Xushnudbek.uz
582K subscribers
10.9K photos
2.78K videos
244 files
9.13K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
🔥 ISHONCH дўконлар тармоғида «Қайноқ чегирмалар» акцияси давом этади.

Акцияда қуйидаги маҳсулотларни арзон нархларда харид қилишга улгуриб қолинг:
- Кир ювиш машинаси Samsung WW60J4210JWULD — 4 800 000 сўм;
- Ярим автомат кир ювиш машинаси Shivaki TG60F — 1 520 000 сўм;
- Совутгич Shivaki HD 276 FN — 3 310 000 сўм;
- Чангютгич Samsung SC5377 — 1 550 000 сўм.

📌 Шошилинг, акция 29 майгача давом этади!

☎️ Батафсил: +998735152222
@ishonchsavdo
Реклама
Forwarded from Муҳрим
Косонсойда даҳшатли авария бўлибди: катта тезликдаги “Жигули” бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги 7-синф ўқувчисини мажақлаб босиб кетган. Бола қочишга уринган, аммо “Жигули” айнан бола қочаётган томонга босиб борган. Энг даҳшати шуки, “Жигули”нинг рулида ҳам 14 ёшли бола бўлган. Тўғри, ажалдан қочиб қутулиб бўлмайди. Лекин, билмадим, айнан шу вазиятда ва шу каби бошқа ҳолатларда бундай хулосага кўнолмайман. Тинч замонда йўл четида мактабдан уйига (ёки уйидан мактабга) тинчгина кетаётган шу марҳум болакай ўрнида ҳар биримизнинг фарзандимиз, укамиз, жиянимиз бўлиши мумкинлигини ўйлаганим сари, қоним баттар қайнайди. Тинч замон, лекин кўчада юриш, йўлни кесиб ўтиш қўрқинчли — хавф қаердан келишини билмайсан. Замон тинч, лекин хотиржамлик йўқ қандайдир. Нега бундай?

Кўчаларимиз бўйлаб катта тезликда ва бетартиб ҳаракатланаётган ҳамда бу “қаҳрамонлиги”ни мақтаниш, кўз-кўз қилиш учун ўз қўли билан ижтимоий тармоқларга жойлаштираётганларнинг видеолари кунда-кунора тарқаляпти. Бундай видеолар камаймаяпти, “қаҳрамонлик” даражаси эса ошгандан-ошмоқда: бир-икки йил олдин соатига 200 километр тезликда юрганларнинг видеосини кўриб “во!” деган оломон, энди соатига 301 километрлик тезликдан ҳам ҳайрон қолмаяпти. Энг ёмони, кимдир энди бу “рекорд”ни уриш пайида, тез орада видеоисботи ҳам чиқса керак. Азартга берилган бу одамларни ҳеч нарса тўхтата олмаяпти — на жамоатчилик назорати, на “штраф”лар. На уялиш, на қўрқиш ҳисси бор. Нега шундай?

Жавобни ўзим учун тахминан биламан: қоидабузарлик учун, қилмиш учун жазо муқаррар эмас. Жазо ҳатто оддий Э-жарима тизими бўйича ҳам муқаррар эмас: аслида оғирроқ қоидабузарлик юз берган бўлса-да, тизим масъуллари қоидабузар ҳайдовчига енгилроқ жазо қўллаётгани ҳақидаги хабарларни ҳам кунда-кунора кўриш одат тусига кириб қолди. Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисалари фавқулодда кўпаяётгани йўқ, қурбонлар сони ҳақида шундай дейиш мумкин — 10–20 йил аввал қандай бўлган бўлса, вазият ҳозир тахминан шундай. Фақат ЙТҲлар, уларнинг оқибатлари ҳақидаги хабарлар кўпайган. ЙТҲлар ҳам, уларнинг қурбонлари сони ҳам сезиларли кўпаймаётгани, бу қанчалик ғалати эшитилмасин, яхши, лекин муаммо шундаки, уларнинг сони камаймаяпти.

Камаймайди ҳам. Ашаддий қоидабузар ҳайдовчи таниш-билишлари орқали нисбатан ёки мутлақо осон қутилиб кетишини билса, бунга ишончи комил бўлса, ЙПХ ходимларининг кучи Матиз минган киракашдан бошқасига етмайдиган бўлса, Малибу минган каттаконни қоидабузарлиги учун билмасдан тўхтатиб қўйган ЙПХ ходимига унинг бошлиғи: “Оқ йўл тилаб, қўйвор”, деб топшириқ бериб турса, албатта, йўлларимизда болалар ўлаверади. Тўғриси, Олмалиқдаги ўша воқеа ҳозир эсимга тушиб, яна жиғибийрон бўляпман — бирор нормал одам бунақа шармандагарчиликдан сўнг ошкора узр сўраб, истеъфо бериб, қочиб кетган бўларди, бизда бўлса шу ишга алоқадор ҳамма ҳеч нарса бўлмагандек ишлаб юрибди — қандай ҳам яхши ўзгариш бўлиши мумкин бу аҳволда?

Ўйлаганинг сари қўрқаверасан. Сен қўрқаверасан. Лекин ҳали пойга полигони қуриб битказилмаган чалапойгачилар ҳеч нарсадан қўрқмайди. Ваҳоланки, уларни қўрқишга мажбур қилиш, менинг назаримда, жуда осон: аямай жарима сол, оғирлаштирувчи ҳолат бўлса, “права”дан маҳрум қил ва маҳалладан 90 та справка олиб келса ҳам ҳеч қанақа енгиллик берма, таниш-билишчиликка ҳам ўрин қолдирма. Тўғри, айтишга осон. Айниқса, таниш-билишчиликка ўрин қолдирмаслик ҳақидаги жойи. Лекин барибир нимадир қилиш керак. ЙПХ ходимлари билан ғазабли суҳбатларда “ер думалоқ”лигини эслатиш одати бор. Худди шундай — агар бугун жазо муқаррарлиги таъминланмаса, “ер думалоқ” — эртага жазо муқаррарлигини таъминламаганлар ёки уларнинг яқинлари аянчли ЙТҲларнинг иштирокчиларига айланади.

Эҳтимол, аллақачон шундай бўлаётгандир ҳам. Балки ҳар доим шундай бўлгандир. Эҳ...
⚡️Пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганлар бир марталик пул ёрдами олади

Президент қарори билан қуйидаги шахсларга бир марталик ёрдам берилади:

ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;

Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
⚡️Пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганлар бир марталик пул ёрдами олади Президент қарори билан қуйидаги шахсларга бир марталик ёрдам берилади: ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини…
❗️Бир марталик ёрдам пули олмаган эҳтиёжманд аҳолига бепул ун тарқатилади

Президент қарорига кўра, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари:

“Темир дафтар”га киритилган ҳамда мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантирсин ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатади;

ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ва бошқа манбалар ҳисобидан бепул ун тарқатишни ёки нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатиб боришни таъминлайди.


👉 @xushnudbek 👈
⚽️🏆Eldor — chempion!

🇺🇿Eldor Shomurodov o'z jamoasi bilan yangi tashkil etilgan Yevropa konferensiyalar ligasining ilk chempioniga aylandi! Shuningdek, Eldor Yevrokubok finalida maydonga tushib, g'olib bo'lgan ilk o'zbekistonlik futbolchi sifatida tarixga kirdi.

🇮🇹"Roma" finalda 🇳🇱"Feyenord"ni 1-0 hisobida mag'lub etdi. Shomurodov 89-daqiqada zaxiradan maydonga tushirildi.

Eldorni ushbu yutuq bilan chin qalbdan tabriklaymiz va bardavom bo'lishiga tilakdoshmiz!👏


🔘@xushnudbekuz
Xushnudbek.uz
⚡️Пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганлар бир марталик пул ёрдами олади Президент қарори билан қуйидаги шахсларга бир марталик ёрдам берилади: ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини…
Уйида вақтинча бўлмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра бир марталик моддий ёрдам пулларини ўз вақтида ололмаган фуқаролар тўланмаган моддий ёрдам пулларини 2022 йил 1 сентябрга қадар олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Президент қарори


👉 @xushnudbek 👈
🚶🏻«Миша, чучвара отмен»: пиёда юрган аҳолини рағбатлантириш тизими ими-жимида бекор қилиб юборилибди. Одамлар кўп пиёда юриб қўйган, шекилли

Куни кеча Шавкат Мирзиёев раислигида спорт соҳасига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтган эди. Унда аҳоли ўртасида спортни тарғиб қилиш, кенг жамоатчиликни спорт билан шуғулланиш кўрсаткичини ошириш бўйича ҳам масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Шу ҳақда каналимда пост чиқарганимдан кейин, кўпчиликдан тўхтаб қолган 1hls лойиҳаси қачон ишга тушиши ҳақида саволлар келиб тушди. Саволларга жавоб тайёрлаётган пайтим кутилмаганда бир сюрпризга кўзим тушди.

Тадаааам: пиёда юрган фуқароларни моддий рағбатлантиришга оид Президент фармони банди 1 ярим ой олдин, аниқроғи 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Президент фармони билан бекор қилиб юборилган экан!

Ана сюпризу, мана сюрприиииз. Ана кир ювадиғон мошинаю, мана тилбизооор.

Юз минглаб фуқароларга тааллуқли лойиҳа бекор қилинар экану, лекин 1 ярим ойдан буён бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги лом-мим деб изоҳ бермас экан, қойил, мана очиқлигу, ана очиқлик. Ёки изоҳ берилдию, мен кўрмай қолдимми? Унда олдиндан узр.

Ўзи жорий йил бошида, аниқроғи 15 январь куни ПФ-6099-сонли Президент фармонига ўзгариш киритилиб, ҳар куни 10 минг қадам пиёда юрганларга 3 минг сўм бериш тизими тўхтатилганди. Ўша пайтда янги тизим жорий қилиниб, ҳар ҳафта 100 млн сўм ва мингта велосипед берилиши ваъда қилинганди.

Орадан 3 ой ўтар ўтмас, Президент фармонига яна бир марта ўзгариш киритилиб, энди пиёда юрганларни рағбатлантириш тизими бутунлай чиқариб ташланди.

Фақат мени бир нарсага сира ақлим етмаяпти. Бу тизимни бекор қилишнинг жўяли ва асосланган конкрет сабаби нима? Бунақа таклифни ишлаб чиққан ва юқори раҳбариятни ишонтира олган Спортни ривожлантириш вазирлигининг мақсади нима бўлган ўзи?

Шахсан менда 2 та вариант бор:

Биринчиси, бюджетда пул етмай қолган. Аммо бу ишончсиз вариант. Спортга триллионлаб пул сарфланаётган бир пайтда пиёда юрадиган аҳолига бериш учун йилига тахминан 100 млрд сўм пул топилмаслиги уят.

Иккинчиси, янги ташкил этилган Спортни ривожлантириш вазирлиги раҳбарияти бунақа тизим учун бошини қотириб, ўзини қийнагиси келмаган ва тинчгина уни бутунлай бекор қилиб қўя қолишни афзал билган. Бу вариант биринчисидан ҳам уятлироқ.

Чунки пиёда юрганларга пул бериш ташаббуси шахсан Шавкат Мирзиёевга тегишли эди. Президент бир неча бор йиғилишларда ушбу тизим бошқа давлатларда йўқлиги, тизим ўзини оқлаётгани, аҳолини шу орқали пиёда юришга ўргатиб, саломатлик билан боғлиқ кўплаб муаммоларга ечим топиш мумкинлигини таъкидлаганди.

Кимларнидир ишлагиси келмагани учун, ёки аҳолига беришга йилига қанчадир маблағ топилмагани учун Президент ташаббуси ўз-ўзидан, жамоатчиликка ҳеч бир изоҳ ва тушунтириш бермасдан бекор қилиб юборилаверадими?

Шаҳар шунчалик бедарвозами?


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
Биз эса пулимизни ололмадик ҳам.
Xushnudbek.uz
🚶🏻«Миша, чучвара отмен»: пиёда юрган аҳолини рағбатлантириш тизими ими-жимида бекор қилиб юборилибди. Одамлар кўп пиёда юриб қўйган, шекилли Куни кеча Шавкат Мирзиёев раислигида спорт соҳасига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтган эди. Унда аҳоли ўртасида…
Мавзуни давом эттириб:

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг Телеграм каналида 2021 йил 9 ноябрдаги видеоселекторда Шавкат Мирзиёев юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда энг муҳим омил соғлом турмуш тарзига амал қилиш эканига алоҳида эътибор қаратгани, “Соғлом турмуш тарзи” платформасида фойдаланувчилар сони 600 минг нафарга етгани, Молия вазирлигига келгуси йилда бу борадаги тарғибот ишларини кучайтариш ва платформадан фойдаланувчилар кўламини янада кенгайтиришга қўшимча 60 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берилгани маълум қилинган.

Лекин амалда нима бўлди:

⭕️ 2022 йил 15 январда пиёда юрган аҳолига пул бериш тўхтатилди, бунга сабаб янгича рағбатлантириш тизимига ўтиш эканлиги айтилди.

2022 йил 6 апрель куни ушбу тизим бутунлай бекор қилинди.

🤔 Ия, юртимизда юрак-қон томир касаллиги устидан мутлақ ғалаба қозонилдими шунда? Бўлдими, энди одамлар пиёда юрмаса ҳам бўладими, уларга касаллик яқинлашмайдими?

Хуллас, нима бўлди? Кимдир мундоқ бир ётиғи билан тушунтирадими?


👉 @xushnudbek 👈
Конституциявий комиссия номига келиб тушаётган дастлабки таклифлар эълон қилинди

Конституциявий комиссия матбуот хизмати раҳбари Одилжон Тожиевнинг хабар беришича, кенг жамоатчилик томонидан Асосий қонунимизга ўзгартириш ва қўшимча киритиш бўйича кўплаб фикр-мулоҳазалар, таклифлар келиб тушган. Уларнинг аксарияти ҳозирча ижтимоий тармоқларда билдирилди. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, таклифлар Конституциямизнинг 13, 15, 29, 37, 40, 41, 53, 78, 80-моддалари билан боғлиқ. Хусусан:

1. Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши;

2. Конституциянинг олий юридик кучга эга бўлиб, тўғридан-тўғри амал қилиши;

3. Ҳар кимнинг ахборот ресурслари, коммуникация технологиялари ва интернетдан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги;

4. Давлатнинг аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлаш мажбурияти;

5. Давлатнинг ишсизлик ва камбағалликни тугатиш учун ўзининг барча имкониятларидан фойдаланиш мажбурияти;

6. Ҳар бир инсоннинг соғлом ва қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний ахборотга эга бўлиш ҳамда ўз соғлиғига ёки мулкига экологик ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эгалиги;

7. Давлат хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳит ҳамда шароитларни таъминлаши, иқтисодий фаолиятда инсофсиз рақобатга, монополлаштиришга йўл қўйилмаслиги ва бошқалар шулар жумласидандир.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Йиғилишда вилоят ҳокимларига:

- бир ой муддатда 40 та саноат зонасидаги 120 километр йўл бўйича пудратчиларни аниқлаб, қурилиш ишларини бошлаш;

- 1 октябрга қадар 246 та саноат зонасини электр тармоғи, трансформатор ва подстанциялар билан таъминлаш;

- жорий йилда 200 та саноат зонасида 555 километр сув тармоғи ва 110 та сув иншоотини қуриб якунлаш топширилди.

Умуман, саноат зоналари инфратузилмасини яхшилаш учун жорий йилда 1,5 триллион сўм ёки 2021 йилга нисбатан 2 баравар кўп маблағ ажратилиши белгиланди.


👉 @xushnudbek 👈
Яхши янгилик: Сенат ва Қонунчилик палатаси йиғилишлари яна жонли эфирда узатиладиган бўлди

Олий Мажлис Сенатининг йигирма олтинчи ялпи мажлиси 2022 йил 28 май куни соат 10:00 да ўз ишини бошлайди. Хабар берилишича, ялпи мажлис Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилади.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи йиғилишлари ҳам YouTube орқали жонли эфирда намойиш қилинади. Хабар берилишича, маълум техник ишлар якунланган, энди Парламент қуйи палатасининг асосий мажлислари янгича форматда, Live эфирга узатилади.

Аввалроқ Парламент палаталари йиғилишлари жонли эфирда намойиш этилмай қўйгани жамоатчилик эътирозига сабаб бўлганди.


👉 @xushnudbek 👈
Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон формати ва тест намуналари эълон қилинди

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан жорий йилдан бошлаб қуйидаги 6 та олий таълим муассасасига киришда чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилиши белгиланган:

👉 Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
👉 Самарқанд давлат чет тиллар институти;
👉 Тошкент давлат шарқшунослик университетининг

фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳамда

👉 Тошкент давлат педагогика университети;
👉 Қўқон давлат педагогика институти;
👉 Нукус давлат педагогика институтининг

хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида чет тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.

ДТМ касбий (ижодий) имтиҳон форматини (барча тиллар учун) ва тест намуналарини (инглиз тилидан) эълон қилди:

Касбий (ижодий) имтиҳон формати (барча тиллар учун):
📋 https://dtm.uz/page/format_kasbiy

Тест намуналари (инглиз тилидан):
📚 https://dtm.uz/page/test_namunalari_kasbiy


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ургут туманида Cobalt машинаси пиёдани узоққа учириб юборгани акс этган видео тарқалди (кайфиятингизни бузмаслик учун видеони эълон қилиб ўтирмадим). Афсуски, пиёдалар билан боғлиқ бу каби ҳалокатлар тез-тез учрайди. Ҳайдовчилар ҳам, пиёдалар ҳам йўлларда камида қуйидаги қоидаларга риоя қилишлари керак.

❗️Ҳайдовчилар пиёдалар йўлкаси яқинида тезликни камайтириши ва пиёдаларга албатта йўл бериши;

❗️пиёдалар эса фақат белгиланган жойлардан йўлни кесиб ўтиши ва йўлдан югуриб ўтмаслиги керак.

Бир пайтлар пиёдалар учун ўлим хавфи бор тузоқлар ҳақидаги роликни ўзбек тилига таржима қилгандим. Ўша роликда бу ҳақда аниқ мисоллар келтирилган.

Роликнинг тўлиқ версияси: https://t.me/xushnudbek/2293

Кўринг. Хулоса қилинг. Дўстларингизга ҳам юборинг.


👉 @xushnudbek 👈
Андижон вилояти коррупцияда етакчилик қилмоқда

Андижон вилоятида коррупциялашганлик бўйича барча кўрсаткичларда салбий тенденция кузатилмоқда, деб хабар бермоқда Антикоррупция агентлиги.

Жумладан:

Коррупцияга оид жиноятлар содир қилиш бўйича вилоят ўтган 3 ойда энг юқори ўринларни эгаллаб турибди;

Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига аҳолиси коррупция бўйича энг кўп мурожаат қиладиган ҳудудлар ичида республикада 1-ўринни банд этмоқда;

2021 йилда вилоят ҳокимлигининг 4 нафар, туман ва шаҳар ҳокимликларининг 18 нафар ходимлари коррупциявий жиноятлар содир этган;

2021 йилда 22 нафар шахсга нисбатан 18 та жиноят иши судга юборилган.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Виждон саратони" фильми премьера қилинди

Фильм Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Коррупцияга қарши курашиш ва Кинематография агентликлари ҳамкорлиги ҳамда тегишли ташкилотлар кўмагида суратга олинган.

Унда собиқ давлат хизматчисининг эркин, озод ҳаётидан панжара ортидаги қора тақдиригача бўлган йўли ҳақида ҳикоя қилинади.

👉 Тўлиқ томоша қилинг: https://youtu.be/JRY6UwW_uLU


👉 @xushnudbek 👈
Мамаризо Нурмуратов Марказий банк раиси лавозимига яна бир муддатга тайинланди

Президент унинг номзодини иккинчи муддатга Марказий банк раиси лавозимига тақдим этди, сенаторлар ушбу номзодни тасдиқлади.


👉 @xushnudbek 👈