Xushnudbek.uz
620K subscribers
10.6K photos
2.72K videos
239 files
8.97K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
⚡️Хива – 2024 йил Ислом дунёсининг туризм пойтахти этиб эълон қилинди

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири – Хива 2024 йил “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” дея эълон қилинди.

Ушбу номинацияга 5 та шаҳарлар номзоди қўйилганди:

Абу-Даби (БАА);
Шанлиурфа (Туркия);
Лагос (Нигерия);
Душанбе (Тожикистон);
Хива (Ўзбекистон).

Овоз бериш натижасига кўра, Хива ютиб чиқди.

ИҲТ сессиясида Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов раҳбарлик қилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Президент қарори:

2022 йил 1 июлдан бошлаб:
енгил автотранспорт воситаларининг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома олиш тартиби бекор қилинди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баравари (2 млн 400 минг сўм) этиб белгиланди.


👉 @xushnudbek 👈
Ногиронлиги бўлган абитуриентлар диққатига!
#abituriyent

Қоида бўйича, ногиронлиги бўлган абитуриентларнинг маълумотлари “ТМЕК” дастуридан олинади ва у my.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтганда автомат равишда шахсий профилда кўринади. Яъни ногиронликни қўлда киритиб ўтириш шарт эмас.

Аммо айрим абитуриентларнинг ногиронлик бўйича маълумотлари кўринмай қолиши ҳам мумкин. Бундай пайти сира хавотирга тушманг. Сайтда ногиронлик бўйича имтиёз маълумотларини қўлда киритиш имконияти ҳам бор.

Агар Сизнинг ногиронлик бўйича маълумотларингиз “Менинг имтиёзларим” бўлимида чиқмаётган бўлса, “Ногиронлик тўғрисида маълумотнома” бўлимига кириб, ўз ногиронлик маълумотларингизни киритишингиз мумкин.

☑️ Агар Сизда кўзи ожиз тоифасидаги ногиронлик мавжуд бўлса, ногиронлик маълумотларини киритиш билан бирга “Кўзи ожиз” белгисини белгилашни унутманг.

Киритилган маълумотлар Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига юборилади ва маълумотлари тасдиқланган абитуриентларнинг имтиёзи инобатга олинади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Танлов устуворлигини белгилаш нима дегани?
#abituriyent

Жорий йилда абитуриентларга рўйхатдан ўтишда давлат грантини устуворлик сифатида белгилаш имконияти яратилди.

👉 Бунда абитуриент устуворлик сифатида:

🔹 Давлат грантини танласа - танлаган барча таълим йўналишларида дастлаб давлат гранти, сўнгра тўлов-контракт асосида;

🔹 Давлат гранти ва тўлов-контрактни танласа - олдинги йиллардаги каби ҳар бир таълим йўналишида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида кетма-кет танловда иштирок этади.

❗️Танлов абитуриент танлаган таълим йўналишларининг қатъий кетма-кетлиги бўйича у танлаган устуворлик (“Давлат гранти” ёки “Давлат гранти ва тўлов-контракт”) асосида амалга оширилади.

Aбитуриентлардан устуворликни белгилашда эътиборли бўлишларини сўраймиз, дейилади ДТМ хабарида.

👨🏻‍💻 Рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма: https://youtu.be/v1bzwnBPaxI


👉 @xushnudbek 👈
«Давлат гранти» ҳамда «Давлат гранти ва тўлов-контракт» дегандан қайси бирини танлаш керак?
#abituriyent

Жорий йилда рўйхатдан ўтишда янгилик киритилди. Яъни энди абитуриентлар давлат гранти бўйича устуворликни танласа бўлади.

Хўш, бу ўзи нима дегани?

Қайси бирини танласа яхшироқ?

Тўғри танлов қилишда нималарга эътибор бериш керак?

Шу ва шу каби саволларга овозли хабарда жавоб беришга ҳаракат қилдим.

❗️(ушбу овозли хабар 2021 йилда ёзилган, шу сабабли 22 июлгача йўналишларни ўзгартира оласиз деган қисми нотўғри. 2022 йилда ҳужжатлар 27 июлгача қабул қилинади).


👉 @xushnudbek 👈
Хотин-қизларга берилган тавсияномалар нега ДТМ сайтида кўринмаяпти?
#abituriyent

Қоидага кўра, абитуриенларда қандайдир имтиёз мавжуд бўлса, бу ҳақдаги маълумот ДТМ сайтида автоматик кўринади. Чунки имтиёз олганлар рўйхати тегишли ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида базага киритиб қўйилган бўлади. Фақат чет тиллари, масалан IELTS сертификатини қўлда киритиш керак.

Кўплаб абитуриентларда менда хотин-қизларга берилган тавсиянома бор эди, лекин у ДТМ сайтида кўринмаяпти, дейишмоқда.

ДТМнинг маълум қилишича, Олий ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномага эга хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларни ҳозирча ДТМга тақдим этмаган. Чунки ҳали тавсиянома бериш жараёнлари тўлиқ якунлангани йўқ.

Шу сабабли мабодо сизда тавсиянома бўлсаю, лекин ДТМ сайтида кўринмаётган бўлса, хавотир олманг. Қабул якунлангунга қадар бу ҳақда маълумот киритиб қўйилади.

ℹ️ Эслатма: жорий йилда аёлларга 2 та турдаги тавсияномалар берилмоқда: бири эҳтиёжманд хотин-қизларга бериладиган 2 000 та грант квотаси учун тавсиянома, иккинчиси 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар учун тавсиянома.


👉 @xushnudbek 👈
❗️2022 йил 1 июлдан электр ва газ тарифларига ўзгартиришлар киритилмайди.

Ҳозирда энергетика ислоҳотлари лойиҳасига фуқаролардан келиб тушган минглаб таклифлар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда, лекин якуний ва тегишли қарор ҳали қабул қилинмаган.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққул кеча 73 ёшида вафот этди. Ўзбек адабиётининг яна бир чинори қулади.

Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун.

P.S.: аввал ҳам каналимда Иброҳим Ҳаққул иштирокидаги «Мен билган ҳақиқатлар» кўрсатувидан парчалар эълон қилгандим. Имконингиз бўлса, Гулмира Мусажонова муаллифлигидаги ушбу кўрсатувни яна бир марта томоша қилишни тавсия қиламан. Марҳум Иброҳим Ҳаққулнинг суҳбатидан ўзингиз учун жуда кўп нарса оласиз.

YouTube'да тўлиқ версияси бор экан: https://youtu.be/52It_iUS_6c


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонда рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучга кирди

Жорий йилнинг 13 июнидан бошлаб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар кучга кирди.

Киритилган нормалар юридик шахслар (ва уларнинг мансабдор шахслари) ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлардан жарима ва молиявий санкциялар ундиришни назарда тутади.

Хусусан, эндиликда МЖтКнинг 166-моддасига кўра ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан товарларни (маҳсулотларни) идентификация қилиш йўли билан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш, –

сотув амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф даромадга тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳисоб-китобларда айтилишича, ноқонуний савдонинг олдини олиш орқали бюджет тушумларини кескин ошириш мумкин.

Маълумотларга кўра, 2022 йилда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси ортидан ҳар йили тўланмай қоладиган солиқ ва бошқа йиғимлар қарийб 540 млрд сўмдан ошиқни ташкил этади. Бу ўртача 50 минг талабанинг бир йиллик контракт тўловига тенг.

Ўзбекистонда сигареталар ва алкоголли маҳсулотлар контрабандаси ва қалбакилаштиришга қарши бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг ортидан биринчи навбатда янги жарималар жорий қилинди.

Жавобгарликнинг кучайтирилиши билан бир қаторда давлат томонидан назорат кучайиши ҳам кутилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Kunduzgi-2022 (tillar kesimida).pdf
2.5 MB
#abituriyent

Қабул квоталари

❗️БАКАЛАВРИАТ

КУНДУЗГИ

Бакалавриатнинг КУНДУЗГИ таълим шакли учун таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича квоталар эълон қилинди.

👥 Жами 123 060 ўрин

💾 PDF файл, 2,5 мб

🔎 Матнни қидириш имконияти бор

ИЗОҲ: ҳали бу рақамлар ОТМларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, қўшимча контракт (супер-контракт) ҳисобига яна ошиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Sirtqi-2022 (tillar kesimida).pdf
882.4 KB
#abituriyent

Қабул квоталари

❗️БАКАЛАВРИАТ

СИРТҚИ

Бакалавриатнинг СИРТҚИ таълим шакли учун таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича квоталар эълон қилинди.

👥 Жами 44 615 ўрин

💾 PDF файл, 900 кб

🔎 Матнни қидириш имконияти бор

ИЗОҲ: ҳали бу рақамлар ОТМларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, қўшимча контракт (супер-контракт) ҳисобига яна ошиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Kechki-2022 (tillar kesimida).pdf
390.4 KB
#abituriyent

Қабул квоталари

❗️БАКАЛАВРИАТ

КЕЧКИ

Бакалавриатнинг КЕЧКИ таълим шакли учун таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича квоталар эълон қилинди.

👥 Жами 9 890 ўрин

💾 PDF файл, 400 кб

🔎 Матнни қидириш имконияти бор

ИЗОҲ: ҳали бу рақамлар ОТМларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, қўшимча контракт (супер-контракт) ҳисобига яна ошиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Masofaviy-2022 (tillar kesimida).pdf
303.8 KB
#abituriyent

Қабул квоталари

❗️БАКАЛАВРИАТ

МАСОФАВИЙ

Бакалавриатнинг МАСОФАВИЙ таълим шакли учун таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича квоталар эълон қилинди.

👥 Жами 3 410 ўрин

💾 PDF файл, 300 кб

🔎 Матнни қидириш имконияти бор

ИЗОҲ: ҳали бу рақамлар ОТМларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, қўшимча контракт (супер-контракт) ҳисобига яна ошиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Sirtqi-2022 (tillar kesimida).pdf
❗️Юриспруденция йўналиши учун сиртқи таълимга ҳам квота ажратилди
#abituriyent

Ўтган сафар каналим орқали давлат қабул параметрлари тасдиқланган Президент фармойишини таҳлил қила туриб, юриспруденция йўналиши бўйича Ўзбекистонда 16 та ОТМ талабалар қабул қилиши, шунингдек ушбу йўналишга сиртқи таълим учун жорий йилда квота ажратилмагани ҳақида ёзган эдим.

Аммо сиртқи таълим шаклида давлат гранти йўқлиги, фақат тўлов-контракт бўйича талабалар қабул қилиниши сабабли молиявий мустақиллик берилган ОТМлар ўзлари мустақил равишда сиртқи учун ҳам квота тасдиқлай олишлари ёдимдан кўтарилибди, узр сўрайман.

Бугун эълон қилинган квоталарга қарасак, юриспруденция йўналиши учун 8 та ОТМда сиртқи таълим шаклида жами 550 та квота ажратилган. Булар қуйидагилар:

1) Ўзбекистон миллий университети — 25 ўрин
2) Бухоро давлат университети — 25 ўрин
3) Қорақалпоқ давлат университети — 25 ўрин (10 ўзбек, 15 қорақалпоқ)
4) Наманган давлат университети — 50 ўрин
5) Самарқанд давлат университети — 25 ўрин
6) Термиз давлат университети — 50 ўрин
7) Фарғона давлат университети — 50 ўрин
8) Тошкент давлат юридик университети — 300 ўрин (200 ўзбек, 100 рус)

my.dtm.uz сайти орқали ҳужжат топшираётганда бемалол ушбу ОТМларни танлашингиз мумкин бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Имтиҳон олиш тизими автоматлаштирилган ҳудудларда одамларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мустақил тайёрланиш имкониятини бериш керак», — Комил Алламжонов.

Тўлиқ интервью:
https://youtu.be/FcOud6ukL6
КВОТА-2022

#abituriyent

📚 БАКАЛАВР:

КУНДУЗГИ - 123 060 нафар;

СИРТҚИ - 44 615 нафар;

КЕЧКИ - 9 890 нафар.

МАСОФАВИЙ - 3 410 нафар.

Ҳали бунга нодавлат ОТМлардаги квоталар, қабул натижалари чиққач давлат ОТМларида супер-контракт ҳисобига олинадиган талабалар қўшилмаган.

❇️ МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ:

Соғлиқни сақлаш;

Халқ таълими;

Ветеринария;

Ижтимоий иш.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев “Ёшлар куни” муносабати билан бир гуруҳ ёшларни “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирлади.

Жумладан, улар орасида Ўзбекистон U-23 Олимпия терма жамоасининг 3 нафар аъзоси ҳам бор:

Жалолиддинов Жасурбек Жамшид ўғли
Норчаев Хусаин Тўрақул ўғли
Эркинов Ҳожимат Ботир ўғли.

Шунингдек, бир гуруҳ ёшлар “Мард ўғлон” мукофоти билан тақдирланди.


👉 @xushnudbek 👈
Ўқишни кўчириш ҳамда бу йил ОТМга киришдаги имтиёзлар мавзусида ОВОЗЛИ ЧАТ

Овозли чат эртага, 30 июнь куни, соат 12:30 да ЎзАнинг @uza_uz телеграм каналида ўтказилади.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутахассислари саволларга жавоб беришади.

Ушбу мавзу юзасидан саволларингиз бўлса, қуйидаги манзилда қолдиришингиз мумкин:
https://t.me/uza_uz/61544

Демак, эртага соат 12:30 дан бошлаб @uza_uz Телеграм каналида суҳбатни тинглашингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Иш қидираётганлар учун яхши янгилик

Энди “Қаердан иш топсам экан?”, “Кимдан сўрасам экан?” деган саволларга ҳожат йўқ.

ISH.UZ сайтида профиль яратиб, маълумотларингизни киритинг ва иш берувчилардан таклифлар олинг.
Реклама