Xushnudbek.uz
582K subscribers
10.9K photos
2.78K videos
244 files
9.12K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Мактабларда масофавий таълим тажриба-синовдан ўтказилади

Халқ таълими вазирлиги 2022-2023 ўқув йилининг иккинчи чорагидан бошлаб “Online maktab” дастури бўйича масофавий таълим жараёнларини тажриба-синов тариқасида ўтказмоқда.

Унда кимлар иштирок этади?

Масофавий таълим жараёнида Тошкент шаҳар мактабларида таҳсил олаётган 60 нафар 7-синф ўқувчилари саралаб олинади.

Танлов жараёнлари қандай ташкил этилади?

Ўқувчиларни саралаш жараёни 2022 йил 5 ноябрь куни ўтказилади. Унда ўқувчиларнинг дастлабки билим даражасини аниқлаш бўйича бошланғич синов (кириш тести) ўтказилади.

Синов натижаларига кўра, масофавий таълим олишга мўлжалланган ҳар бири 30 нафар, жами 60 нафар ўқувчидан иборат, таълим ўзбек ва рус тилларида олиб бориладиган 2 та синф ташкил этилади.

Масофавий таълим қай тартибда олиб борилади?

“Online maktab” махсус платформасида умумтаълим мактабларининг 7-синфлари учун давлат дастури доирасидаги барча фанлар бўйича онлайн дарс материаллари жамланган. Платформадаги ҳар бир видеодарс давомийлиги 9 дақиқагача давом этади. Ўқув дастурларини экранда ўрганаётган ўқувчиларга ҳар 20 дақиқадан сўнг танаффус берилади.

Ўқувчиларни баҳолаш

Ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириб бориш кўрсаткичлари тест, ижодий ва бошқа турдаги топшириқлардан олган 1 дан 5 гача бўлган балл тизимида олиб борилади. Ўқувчиларнинг баҳолаш якунлари синф журналларида қайд этиб борилади.


👉 @xushnudbek 👈
8-12 ноябр кунлари Самарқанд халқаро аэропортидан режалаштирилган рейслар Навоий аэропорти орқали амалга оширилади

Маълум қилинишича “Uzbekistan Airways” АЖнинг Самарқанд халқаро аэропорти орқали 8 ноябрь соат 00:01дан 12 ноябрь соат 00:01гача режалаштирилган:

HY045/046 Тошкент – Самарқанд – Тошкент;
HY9605/9606 Самарқанд – Москва – Самарқанд;
HY639 Самарқанд – Санкт-Петербург;
HY639/640 Самарқанд – Санкт-Петербург – Самарқанд,
HY275/276 Самарқанд – Истанбул – Самарқанд авиқатновлари етиб келиши ва жўнаб кетиши Навоий халқаро аеропортидан амалга оширилади.

Шунингдек:
HY049/050 Андижон – Самарқанд – Андижон;
HY047/048 Самарқанд – Наманган – Самарқанд;
HY072/071 Фарғона – Самарқанд – Фарғона авиақатновлари бекор қилинади.

Йўловчилар бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олиш ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга, дейилади Uzbekistan Airways ахборотида.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сенат сайтини бузиб кирган хакерлар ўспирин ёшлар экан.


👉 @xushnudbek 👈
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар беришича, кеча соат 21:16 да Наманган вилояти Уйчи туманида 2-3 балли зилзила қайд этилган. Зилзила қўшни туманларда ҳам сезилган.

Шунингдек, бугун тонгги соат 5:08 да Қозоғистонда зилзила содир бўлган. Ўзбекистон ҳудудида унинг сезилиш кучи Тошкент шаҳрида 4 баллни, Тошкент вилоятида 3 баллни, Сирдарё вилоятида 2-3 баллни ташкил қилган.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
#фирибгарлар
Сизга ҳеч ким текин пул тарқатмаяпти, Сиз ҳеч қанақа акцияда ғолиб бўлганингиз йўқ


Бугун яна фирибгарлар ҳақида гаплашамиз.

Чунки интернетда доимгидек текин пул шайдоларини алдаш учун ёлғонлар тарқатилмоқда. Бу энди тўхтамайди, давом этаверади. Минг марта огоҳлантирилса ҳам, барибир кимдир фирибгарларга алданаверади.

Энг алам қиладигани фирибгарлар кўп ҳам янги нарса ўйлаб топаётгани йўқ. Бир хил усул. Лекин ҳалигача алданаётган одамлар кўп.

Масалан, ёш болалиларга, ҳомиладорларга ёки 17-18 ёшгача боласи бор оилаларга (вариантлари кўп хуллас) фалон сўмдан бир марталик тўлов (нафақа) берилаётгани ҳақида ёлғон маълумотлар кўпайди.

Энг қизиғи деярли ҳар куни кимдир ёзиб, шу ростми деб сўрайди. Ростлигига ич-ичидан ишонгиси келади. Бугун ҳам бир киши сўради, улар фирибгарлар десам, аллақачон ишониб пластик маълумоти ва SMS-кодларни юбориб бўлганман дейди.

❗️БУ ФИРИБГАРЛАР!

Асосий мақсад бунга ишониб, текин пул олмоқчи бўлганларнинг пластик маълумотларига, телефонга борадиган SMS-кодга эга чиқиш ва пластикдан барча пулларни ечиб олиш.


Шунингдек, ҳалигача фалон компания акция ўтказди, сиз унда ғолиб бўлдингиз, деган ёлғонни тарқатишади ва умрида ўша компания мижози бўлмаган баъзи одамлар ҳам бунга ишониб қолади.

Хуллас, яна ва яна такрорлаймиз — фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг. Текин пул, ғойибдан келган соврин ва ютуқларга ишониб қолаверманг. Сизни “лох” қилишларига йўл қўйманг.

Илтимос, қолганларга ҳам етказинг, бир-бирингизни огоҳлантиринг. Алданиб юришмасин.


👉 @xushnudbek 👈
Ўқишни кўчириб бериш ҳамда ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.Ю. фуқаро И.К.нинг қўшни Қирғизистон университетидаги ўқишини танишлари орқали Ўзбекистондаги ОТМлардан бирига кўчириб беришини айтиб, алдов йўли билан 3 000 АҚШ доллари олганлиги аниқланган.

Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Т. фуқаро Н.А.нинг қизини танишлари орқали қўшни Қозоғистондаги ОТМга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 250 АҚШ долларини ҳамда фуқаро А.Б.ни Қозоғистон университетидаги ўқишини Ўзбекистондаги ОТМлардан бирига кўчириб беришини айтиб 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро М.Т. фуқаро З.А.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Қўқон Тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Тахиатош тумани ҳокими қамоққа олинди

Жорий йилнинг 01 ноябрь куни Тахиатош тумани ҳокими И.Маткаримов фермер хўжалиги раҳбаридан фирибгарлик йўли билан 100 млн. сўм пул олгани ҳолати бўйича ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва 25, 211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Бухорода 4 баллик зилзила кузатилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар беришича, юртимиз ҳудудида бугун, 6 ноябрь куни соат 08:56 да зилзила содир бўлди.

Эпицентр: Пешкў тумани.

Зилзила кучи:

Пешкў туманида 4 балл;
Шофиркон туманида 2-3 балл;
Конимех туманида 2 балл;
Жондор туманида 2 балл;
Ромитан туманида 2 балл.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизда ҳам дарслар шунақа қизиқарли ва амалий ўтадими? :)

Видеода ўқитувчи гравитация хусусиятларини ғилдирак ёрдамида тушунтирмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
❗️ДИҚҚАТ, ФИРИБГАРЛАР!
#firibgar

Сўнгги пайтларда бир хил схемадаги фирибгарлар жуда кўпайиб кетди. Улар ҳақида аввал ҳам бир неча бор огоҳлантирган эдик.

Яна бир бор огоҳлантираман, мана бу фирибгарлар номини яхшилаб эслаб қолинг:

1. SolarCity
2. Tesco Share
3. Tether Gold
4. Supertask
5. Andibo
6. Oasis guruhi
7. HBCLOUD
8. Instpower
9. Leah
10. Shopbuild
11. AIS
12. Chergespot
13. Alken Wealth


Буларнинг ҳаммаси муттаҳамлар. Ишониб, пул тикиб ўтирманглар. Содда бўлманг.

Ҳали булар менга маълум бўлгани холос. Яна алламбалолари ҳам кўп экан.

Вақт кўрсатяптики, етарли пул тўплаган фирибгарлар каналларини, гуруҳларини ва админ профилларини ўчиришмоқда, секин жуфтакни ростлаяпти.

Фирибгарларни қандай аниқласа бўлади?

Бунақалар келажакда яна кўп чиқади. Биттасини ёпадию, кейингисини очади. Шунақа пайти фалон фирма ишончлими, пистон фирма ишончлими, дея иккиланиб ўтирмасдан, қуйидаги белгиларга қараб ажратиб олсангиз бўлади.

Барчаси қанақадир хорижий компания номидан иш юритади;
Сизга уйда ўтириб, осон пул топишни ваъда қилади;
Нимадир сотиб олиш (қуёш панели, майнинг учун ускуна ва ҳк), инвестиция киритиш ёки қанақадир вазифа бажаришни сўрашади;
шубҳали сайтлардан фойдаланишади.

‼️ Фирибгарларнинг энг катта белгиси: сизга пластик карта рақамини бериб, пулни Payme ёки Click орқали кимнингдир пластигига ташлашни сўрашади. Ўзлари ҳам худдики сиз “ишлаб топган” қанчадир пулни кимнингдир пластигидан сизга ўтказади.

Унутманг, хорижий компаниямиз деб, пулни қайсидир бошқа фуқаронинг пластигига ташлашни сўраса, улар аниқ фирибгарлар! Ишониб ўтирманг.

Гапларимга ишонмаганлар эса вақти келиб афсусланади.


👉 @xushnudbek 👈
«Саёҳат учун кэшбек» тизими ҳақида биласизми? Ички саёҳатда пул тежаб қолишнинг қонуний йўли.

Бу нима дегани?

Сиз Ўзбекистон бўйлаб бир ҳудуддан бошқасига саёҳат (сафар) қилсангиз, сизнинг йўл, меҳмонхона ва маданият ташкилотларига сарфлаган харажатингизнинг 15 фоиздан 50 фоизгача бўлган қисми қайтариб берилади. Бунинг учун SoliqUz мобил иловасидаги «Sayohat uchun keshbek» саҳифасида чекларни QR-код орқали киритиш керак.

Туризм ва маданий мерос вазирлигининг маълум қилишича, сентябрдан октябргача саёҳат учун кэшбэк платформасида 2 минг 816 та саёҳат қайд этилган.

Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

— авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
— темир йўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
— меҳмонхона, дам олиш зоналари, меҳмон уйлари ва ҳ.к.да тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
— театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.

Мен ҳам кеча Самарқандга бориб келгандим, шуни рўйхатдан ўтказиб кўрдим. Яхшигина кэшбек қайтарди.

❗️БУ МУҲИМ: Фақат қоидага кўра, учала хизматдан ҳам фойдалансангизгина сизга кэшбек берилади. Яъни албатта 1 - транспорт (авиа, темир йўл, автобус), 2 - жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар, дам олиш уйи ва зоналари, меҳмон уйлари ва ҳ.к.) ҳамда 3 - маданият ташкилотлари (театр, музей, цирк ва бадиий галереялар) хизматидан фойдаланган бўлишингиз керак. Масалан, мен ҳам бирорта маданият ташкилотига бормагандим, шу сабабли кэшбек берилмас экан.

Шуни ҳисобга олиб қўйинг. Мисол учун, талабалар таътил вақтида вилоятга уйига қайтган пайти, шунчаки, поезд ёки самолёт билетини киритиб, кэшбек ололмайди. Чунки улар меҳмонхоналарда турмаган бўлади.

Ҳақиқатда саёҳатга борадиганлар учун эса бу жуда фойдали тизим.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича, воқеа Чилонзорда содир бўлган.

Кварталлар ичида қурилишлар тўхтатилиши лозим.
Президент раислигида саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда саноатнинг турли соҳалари бўйича таклифлар билдирилди. Жумладан:

🔘 Тўқимачилик

— Европа, Туркия, Миср, Марокашга газлама, трикотаж мато экспортига транспорт харажатлари 2024 йил 1 январгача 70 фоиз қоплаб берилади;

— янги турдаги тайёр текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига 100 миллион доллар, гиламчилик учун 50 миллион доллар йўналтирилади;

🔘 Қурилиш материаллари

— соҳадаги ишлаб чиқарувчилар учун камида 7 йиллик, 2 йил имтиёзли давр билан “Саноат ипотекаси” дастури ишлаб чиқилади ва бунга 1-босқичда 50 миллион доллар ресурс йўналтирилади;

— Нукус шаҳри, Булоқбоши, Қоровулбозор, Фориш, Чуст, Пахтачи, Сариосиё, Ўзбекистон туманларида қурилиш материаллари индустриал зоналарини ташкил этилади;

🔘 Мебелсозлик

— мебелсозликка берилган божхона имтиёзлари муддатини 2024 йил 1 январга қадар узайтириш бўйича қарор ишлаб чиқилади;

Бухоро, Наманган, Самарқанд, Андижон, Фарғона ва Хоразмда мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган 100 га яқин маҳаллалар атрофида мебель саноат марказлари ташкил қилинади;

🔘 Заргарлик

1 декабрдан бошлаб олтин ва кумушга кечиктириб тўлаш учун барча банклар ва Экспортни рағбатлантириш агентлиги кафолатлари қабул қилинади (якка тартибдаги заргарлар учун ҳам);

— заргарлар ишлатадиган қимматбаҳо ва безак тошлари божхона тўловларидан озод қилинади;

10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади (ҳозир 5 минггача рухсат берилган).


👉 @xushnudbek 👈
Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси плей-офф баҳсларига қуръа ташланди

Чемпионлар лигаси 1/8 финалида 2 та марказий ва даҳшатли ўйин бор. Биринчиси, ўтган йилги финалчилар «Реал Мадрид» ва «Ливерпуль» жорий йилда 1/8 финалдаёқ тўқнашадиган бўлди. Иккинчиси, «ПСЖ» ва «Бавария» жуфтлигидан бири турнирни эрта тарк этишга мажбур бўлади.

Барча жуфтликлар:

«РБ Лейпциг» – «Манчестер Сити»
«Брюгге» – «Бенфика»
«Ливерпуль» – «Реал Мадрид»
«Милан» – «Тоттенҳэм»
«Айнтрахт» – «Наполи»
«Боруссия Дортмунд» – «Челси»
«Интер» – «Порту»
«ПСЖ» – «Бавария»

* * *

Шунингдек, Европа лигасида 1/8 финал учун ўтиш ўйинларига қуръа ташланди. Бунда марказий ўйин шубҳасиз «Манчестер Юнайтед» ва «Барселона» ўртасида бўлади.

Барча жуфтликлар:

«Барселона» – «Манчестер Юнайтед»
«Ювентус» – «Нант»
«Спортинг» – «Мидтьюлланд»
«Шахтёр» – «Ренн»
«Аякс» – «Юнион»
«Байер» – «Монако»
«Севилья» – «ПСВ»
«Ред Булл Зальцбург» – «Рома»


👉 @xushnudbek 👈
❗️РАСМАН: Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити даврида Самарқанддаги барча олий ўқув юртларида тасдиқланган ўқув жадвалига кўра дарс жараёнлари одатдагидек давом эттирилади. Таътил берилмайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


👉 @xushnudbek 👈
Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади.

Унда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон президентлари, Венгрия Бош вазири ҳамда Туркманистон Халқ маслаҳати раиси қатнашади.


👉 @xushnudbek 👈