Xushnudbek.uz
594K subscribers
10.8K photos
2.76K videos
244 files
9.09K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Будапешт шаҳрида расмий ташриф билан Венгрияда бўлиб турган Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Будапешт шаҳрининг Қаҳрамонлар майдонидаги хотира устуни пойига гулчамбар қўйди.


👉 @xushnudbek 👈
❗️ОТМларда масофавий таълимни жорий этиш тартиби белгиланди

Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори (559-сон, 03.10.2022 й.) қабул қилинди.

Бакалавриат ва магистратура босқичларида дарсларни масофавий таълим орқали ташкил этиш учун ОТМларда:

масофавий таълимни бошқариш учун “Learning Management System” платформаси;
интернетга уланиш ва фойдаланиш учун ахборот-коммуникация инфратузилмаси;
ўқув йили учун мўлжалланган ўқув контенти;
фанларнинг электрон ўқув-методик мажмуалари ҳамда илмий ва ўқув адабиётларининг электрон базаси;
компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида бино ёки аудиториялар;
техник ва дастурий компонентлар ишлашини таъминлайдиган муҳандис-техник ходимлар;
таълим ташкилотига тегишли бўлган, мамлакат ҳудудида жойлашган сервер қурилмаси;
таълим ташкилоти тўғрисидаги барча ахборотлар жойлаштирилган расмий веб-саҳифа бўлиши талаб этилади.

Масофавий таълим асосида кадрлар тайёрлашда бир бакалавриат таълим йўналиши 300 нафар, бир магистратура мутахассислиги 30 нафар талабадан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Масофавий таълимда ўқишга қабул қилинган талаба қуйидаги ҳолларда олий таълим ташкилотига келиши шарт:

ўқув жараёни бошланишидан аввал – LMS платформасида рўйхатдан ўтиш учун;
ҳар семестр якунида – якуний назорат топшириш учун.

Шунингдек:
якуний давлат аттестацияси;
битирув малакавий ва магистрлик иши ҳимояси бевосита олий таълим ташкилотида анъанавий тарзда амалга оширилади.

❗️Масофавий таълим шакли тўлов-контракт асосида амалга оширилади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илк марта Берлин шаҳрида бўлиб ўтган «O’zbekistonlik» ўзбекистонликлар форуми кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Янги старт берилган Uzbekistan’s club лойиҳаси хориждаги ўзбекистонликлар билан кўприк вазифасини ўташни мақсад қилган.

Шунингдек, форумда премьераси бўлган “Ўзбекистонлик” фильмининг 2-эпизоди ҳам илиқ кутиб олинди. YouTube’да қолдирилган 700 га яқин изоҳларнинг аксарияти ижобий. Кўпчилик фильмнинг кейинги сонини сўрамоқда.

Эндигина бошланган мазкур лойиҳа манфаатли ва бардавом бўлади, деган умиддамиз.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Будапешт шаҳридаги Шандор саройида Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия Президенти Каталин Новак билан учрашуви бўлиб ўтди.


👉 @xushnudbek 👈
Қашқадарёлик тадбиркорлар тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этишлари мумкин

Саноат ярмаркаси жорий йилнинг 6-7 октябрь кунлари Қарши шаҳрининг "Олимпия захиралари манежи"да бўлиб ўтади.

Кўргазмада: нефть ва газ, электр энергетика, кимё ва чарм-пойабзал саноати соҳасида фаолият кўрсатаётган барча тадбиркорлар иштирок этишлари мумкин!

🔸Тўлиқ маълумот учун:
📞+998752211528


👉 @xushnudbek 👈
Бундан 84 йил олдин СССРнинг лаънати қатағон машинаси томонидан ўзбек маърифатпарварлари, зиёлилари, миллат умидлари оммавий отиб ташланган.

4 октябрь ана шундай қонли сана. Ўтганларни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин.

Кўрмаганлар бўлса, “Жадидлар” ҳужжатли фильмини кўришнинг айни пайти:
https://youtu.be/1ZCZRLwbiaY


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Тиббиёт йўналиши битирувчиларининг тўлиқ ставкада ишлашига рухсат берилди

Ҳукуматнинг 3 октябрдаги [561-сон] қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида 2022/2023 ўқув йилида:

барча тиббиёт ва ОТМларнинг «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» йўналишлари битирувчи курсларига тўлиқ ставкагача оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори ва санитария бўлимларида шифокор сифатида;

барча тиббиёт ОТМлар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг магистратура ва клиник ординатура битирувчилари мутахассисликлари бўйича тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин.

«Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» йўналишлари бўйича барча босқич талабалари фанлар ва амалий машғулотларнинг назарий қисмини масофавий ўзлаштиради.

❗️ Соғлиқлни сақлаш вазирлиги шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан барча ҳудудларда талабаларни вакант ўринларга ишга жойлаштиради.


👉 @xushnudbek 👈
Будапештдаги “Кармелита” саройида Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан музокара ўтказди.

Будапештда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасини очиш юзасидан келишувга эришилди.

Венгрия Бош вазири жорий йилнинг ноябрь ойида Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида иштирок этишини тасдиқлади.

Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон-Венгрия стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришга қаратилган 15 та ҳужжат имзоланди.

Бугун тонгда Шавкат Мирзиёев Венгрияга икки кунлик расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️ Аҳоли ва тадбиркорлар учун иссиқлик таъминоти тарифлари ўзгармайди

Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши 2022-2023-йиллар иситиш мавсуми учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларини тасдиқлади.

Жисмоний шахслар, кичик, ўрта ва йирик бизнес учун тарифлар аввалги ҳолда қолади.

Иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (базавий тариф) 397 минг 212 сўм/Гкал миқдорида белгиланди.

Чакана тарифлар ўзгармайди ва 2019 йил 15 августдан амалда бўлган қуйидаги нарҳларда қолади:
аҳоли учун - 91 минг 960 сўм/Гкал;
кичик, ўрта ва йирик бизнес учун - 141 минг 737 сўм/Гкал.

❗️Бюджет ташкилотлари учун чакана тариф – 502 минг 67 сўм/Гкални ташкил қилади.

Ушбу тариф 2022 йил 21 октябрдан кучга киради.


👉 @xushnudbek 👈
❗️2022/2023 ўқув йилидан давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этиш талаби бекор қилинди.

Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори (558-сон, 03.10.2022 й.) қабул қилинди.

Ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этишни бекор қилиш ҳақида илк марта 27 июль куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов маълум қилганди. Унда қуйидаги муҳим гаплар айтилганди:

Биринчидан, мослашув жараёнини ҳисобга олиб ягона мактаб формаси 2025 йилгача босқичма-босқич жорий этиб борилади.

Яъни, 2022 йил сентябрь ойидан ота-оналарга ягона мактаб формасини харид қилиш мажбурий талаб сифатида қўйилмайди ва формани ҳали харид қилмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.

Иккинчидан, миллий қадриятларимизни инобатга олиб ўқувчи-қизларимизнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келишларига рухсат берилади.

Учинчидан, ўқувчи-қизларнинг либослари, яъни юбка ва кофта енгларининг узунлиги борасида ҳам айрим тушунмовчиликлар бўлмоқда.
Таъкидлаш жоиз, тасдиқланган ўлчамларда энг минимал узунлик белгиланган. Яъни ўқувчи-қизларнинг юбка ва кофта енгларининг узунлигини узайтиришга рухсат берилади, аммо белгиланган ўлчамдан калта бўлиши мумкин эмас.

Тўртинчидан, мактаб формасини тегишли тадбиркорлардан харид қилиш бўйича мактаб маъмурияти томонидан мажбурлаш ҳолатига йўл қўйилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
2022 йилги Нобель мукофоти ғолиблари эълон қилинишда давом этмоқда

🌌 Физика йўналиши бўйича «чигал фотонлар билан тажрибалар ўтказиш, Белл тенгсизлик теоремаси бузилишини аниқлаш ва квант ахборот фанига асос солгани» учун:

Ален Аспект, Жон Ф. Клаузер ва Антон Зайлингер ғолиб деб топилди.

🔬 Кимё йўналиши бўйича эса «Клик-кимё ва биоортогонал кимёни ривожлантиришдаги ҳиссаси учун»:

Каролин Бертоци, Мортен Мелдал ва Барри Шарплесс мукофотга лойиқ кўрилди.

Қуйидаги йўналишлар ғолиблари кейинроқ эълон қилинади:
Адабиёт — 6 октябрь;
Тинчлик — 7 октябрь;
Иқтисод — 10 октябрь.


👉 @xushnudbek 👈