Xushnudbek.uz
596K subscribers
10.8K photos
2.76K videos
244 files
9.08K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев:

Қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Кўзлаган марраларимизга албатта етамиз.

Бу йўлда нияти улуғ, қалби пок, меҳнаткаш халқимизга таянамиз. Бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, мен ишонаман, эл-юртимиз интилаётган Янги Ўзбекистонни албатта барчамиз биргаликда бунёд этамиз
".


👉 @xushnudbek 👈
Магистратурада қишки қабул бошланди

Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар 2022 йил 20 декабрдан 2023 йил 10 январга қадар (шу куни ҳам) magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Танлов натижалари бакалавриат дипломининг ўртача баллари асосида аниқланади.

МАЪЛУМОТ УЧУН: Магистратурага ҳужжат топшириш учун албатта тил билиш сертификати талаб этилади. Фақат истисно тариқасида мазкур қишки қабулда сертификат даражаси муҳим эмас. А1 даража ҳам бўлаверади.

Муҳим жиҳати — ўқишга қабул қилинган талабалар ўқиши давомида талаб этилган С1 ёки B2 даража сертификатни олиши шарт. Акс ҳолда ўша магистр якуний давлат аттестациясига киритилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
2022 йилнинг 25 декабридан 2023 йилнинг 10 январига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги маданият ва истироҳат боғларида ҳамда марказий майдонларда Янги 2023 йил байрам тадбирлари ўтказилади.

Шунингдек, 10 минг нафарга яқин болаларга «Президент совғаси» тақдим этиш режалаштирилган.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Қишки “перевод” учун аризалар қабул қилиш бошланди

Узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий Ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди.

Аризалар 20 декабридан 20 январга қадар (ўша куни ҳам) қабул қилинади.

Қишки “перевод”га барча ҳам ҳужжат топширолмайди. Фақат 2 та узрли сабаби борларга рухсат.

Қуйидагилар узрли сабаблар ҳисобланади:

1️⃣ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш учун;

2️⃣ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).

📒 Ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
паспорт нусхаси;
юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.

Ўқишни қайта тиклаш бўйича (кўчириб тиклаш бундан мустасно) аризалар талабанинг четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъи назар бевосита ўзи таҳсил олган ОТМга тақдим этилади.

Хориждаги ОТМдан Ўзбекистондаги давлат ОТМга ўқишни кўчириш учун аризалар ҳозир қабул қилинмайди. Хориждагилар фақат ёзда онлайн ариза топширади ҳамда тестга киришади.


👉 @xushnudbek 👈
Магистратурага қайси тиллардан сертификат керак?

2022 йил 20 декабрдан
республика ОТМ магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.

Ҳужжатлар қабули magistr.edu.uz веб-сайти орқали 10 январга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Қайси хорижий сертификатлар қабул қилинади? Ва қайси даража бўлиши керак?

Юқоридаги суратларда ушбу саволга жавоб олишингиз мумкин.

‼️Мазкур қишки қабулда истисно тариқасида тил билиш даражасига қаралмаяпти. Яъни юқоридаги рўйхатда номлари келтирилган имтиҳон тизимлари орқали исталган даражадаги сертификат бўлса ҳам, магистратурага қабул қилинаверади. Фақат ягона шарти, кейинчалик ўқиш давомида талаб этиладиган даражадаги сертификатни олишлари шарт. Йўқса, якуний имтиҳон қўйилмайди, бошқача айтганда магистрлик дипломини ололмайди.

Рўйхатда номи келтирилмаган тизимдан олинган сертификатлар магистратурага ҳужжат топшириш учун асос бўлолмайди. Қайси даражада бўлишидан қатъи назар. Бунга истисно йўқ.


👉 @xushnudbek 👈
21 ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланиши кутилмоқда

Сенаторлар бу ҳақдаги қонунни муҳокама қилди.

Қонунда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг 21 ёшга тўлмаган шахсларга сотиш ва ушбу шахслар томонидан реализация қилиниши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнига ушбу шахсларни жалб этиш тақиқланишини назарда тутади.

Ушбу ёш чегараси амалдаги қонунда 20 ёш этиб белгиланган эди.

Қонун Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқилиши кутилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

“Тошкент” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президентимиз Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Шундан сўнг Қозоғистон етакчиси «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, анъанага кўра, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.


👉 @xushnudbek 👈
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

ЖАВОБ: ҳозирча аниқ эмас.

2018 йилдан бошлаб Ўзбекистонда яхши анъана йўлга қўйилди. Унга кўра, кейинги йилдаги байрам кунлари арафасида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қўшимча дам олиш кунлари бериладиган ва бу олдиндан ҳаммага эълон қилинадиган бўлди.

Аҳоли шунга қараб, ўз режаларини тартибга солиши, саёҳатга чиқишни ёки бошқа ишларини режалаштириши мумкин эди.

Биринчи йилни ҳисобга олмаганда, кейинги йилларда ушбу дам олиш саналари вақтлироқ эълон қилинаётган эди. Аммо ўтган йили салкам Янги йилнинг тагида — 21 декабрь куни маълум қилинди.

Мана бугун ҳам 21 декабрь. Аммо ҳалигача дам олиш кунлари ҳақида гап-сўз йўқ. Ҳаттоки жамоатчилик муҳокамасига бу ҳақда бирор ҳужжат қўйилганини ҳам топа олмадим.

Демак, бу йил дам олиш кунлари ўтган йилгидан ҳам кечроқ чиқса керак.

Ўзи бу тизимдан асосий мақсадлардан бири ички туризмни ривожлантириш эди. Аммо қачон дам олиш кунлари бўлиши Янги йилга саноқли кунлар қолганда эълон қилинса, аҳоли деярли ҳеч нарсани режалаштира олмайди. Ҳеч қаёққа саёҳатга ҳам бормайди, чунки байрамга яқин қолганда бирорта билет қолмаган бўлади.

Ёки келгуси йилда қўшимча дам олиш кунлари бўлмайдими?

Ҳозирча маълум бўлгани, жорий йил 31 декабрь — шанба куни 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш куни бўлади. 1 январь эса шундоқ ҳам якшанба кунига тўғри келмоқда.

Янги Меҳнат кодексига кўра, байрамлар дам олиш кунига тўғри келса, кейинги иш куни дам олиш куни деб эълон қилинади. Аммо ҳали янги Меҳнат кодекси расман кучга кирмади. Демак, ҳозирча бу қоидани 1 январга алоқаси йўқ.

Қайси йилдаги дам олиш кунлари қачон эълон қилингани ҳақида маълумот:

2018 йилники — 28 декабрда;
2019 йилники — 13 ноябрда;
2020 йилники — 15 ноябрда;
2021 йилники — 3 декабрда;
2022 йилники — 21 декабрда;
2023 йилники — ????


👉 @xushnudbek 👈
Фанлар мажмуа 2023-2024.pdf
445.3 KB
‼️2023/2024-o‘quv yili bakalavriat qabuli uchun fanlar majmuasi tasdiqlandi
#abituriyent

Joriy yilda fanlar majmuasi Oliy va o‘rta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan tasdiqlandi. Ilgari Davlat qabul komissiyasi tomonidan tasdiqlanar va bu jarayon juda uzoqqa cho‘zilib ketardi.


👉 @xushnudbek 👈
Давлат ташрифи билан мамлакатимизга келган Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёев ҳузурида “Кўксарой” қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Фанлар мажмуа 2023-2024.pdf
❗️Юриспруденция йўналиши бўйича барча ОТМларда ҳуқуқшунослик ва чет тилидан имтиҳон олинади. Мутахассислик блокида тарих фанидан саволлар бўлмайди.

Ўтган йили Тошкент давлат юридик университетида 2023 йилдан бошлаб кириш имтиҳонларида тарих ўрнига ҳуқуқ фанидан саволлар бўлиши расман маълум қилинганди. Лекин бошқа ОТМларда, масалан, ЎзМУ, ЖИДУ, ҚДУ, СамДУ, НамДУ ва бошқаларда ҳуқуқдан саволлар тушиши шу чоққача айтилмаганди.

Бугун эълон қилинган фанлар мажмуасидан кўринадики, демак энди юриспруденцияга оид барча йўналишларда, у қайси ОТМда бўлишидан қатъи назар, тарих ўрнига ҳуқуқдан савол тушади.

Фанлар мажмуасини имтиҳондан 7 ой олдин эълон қилингани жуда яхши бўлди, албатта. Илгари 1 ой қолганда эълон қилинарди.

Аммо мажмуадаги фанлар ўзгаришига оид бунақа жиддий янгиликларни камида 2-3 йил олдин маълум қилиш керак. Абитуриентлар шунга қараб мўлжал олади, режалаштиради. Барча ёмон одатларимизни бирин-кетин бартараф этаётган бир даврда мана шунга ҳам эътибор қилиш керак. Ёшлар тақдирини ўйинчоқ қилмаслик керак.

Хуллас, юрист бўлишни орзу қилган абитуриентлар ҳозирдан ҳуқуқ фанини жиддий ўқишни бошлашлари керак.

Ҳуқуқшунослик фанидан намунавий тест саволлари ДТМ томонидан февраль ойида эълон қилиниши режалаштирилган. Бу ҳақда яқинда каналимизда ўтказилган овозли чатда маълум қилинганди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг Халқаро Конгресс марказида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.

Маросимдан сўнг Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жўмарт Тўқаев турли муҳим масалаларда ўзаро музокаралар ўтказиши кутилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Минг сўмлик танга муомалага киритилади

Шу йил 26 декабрдан номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишида пул белгилари муомалага чиқарилади.

1000 сўмлик танга кўринишидаги пул белгиси 2 хил рангдаги комбинациядан иборат бўлиб, ички айланаси сариқ рангли мис ва латун, ташқи айланаси кумуш рангли никель қотишмасидан тайёрланган.

Танга диаметри – 26,27 мм., ички диск диаметри – 17,6 мм., қалинлиги – 1,6 мм., оғирлиги – 7,3 гр.

Танганинг олд томонида (аверс) Тошкент шаҳрида бунёд этилаётган “Ислом цивилизацияси маркази”нинг биноси тасвирланган.

Тасвирнинг пастки қисмида ботиқ ҳолда танга қиймати “1000” рақами ва лотин босма ҳарфларида “so’m” сўзи ёзилган.

❗️2001 йил намунасидаги 1000 сўмлик банкнотлар ҳам тўлов қобилиятини йўқотмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев мамлакатимизга ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Тошкент шаҳридаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди.


👉 @xushnudbek 👈