Xushnudbek.uz
596K subscribers
10.3K photos
2.65K videos
237 files
8.81K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Live stream finished (36 minutes)
Ruslanbek Davletov bilan suhbat
Xushnudbek.uz
Адлия вазири Русланбек Давлетов билан тест жараёнларига бағишланган овозли чатимизнинг тўлиқ аудиофайли.


👉 @xushnudbek 👈
ISHONCH дўконлар тармоғининг янги филиали Ромитанда ўз фаолиятини бошлади!

“2021 йил бренди” мукофоти ғолиби ҳамда 2021 йил ноозиқ-овқат товарлари минтақавий ритейлерлари етакчиси бўлган ISHONCH дўконлар тармоғи Бухоро вилоятининг Ромитан туманида ўзининг 58-филиалини очди.

Янги филиалнинг очилиш маросими қизиқарли шоу-дастурдан бошланиб, барчага кўтаринки кайфият улашилди. Ушбу филиалда ҳам маиший техникалар, мебеллар, уй-рўзғор буюмлари, сантехника маҳсулотлари, спорт анжомлари, автомобиль эҳтиёт қисмлари каби 7000 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар мавжуд бўлиб, уларни фақатгина паспорт асосида муддатли тўловга расмийлаштириб, харид қилиш мумкин.

Тез кунларда ISHONCH дўконлар тармоғи Тошкент вилояти Қибрай тумани ва Ангрен шаҳрида, Жиззахнинг Ғаллаорол туманида ўзининг янги филиалларини очишни режа қилган

📞 Батафсил: +998735152222
@ishonchsavdo
реклама
Тестга кириш учун қандай ҳужжат олиб бориш керак?
#abituriyent

ЖАВОБ: «Абитуриент рухсатномаси» ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлса кифоя.

Абитуриентлар тест синовларига қуйидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар билан киришлари мумкин:

1️⃣ Биометрик паспорт (яшил рангли);
2️⃣ ID-карта;
3️⃣ Хорижга чиқиш паспорти (қизил рангли);
4️⃣ ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳнома (ҳарбийда ишламайдиганлар учун ўтмайди).

Ушбу ҳужжатларнинг исталган бири билан тест синовларига келишингиз мумкин. Фақат ҳужжат билан бирга абитуриент рухсатномасини ҳам олишни унутманг.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентлар диққатига!
#abituriyent

Абитуриентлар томонидан "ногиронлигим тасдиқлангани тўғрисида нима сабабдан менга СМС келмади? " деган мурожаатлар кўп бўлмоқда.

ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабовнинг маълум қилишича, ногиронлиги бор бўлган абитуриентларнинг маълумотлари текшириш учун юборилган ва ҳозирда тегишли ташкилот томонидан ўрганилмоқда.

Бу имтиёзни қайта текширишдан асосий мақсад ногиронлиги бўлмаган абитуриент ногиронлигим бор деб киритган бўлса ва у алоҳида квотада қатнашиб тавсия этилган тақдирда ҳам у барибир талабаликка қабул қилинмайди, лекин битта ногиронлиги бор шахснинг ўрнини банд қилгани қолади.

Шу сабабли маълумотлар қайта текширилмоқда.

Текшириш тугумаса, тестга кира олмаймизми?

ЖАВОБ: Бемалол, тестга кираверасиз.

Тест синовларида иштирок этиш учун ногиронликни тасдиқлангани ёки тасдиқланмаганини алоқаси йўқ, рухсатномада “текширилмоқда” деган ёзув чиқиб турса ҳам ҳеч нарса қилмайди. Сизлар бемалол ўша рухсатнома билан тестга кириб чиқаверасизлар. Кейинчалик ногиронлиги тасдиқланган абитуриентлар танловда алоҳида квотада иштирок этади.

Ногиронлиги бор абитуриентларнинг маълумотлари тасдиқланиб келгандан сўнг, уларга SMS хабар юборилади.


👉 @xushnudbek 👈
ҒАЛАБААААА!!!

Шахмат олимпиадасининг 9-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Арманистон устидан ғалаба қозонди. Ғалаба қозонганда ҳам қандайдир омад туфайли эмас, балки ишончли ва мутлоқ устунлик билан 3:1 ҳисобида мағлуб этилди.

Дастлаб 3-тахтада Жавоҳир Синдоров ғалабани бошлаб берди. Партия ўртасида Жавоҳир жуда ақлли ўйнади ва сипоҳ қурбон қилиб, якунда ғалабани илиб кетди.

Шундан сўнг 2-тахтада Нодирбек Якуббоев совуққонлик билан рақиб босимига туриб берди ва дурангга эришди.

Сўнгра 1-тахтада Нодирбек Абдусатторов ҳам гарчи ўйин давомида устунлик қилган бўлса-да, дурангга имзо чекди.

Ва охирида 4-тахтада Жаҳонгир Воҳидов фантастик комбинациялари эвазига рақибини тор-мор қилди.

Балли, йигитлар! Қойил, сизларга!

‼️Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси турнирда 1-ўринга кўтарилиб олди.

Терма жамоамиз ҳисобида 16 очко бор. 2 ва 3-ўринларда Ҳиндистон-2 ҳамда Арманистон жамоалари 15 очко билан боришмоқда.

Мусобақанинг яна 2 та тури қолди. Катта эҳтимол билан Ўзбекистон ушбу 2 та турда Ҳиндистон-2 ва Нидерландия терма жамоалари билан ўйнаса керак.

Омад ёр бўлсин, йигитлар!


👉 @xushnudbek 👈
Эртага йигитларимиз асосий рақиблари — Ҳиндистон-2 терма жамоаси билан ўйнайди.

Турнирнинг етакчи энг ёш икки жамоаси ўзаро ким кучлилигини аниқлаб олади.

Ҳиндистон-2 турнирда жуда зўр қатнашяпти. Айниқса, 16 ёшли Гукеш 9 та имкониятдан 8,5 очко тўплаб ўзига хос рекорд ўрнатди. 8 та турда кетма-кет ғалаба қозонди, фақат бугун озарбайжонлик Шахриёр Мамедяров у билан дуранг ўйнай олди.

Эртага Нодирбек Абдусатторов ва Гукеш ўртасидаги баҳс шахмат оламининг бугунги кундаги энг кучли икки ёш шахматчиси ўртасидаги дуэлга айланиши аниқ.

Ёш борасида:

Ўзбекистон жамоаси:

Н.Абдусатторов — 17 ёш;
Н.Якуббоев — 20 ёш;
Ж.Синдоров — 16 ёш;
Ж.Воҳидов — 27 ёш;
Ш.Воҳидов — 20 ёш.

Ҳиндистон-2 жамоаси:

Gukesh D — 16 ёш;
Nihal Sarin — 18 ёш;
Pragg R — 17 ёш;
Adhiban B — 29 ёш;
Sadhwani R — 16 ёш.

P.S.: Ҳиндистон олимпиада мезбони бўлганлиги учун турнирда 3 та Ҳиндистон жамоаси қатнашмоқда. Ёдингизда бўлса, Ҳиндистоннинг 1-рақамли жамоаси билан йигитларимиз 6-турда тўқнаш келган ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашганди.

***

Қизларимизда нима гап?

Бугун қизларимиз Исроил терма жамоасига 1,5-2,5 ҳисобида мағлуб бўлишди. Афрўза Ҳамдамова ғалаба қозонди, Умида Омонова дуранг ўйнади, Нилуфар Якуббоева ҳамда Мафтуна Бобомуродова мағлуб бўлди. Натижада 49-ўринга тушиб кетишди.

Эртага қизларимиз Парагвай терма жамоасига қарши дона суришади.

Ўзбекистонлик шахматчиларга эртанги баҳсларда чин дилдан омад тилаймиз!


👉 @xushnudbek 👈
‼️Тест синовлари учун рухсатнома юклаб олишни унутманг
#abituriyent

Эртага тест синовининг илк кунида биринчи смена соат 7:00 да бошланади. Абитуриентлар тест ўтказиладиган ҳудудга 1 соат олдин келишлари керак.

Мендаги маълумотларга кўра, эртанги тест синови учун минглаб абитуриентлар ҳали рухсатнома юклаб олмаган. Бу дегани улар қачон ва қаерда тестга киришини билолмайди ва тестдан қолиб кетади.

Яна бир бор рухсатнома юклаб олишингиз кераклигини эслатиб ўтаман. Тест синовига кириш учун албатта абитуриент рухсатномасини қоғозда чоп этиб (печать) олган бўлишингиз керак (рангли бўлиши шартмас, оқ-қора ҳам бўлаверади).

Рухсатномаларни https://my.dtm.uz/allow манзилидан паспорт серия ва рақами ҳамда ЖШШИР рақамини киритган ҳолда олиш мумкин (шахсий кабинет паролини билиш шартмас, телефонга СМС келиши ҳам шартмас).

Шунингдек, қуйидаги ботлар орқали ҳам юклаб олиш мумкин:

👉 @e_dtm_mandatbot
👉 @e_dtm_mandat1bot
👉 @e_dtm_mandat2bot
👉 @e_dtm_mandat3bot
👉 @e_dtm_mandat4bot

Ўқишга топширган яқинларингизга ҳам эслатиб қўйинг, улар ҳам ҳали рухсатномани юклаб олмаган бўлса, бу ишни тезда қилишсин.


👉 @xushnudbek 👈
🤲 Барча юртдошларимизга мурожаат!
#abituriyent

Бугун, 8 август, душанба.

Республикамиздаги барча давлат олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари бошланди.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга мурожаат қилмоқчиман. Кўпнинг дуоси ўтади дейишади. Шундай кунларда дуо қилайлик:

• илоҳим, жорий йилда ҳақиқатда яхши ўқиган, ўз устида ишлаган, билим олиш учун машаққат чеккан абитуриентлар талаба бўлишсин;

• ота-онасининг пулига ёки мансабига ишонган, қўлига бир марта ҳам китоб ушламаган, калласи хумдай бўм-бўш, қинғир йўллар билан ўқишга кирмоқчи бўлган такасалтангларнинг иши юришмасин, имтиҳондан йиқилсину, лекин қалбида илм олишга бўлган иштиёқ пайдо бўлсин;

• пора эвазига миллат келажагини ҳам, виждонини ҳам ўртага тикиб, сотиб юбормоқчи бўлган мансабдор шахслар, мўмай даромад эвазига қинғирликларга тайёр бўлган кўчадаги «олғирлар»нинг иши тескарисидан келсин, ҳаммаси жазосини олсин;

• таълим тизимини ривожлантириш учун, адолатни таъминлаш учун жон-жаҳди билан курашаётган, кечасию кундузи тиним билмай меҳнат қилаётган масъулларнинг, шу ишга бош қўшаётган барча хизматчиларнинг кучига куч қўшилсин, ғайратига ғайрат. Мана шундай виждонли ва ҳалол мутахассислар таълим тизимида кўпаяверсин.

Омийн!


👉 @xushnudbek 👈
Бўлажак банкир ва иқтисодчилар!

🤓 Рақамлар, ҳисоб-китоб ва молияни яхши кўрасизми? Молия соҳасидаги нуфузли ташкилотларда ишлашни хоҳлайсизми? Унда Тошкент амалий фанлар университетининг "Иқтисодиёт" факультетидаги йўналишлардан бирига ҳужжат топширинг:

- Банк иши ва аудити
- Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
- Молия ва молиявий технологиялар
- Иқтисодиёт

“Иқтисодиёт” факультетида кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакллари мавжуд. Веб-сайтимизда рўйхатдан ўтинг ва бизда таҳсил олишга шошилинг!

➡️ t.me/utasuz
📲 +99871 200 05 40
Таълим рекламаси
❗️Бугундан тест синовлари бошланди
#abituriyent

Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга тест синови бошланишидан камида 1 соат олдин паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари ҳамда

1️⃣-сменада 06:30 га қадар;
2️⃣-сменада 18:30 га қадар текширувлардан ўтган ҳолда ўз жойига жойлашган бўлишлари лозим.

❗️Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.

📹 Тест синовлари тўлиқ видеокузатув остида онлайн трансляция қилинган ҳолда ўтказилади ва абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналари test2022.uz сайти ва “Viasat Explore” телеканали орқали тест синовларини онлайн кузатиб боришлари мумкин бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
ТМC институтида ўқиш учун 10 та грант ўринларидан бирини ютишни хоҳлайсизми?👩🏻‍🎓

16 август куни IELTS сертификатига эга бўлмаганларга грант ўринлари учун имтиҳон бўлиб ўтади.

Институт Сизга таълим учун 100% грант олиш имкониятини беради!

16 август куни бўлиб ўтадиган ички имтиҳонга рўйхатдан ўтиб, 70% дан юқори балл тўпланг ва грант учун суҳбатга таклифнома олинг.

🥇Энг иқтидорли абитуриентлар 4 йил бепул ўқиш имкониятига эга бўладилар.

Имтиҳонда 70% дан кам балл тўплаган абитуриентлар контракт тўлови асосида ўқишга таклиф қилинадилар.

Инстутутнинг афзаллик томонлари:
2+2 дастурлари;
Work & Travel имконияти;
3-курсдан Сингапурда маош тўланадиган амалиёт;
The University of Northampton дипломи;
Халқаро иш тажрибаси;
Чет эллик ўқитувчилар;
10 та грант ўринлари.

Имтиҳонда қатнашиш учун рўйхатдан ўтинг:
https://tmci.uz/entrance-exam-sign-up-form/

☎️ Саволлар учун: +998712070049
Телеграм: @tmciuz
Таълим рекламаси