Xushnudbek.uz
583K subscribers
10.1K photos
2.61K videos
229 files
8.76K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
‼️Ҳурматли, абитуриентлар! Сизлардан илтимос, қаерда ўқиш ниятингиз бўлса, ҳозирдан ўша ерга топширинг. Переводни унутинг.
#abituriyent

Мевачилик ва узумчиликка кириб, кейин шифокор бўламан, деган хомхаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Мевачилик қаердаю тиббиёт қаерда.

Шифокор бўлмоқчимисиз, марҳамат, ҳозир яхши ўқинг ва жиддий тайёрланинг, тиббиёт йўналишларидан бирига топшириб, юқори балл билан талаба бўлинг.

Лекин “кейин перевод қиволаман” деган кўзбўямачиликка борманг, Худо хайрингизни берсин, илтимос.

‼️ Яна бир илтимос, қайси ҳудудда ўқиш сизга қулай бўлса, ўша ҳудудга топширинг.

Балл пастроқ бўларкан, деб узоқ ҳудудга ҳужжат топшириб, ўқишга киргач, 1 йилдан кейин “вой-дод, бу ерда қийналиб кетдимку, бизни дардимизни ҳам эшитадиган одам борми, мени яшаш жойимга, ота-онамнинг олдига перевод қилинглар” деб нолиб юрманг. Сизни ҳеч ким бошқа ҳудудга топширсин, деб мажбурлаётгани йўқ, қарорни ўзингиз мустақил қабул қиляпсиз, демак, ўзингиз жавоб беринг энди шунга.

Шароитингиз бўлса, бошқа ҳудудга топширинг, шароитингиз бўлмаса, топширманг. Переводдан умид қилманг. 99% ҳолатда перевод қилолмайсиз.

‼️Келажагингиз учун масъулиятли бўлинг, қарор қабул қилишда жиддийроқ ёндошинг.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар жараёнидан сўнг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган 274 нафар фуқароларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан 16 нафар фуқаро тиббий муассасаларда қолмоқда.

Афсуски, яна 3 нафар фуқаро аҳволи ўта оғир бўлгани боис, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан вафот этди.

Аввалроқ мазкур тартибсизликлар жараёнида жами 18 киши, шундан 14 нафар аҳоли ва 4 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари вафот этгани хабар қилинганди. Шундай қилиб, Нукус воқеалари натижасида вафот этганларнинг умумий сони 21 нафарга етди.


👉 @xushnudbek 👈
"Права" пуллашдаги ҳолатлар давом этмоқда. Бу сафар Фарғонадагилар қўлга тушди (ҳали қўлга тушмагани қанча)

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “А.” МЧЖ ходими М.Қ. фуқаро Ж.га танишлари ёрдамида “В” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларига қатнашмасдан олиб бериш эвазига 400 АҚШ долларини олган олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Қувасой шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Қ.М.” МЧЖ ходими И.М. фуқаро А.га “B” ва “С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 300 АҚШ доллари ва 500 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Кадастри йўқ уйларга 3 карра миқдорда ер солиғи солиш вақтинча тўхтатиб турилади

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Унда айтилишича, 2 миллион 600 мингта аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқ.

Ушбу аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани ҳақида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар тушмоқда. Устига устак, кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда.

Шу боис махсус тузилган ишчи гуруҳи:

— 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;

— уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.

❗️Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.

Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
Ҳарбийларнинг фарзандлари учун қўшимча 2%ли давлат гранти асосидаги квота тақсимоти
#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг баёни билан ҳарбийларнинг фарзандлари учун қўшимча икки фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ташкилотлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

❗️ЭСЛАТМА: мазкур имтиёзли квота фақат биринчи йўналиш учун амал қилади. Иккинчи, учинчи ва ҳ.к. йўналишларга тааллуқли эмас.

‼️ЭСЛАТМА-2: ушбу қўшимча квота фақат кундузги таълим учун тааллуқли. Агар 2 фоизли тавсиянома олган ҳарбийнинг фарзанди биринчи йўналишга сиртқи, кечки ёки масофавийни танласа, унда имтиёздан фойдалана олмайди. Албатта, биринчи йўналишга кундузгини танлаш керак. Қолган 2, 3, 4 ва 5-йўналишларга истаганини танлаш мумкин.

Бу ерда фақат ташкилотлар номи бор экан, лекин на ОТМлар, на йўналишлар йўқ-ку?

Имтиёзли квота ОТМлар ёки йўналишлар кесимида эмас, ташкилотлар кесимида берилган. Бу қандай бўлади?

Масалан, Мудофаа вазирлигига 714 та жой берилган. Айтайлик, Мудофаа вазирлиги тизимидаги ходимларнинг фарзандлари учун жами 2 мингта тавсиянома берилган (бу шунчаки мисол, аслида кўп ёки кам бўлиши мумкин). Улар қайси ОТМни биринчи йўналиш сифатида танлагани муҳим эмас. Масалан, кимдир Юридик университетни, кимдир Тиббиёт академиясини, кимдир Молия институтини танлаган ва ҳ.к. Қайси йўналишларни танлагани ҳам муҳим эмас.

Хуллас, танлаган ОТМдан қатъи назар, Мудофаа вазирлиги тизимида тавсиянома олган 2 минг нафар ҳарбийларнинг фарзандлари тўплаган баллар орасидаги энг юқори балл олган 714 нафар абитуриент ўзи танлаган биринчи йўналишга давлат гранти асосида қўшимча квотага ўқишга киради. Қолган 1286 нафар абитуриент эса ўзи тўплаган бали бўйича умумий тартибда барча билан беллашади. Бали етса, улар ҳам грант ёки контрактга киришлари мумкин.

Ҳарбийларнинг фарзандларига берилган тавсиянома балл қўшиб берадими?

Йўқ, ҳеч қанақа балл қўшиб берилмайди. Улар ўзлари тўплаган балл билан беллашади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
КВОТА-2022
#abituriyent

📚 БАКАЛАВР:

КУНДУЗГИ - 123 060 нафар;

СИРТҚИ - 44 615 нафар;

КЕЧКИ - 9 890 нафар.

МАСОФАВИЙ - 3 410 нафар.

Нодавлат ОТМлардаги квоталар, қабул натижалари чиққач давлат ОТМларида супер-контракт ҳисобига олинадиган талабалар ҳисобига бу рақам якунда янада кўп бўлади.

❇️ МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ:

Соғлиқни сақлаш;

Халқ таълими;

Ветеринария;

Ижтимоий иш.

🔰ИМТИЁЗЛИ КВОТАЛАР:

Ҳарбий тавсияномалилар учун (5%);

Хотин-қизлар учун 2 мингта квота (4%);

5 йил стажга эга хотин-қизлар учун (500 та);

5 йил стажга эга ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун (1 000 та);

Ногиронлиги бўлган шахслар учун (2%);

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун (1%);

Сўхликлар учун (500 та);

Ҳарбийларнинг фарзандлари учун (2%)

ИИО ходимлари фарзандлари учун (5%);

Божхона ходимлари фарзандлари учун (2%).


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент шаҳрида 3 сотих ер 10 баравар қимматга сотилди

Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2022 йилдаги 71-сон қарорига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши белгиланди. Айни пайтда Республика бўйича тадбиркорлик йўналишида фойдаланиш мумкин бўлган 32 мингдан ортиқ ер участкалари "E-auksion" платформасига жойлаштирилган.

Бугун, 19 июль куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бошланғич нархи 277 млн сўм бўлган 3,04 сотих ер участкаси учун қизғин аукцион ўтди. 20 дан ортиқ иштирокчи ўртасида ўтказилган савдода ушбу ер участкаси 2,8 млрд сўмга сотилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги маҳалласи ҳудудидан савдога чиқарилган 0,5 сотих ер участкаси учун 12 нафар иштирокчи ўртасида қизғин савдо бўлди. Бошланғич нархи 72,3 млн сўм бўлган ер участкаси учун 708 млн сўмга сотилди.

Онлайн-аукционларни кузатиб бориш учун:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ham xorijdan perevodga ariza topshirib, ham abituriyent sifatida imtihonga kirib ko’rsa bo’ladimi?

JAVOB: Ha, bo’ladi.

Ma’lumki, 15-iyuldan boshlab o’qishni ko’chirish, jumladan xorijiy OTMlardan perevod qilish bo’yicha arizalar qabul qilish boshlandi. Bunda xorijdan perevod qilayotganlar ham pul to’lab, testga kiradi va yetarli o’tish balini to’plasa, O’zbekistonga o’qishini ko’chirishga ruxsat beriladi.

Shuningdek, xorijda o’qiyotganlar oddiy abituriyent sifatida davlat OTMlariga 5 tagacha yo’nalish tanlab, hujjat topshirishlari ham mumkin. Boshqacha aytganda, ular 2 marta omadlarini sinab ko’rsa bo’ladi. Agar ikkalasi ham ijobiy natija bo’lib qolsa, unda istaganini tanlaydi. Xohlasa, 1-kursdan yangi kirgan joyida o’qiydi, xohlasa o’qishini ko’chirgan joyda ruxsat berilgan kursdan tahsil olishni boshlaydi.

Bunga hech qanday cheklov yo’q.

To’lovni ikkalasiga alohida qiladi, chunki 2 ta testga kiradi.

Yuqoridagi xuddi shu tartib O’zbekistondagi nodavlat OTMlarda o’qiyotgan talabalar uchun ham bir xil. Ular ham o’zlarini ikki marta sinab ko’rsa bo’ladi.


🔘@xushnudbekuz
Ҳар қанча танқид қилинса ҳам ўзгармайдиган энг безбет тизимлардан бири UzIMEI балоси ҳақида

Андижон шаҳрида яшовчи, телефон сотиш ва сотиб олиш билан шуғулланган А. Аҳмедов (1991 й.т.), Андижон вилояти ИИБ АКТ ва ахборотни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Р. Мирҳайдаров (1992), тадбиркор У. Мирзаев (1991), маҳаллий корхонада иш юритувчи Н. Ашуров (1990), собиқ мактаб ўқитувчиси Б. Камолдинов 2020 йилнинг январь ойида божхона назоратини четлаб ўтиб, Ўзбекистонга кириб келаётган кўп сонли мобил телефонларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш мақсадида жиноий тил бириктирган.

Мирҳайдаров ва Мирзаев Ашуров ва Камолдинов орқали Ўзбекистонга чиқиб кетган ва қайтган фуқароларнинг маълумотларини тизим оператори — «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУКда рўйхатга олган.

Андижон вилояти ИИБда АКТ бўлими бошлиғи бўлган Мирҳайдаров жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотларини қонунга хилоф равишда тўплаган, ишлатган ва ўтказиб юборган. Хорижга чиққан фуқароларнинг шахсий маълумотлари вилоят ИИБ терроризмга қарши кураш бошқармаси маълумотлар базасида мавжуд бўлиб, у охирги тўрт ой давомида ишлаган ва маълумотлар базаси паролини билган. Уларни яширинча йиғиб, Мирзаев орқали Аҳмедовга Telegram’дан жўнатган. Аҳмедов бунинг учун Мирзаевга 13 800 АҚШ доллари берган, шундан 12 000 АҚШ долларига Мирҳайдаровга Nexia-3 русумли автомашина сотиб олишга сарфланган, қолган 1800 долларни эса Мирзаев хизмати учун олган.

Жиноий гуруҳ бошқа номаълум шахслар билан тил бириктириб, Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилган умумий қиймати 6,4 млрд сўмлик 3 минг 618 дона телефоннинг IMEI-кодини учинчи шахсларнинг паспортларига расмийлаштиришга ёрдам берган. Ноқонуний олиб кириш натижасида 1 млрд 630 млн сўмлик божхона тўловлари тўланмаган.

Материалларга кўра, бунинг учун улар ИИБнинг «Узоқ муддатга кетган шахслар» электрон базаси маълумотларидан фойдаланишган. 40 мингга яқин шахснинг шахсий маълумотлари пароль билан ҳимояланган Excel файлида гуруҳнинг яна икки аъзосининг Telegram аккаунтига юборилган. Битта телефоннинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш учун 0,5−2 доллар олишган. Пуллар ҳукм қилинганлар номига очилган пластик карталарига ўтказилган.


👉 @xushnudbek 👈
Нега давлат ОТМлари тўлов-контракт нархини олдиндан эълон қилмайди?

@xushnudbekuz каналининг муҳокамалар гуруҳида бир изоҳга кўзим тушди ва ундаги фикрлар менга ҳам маъқул бўлгани учун сизлар билан бўлишгим келди. Жумладан, унда шундай дейилади (имлоси таҳрирланди):

«Ассалому алайкум. Қабул тугашига 9 кун қолди. Нега қабул бошланганда хусусий ОТМлар сингари давлат ОТМларида ҳам квота ва контракт суммаси бирга кўрсатилмайди?

Кўплаб ОТМларга молиявий мустақиллик берилди, улар ўз квота ва тўлов-контракт нархини ўзи белгилайди. Нега олдиндан суммасини айтишмайди? Олдиндан ҳамма ОТМлар контракт нархини чиқарса, абитуриентлар ҳам чўнтагига қараб, тўғри келадиган йўналишда ўзини синармиди.

Инсон ҳаракат қилиб, яхши балл олиб ўқишга кирдим, деб турсаю кейин контракт нархини 20-30 млн сўмлиги сабабли ундан воз кечса, алам қилади-да. Балки шу йўналишга бошидан топшириб ҳам ўтирмасмиди...»

Юқоридаги фикрлар жуда тўғри. Ўзим ҳам атайин 5-6 та университет сайтига кириб, жорий йилги тўлов-контракт нархлари қанчалиги билан қизиқдим, лекин бирортасида бунақа маълумот топилмади. Яна шаффофлик ҳақида гапирамиз ўзимизча. Эртага сентябрда ўқиш бошлангандан кейин, дабдурустдан "контракт фалон миллион сўм бўлди", деб эълон берамизу, талабаларни шокка туширамиз. Кейин яна ҳайрон бўламиз, нега бунча норозилар кўп, намунча шовқин қилишмаса булар, деб.


👉 @xushnudbek 👈
Хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити берилади

Президентнинг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга жорий йилдан бошлаб имтиёзли фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.

Кимларга берилади?

Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги филиаллари);
Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?

✔️ Кундузги;
✔️ Сиртқи;
✔️ Кечки.

Қуйидагиларга берилмайди:

супер-контракт;
қўшма таълим;
масофавий таълим;
иккинчи мутахассислик;
ординатура.

14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?

Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради. Аниқроғи Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хотин-қизлар фақат таълим кредитининг асосий қисмини тўлайди холос.

Тўлаш қачондан бошланади?

Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади. Масалан, 7 млн сўм таълим кредити олинса, ўқишни тугатгандан сўнг, 6 ой ўтгач 7 йил мобайнида ойма-ой 83 минг сўмдан тўлаб борилади.

Қайси банклар беради?

1. Микрокредитбанк
2. Асака банк
3. Агробанк
4. Халқ банки
5. Ипотека банк
6. Қишлоқ қурилиш банк
7. Туронбанк
8. Ориент финанс банк
9. Миллий банк
10. Ўзсаноатқурилишбанк
11. Ҳамкорбанк
12. Алоқабанк

Қандай ҳужжатлар керак?

1️⃣ банкка ариза;
2️⃣ шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
3️⃣ таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
4️⃣ талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

ℹ️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Қўшимча саволларга жавоблар мана бу ерда:
https://t.me/xushnudbek/15112


👉 @xushnudbek 👈
Orient Motors – хорижий бренд юк автомобиллари ва махсус техникаларни ишончли ҳамкордан харид қилинг

Orient Motors
– А-Group компанияси томонидан ишга туширилган лойиҳа ҳамда автотранспорт воситаларининг импорти билан шуғулланувчи мамлакатдаги йирик компаниялардан бири.

Orient Motors икки йўналишда фаолият олиб боради:
махсус техника ва юк автомобиллари савдоси;
премиум тоифадаги енгил автомобиллар савдоси.

Компания ўзида жаҳон брендларининг шоу-румлари ва сервис марказларини жамлашга муваффақ бўлган. Улар орасида MAN, Isuzu, Jungheinrich, Sinotruck, Sany, Liugong, Camc ва MAZ каби жаҳонга машҳур брендларни учратиш мумкин.

Orient Motors Distribution – Sinotruk, Liugong, Sany va CAMC каби машҳур брендларнинг расмий дилери ҳисобланади.

Шунингдек, компания махсус техникаларга сервис хизматларини ҳам кўрсатади. Тажрибали мутахассислар ва таъмирлаш учун зарур бўлган барча ускуна ва жиҳозлар мавжуд.

👉 Батафсил

☎️ +998 99 889 09 90
Veb-sayt | Facebook| Instagram | Telegram | Реклама
Xushnudbek.uz
Хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити берилади Президентнинг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга жорий йилдан бошлаб имтиёзли фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди. Кимларга берилади? Ўзбекистондаги…
Хотин-қизларга таълим кредити бериш бўйича айрим саволларга жавоблар:

Батафсил бу ерда:
https://t.me/xushnudbek/15110

ушбу таълим кредити барча курсдагилар берилади, биринчи курсми, учинчи курсми, фарқи йўқ;

ушбу таълим кредити оилавий аҳволидан қатъи назар барча хотин-қизларга берилади, фақат "Аёллар дафтари"га кирганларга, эҳтиёжманд оилаларга берилади, деган гап нотўғри;

ушбу таълим кредитини олиш учун ёш чегараси белгиланмаган, юқоридаги постда айтилган талабларга тўғри келувчи исталган ёшдаги хотин-қизлар олишлари мумкин;

ушбу таълим кредити бир йил учун берилади, 4 йилликни умумлаштириб олиб бўлмайди. Лекин уни бир неча марта олиш мумкин, бунга чеклов йўқ. Яъни биринчи курсда олганлар, иккинчи курсда яна олишлари мумкин;

ушбу таълим кредитини оиладаги бир неча қиз фарзандлар ҳам олиши мумкин, битта оилага фақат бир киши деган чеклов йўқ (фақат расмий даромади бор кафил топилса бўлди);

ушбу таълим кредити супер-контракт, қўшма таълим ва иккинчи мутахассислик учун берилмайди. Бунда супер-контракт учун фақат биринчи йилда берилмайди, аммо иккинчи ва ундан юқори курсларда оддий контракт тўлашлари ҳисобига супер-контракт билан кирганларга ҳам юқори курсларда таълим кредити берилади;

💰таълим кредити фақат тўлов-контракт суммаси миқдорида берилади. Масалан, аслида бир йиллик контракт 10 млн сўм бўлса, 15 млн сўм кредит олиб бўлмайди;

👨🏻‍🎓 йигитларга ҳам таълим кредити берилади, фақат улар учун фоизсиз эмас, балки Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (ҳозир 15% — 2022 йил 21 июль ҳолатига) берилади. Батафсил бу ерда: https://t.me/xushnudbek/10871

🔄 Таълим кредити олинганда уни тўлаш учун сарфланган маблағлар даромад солиғидан озод этилади. Масалан, талабанинг ота-онаси таълим кредитини тўлаш учун ойлик иш ҳақидан пул ўтказса, унда ўша тўланган қисми бўйича ойлигидан 12% пул қайтариб берилади. Батафсил бу ерда: https://t.me/xushnudbek/7356

таълим кредити суммасини токи ўқиш тугашини кутиб ўтирмасдан вақтлироқ тўлашни бошласа ҳам бўлади. Аксинча бундан банклар фақат хурсанд бўлади ва ҳаққингизга дуо қилишади :)

ушбу қарор аввалги йилларда олинган фоизли таълим кредитларига тааллуқли эмас ва аввалги кредитларнинг фоизини бекор қилмайди.

📆 Ушбу фоизсиз таълим кредитини фақат янги ўқув йили учун олиш мумкин. Ўтган йилги қарзларни ёпиш учун берилмайди.

Хотин-қизлар учун фоизсиз таълим кредитларини юқорида рўйхати келтирилган банкларда бериш бошланган. Бемалол банкларга мурожаат қилсангиз бўлади.

Агар банкка борганимда, бунақа кредит йўқ деб жавоб беришса ёки бошқа важлар билан рад қилишса, нима қилишим мумкин?

Бундай ҳолда сиз ҳар бир банк томонидан белгиланган масъулга мурожаат қилинг. Мана бу ерда барча 12 та банк вакилларининг боғланиш учун контакт маълумотларини топишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 21 июль куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрига ташриф буюради.

Қирғизистон раислигида ўтадиган саммит ишида Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистон президентлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун охирги кун эмас. Қабул 27 июлга қадар узайтирилган
#abituriyent

Жорий йилда абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 2022 йил 27 июлга қадар (27 июль куни ҳам) давом этади.

Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари, тўловни амалга оширишлари мумкин.

‼️Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган 6 та ОТМдаги таълим йўналишларига рўйхатга олиш эса аллақачон тугаб бўлди (17 июлга қадар эди). Ушбу йўналишга топширганлар энди аризаларини ўзгартира олмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Танлов устуворлигини белгилаш нима дегани?
#abituriyent

Жорий йилда абитуриентларга рўйхатдан ўтишда давлат грантини устуворлик сифатида белгилаш имконияти яратилди.

👉 Бунда абитуриент устуворлик сифатида:

🔹 Давлат грантини танласа - танлаган барча таълим йўналишларида дастлаб давлат гранти, сўнгра тўлов-контракт асосида;

🔹 Давлат гранти ва тўлов-контрактни танласа - олдинги йиллардаги каби ҳар бир таълим йўналишида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида кетма-кет танловда иштирок этади.

❗️Танлов абитуриент танлаган таълим йўналишларининг қатъий кетма-кетлиги бўйича у танлаган устуворлик (“Давлат гранти” ёки “Давлат гранти ва тўлов-контракт”) асосида амалга оширилади.

Aбитуриентлардан устуворликни белгилашда эътиборли бўлишларини сўраймиз, дейилади ДТМ хабарида.

👨🏻‍💻 Рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма: https://youtu.be/v1bzwnBPaxI


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
«Давлат гранти» ҳамда «Давлат гранти ва тўлов-контракт» дегандан қайси бирини танлаш керак?
#abituriyent

Жорий йилда рўйхатдан ўтишда янгилик киритилди. Яъни энди абитуриентлар давлат гранти бўйича устуворликни танласа бўлади.

Хўш, бу ўзи нима дегани?

Қайси бирини танласа яхшироқ?

Тўғри танлов қилишда нималарга эътибор бериш керак?

Шу ва шу каби саволларга овозли хабарда жавоб беришга ҳаракат қилдим.

❗️(ушбу овозли хабар 2021 йилда ёзилган, шу сабабли 22 июлгача йўналишларни ўзгартира оласиз деган қисми нотўғри. 2022 йилда ҳужжатлар 27 июлгача қабул қилинади).


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Кундузги билан сиртқи қўшиб танланганда давлат гранти устуворлиги масаласи қанақа бўлади?
#abituriyent

ЖАВОБ: давлат гранти учун квота ажратилмаган таълим шаклларида ўз-ўзидан фақат тўлов-контракт учун танлов бўлади.

Абитуриентлар йўналиш танлаётганда қуйидаги иккита устуворликдан бирини белгилашлари мумкин: «Давлат гранти» ёки «Давлат гранти ва тўлов-контракт».

Бу иккаласининг маъноси қанақалигини мана бу ерда тушунтирганман.

Аммо жорий йилдан бошлаб илк марта бир нечта таълим шаклларини аралаш танлаш имкони пайдо бўлди. Шу сабабли кўпчиликда савол туғилмоқда, агар биз «Давлат гранти» деган устуворликни танласак, унда сиртқи ёки кечки таълим шаклларида танлов қанақа бўлади, ахир уларда давлат гранти йўқ-ку деб.

Буни сўзда тушунтириш бироз мушкулроқ, шу сабабли иккала устуворлик учун ҳам алоҳида чизма тайёрладим. Шунда кетма-кетлик қанақа бўлишини осонроқ тушуниб олишингиз мумкин.

Қисқа қилиб айтганда, “давлат гранти” устуворлиги худди кундузгидек бўлаверади, фақат сиртқи, кечки ёки масофавий танланганда грант қисми ташлаб кетилади холос.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Бугун охирги кун эмас. Қабул 27 июлга қадар узайтирилган #abituriyent Жорий йилда абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 2022 йил 27 июлга қадар (27 июль куни ҳам) давом этади. Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет…
Нега қабул жараёнлари узайтирилди? Энди тест ҳам чўзиладими?

Шундай саволлар ҳам келиб турибди. Қабул жараёнлари нима учун чўзилганининг расмий изоҳини билмадиму, лекин бунга заррача ҳайрон бўлганим йўқ.

Чунки жорий йилда тўлақонли қабул жараёнлари 27 июнь куни тунда, яъни муддатидан 1 ҳафта кечикиб бошланди. Унгача 20 июндан бошлаб шунчаки my.dtm.uz сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш очилганди, лекин абитуриентлар йўналишларни танлай олишмасди. Бу ҳақда бир неча бор каналимда ёзганимни эсласангиз керак.

Шу сабабли ижтимоий адолат нуқтаи назаридан абитуриентларга яна 1 ҳафта муддат қўшиб бериб, қабулни 27 июлга қадар давом эттиришга қарор қилинган бўлса керак.

Бунинг натижасида тест кунлари ҳам чўзилиши мумкинми? Ҳа, мумкин. Лекин у кўпга чўзилиб кетмайди, хавотир олманг. Ўтган йили тест синовлари 5 августда бошланган эди. Жорий йил ҳам тахминан шу саналар атрофида бошланиб қолса керак. Яна ҳам саналари аниқ бўлганда маълумот берилади.


👉 @xushnudbek 👈
Айни кунларда Омбудсман Феруза Эшматова бошчилигидаги Парламент комиссияси Қорақалпоғистонда юз берган ҳолатлар ва воқеалар юзасидан ўрганиш олиб бормоқда.

Ўрганиш давомида комиссия аъзолари Жўқорғи Кенгеси депутатлари, воқеаларда иштирок этган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, жабрланган фуқаролар ҳамда ишга аҳамиятли бўлган бошқа шахслар билан суҳбатлар ўтказмоқда.


👉 @xushnudbek 👈