатта-да, нима учун улар хабар бериши керак? Ахир ўзи хон, кўланкаси майдон бўлса. Истаган пайти, истаган нархини қўя олса. Ахир қизиққон-да у! Монопол-да у!

Истеъмолчилар ҳуқуқи, дейсизми? А, нима? Нима у? Ейдиган нарсами? Монопол ташкилотларни истеъмолчилар мутлақо қизиқтирмайди. Бунга жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. «Ёқса шу, ёқмаса катта кўча» принципида ишлашади.

Ваҳоланки, «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасида ваколатли органнинг нархлар (тарифлар) бўйича қарори табиий монополия субъектлари томонидан улар кучга киришидан камида ўн беш кун аввал оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, дея белгиланган.

ЎҲЙ эса бу ҳақида нархлар ошириб бўлингандан кейин, бугун Газета.уз сайти орқали хабар бермоқда. Агар блогер Kurbanoff бу ҳақида ёзмаганида балки ҳеч қачон хабар беришмаган ҳам бўлармиди, ким билсин. Ўрага сичқон тушди, гулдур-гуп деган нақлни жуда яхши кўришадида бу монополларимиз.

Компания нима учун қонунларга ва халққа (истеъмолчиларга) бу даражада ҳурматсизлик қилганлиги ҳақида бирор расмий тушунтириш (узр сўраш демайман, майли) берармикин?

Айтганча, Монополияга қарши курашиш қўмитасидан эса «Сувсоз» билан боғлиқ воқеадагига ўхшаган тезкор муносабат кутиб қоламиз.


👉 @xushnudbek 👈
​​Ноқонуний тонировка учун 5 млн сўм жарима

Кўпчиликнинг хабари бўлдими ёки йўқ, билмадиму, 2 кун олдин кучга кирган қонунга биноан, махсус рухсатномасиз машинаси ойналарини тонировка қилган ҳамда ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган (масалан, орқа ён ойналарга пардалар) бўлса, жарима жазоси ЭКИҲ 25 баробари (5 млн сўм) этиб белгиланди.

Илгари ушбу иш учун жарима миқдори атиги ЭКИҲ 1 баробари (202 730 сўм). Демак, жарима 25 баробарга оширилди.

Худди шу қоидабузарлик маъмурий чора қўлланилгандан сўнг бир йил ичида такроран содир этилса, жарима миқдори ЭКИҲ 40 баробари (8,1 млн сўм) этиб белгиланди. Аввал 2 “минималка” (405 минг сўм) эди.

Бундай жарима тўламаслик учун махсус рухсатнома асосида орқа ойнани 95 фоизгача, орқа ён томон ойналарини 70 фоизгача қорайтиришингиз мумкин, лекин бунинг учун жисмоний шахслар ЭКИҲ 90 баробари (18,2 млн сўм), юридик шахслар учун 120 баробар (24,3 млн сўм) тўлаши керак. Ва бу тўлов фақат 1 йил учун. Кейинги йил учун яна шунча тўлов қилиш лозим бўлади.

Қонунчиликда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун бунақа катта жарималар унча кўп эмас. Келинг уларни кўриб чиқамиз:

25 баробар миқдорида (5 млн сўм):

• 1 йилда 3 мартадан кўп белгилангандан 20 км/с тезликни оширса;
• 1 йилда 2 мартадан кўп белгилангандан 20-40 км/с тезликни оширса;
• 1 йилда такроран белгилангандан 40 км/с дан ортиқ тезликда юрса;
• алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда машина бошқариш;
• маст шахсга машина бошқаришни топшириш;
• ойналарни берухсат тонировка қилиш ёки ён ойналарга парда ўрнатиш.

30 баробар миқдорида (6 млн сўм):

• транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахснинг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши;
• йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши.

40 баробар миқдорида (8,1 млн сўм):

• транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахснинг маст ҳолда машина ҳайдаши;
• 1 йил ичида такроран ойналарни берухсат тонировка қилиш ёки ён ойналарга парда ўрнатиш.

Ортиқча изоҳ бермоқчи эмасман, қоидабузарликларнинг хавфлилик даражасини солиштирингда, ўзингиз учун хулоса қилиб олаверинг.

P.S.: Кундузи чироқ ёқиб юриш қоидаси бизнинг шароитга тўғри келмаслиги ҳақида гап кетганда қуёшли юрт эканлигимиз, айниқса ёз ойида кучли жазирама бўлиши алоҳида таъкидланмоқда.

Лекин кўпчилик жазирама иссиқда машина салонини иссиқдан ҳимоя қилмоқчи бўлган ҳайдовчилар нима қилсин, 5 млн сўм жарима тўласинми ёки 18 млн сўмга 1 йиллик ҳуқуқни сотиб олсинми, демаяпти.

Ижтимоий тармоқларда кундузи чироғини ёқмаганлиги учун 101 минг сўм жаримани “отнинг калласидай” деб баҳолашяпти, унақада орқа ён томонига чий парда ёки дарпарда ўрнатганларга 5 млн сўм жаримани ниманинг калласига ўхшатса бўлади? Кит ёки филникигами?

Депутатлар бу ҳақида ҳам ТВда гапиришармикин, шунчаки қизиқ...


👉 @xushnudbek 👈
Мана, илк жарималар белгилашни бошлашибди.

Ҳурматли ҳайдовчилар, машинангиз ойналарини берухсат тонировка қилдирманг ёки орқа ён ойналарга парда ўрнатманг! Акс ҳолда «атиги» 5 млн сўм жарима тўлашингизга тўғри келади.

P.S.: агар ҳар икки томонда "боковой" кўзгулар бўлса, машинанинг орқа ойнасига пардалар, шунингдек чий парда ёки дарпарда ўрнатишга рухсат берилган.

Фото: UzMDK


👉 @xushnudbek 👈