Xushnudbek.uz
586K subscribers
10.9K photos
2.78K videos
244 files
9.11K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Ҳарбий автобусларнинг ёқиб юборилиш воқеаси

Қорақалпоғистон Республикаси комендатурасининг хабар беришича, Нукусдаги оммавий тартибсизликларда олдиндан пухта тайёргарлик кўрган, турли ҳарбий тактикалардан хабардор бўлган гуруҳлар қатнашгани бир қанча далиллар билан аён бўлиб бормоқда.

Масалан, ўша куни тунда ҳарбий хизматчиларни олиб кетаётган мана бу 2 та махсус автобусга аниқ тактика орқали ҳужум уюштирилган.

Воқеа иштирокчиси бўлган ҳарбийлар билан суҳбатда бу ҳужум қандай бўлганига қизиқдик.

Дастлаб кўчаларда бир нечта машина балонлари ёқилиб, баррикада ҳосил қилинган ва йўллар тўсилган. Баррикадани айланиб ўтиш учун автобуслар секинлашганда қоронғу ва пана жойдан бир гуруҳ шахслар отилиб чиқиб, оғир тошлар билан ойналарни синдиришган.

Шундан сўнг, синган жойдан қўлбола ясалган “Молотов коктейли” отилган. Натижада автобус ичида ёнғин келиб чиққан (суратда ҳам автобус ичи қоп-қора бўлиб кетганини кўриш мумкин).

Шундан сўнг, охирги босқичга ўтишган — автобусга олдиндан тайёрлаб қўйилган челакларда бензин сепишган. Катта эҳтимол билан бундан мақсад, автобус ичидаги ёнғинни катта алангага айлантириш ва бу орқали ёки ичкаридаги ҳарбийларни тириклай ёқиб юбориш, ёки ёнғиндан қочиб, эшикларни очиб ташқарига чиққанда уларни асир олиш бўлган.

Ҳайдовчининг уддабуронлиги сабаб челакларда сепилган бензин автобус ичига эмас, балон атрофига теккан (расмда бензин доғи кўриниб турибди).

Автобус ичидаги ёнғинни эса бир амаллаб ўчириб олишган, аммо бу жараёнда бир қанча ҳарбий хизматчилар турли даражадаги оғир ва енгил куйиш тан жароҳатини олишган. Чунки кимларнингдир кийимлари ҳам ёниб кетган. Аллоҳга шукрки, ҳеч ким вафот этмаган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ҳам тергов жараёнлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, расмларда тартиббузарлар томонидан ёқиб юборилган тинч аҳоли ва тадбиркорларнинг транспортларини ҳам кўриш мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

«Бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бошчилигида тергов ва суриштирув гуруҳи иш олиб бормоқда.

Бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарур.

Шунинг учун, Бош прокурор Н.Йўлдошевга топшириқ ҳар бир ҳолат чуқур ва холисона ўрганилсин ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо берилсин.

Шу ўринда, куч тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам чуқур таҳлил қилинсин. Агар улар томонидан нотўғри куч ишлатилган бўлса, амалдаги қонунчиликка асосан уларнинг ҳам жиноий жавобгарлиги таъминлансин».


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нукусда ҳақиқатдан қизил рангли махсус суюқлик ишлатилганмиди?

Интернетда “Нукус кўчалари қонга тўлди” деган изоҳ билан видео тарқалганди. Кейинчалик ушбу видеода қон эмас, балки оломонни тарқатиш учун сепилган қизил рангли махсус сув эканлиги маълум қилинганди.

ЎзА (@uzauz) ушбу вазиятга янада ойдинлик киритиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси комендатурасидан изоҳ олди.

Қорақалпоғистон бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи ўринбосари майор А.Абдувалиевнинг маълум қилишича, ҳақиқатдан оммавий тартибсизликлар бўлган пайтда одамларни тарқатиш мақсадида қизил бўёқ қўшилган сув сепилган. Бундан мақсад намойишчиларни тезда таниб олиш ва уларни тинч аҳолидан ажратиш бўлган.

Масъулнинг таъкидлашича, ушбу бўёқ инсон саломатлиги учун хавфсиз.


👉 @xushnudbek 👈
Андижонда фастфуддан 37 киши заҳарланди

Кеча, 6 июль куни 37 нафар бемор Қўрғонтепа туман Юқумли касалликлар шифохонасига фуқаролар кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи ва ич кетиши шикоятлари билан мурожаат қилган. Беморларга зарурий тиббий муолажалар ўтказилиб, касаллик сабаблари ўрганилганда улар ўтган 5 июль куни туман марказида жойлашган “FRESH FOOD 2020” оилавий корхонасига қарашли овқатланиш шохобчасидан нонбyргер сотиб олиб истемол қилгани маълум бўлди.

Ҳозирда беморларнинг умумий аҳволи қониқарли. Беморларга “Ўткир гастроэнтерит” ташхиси қўйилди.

“FRESH FOOD 2020” оилавий корхонасига қарашли овқатланиш шохобчасида эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда, 3 та шохобча фаолияти шу кунинг ўзида вақтинчалик тўхтатилди ва маҳсулотлар тайёрлаш хонаси ҳамда омборхонадаги маҳсулотлардан намуналар олиниб Қўрғонтепа туман Санэпидхизмат лабораториясига текшириш учун юборилди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.


👉 @xushnudbek 👈
O‘qituvchilar uchun maqsadli kvota - 2022.pdf
93.5 KB
❗️5 йил стажга эга ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун мақсадли қабул квоталари
#abituriyent

📌 Давлат қабул комиссиясининг 1-сон баёни билан 2022-2023-ўқув йилида умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ва олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар учун педагогика ОТМларида бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича тўлов-контракт асосида алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларнинг янги видеолари эълон қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси комендатураси вакили Зафар Алимов ўша кунги воқеалар ҳақида батафсил маълумот берди, дея хабар қилмоқда ЎзА мухбири.

Айтилишича, 1 июль куни намойишчилар 10 мингдан ортиқ оломондан фойдаланиб, Жўқорғи Кенгес раиси Мурат Камаловнинг хизмат автомашинасининг том қисмига Даулетмурат Тажимуратовни чиқариб, унга тўн кийдириб, уни Қорақалпоғистоннинг янги раҳбари деб эълон қилмоқчи бўлишган. Бу ҳолат дронлардан олинган видеоларда ҳам акс этган.

Воқеаларнинг батафсил хронологияси бу ерда:
https://uza.uz/posts/388152

Шунингдек, юқоридаги видеолардан ҳам кўриниб турибдики, намойишчилар орасида махсус тайёрланган гуруҳлар ҳам бўлиб, улар тартибли ва олдиндан режа қилинган ҳаракатларни амалга оширишган. Машина балонлари, тинч аҳолига тегишли транспорт воситалари ва шох-шаббаларни ёқиб, йўлларда турли баррикадалар ҳосил қилишган, Жўқорғи Кенгес биноси олдида оломон тўпланган пайтда ўзидан оқ тутун чиқарувчи гранаталарни ишлатишган. Ҳарбийларга бир қанча ҳужумлар уюштирилган ва уларнинг қурол-яроғларини тортиб олишга ҳаракат қилинган.

Бу энди ҳеч қанақасига тинч намойиш эмас, буни кўпроқ Конституциявий тузумга қарши, ҳокимиятни ағдаришга қаратилган оммавий тартибсизликлар, дея баҳолаш мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Uzmetronom сайти асосчиси Сергей Ежков судда Комил Алламжоновдан узр сўради

Агар ёдингизда бўлса, бир неча йиллар аввал Шерзод Шерматов газетада чиққан мақолада ўзининг шахсига нисбатан камситиш ва ёлғон бор деб ҳисоблаб, бир журналистни судга берганди. Ўшанда бу воқеа роса муҳокама қилинган, чунки мақола муаллифи устоз журналистлардан бўлиб, катта ҳурматга эга эди. Кейинчалик улар судда келишишган, Шерматов даъводан воз кечганди.

Бу воқеага муносабат билдирганимда айтгандим, суд қанақа қарор чиқаришидан, ким ҳақ ёки ким ноҳақлигидан қатъи назар, асосийси танланган усул тўғри, буни олқишлайман, дегандим. Сабаби биздаги мавжуд ёмон одатга кўра, журналистнинг устидан ёпиқ эшиклар ортида ҳукм ўқилади, телефон ёки бошқа воситалар орқали унга босим қилинади. Бунақа усулда адолатни юзага чиқариш эҳтимоли деярли йўқ. Аммо судлашиш — бу нормал жамиятларда тан олинган очиқ ва ошкор жараён, мунозаранинг адолатли ечими.

Хуллас, бу воқеани эслаганимнинг сабаби, кеча жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат)да назарда тутилган қилмишда айбланаётган Uzmetronom сайти асосчиси С.Ежковнинг жиноят иши бўйича иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтибди.

Мажлисда жабрланувчи Комил Алламжонов ва судланувчи Сергей Ежков Uzmetronom сайтида эълон қилинган «Бриллиантовый мальчик» ва «Слив с дальним прицелом» мақолалари юзасидан ўз позицияларини билдирган.

Ежков тегишли далилларсиз материални эълон қилганидан афсусда эканлигини билдирган ва судда Алламжоновдан узр сўради.

Ўз навбатида, Алламжонов, унинг мақсади — Ежковни жазолаш эмас, балки ўзининг ҳақ эканини исботлаш бўлганини, у бунга эришгани ва ўз аризасини қайтариб олишини билдирди. У ҳар қандай баҳслар кўчада, «подвал»ларда эмас, айнан судларда ҳал қилиниши кераклигини таъкидлаган.

P.S.: бу ерда нозик нуқтани ажратиб олишимиз керак. Давлат ташкилотлари ўзлари томон йўлланган танқидлар учун журналистларни судга бериши нормал усул эмас. Гап шахсларнинг шахсий ҳаёти, шаъни ва қадр-қиммати ҳақида бормоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Besh yil ish stajiga ega xotin-qizlar - 2022.pdf
191.9 KB
5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар учун тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари
#abituriyent

📌 Давлат қабул комиссиясининг баёни билан камида 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар учун ажратилган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларининг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

Имтиёз қўлланиши ҳақида батафсил бу ерда:
https://t.me/xushnudbek/14477

❗️Бир нарсани ёдда тутинг: ушбу қўшимча квоталар фақат тўлов-контракт асосида ажратилган. Мазкур тавсиянома грантга кириш ҳуқуқини бермайди.

Ушбу тавсиянома барча таълим шакллари учун тааллуқли. Кундузги, сиртқи, кечки ва масофавийни танлаш мумкин.

‼️Ушбу тавсиянома фақат биринчи йўналишга ўтади. Иккинчи ва ундан кейинги йўналишлар учун квота берилмайди.

Бу ерда фақат ОТМ номи бор экан, лекин йўналишлар йўқ-ку?

Имтиёзли квота йўналишлар кесимида эмас, ОТМлар кесимида берилган. Бу қандай бўлади?

Масалан, ЎзМУда 5 йил стажи бор хотин-қизлар учун 10 та квота ажратилган. Айтайлик, 30 нафар тавсияномали хотин-қиз ЎзМУни биринчи йўналиш сифатида танлади. Улар турли йўналишларни танлашган, кимдир математика, кимдир тарих, кимдир биология ва ҳ.к.

Энг аввал ўша 30 нафар абитуриент ўзи тўплаган балл бўйича умумий танловда қатнашади. Агар ўзининг бали танлаган бешта йўналишидан қайсидир бирига киришга етса, унда бор барака, ўша ерда ўқийверади, уларга тавсиянома қўлланмайди.

Масалан, 30 кишидан 15 нафари ўз кучи билан ўқишга кириб кетди, дейлик. Йиқилган 15 нафар хотин-қизлар орасида эса, танлаган йўналишидан қатъи назар, алоҳида яна танлов бўлади. Бунда тўплаган баллар орасидаги энг юқори балл олган 10 нафар абитуриент ўзи танлаган биринчи йўналишга контракт асосида қўшимча квотага ўқишга киради.

Бу тавсиянома имтиёз балл қўшиб берадими?

Йўқ, ҳеч қанақа балл қўшиб берилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Яхши хабар: Ўзбекистон Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмита аъзолигига сайланди

Париждаги UNESCO Бош қароргоҳида “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги конвенцияга аъзо бўлган давлатлар Бош ассамблеясининг IХ сессияси бўлиб ўтмоқда.

Бош вазир ўринбосари - Туризм ва маданий мерос вазири, UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссия раиси Азиз Абдуҳакимов раҳбарлигидаги жамоа саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон 4 йилга (2022-2026) Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмита аъзоси этиб сайланди.

Қўмитага кириш учун 2 та ўрин бор эди. Жами 5 та давлат (Ўзбекистон, Болгария, Босния и Герцеговина, Словакия, Эстония) курашди. Ўзбекистон 180 та аъзо давлатнинг 105 та овозини тўплаб, барча номзод давлатларни ортда қолдириб илк маротаба Қўмита аъзолигига сайланди.

Бу хабарнинг яхшилиги шундаки, яқин-яқингача Ўзбекистон UNESCO'да энг муаммоли давлат сифатида қаралар эди. Ўзбеклар деса номоддий меросга доимий зарар етказувчи, тарихий обидаларни вайрон қилувчи варварлар кўз олдига келарди. Албатта бундай тасаввур ўз-ўзидан бўлмаган, тагида асоси ҳам бор эди. Биргина Шаҳрисабз шаҳрини замонавийлаштириш остидаги қурилиш ишлари туфайли қанчалар шарманда бўлганимиз ҳали ёдимиздан чиққани йўқ.

Аммо ҳозирда аҳвол сезиларли яхшиланди. Буни UNESCO ҳам халқаро миқёсда тан олмоқда. Энг асосийси, хотиржамликка берилмаслик керак. Ҳали бу соҳада камчиликлар ва қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп. Ўзбекистоннинг Қўмита аъзолигига сайлангани ана шу муаммоларни ҳал қилиш учун қўшимча куч беради, деган умиддамиз.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Энди автомобил ҳайдашда ишончнома расмийлаштириш учун нотариусга бориш шарт бўлмайди

Президентнинг тегишли қарори билан, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади. Бунда:

— автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи электрон шаклдаги ишончнома расмийлаштирилганда, уни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди;

— электрон ишончнома расмийлаштирилганда давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда - 1 ойгача бўлган муддатга 90 минг сўм, 6 ойгача бўлган муддатга 450 минг сўм, 3 йилгача бўлган муддатга 900 минг сўм миқдорида ундирилади;

— электрон ишончнома давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан фақатгина планшет орқали текширилади.

Масалан, вазият тақозоси билан қайсидир қариндошингиз ёки дўстингиз шошилинч равишда машинангизни бошқариши керак бўлиб қолди. Ҳозирда бунинг учун албатта нотаруисларга бориб, ишончнома расмийлаштириш керак. Аммо кейинчалик, шундоқ телефонингиздан кириб, 5-10 дақиқада ишончнома расмийлаштириб (масалан, 1 ойга 90 минг сўм эвазига), ўша заҳоти йўлга чиқиб кетилаверади. Бу зўр-ку! Балки кейинчалик бориб, бориб, бутунлай ишончнома бериш тизими йўқ бўлиб кетса ҳам ажаб эмас.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Таксичилар ҳақидаги Президент топшириғи қачон бажарилади? Ҳадемай 1 йил бўлади Ўтган йили 19 май куни Шавкат Мирзиёев 60 дан зиёд касблар қаторида таксистлар ҳам ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар сифатида даромад солиғидан озод қилиниши таъкидланганди, аммо…
⚡️Навбатдаги яхши хабар: энди таксичилар ҳам ваниҳоят ўзини-ўзини банд қилган фуқаролар тоифасига киритилмоқда (даромад солиғидан озод бўлади)

Президент қарори билан, 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда. Бунда:

— лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;

— мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йилда 1 марта қилиб белгиланади;

— ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади.

Бундан ташқари фуқаро томонидан ўзининг автомобилини йўловчи ташиш лицензиясига эга бўлган юридик шахсларга ижарага берилганда нотариал идоралар томонидан тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Ижара шартномаси солиқ органларида электрон ҳисобга қўйилади.

Ўтган йили 19 май куни Шавкат Мирзиёев 60 дан зиёд касблар қаторида таксистлар ҳам ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар сифатида даромад солиғидан озод қилиниши таъкидланганди, аммо кейинчалик тасдиқланган касблар рўйхатидан негадир таксичилик тушиб қолганди. Бу ҳақда аввал ҳам кўп ёзгандик (1, 2, 3, 4).

Ниҳоят ўша кунга етиб келдик.


👉 @xushnudbek 👈
Хорижий ва нодавлат ОТМда давлат гранти учун 1000 та квота тақсимоти
#abituriyent

Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида ажратилган ўринларнинг олий таълим ташкилотлари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

Ўтган йили квота 500 та эди, жорий йилда 2 баравар кўпайтирилди ҳамда 31 та хорижий ва нодавлат ОТМларга бўлиб чиқилди.

хорижий ва нодавлат ОТМларга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган ва ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш истагини билдирган абитуриентлар билан уч томонлама (кадрлар буюртмачиси–талаба–олий таълим ташкилоти) шартнома тузилади;

энг юқори балл тўплаган абитуриентлар шартнома имзолаш истагини билдирмаган тақдирда, шартнома тузиш ҳуқуқи кириш имтиҳонларида тўплаган баллар кетма-кетлигига мос равишда кейинги ўриндаги абитуриентга берилади.


👉 @xushnudbek 👈