Xushnudbek.uz
605K subscribers
10.7K photos
2.75K videos
240 files
9.03K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Телеграм мессенжерига уланишда муаммолар кузатилмоқда.

«Жамоа бундан хабардор. Муаммо Телеграм тарафида эмас, бироқ жамоа алоқани сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда», — дейилади Telegram Uzbekistan каналида.


👉 @xushnudbek 👈
АКТ вазирлиги: Хавотирга ўрин йўқ, Телеграм блокланмаган

Вазирликнинг таъкидлашича, мессенжерга уланишдаги муаммолар Телеграмнинг Ўзбекистонда блокланганини англатмайди.


👉 @xushnudbek 👈
2022 йил 11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилиши муносабати билан 8 ноябрь соат 00:00 дан 12 ноябрь 00:00 га қадар Самарқанд халқаро аэропорти вақтинча ёпилади.

Шунингдек, 2022 йил 5-12 ноябрь кунлари Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг “Жартепа" чегара божхона постида қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилади.


👉 @xushnudbek 👈
Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси Абу-Даби-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди. Биринчи режалаштирилган йўловчи рейси 2023 йил 25 январга белгиланган. Парвозлар Airbus А320 ва А321 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Аввалроқ Wizz Air авиакомпанияси 13 декабрдан бошлаб Абу-Даби — Самарқанд рейси йўловчиларни ташишни бошлаши хабар қилинганди. Ҳафтада икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга ошириладиган парвозлар нархи 149 дирҳам (40 АҚШ доллари)дан бошланиши айтилганди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ICTWEEK Uzbekistan-2022» АКТ ҳафталиги якуни ва натижалари:

📝«Revotech» ва АҚШнинг Effika Corp компанияси ўртасида 20 млн долларлик меморандум имзоланди;

📌 «Toyota Tsusho Corporation» билан 150 млн долларидан ортиқ шартнома имзоланди;

👨🏻‍💻Coursera 1 миллиондан ортиқ ўзбекистонликка платформа орқали онлайн таълим олиш имкониятини тақдим этди;

🔹Huawei Ўзбекистонда BPO марказларини ишга тушириш учун 100 минг доллар ажратмоқда;

🔲 ZTE янги BPO марказлар учун 100 минг доллар ажратади;

🔘 Mobiuz ва Huawei 25,4 млн долларлик буюртмани имзолади;

✔️30 йилдан ортиқ Россия раислик қилган АСМҲга аъзо давлатларнинг Алоқа маъмуриятлари раҳбарларининг кенгашига биринчи маротаба Ўзбекистон АКТ вазири раис этиб сайланди;

💲KOIIA Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтига 1,65 млн долларлик сертификат тақдим этди.

Батафсил
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда ЙПХ инспектори машина ойнасини синдириб, ҳайдовчини мажбурий олиб тушгани акс этган видео тарқалмоқда. Бу бўйича Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабат берди.

Хуллас, 1 ноябрь куни 2004 йилда туғилган ҳайдовчи 01N961CB рақамли Нексия-2 автомобилини ҳужжатларсиз бошқараётган вақтда йўлда 3 марта ЙПХ инспекторлари тўхтатганда, тўхтамасдан қочган.

Тўртинчисида "учар Шумахерни" ушлаш учун ЙПХ ходимлари чорраҳада бошқа машиналарни ҳам тўлиқ тўхтатиб қўйган. Машиналар орасига тиқилиб қолган "қочоқ" ўзини шубҳали тутган, эшикни очиш ва машинадан тушиш ҳақидаги қонуний талабга бўйсунмасдан, ичкаридан қулфлаб олган. Cўнгра машина ойнаси синдирилиб, эшик очилган ва ҳуқуқбузар ҳайдовчининг машинани бошқариш имконияти чекланган.

Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Машина жарима майдонига жойлаштирилган.

Ички ишлар органлари ходимларини ойнани синдиришга ва куч ишлатишга ҳаққи бормиди, деган саволига келсак, бошқа оғирроқ фалокатларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бу каби чоралар кўрилиши мумкин, бунга ходимларнинг қонуний ҳаққи бор. Чунки аҳмоқ қонунбузарлардан ҳар нарса кутса бўлади. Масалан, АҚШда кимдир шунақа қочганда ва қаршилик қилганда, полиция ҳеч иккиланмасдан ўқотар қуролдан фойдаланган бўларди. Яхшиям бизда шунақамас.


👉 @xushnudbek 👈
Пискент прокурори ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

1 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Пискент тумани прокурорининг ёрдамчиси судда кўрилаётган жиноят иши бўйича судья орқали судланувчига енгил жазо тайинланишини ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли 1.500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2 ноябрь куни Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Кампиробод сув омбори бўйича битим имзоланди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норовнинг Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев билан учрашуви доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Жумладан:

— Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартнома;

— Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим;

— Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув ресурслари хизмати ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва бошқалар.

Шунингдек, учрашув чоғида Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўладиган давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масаласи ҳам муҳокама қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ўртасида лойиҳа қиймати 115 млн долларлик жами 18 минг ўринли 17 та талабалар турар жойларини қуриш бўйича Маслаҳат хизмати битими имзоланди.


👉 @xushnudbek 👈
Чалғитувчи реклама бўйича раддия

Каналимизда Халқаро Нордик университетининг боғча ва мактабда 3 йиллик иш стажига ва ишхонасидан тавсияномага эга бўлган ходимлар учун махсус сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул бўйича эълони жойлаштирилган эди. Мазкур рекламада “махсус сиртқи” атамаси ишлатилгани юзасидан саволлар кўпайганлиги учун изоҳ бериб қўйишни жоиз билдим.

Махсус сиртқи таълим шакли ўзи нима?

Кўпчиликка таниш бўлган бу атама аслида сиртқи таълим шаклининг ўзига хос турини англатган. Яъни сиртқига ҳамма кириши мумкин бўлса, махсус сиртқига фақат муайян соҳада 3 йил стажга эга бўлганларгина олинган. Мана шу асосий фарқ эди. Қолган қисмлари деярли бир хил бўлган. Шу сабабли қонунчиликда ҳам «сиртқи (махсус сиртқи)» атамаси биргаликда ёнма-ён ишлатилган (масалан, Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом).

Аммо 2020 йилга келиб вазият ўзгарди. Ўша йили қабул қилинган янги таҳрирдаги “Таълим тўғриси”даги қонуннинг 15-моддасида Ўзбекистонда мавжуд таълим олиш шакллари санаб ўтилди ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олишда 3 та шаклга рухсат берилди: сиртқи, кечки, масофавий. Қонунда махсус сиртқи таълим шакли йўқ.

Шу сабабли қонунчилик бўйича 2020 йилдан махсус сиртқи деган шакл тугатилди ва қабуллар амалга оширилмади.

Лекин бу махсус сиртқи бутунлай ёпилганини англатмайди. Шунчаки улар ҳам сиртқи шакл дея ҳисобланди. Яъни стажи борлар энди махсус сиртқига эмас, алоҳида квотада сиртқига қабул қилинадиган бўлди. Масалан, 21.06.2022 йилдаги ПҚ-289-сонли Президент қарорига кўра, 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб давлат ОТМларида педагогика соҳасидаги таълим йўналишларининг сиртқи шаклига фақат педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахсларгина қабул қилиниши белгиланди. Яъни кейинги йилдан педагогика соҳасида сиртқига фақат стажлилар қабул қилинади, кечагина мактабни тугатган оддий абитуриент ҳужжат ҳам топшира олмайди.

Хулоса: ҳозирда махсус сиртқи деган шакл йўқ, аммо стажи борлар алоҳида сиртқи таълим шаклига қабул қилиниши мумкин.

🔖 Университет изоҳи

Халқаро Нордик университети вакиллари билан боғланганимизда, рекламада “махсус сиртқи” атамасини одамларга тушунарли бўлиши учун ишлатишганини, яъни бу орқали ушбу йўналишга қабул барча учун эмас, фақат 3 йил стажга эга боғча ва мактаб ўқитувчилари учунлигини янада соддароқ тушунтиришни мақсад қилишганини таъкидлашди. Гарчи матнда “махсус сиртқи” атамаси ишлатилган бўлса-да, лекин номзодлар сиртқи таълим шаклига қабул қилиниши ва уларга сиртқи шакл дипломи берилишини маълум қилишди.

Аммо шундай бўлса-да, университет ўқишга қабул қилинган абитуриентларга берган шартномасида “махсус сиртқи таълим шакли учун” деган ёзувлар бўлган. Бу эса ҳақли эътирозларга сабаб бўлган. Университет маъмурияти мазкур камчиликларни зудликда бартараф этишса яхши бўлар эди.

Сўнгсўз ўрнида, бундай чалғитувчи атамалар ишлатилган реклама учун обуначиларимиздан узр сўрайман, ҳолатдан афсусдаман. Ушбу постлар каналдан ўчирилди.

Якуний хулоса: юқорида таъкидлаганимиздек, авваллари ҳам махсус сиртқи ва сиртқи таълим деярли бир хил бўлган. Аммо ҳозир фақат сиртқи шакл мавжуд. Сизнинг 3 йиллик стажингиз бўлса ҳамда ОТМ шартларига рози бўлсангиз, унда бемалол сиртқи шаклда ўқишингиз мумкин.

P.S.: ушбу раддия (аксилреклама) «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддасига кўра чиқарилди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
❗️Контрактда ўқиётан талабалар учун XushnudbekUz канали Мустақиллик таълим гранти эълон қилади 2 йил аввал яхши ниятлар билан MetsenatUz лойиҳасини бошлагандик. Лойиҳадан асосий мақсад таълимга инвестиция киритиш, эҳтиёжманд талабаларга илм олишлари учун…
MetsenatUz лойиҳасида эълон қилинган «Мустақиллик гранти»нинг 31 нафар ғолиби тўлиқ аниқланди. Мазкур 31 талабанинг ҳар бирига 5 млн сўмлик грант миқдори уларнинг контракт тўловлари учун ўтказиб берилди.

31 нафар ғолибнинг 17 нафари қиз, 14 нафари йигитлар бўлди. Биз асосан етим, чин етим ҳамда эҳтиёжманд талабаларга грант берганлигимиз сабабли, ғолибларнинг исм-фамилиясини эълон қилиб ўтирмаймиз. Аммо ғолиб талабалар ўқийдиган ОТМлар рўйхатини беришимиз мумкин:

1. Тошкент давлат юридик университети (10 нафар)
2. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети (2 нафар)
3. Андижон давлат тиббиёт институти
4. Бухоро давлат тиббиёт институти
5. Бухоро давлат университети
6. Наманган давлат университети
7. Нукус давлат педагогика институти
8. СамДУ Денов тадбиркорлик ва педагогика институти
9. Термиз давлат университети
10. Тошкент давлат иқтисодиёт университети
11. Тошкент педиатрия тиббиёт институти
12. Тошкент тиббиёт академияси
13. Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали
14. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
15. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети
16. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
17. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
18. Ўзбекистон миллий университети
19. Урганч давлат университети
20. Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти
21. Қарши муҳандислик—иқтисодиёт институти

P.S.: бунда алоҳида таъкидлашни истардимки, ўзим таҳсил олган Тошкент давлат юридик университетига алоҳида устуворлик берилган ва 10 нафар ғолиб танланган. Чунки менга қолса ҳамма битирувчилар имконияти бўлганда ўзлари ўқиган ОТМларга ҳар томонлама ёрдам беришлари, ҳомий-меценатлик қилишлари керак. Жаҳоннинг энг нуфузли университетларининг асосий даромад манбаларидан бири ҳам айнан битирувчилари берадиган маблағлар бўлади. Масалан, Стэнфорд университетида ўқиган шахслар ҳар йили университетга 1 млрд доллар атрофида меценатлик ёрдами кўрсатишини айтгандик.

Хуллас, шунақа гаплар. Айтганча, грант учун ажратилган барча маблағлар каналда берилган рекламалар ҳисобидан қопланди.


👉 @xushnudbek 👈
Мактабларда эртадан кузги таътил бошланади

Эртага, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни бўлади.

Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади.

II чорак эса 10 ноябрь, пайшанба кундан бошланади.


👉
@xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21:15 да "Миллий" телеканалида Бобур Ёқубов жамоаси 2022 йилнинг Кузги мавсумида учинчи ўйинни ўтказади.

Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида @zakovat Телеграм каналида овозли ҳамда матнли трансляция ҳам бошланди. Саволларни ушбу каналда биргаликда муҳокама қилишингиз мумкин.

⚡️Томошабинлар учун супер янгилик!

Энди “Заковат”га савол йўллаб катта пул мукофотлари ютиб олишингиз мумкин. Сизни оддий ўйинларда 1 млн сўмдан 6 млн сўмгача, мавсум финалида 50 млн сўмгача мукофот кутмоқда.

‼️ Агар саволингиз йил финалида энг зўр савол деб топилса, унда 1️⃣0️⃣0️⃣ млн сўм (!!!) пул мукофоти берилади🤩💰

📨Савол юбориш шартлари бу ерда.

Эслатма: "Капиталбанк" телетомошабинлар ҳомийси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ эса билимдонларни қўллаб-қувватламоқда.

👍 Кўпроқ китоб ўқинг, қизиқарли саволлар тузинг ва миллионерга айланинг! “Заковат”ни кўришни эса канда қилманг!


👉 @xushnudbek 👈
Мактабларда масофавий таълим тажриба-синовдан ўтказилади

Халқ таълими вазирлиги 2022-2023 ўқув йилининг иккинчи чорагидан бошлаб “Online maktab” дастури бўйича масофавий таълим жараёнларини тажриба-синов тариқасида ўтказмоқда.

Унда кимлар иштирок этади?

Масофавий таълим жараёнида Тошкент шаҳар мактабларида таҳсил олаётган 60 нафар 7-синф ўқувчилари саралаб олинади.

Танлов жараёнлари қандай ташкил этилади?

Ўқувчиларни саралаш жараёни 2022 йил 5 ноябрь куни ўтказилади. Унда ўқувчиларнинг дастлабки билим даражасини аниқлаш бўйича бошланғич синов (кириш тести) ўтказилади.

Синов натижаларига кўра, масофавий таълим олишга мўлжалланган ҳар бири 30 нафар, жами 60 нафар ўқувчидан иборат, таълим ўзбек ва рус тилларида олиб бориладиган 2 та синф ташкил этилади.

Масофавий таълим қай тартибда олиб борилади?

“Online maktab” махсус платформасида умумтаълим мактабларининг 7-синфлари учун давлат дастури доирасидаги барча фанлар бўйича онлайн дарс материаллари жамланган. Платформадаги ҳар бир видеодарс давомийлиги 9 дақиқагача давом этади. Ўқув дастурларини экранда ўрганаётган ўқувчиларга ҳар 20 дақиқадан сўнг танаффус берилади.

Ўқувчиларни баҳолаш

Ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириб бориш кўрсаткичлари тест, ижодий ва бошқа турдаги топшириқлардан олган 1 дан 5 гача бўлган балл тизимида олиб борилади. Ўқувчиларнинг баҳолаш якунлари синф журналларида қайд этиб борилади.


👉 @xushnudbek 👈
8-12 ноябр кунлари Самарқанд халқаро аэропортидан режалаштирилган рейслар Навоий аэропорти орқали амалга оширилади

Маълум қилинишича “Uzbekistan Airways” АЖнинг Самарқанд халқаро аэропорти орқали 8 ноябрь соат 00:01дан 12 ноябрь соат 00:01гача режалаштирилган:

HY045/046 Тошкент – Самарқанд – Тошкент;
HY9605/9606 Самарқанд – Москва – Самарқанд;
HY639 Самарқанд – Санкт-Петербург;
HY639/640 Самарқанд – Санкт-Петербург – Самарқанд,
HY275/276 Самарқанд – Истанбул – Самарқанд авиқатновлари етиб келиши ва жўнаб кетиши Навоий халқаро аеропортидан амалга оширилади.

Шунингдек:
HY049/050 Андижон – Самарқанд – Андижон;
HY047/048 Самарқанд – Наманган – Самарқанд;
HY072/071 Фарғона – Самарқанд – Фарғона авиақатновлари бекор қилинади.

Йўловчилар бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олиш ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга, дейилади Uzbekistan Airways ахборотида.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сенат сайтини бузиб кирган хакерлар ўспирин ёшлар экан.


👉 @xushnudbek 👈
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар беришича, кеча соат 21:16 да Наманган вилояти Уйчи туманида 2-3 балли зилзила қайд этилган. Зилзила қўшни туманларда ҳам сезилган.

Шунингдек, бугун тонгги соат 5:08 да Қозоғистонда зилзила содир бўлган. Ўзбекистон ҳудудида унинг сезилиш кучи Тошкент шаҳрида 4 баллни, Тошкент вилоятида 3 баллни, Сирдарё вилоятида 2-3 баллни ташкил қилган.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
#фирибгарлар
Сизга ҳеч ким текин пул тарқатмаяпти, Сиз ҳеч қанақа акцияда ғолиб бўлганингиз йўқ


Бугун яна фирибгарлар ҳақида гаплашамиз.

Чунки интернетда доимгидек текин пул шайдоларини алдаш учун ёлғонлар тарқатилмоқда. Бу энди тўхтамайди, давом этаверади. Минг марта огоҳлантирилса ҳам, барибир кимдир фирибгарларга алданаверади.

Энг алам қиладигани фирибгарлар кўп ҳам янги нарса ўйлаб топаётгани йўқ. Бир хил усул. Лекин ҳалигача алданаётган одамлар кўп.

Масалан, ёш болалиларга, ҳомиладорларга ёки 17-18 ёшгача боласи бор оилаларга (вариантлари кўп хуллас) фалон сўмдан бир марталик тўлов (нафақа) берилаётгани ҳақида ёлғон маълумотлар кўпайди.

Энг қизиғи деярли ҳар куни кимдир ёзиб, шу ростми деб сўрайди. Ростлигига ич-ичидан ишонгиси келади. Бугун ҳам бир киши сўради, улар фирибгарлар десам, аллақачон ишониб пластик маълумоти ва SMS-кодларни юбориб бўлганман дейди.

❗️БУ ФИРИБГАРЛАР!

Асосий мақсад бунга ишониб, текин пул олмоқчи бўлганларнинг пластик маълумотларига, телефонга борадиган SMS-кодга эга чиқиш ва пластикдан барча пулларни ечиб олиш.


Шунингдек, ҳалигача фалон компания акция ўтказди, сиз унда ғолиб бўлдингиз, деган ёлғонни тарқатишади ва умрида ўша компания мижози бўлмаган баъзи одамлар ҳам бунга ишониб қолади.

Хуллас, яна ва яна такрорлаймиз — фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг. Текин пул, ғойибдан келган соврин ва ютуқларга ишониб қолаверманг. Сизни “лох” қилишларига йўл қўйманг.

Илтимос, қолганларга ҳам етказинг, бир-бирингизни огоҳлантиринг. Алданиб юришмасин.


👉 @xushnudbek 👈
Ўқишни кўчириб бериш ҳамда ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.Ю. фуқаро И.К.нинг қўшни Қирғизистон университетидаги ўқишини танишлари орқали Ўзбекистондаги ОТМлардан бирига кўчириб беришини айтиб, алдов йўли билан 3 000 АҚШ доллари олганлиги аниқланган.

Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Т. фуқаро Н.А.нинг қизини танишлари орқали қўшни Қозоғистондаги ОТМга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 250 АҚШ долларини ҳамда фуқаро А.Б.ни Қозоғистон университетидаги ўқишини Ўзбекистондаги ОТМлардан бирига кўчириб беришини айтиб 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро М.Т. фуқаро З.А.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Қўқон Тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈