Чет тилидан тестда максимал балл берадиган сертификатлар ҳақида
Куни-кеча ОТМларга ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилишга оид қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, келгуси йилдан бакалаврда чет тили биринчи (асосий) фан бўлган йўналишларда тестдан максимал балл олиш ва чет тилидан тест топширмаслик имтиёзи фақат B2 даражасидаги сертификатга эга абитуриентларга бериладиган бўлди. 2 ва 3-фанлар учун B1 даража кифоя.
Қарор лойиҳасига берилган фикрлардан кўринадики, аксарият кишилар бундан норози бўлишмоқда. Норози бўлаётганлар асосан қуйидаги фикрларни таъкидлашмоқда:
Давлат таълим стандартлари бўйича ўрта ёки ўрта махсус тизимни битирган ўқувчилар учун B1 даража белгиланган. Абитуриентлардан B2 даража талаб қилиш мутлақо нотўғри! Бирданига B1 даражадан B2 даражага сакраш адолатданми?
Ушбу масалада ўзимнинг шахсий фикримни айтадиган бўлсам, мазкур лойиҳа тарафдориман ва юқоридаги эътирозларга қўшилмайман. Қуйида буни асослашга ҳаракат қиламан:
Аввало “абитуриентлардан B2 даража талаб қилишяпти” деган фикрнинг ўзи нотўғри талқин. Чунки лойиҳада имтиҳондаги тест саволлари B2 даражада тузилади дейилмаяпти. Тест саволлари мактаб/коллежни тугатган ўқувчига қўйилган даражада, яъни B1 да тузилади. Агар ДТМ чет тилидан B2 даражада саволлар тузса, ҳа, бу мутлақо нотўғри.
Лойиҳада кимларга чет тилидан максимал балл бериб, уларни имтиҳондан озод қилиш ҳақида гап кетяпти. Яъни имтиёз ҳақида. Бу иккисини фарқлаб олишимиз керак.
Кимгадир имтиёз берилгандан кейин, у ўша имтиёзга лойиқ бўлиши шарт.
Ўзи асосий (биринчи) фан чет тили бўлган йўналишлар кўп эмас, 3-4 та холос. Масалан, филология ва тилларни ўқитиш, таржима назарияси ва туризмга оид йўналишлар. Бошқа йўналишларда чет тили биринчи фан эмас.
Боз устига ҳамма йўналишларда ҳам тестда чет тили фанидан саволлар бўлавермайди. Агар ДТМ жорий йил учун эълон қилган фанлар мажмуасини таҳлил қилсак, 28 хил блок мавжуд бўлса, шундан атиги 13 тасида (50% ҳам эмас) чет тили фани мавжуд экан. Қолган блокларда чет тили йўқ.
Демак, худдики барча абитуриентлардан B2 талаб қилишяпти, деб ваҳима қилишга асос йўқ.
Бу масаланинг бир томони. Бошқа томондан қараганда, инглиз тили филологияси йўналишига ҳужжат топширган абитуриент инглиз тилини археология йўналишига топширган абитуриентдан яхшироқ билиши керакми? Нима учун оддий мактаб битирувчисига қўйилган талабни (B1) билгани учун инглиз тили ва адабиётига топширган абитуриентга тест синовларида максимал (!) балл бериб ва уни тестдан озод қилиш керак? Нима учун?
Инглиз тили бўйича таржима назарияси ва амалиёти йўналишида имтиёзга эга чиқмоқчими, марҳамат, ҳаммадан бир бош баландроқ эканлигини исботласин ва B2 даража билан максимал балл (30 тадан 30 та тўғри жавоб) олсин. Абитуриент ҳаммадан зўрроқ эмасми, унда кечирасиз, марҳамат қилиб B1 даражада тузилган тест саволларига эл қатори жавоб берсин ва зўр бўлса, ҳаммасига тўғри жавоб бериб, ўқишга кирсин.
Тарих, фалсафа, миллий ғоя, психология ва ҳ.к. йўналишларга топширган абитуриентлар учун эса B1 даража ҳам бемалол кифоя қилади. Мактаб/коллеж битирувчисига қўйилган даражада (ортиқча эмас) билимга эга эканлигини кўрсатсин ва бемалол чет тили блокидан максимал балл олиб, шу фандан тест топшириб ҳам ўтирмасин. Нима муаммо?
Азал-азалдан кириш имтиҳонларида бошқаларга таъсир қиладиган имтиёзларга қарши бўлганман. Масалан, ҳарбий тавсияномага эга бўлганларнинг имтиёзи шулар жумласидандир. Агар мабодо имтиёз берилса ҳам, албатта ўша имтиёз олаётганлар бошқалардан ҳақиқатдан анча зўрроқ бўлиши шарт. Ёки ўта зўрлигини исботласин (масалан, халқаро олимпиадалар, нуфузли танлов ғолиблари), ёки ҳамма қатори тестга кирсинда, билимини соғлом рақобатда синаб кўрсин.
Албатта буларнинг барчаси ИМХО.
Абитуриентларга оид бошқа янгиликлар: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Юқоридагиларга қўшимча сифатида шуни айтиш мумкинки, қарор лойиҳасига эътироз билдираётганларнинг айримлари (ҳаммаси эмас) ДТМ томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат тизимининг «банкрот» бўлишидан ва даромад камайишидан хавотирга тушишмоқда. Яъни мўмай пулдан қолиб кетишни ўйлаб ҳам тиш-тирноғи билан қарши бўлишмоқда.
Лойиҳа остига қолдирилган мана бу фикрни ўқигач, ўзингиз ҳам бунга амин бўласиз:
Нима учун бутун дунё тан оладиган IELTS ёки TOEFL каби тизимлардан кўра тестда балл беришдан бошқа ҳеч қаерга ўтмайдиган миллий сертификатни афзал билишимиз керак? Ақли ҳуши жойида абитуриент бундан кейин IELTSга тайёрланиши табиий ва бу жуда тўғри қарор. Чунки у олган халқаро сертификат унга дунё эшикларини ҳам очиши мумкин.
Айтганча, нима учун миллий тизимга бунча кўп одам топширишини биласизми? Чунки илгари тестга фақат шу сертификатгина имтиёз берар эди. Сиз гарчи IELTS орқали ҳатто 7 ёки 8 балл олган бўлсангиз ҳам, лекин қўлингизда B1 даражадаги миллий сертификат бўлмаса, ҳеч ким тан олмасди. Бир сўз билан айтганда - таълимдаги монополия!
Худо хоҳласа, келгуси йилдан кўпни кўрган инсонларнинг жонбозлиги эвазига ушбу бирмунча мантиқсиз қарор бекор бўлиш арафасида. Бу эса айримларга ёқмаслиги табиий. Ҳар имтиҳондан миллиардлаб даромад қилаётганлар қўшқўллаб қарсак чалмайдику ҳар ҳолда.
Ушбу миллий тизим нафақат абитуриентлар, балки ўқитувчиларга ҳам қандай ноқулайликлар келтираётгани ҳақида имкони бўлса балки кейинги постларимда баён қиларман. Буларнинг барчаси ИМХО албатта.
Абитуриентларга оид бошқа янгиликлар: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Лойиҳа остига қолдирилган мана бу фикрни ўқигач, ўзингиз ҳам бунга амин бўласиз:
B1 daraja olish IELTS 5,5 ball olishdan murakkab. Yana bir jihati, hozirda milliy sertifikat uchun o‘tkaziladigan bitta imtixonda 5,5 -6 mingga yaqin talabgor ishtirok etyapti, har bir talabgor, imtixonda qatnashish uchun 304 ming so'm(1,5 oklad) to‘laydi. Hisob kitob qiling bitta imtixondan qancha pul tushadi. Ushbu qarordan so‘ng bu summa, bu sonlar keskin kamayadi. Endi hamma IELTSga o‘zini uradi, qimmat bo‘lsa ham, chunki 5,5 olish bu qiyin ish emas, lekin B2 daraja sertifikat olish bu haqiqatda qiyin. Shuni anglab yetishimiz kerak. Xullas, fuqorolik pozitsiyamdan kelib chiqib xulosa qilaman, bu band ya‘ni 1-blokka B2 daraja talab qilinishi yuqorida aytib o‘tganimdek, zarariga ishlaydi, hali bu davrga ham yetib boramiz, lekin hozir emas.
Тасаввур қиляпсизми, ДТМ берадиган ушбу сертификат учун ҳар бир имтиҳонда 2 млрд сўмга яқин пул тушар экан. Йил давомида бир нечта ана шундай имтиҳон ўтишини ҳисобга олсак, сумма кичкина эмаслиги аниқ. Ҳали бу абитуриентлар учун холос. Бундан ташқари чет тили ўқитувчиларнинг ўзи ҳам мажбуран имтиҳон топширишади. Эҳҳеее...Нима учун бутун дунё тан оладиган IELTS ёки TOEFL каби тизимлардан кўра тестда балл беришдан бошқа ҳеч қаерга ўтмайдиган миллий сертификатни афзал билишимиз керак? Ақли ҳуши жойида абитуриент бундан кейин IELTSга тайёрланиши табиий ва бу жуда тўғри қарор. Чунки у олган халқаро сертификат унга дунё эшикларини ҳам очиши мумкин.
Айтганча, нима учун миллий тизимга бунча кўп одам топширишини биласизми? Чунки илгари тестга фақат шу сертификатгина имтиёз берар эди. Сиз гарчи IELTS орқали ҳатто 7 ёки 8 балл олган бўлсангиз ҳам, лекин қўлингизда B1 даражадаги миллий сертификат бўлмаса, ҳеч ким тан олмасди. Бир сўз билан айтганда - таълимдаги монополия!
Худо хоҳласа, келгуси йилдан кўпни кўрган инсонларнинг жонбозлиги эвазига ушбу бирмунча мантиқсиз қарор бекор бўлиш арафасида. Бу эса айримларга ёқмаслиги табиий. Ҳар имтиҳондан миллиардлаб даромад қилаётганлар қўшқўллаб қарсак чалмайдику ҳар ҳолда.
Ушбу миллий тизим нафақат абитуриентлар, балки ўқитувчиларга ҳам қандай ноқулайликлар келтираётгани ҳақида имкони бўлса балки кейинги постларимда баён қиларман. Буларнинг барчаси ИМХО албатта.
Абитуриентларга оид бошқа янгиликлар: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кунни яхши кайфиятда бошлаймиз:
Биз учун доим қайғуришадиган бувижонларимиз омон бўлишсин 😊
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Биз учун доим қайғуришадиган бувижонларимиз омон бўлишсин 😊
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Декабрь ойида ходимлар неча кун дам олишади?
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Қизиқ мавзу: қинғир йўллар билан ўқишга кирган талабаларни «отчислен» қилиш мумкинми?
ЖАВОБ: Йўқ!
Ҳайрон бўлдингизми? Ия, қанақасига тест синовларида ўрнига одам кирган ёки бошқа қинғир йўллардан фойдаланиб талаба бўлганларни талабалар сафидан чиқариб бўлмайди, деган савол хаёлингизга “лип” этиб келганига ҳам шубҳам йўқ.
Батафсил тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Яқинда Тошкент давлат юридик университетига ноқонуний йўллар билан ўқишга кирган 4 нафар талаба аниқлангани, уларга ёрдам берган мансабдор шахслар ҳамда талабаларнинг ўзига жиноий иш қўзғатилгани ва энг асосийси қинғир йўллар билан ТДЮУга ўқишга қабул қилинган шахслар талабалар сафидан чиқарилгани хабар қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 36-бандида талабаларни қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган:
а) ўз хоҳишига биноан;
б) ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
в) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
г) ўқув интизомини ва ОТМнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
д) бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
е) ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
ж) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
з) вафот этганлиги сабабли.
Бўлди, бундан бошқа асос йўқ.
Агар яхшилаб таҳлил қилинса, қинғир йўллар билан ўқишга кирган талабаларни ОТМ ректори ўз буйруғи билан талабалар сафидан чиқара олмаслигига гувоҳ бўласиз.
Ректорлар қўллаши мумкин бўлган тахминий вариантлар қуйидагича бўлиши мумкин:
1) мажбурлаб ўз хоҳишига кўра ариза ёздиради – бу қонунга хилоф, лекин тинчроқ усул;
2) 74 соат дарс қолдирди дея баҳолайди – бу асос ҳам тўғри келмайди, чунки Низомда “узрли сабабларсиз” дейилган. Агар мабодо қинғир йўллар билан ўқишга киргани аниқланган шахслар тергов жараёнида эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланаётган бўлса, унда бу “узрли сабаб” ҳисобланади. Чунки қамоқдаги шахс қанақа қилиб ўқишга келиши мумкин? Агар талаба қамоқда бўлмаса-ю, лекин қочиб кетган ёхуд қўрққанидан ўқишга чиқмаётган бўлса, унда шу асос билан четлаштириш мумкин;
3) суднинг ҳукми чиқишини кутади – лекин бу ҳам қинғир йўл билан ўқишга кирган талабани четлатиш учун ишончли асос эмас. Сабаби Низомда “суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги” дейилган. Айтайлик, ўша талабалар суднинг ҳукми билан айбдор деб топилсаю, лекин уларга бошқача жазо (жарима, аҳлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва ҳ.к.) тайинланса ҳам ОТМ ректори ўз буйруғи билан талабаларни четлаштира олмайди.
Мана шундай қизиқ казус юзага келган. Бу қонунчиликдаги “бўшлиқ” (пробел) дейилади.
Юридик университетга қинғир йўл билан кирган талабалар нима асосга кўра четлатилганини аниқ билмадиму, лекин бундай вазиятда ҳозирча мен кўрган энг тўғри ва қонуний йўл, бу ректорнинг эмас, балки Давлат қабул комиссиясининг қарори асосида тест синовларидаги ўша шахсларнинг натижаларини бекор қилиш (ҳақиқий эмас деб топиш) орқалигина уларни талабалар сафидан четлатиш мумкин. Янада аниқроғи уларни талаба бўлган деб ҳисобламаслик мумкин. ОТМ ректорининг ўзи бундай вазиятда ҳеч нарса (!) қила олмайди!
ТАКЛИФИМ:
Ҳалиям кеч эмас, келгуси қабул йилигача Вазирлар Маҳкамаси қарорига тегишли ўзгартириш киритиш керак ва Низомга “кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги учун” деган банд қўшиш керак.
Ҳа, айтганча, яна бир қоидани Низомга албатта қўшиш керак – “ушбу асос билан четлатилган талабалар келгусида талабалар сафига қайта тикланмайди”. Йўқса 1 йил ўтиб, ўқишни қайта тиклаш ҳақида ариза ёзиб келса, яна ҳайрон бўлиб, қонунчиликдаги “бўшлиқни” қандай тўлдиришни билмай ўтирмайлик.

Мавзуни давом эттириб
Менда яна битта қизиқ савол бор:
Қинғир йўл билан кирган талабалар ОТМдан четлатилди ҳам дейлик. Хўш, уларнинг ўрнига пастдаги талабалар тепага кўтариладими?
Айтмоқчиманки, 3 нафар талаба ноқонуний йўл билан бюджетга кирган бўлсаю, кейинчалик улар четлатилса, унда ўша бўшаган 3 та ўринга контрактнинг энг тепасида турган 3 нафар контрактдаги талабалар бюджетга ўтиши керак эмасми?
Ёки ўқишга кира олмаганлар рўйхатининг энг юқорисида турган абитуриентлар супер-контракт эмас, балки оддий контрактга кириши керак эмасми?
ШУНДАЙ ҚИЛИШ КЕРАК!
Ана шунда ҳақиқий ижтимоий адолат қилинган бўлади. Ахир тестга масъулларнинг айби ва хатоси натижасида кимлардир қинғир йўл билан ўқишга кирган бўлса, бундан оддий абитуриентлар азият чекмаслиги керак-ку.
Масалан, бюджетга атиги 1 балл етмай контрактга кирган талабани олайлик. Агар тест синовларида ҳеч ким қинғир йўл билан ўқишга кира олмаганда эди, ўша абитуриент худди шу балл билан контрактга эмас, балки бюджетга кирарди, тўғрими? Аммо афсуски бундай бўлмади, ўта қаттиқ назоратда ҳам айримлар "ўйин" қила олишди. Тегишли идораларнинг саъй-ҳаракати билан эртами-кечми, улар фош ҳам этилди. Баракалла! Лекин савоб ишни охиригача қилиш керак эмасми?
Ўзининг эмас, ўзгаларнинг айби билан контрактга кирганлар, ўқишга умуман кира олмасдан супер-контрактга тушганларнинг ҳуқуқини ҳам тиклаш керак, менимча.
Буларнинг барчаси ИМХО албатта.
P.S.: ТДЮУдаги ҳолат тест синовларидаги шахсни идентификациялаш тизими биз кутганчалик ишончли эмаслигини кўрсатиб берди. Тошкентнинг қоқ марказида, боз устига назорат ўта қаттиқ бўлади, дея таъкидланган Юридик университетда абитуриентларнинг ўрнига бошқалар кириб кетган эканми, қолган жойлардан шубҳа қилишга тўла ҳақлимиз. Йўқ, мен кимнидир айбламоқчи эмасман. Сабаби илгари ҳам кўп айтгандим, янгича услубдаги тест синовларининг биринчи йилида хато ва камчиликлар бўлиши табиий, бундан дарров фожиа ясамаслик керак. Асосийси ушбу камчиликлар устида ишлаб, кейинги йилда бундай қинғирликларни максимал даражада камайтиришга ҳаракат қилиш керак (бутунлай йўқотиб бўлмайди барибир).

Xushnudbek.uz via @like
#ижтимоий_сўровнома
Агар қинғир йўл билан бюджетга кирган талабалар ОТМдан четлатилса, уларнинг бўшаган ўрнига контрактдаги талабаларни бюджетга ўтказиш таклифига фикрингиз қандай?

Баъзилар адашаётгани учун маълумот ўрнида айтиб қўяй: юқоридаги сўровномадаги 4К рақами, бу - 4 киши дегани эмас. К - «минг» дегани. Яъни 4 минг нафардан кўпроқ киши таклифни маъқуллашган, 300 дан кўпроқ киши қарши.
Айтганча, бир ҳуқуқшунос дўстимиз қинғир йўл билан кирган талабани четлатишда 393-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 17-бандидаги қоида бир мунча ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлади.
Унда шундай дейилади:
абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент тест синовларидан (олий таълим муассасасидан) четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.
Ҳа, ушбу фикрда қисман жон бор. Лекин бу банд вазиятга тўлиқ ечим эмас.
Биринчидан, бу ерда абитуриентни четлатиш ҳақида гап кетяпти, талабани эмас. Бу иккиси бошқа тоифа.
Иккинчидан, қинғир йўл ҳар доим қалбаки ҳужжат билан бўлавермайди. Масалан, абитуриент телефон орқали ёки ёнидаги «калла»нинг ёрдами билан, қиёфадош «паравоз» туфайли, шпаргалка, Х-вариант ва яна биз билмаган кўплаб усулларда талаба бўлиши мумкин.
Шу сабабли юқоридаги қоиданинг ўзи етарли эмас. Албатта ВМ қарорига тегишли ўзгартириш киритиш ҳақида ўйлаб кўриш керак, менимча.

«Тошкент Республикаси» деган ёзувни кўриб, кўпчилик “қадоқда хато кетибди” дейишмоқда.
Лекин «прописка» деган расво тизим туфайли Тошкент аллақачон алоҳида республикага айланиб улгурган-ку, нега ҳайрон бўласизлар?!
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Лекин «прописка» деган расво тизим туфайли Тошкент аллақачон алоҳида республикага айланиб улгурган-ку, нега ҳайрон бўласизлар?!
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Бизни эшитишмоқда:
Кўплаб танқид ва таклифлардан сўнг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасининг ЎЗБЕКЧА таржимаси ҳам пайдо бўлди

Бугун бўлиб ўтган Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига биноан Хоразм вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

Электрон рақамли имзо муддати тугаганлиги сабабли бугун Давлат хизматлари марказига янгисини олиш учун бордим. 15 дақиқа ҳам вақт кетмади. 18 минг сўмдан сал кўпроқ пул тўладим.
Аввалгисини 2 йил олдин солиқ органларидан олгандим. Унда ҳам кўп вақт кетмаганди, тахминан ярим соатча талаб этилганди адашмасам.
P.S.: суратда Давлат хизматлари марказларида кўрсатиладиган ихтиёрий пуллик хизматлар учун тўловлар рўйхати. Бизнес режа тайёрлашдан тортиб, муҳр ва штамп тайёрлашгача бор.

Солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида фикрлар
Бугундан бошлаб имкон доирасида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ҳақидаги туркум фикрларни бериб боришга ҳаракат қиламан.
ИНПС ва «Халқ банки»нинг бош оғриғи
Маълумки, 2018 йилдан бошлаб жами даромадимизнинг 2 фоизи Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия (ИНПС) ҳисобига ўтарди (2005-2017 йилларда 1% эди). Ва бу сумма «Халқ банки»да тўпланиб, пенсияга чиққанда бирваракайига ҳамма жамланган сумма бериларди. Пенсияга чиққандан кейин ушбу пулни олсак, бу биз учун ДАРОМАД ҳисобланарди. Ҳозирги Солиқ кодексининг 179-модданинг 27-бандига кўра, ушбу пуллар даромад солиғидан озод эди.
Янги лойиҳа бўйича ИНПСга 2019 йилдан 0,1% пул ўтиши белгиланмоқда. Бу нима дегани?
Биз учун арзимаган кўринган сумма Республика миқиёсида миллиард ва триллиардга айланарди. «Халқ банки» мазза қилиб бу пулни ишлатарди. «Оборот» қиларди ва бошқа банк мақсадларига сарфларди. Бугун ўтказадиган 50 минг сўм пулимизни 30 йилдан кейин яна 50 минг сўм қилиб қайтарарди. Нақадар даҳшат - 30 йиллик инфляцияни ўйлайверинг. У пайтга келиб “копейкага” айланади бу пул. Яна бир томони ҳамма ҳам ушбу пулларни олишни талаб қилавермасди, кўпинча бу пуллар «Халқ банки»да қолиб кетарди (асосан шахснинг вафот этиши натижасида).
2019 йилдан ИНПСнинг 0,1% бўлгани ишчиларга деярли иссиқ-совуғи йўқ.
Фақат бир жиҳати борки, айрим ақлли одамлар иш ҳақидан мажбурий ўтказиладиган 2% ажаратмадан ташқари қўшимчасига ўз ихтиёри билан иш ҳақидан яна бир мунча миқдорни тўғридан-тўғри ИНПСга ўтказарди. Бу қўшимча ўтказилган сумма ҳам даромад солиғидан озод этиларди. Одатда бу ишни пенсия ёшига яқин қолганлар қиларди, чунки қанчадир фоиз даромад солиғи тўламасди, лекин йиллик инфляция ҳисобига қисман бой берарди ҳам, умумий натижада унча юқори бўлмаган фойдада чиқарди.
Янги лойиҳада ИНПСга ихтиёрий ўтказиладиган мана шу қўшимча маблағлар учун имтиёз бекор қилиняпти ва даромад солиғига тортилади.
ХУЛОСА: ИНПСга мажбурий ажратма 2%дан 0,1%га айлангани «Халқ банки»га жуда катта зарба бўлади, тушумлар яхшигина камаяди. Бундан ташқари ихтиёрий ўтказувчилар келгуси йилдан батамом қолмайди. Натижада шундоғам аҳволи ҳавас қиларли бўлмаган «Халқ банки» иқтисодий таназзулга юз тутиш эҳтимоли йўқ эмас. Балки давлат ушбу банкка бошқача рағбат берар. ИМХО, албатта.
Ушбу туркум постлар солиқ соҳаси мутахассислари билан ҳамкорликда тайёрланмоқда.

Якшанба кунини мияни озгина чархлашдан бошлашга нима дейсиз?
«Заковат» бўйича «Талабалар кубоги» турнирида ўйналган саволлардан бири:
Савол муаллифининг ёшлари улуғ бувисининг айтишича, халқимизда илгарилари тўй ва маъракаларга кела олмаган одам учун, тўй эгалари бирон киши орқали унинг улушини тугун қилиб бериб юборишган экан. Одатда, бу тугунда нон, гўшт ёки турли ширинликлар бўлган. Лекин бундай ҳолларда молнинг бир тана аъзоси ҳам ҳеч бўлмаганда озгина миқдорда тугунга албатта солиниши лозим бўлган.
Диққат савол! Молнинг қайси тана аъзоси тугунга солиб юборилган?
Вақт кетди!
Саволга жавобни қаергадир ёки кимгадир юбориш шарт эмас, ўзингиз учун билиб қўйсангиз кифоя.
Каналга уланиш: 👇
@xushnudbek

Доимий пропискани пуллашдан давлатга қанча фойда?
Нега ҳалиям 5%лик давлат божи кучда?
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун доимий прописка мана бир неча йиллардан буён актуал масала.
Бунақа расво тизимдан кимга нима фойдалигини ҳалигача тушунмайман (менда доимий прописка бор, аламзадаликдан айтмаяпман буни). Фойдани билмадиму, лекин иқтисодчи, «Буюк келажак» экспертлар кенгаши аъзоси Беҳзод Ҳошимов ҳаммуаллифликдаги мақоласида Тошкент пропискасининг иқтисодиётга салбий таъсири ҳақида яхши мақола ёзганди.
Илгари доимий прописка шунчаки тўсиқ ва тақиқ бўлган бўлса, эндиликда ўзига хос бизнесга айланган.
Масалан, 2017 йил 19 июль куни «Тошкент Республикаси»дан бўлмаган «ажнабий» Ўзбекистон фуқаролари учун янги қоида кучга кирди: энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан қимматроққа янги уй сотиб олганларга Тошкент пропискаси берилади. Ўша пайтда бу миқдор 374 млн сўмни ташкил этар эди. Бу қарор қиммат уй-жой қурадиган тадбиркорларнинг лоббиси бўлмаган эди, ишонамиз.
Ушбу қарорда Ҳукумат нафақат элит тоифадаги тадбиркорлар, балки давлат бюджетини ҳам «унутиб қўймади». Яъни нотариуслар уй-жой олди-сотдисининг 5%и миқдорида давлат божи ундира бошлади. Ўша пайтда бу 18 млн 721 минг сўмни ташкил қиларди, 1 млрд сўмлик уй олса 50 млн сўмга айланарди. . Мўмай даромад, шундай эмасми?
Яқинда қарорга ўзгариш киритилди. Хусусан, эндиликда «Тошкент Республикаси»да доимий прописка олиш учун албатта ЭКИҲнинг 2500 бараваридан кам бўлмаган уй олиш тартиби бекор қилинди. Бунинг учун қиймати қанча бўлишидан қатъи назар қурилганига 3 йил бўлмаган кўчмас мол-мулк сотиб олса кифоя.
Аммо 5%лик давлат божи сақлаб қолинди. Камига давлат божи ЭКИҲнинг 10 бараваридан кам бўлмасин, дея белгилашди.
Бу нима дегани?
Масалан, маълумотларга қараганда, Сирғали туманида қурилаётган 72 кв.м майдонга эга ёшлар уйи 272 млн 862 минг сўмга баҳоланаётган экан. Келинг, худди шу уй учун давлат божи доимий пропискаси бор ва йўқлар учун қанчага айланишини ҳисоблаб кўрамиз.
Давлат божи ставкалари бўйича, агар шу уйни доимий пропискага эга «Тошкент Республикаси» фуқароси сотиб олса, давлатга 202 минг 730 сўм бож тўлайди.
Худди шу уйни доимий пропискаси йўқ (балки Тошкентда 10-15 йилдан буён яшаётгандир, ким билсин) бошқа фуқаро (у Ўзбекистон фуқароси, лекин Тошкентники эмас) сотиб олса, давлатга 13 млн 643 минг 100 сўм бож тўлайди.
Ҳукумат битта уй учун ўзининг фуқароларига (!) икки хил нархда бож белгилаяпти ва бу фарқ минг эмас, бир неча миллионларни ташкил этяпти. Ваҳоланки, иккаласи ҳам тенг ҳуқуқли фуқаро, иккаласи ҳам тенг солиқлар тўлайди, иккаласи ҳам сайловда бир хил овозга эга, иккаласининг ҳам бир хил паспорти бор.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Мабодо ўша сотиб олинган уйни 3 йил ичида бошқа шахсга сотиш зарурияти туғилиб қолса (иссиқ жон, ҳаёт бешавқат, кимгадир “срочно” пул керак бўлиши мумкинку), унда бу ҳам икки хил баҳоланади.
Доимий пропискага эга «оқсуяклар» ўз уйларини 3 йил ичида сотмоқчи бўлса, давлатга яна ўша ЭКИҲ 1 баравари, яъни 202 минг 730 сўм бож тўлайди.
Лекин янги уй сотиб олиб, Тошкентда доимий пропискага эга чиққан Ўзбекистон фуқароси шу уйни 3 йил ичида бировга сотмоқчи бўлса, ЭКИҲнинг 400 баравари, яъни 81 млн 92 минг сўм (!!!) давлат божи тўлайди.
Яна қайтараман, бу иккиси ҳам Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаролари. Улар иккиси ҳам охирги варағига «Ушбу паспорт эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир» деб ёзилган бир хил паспортга эга. Уларнинг асосий фарқи паспортининг 7-10 варағидаги штампларда холос. Минг афсуски, мана шу биргина штамп туфайли фуқароларнинг бири иккинчисидан 400 баравар қадрсизроқ.
Хуллас, шунақа гаплар. Айтганча, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро форумлар ўтказиляпти. Ва халқаро экспертлар Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини таъминлашда эришган ютуқларини мақташяпти. Ютуқларимиз бардавом бўлсин.
P.S.: Буларнинг барчаси дил тубидан отилиб чиққан ИМХОлар холос. Тағин кўнглингизга оғир олиб юрманг, уй қурувчилар...

Ёш оилалар учун ипотека кредитидаги солиқ имтиёзи бекор бўлиши кутилмоқда
Амалдаги Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-бандига биноан шу бугунгача ёш оила аъзолари ўзларининг иш ҳақи ва бошқа даромадларини қуйидагилар учун йўналтирганда даромад солиғи олинмасди:
👉 якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки
👉 кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун.
Солиқ кодексининг таклиф этилаётган ва муҳокама қилинаётган янги лойиҳасида ушбу имтиёз бутунлай бекор бўлмоқда.
Демак, агар ушбу лойиҳа тасдиқланадиган бўлса, 2019 йил 1 январдан бошлаб ёш оилалар ўзлари олган ипотека кредитларини қоплаш учун ўтказадиган иш ҳақларидан ҳам даромад солиғи ушлаб қолинади.
1 январдан бошлаб даромад солиғи барча учун 12% бўлишини ҳисобга оладиган бўлсак, ойига 1 млн сўм кредитга ўтказадиган ёш оила ҳар ой 120 минг сўм зарарга киради. Лекин ўз ўрнида даромад солиғининг кескин камайиши ва пенсия жамғармасига ўтказиладиган 8%ли мажбурий тўловнинг йўқолиши натижасида ходимлар учун фойда бўлишини ҳам эслатиб ўтиш инсофдан бўлар эди.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг лойиҳасида аввалги бир имтиёз сақлаб қолинган. Яъни амалдаги СКнинг 171-моддаси 14-бандида юридик шахсдан — иш берувчидан ёш оилалар аъзолари томонидан уй-жой олиш учун олинган маблағлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмас эди ва ўз-ўзидан солиққа тортилмасди.
Бу нима дегани?
Масалан, ёш оила уй олмоқчи, лекин бошланғич бадални тўлашга имкони йўқ. Иш берувчи ходимига аванс сифатида (ёки ссуда тарзида) уй-жой олиши учун 50 млн сўм ўтказиб берди, дейлик. Мана шу 50 млн сўм учун ходим даромад солиғи тўламасди.
Янги таҳрирдаги СКнинг 198-моддаси 13-бандида шу имтиёз сақлаб қолинган, фақат ЭКИҲнинг 2500 баравари миқдорида чеклов ҳам ўрнатилган. Яъни бугунги кун билан ҳисоблаганда иш берувчи томонидан 506 млн сўмгача ўтказилган суммадан даромад солиғи ушланмайди, ундан ортиғи солиққа тортилади.
Лекин бу имтиёзни кредитни сўндириш учун иш ҳақидан ўтказиладиган имтиёз билан адаштирмаслик керак. Юқорида айтилганидек, бу имтиёз фақат уй-жой сотиб олиш учун ўтказиладиган маблағга тааллуқли холос.
ЭСЛАТМА: Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 10 декабргача муҳокамага қўйилган (20 кун ичида қанақа қилиб лойиҳани Олий Мажлис кўриб чиқишга, Сенат тасдиқлашга ва Президент имзолашга улгуради, бунисига тушунмадим лекин). Киринг ва фикрингизни билдиринг. Солиқ тўловчи сифатида бўлаётган ўзгаришларга бефарқ бўлманг.
Маълумот ўрнида: ёш оилалар учун ипотека кредити билан бир қаторда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун кредит олган шахслар ва уларнинг биргаликдаги қарз олувчи бўлган оила аъзолари томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирган иш ҳақлари ва бошқа даромадлари учун белгиланган имтиёз ҳам бекор бўлмоқда.

Xushnudbek.uz каналида ҳафта давомида эълон қилинган муҳим постлар дайджести (26 ноябрь - 2 декабрь):
• Келгуси йилда IELTS сертификат олган абитуриентларга ҳам максимал балл берилиши мумкин
• Қоғозбоз «Ўзбекистон почтаси» ҳақида интернет-дўкон асосчиси Фируз Аллаевнинг фикри
• Жиззах шаҳар ҳокимининг обунага оид фармойишидан норози бўлаётган мактаб ўқитувчисининг фикрлари
• Ўз ҳисобидан таътил: муддати, тартиби ва ўзига хос жиҳатлари
• Чет тилидан тестда максимал балл берадиган сертификатлар ҳақида. B2 сўраш адолатсизликми ёки…
• Декабрь ойида ходимлар неча кун дам олишади?
• Қизиқ мавзу: қинғир йўллар билан ўқишга кирган талабаларни «отчислен» қилиш мумкинми? Афсуски йўқ!
• Қинғир йўл билан бюджетга кирган талабалар ОТМдан четлатилса уларнинг ўрнига контрактдагилар бюджетга ўтадими?
• Солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида фикрлар
• Ёш оилалар учун ипотека кредитидаги солиқ имтиёзи бекор бўлиши кутилмоқда
ЎҚИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ:
❗️Доимий пропискани пуллашдан давлатга қанча фойда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзаков ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида прописка бўйича пост қолдирибди. Мазмунан олганда бу пост менинг мақоламга жавоб эканлигини англаш қийин эмас. Ушбу постни таҳрирламасдан ҳукмингизга ҳавола қиламан:
«ИМҲО...
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир, деб белгиланган.
Нима учун, бир жойдан иккинчи жойга кўчишга қонунда белгиланган тартибда чеклашлар киритилиши мумкин? Бунинг асосий сабаби Ўзбекистон Республикаси БМТ Бош Ассамблеянинг 1966 йил 16 декабрдаги 2200 А (XXI)-сонли резолюцияси билан қабул қилинган ва 1976 йил 23 мартда кучга кирган ФУҚАРОЛИК ВА СИЁСИЙ ҲУҚУҚЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ХАЛҚАРО ПАКТга 1995 йил 28 сентябрда қўшилганидир. Ушбу пактнинг 12 моддаси мувофиқ :
«1. Бирор-бир давлат ҳудудида қонуний равишда турган ҳар бир киши ушбу ҳудуд доирасида эркин кўчиб юриш ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга.
2. Ҳар бир киши ҳар қандай мамлакатни, жумладан ўз мамлакатини тарк этиш ҳуқуқига эга.
3. Юқорида қайд этилган ҳуқуқлар ҳеч қандай чеклаш объекти бўлиши мумкин эмас, қонунда назарда тутилган давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, аҳоли саломатлиги ёки маънавиятини ёки бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш учун зарур бўлган ва ушбу Пактда эътироф этилган бошқа ҳуқуқларга мос келадиган чеклашлар бундан мустасно.»
Демак, халқаро ҳуқуқ ва конституциямиз, шу асосда қабул қилинган «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 37-сон, 375-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига инсон ҳуқуқлари бузулиши сифатида қараш, бизнинг назаримизда мутлақо хато ёндошувдир.
Қолаверса, урбанизация жараёни жадал кечган ривожланаётган давлатлар тажрибасидан ҳам маълумки, агар давлат яшаш шарт-шароитлари қолган худудларга нисбатан бир оз яхши бўлган йирик шаҳарларда рўйхатдан ўтиш бўйича самарали қатъий назорат ўрнатмаса, турли хил сабабларга кўра криминоген вазият салбий томонга ўзгаради. Ҳаттоки ўзига хос, «Дунёнинг жиноятчилик авжига чиққан шаҳарлари» рейтинги мавжуд. Ушбу рейтингда биз учун бориб кўриш орзу бўлган Франция пойтахти Париж ҳам бор.
Буни ҳаттоки, Парижда бўлган япон туристлари «Париж синдроми ёки Париж ҳайрати (шоки)», деб аташади. Шунинг учун, айрим тадбиркорларнинг ўқувсизлиги туфайли махсулот ёрлиғида «Тошкент Республикаси», деб ёзилганини ҳақиқат сифатида қабул қилиш бир саводсизнинг ёзувини «кўр кўрона» қабул қилишдир.
Республикамизда куни кеча Самарқанддаги форумлар саройида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишлаб Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ўтказилганлиги эса ҳақиқатдан ҳам оламшумул воқеа.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ ДОИМИЙ ВА ВАҚТИНЧА ПРОПИСКА ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2018 ЙИЛ 28 АВГУСТДАГИ ПҚ-3924-СОН ҚАРОРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА»ги Қарори пойтахтда ўй-жой сотиб оламан, деган қонунга итоаткор ва пойтахтда йиллар мобайнида ижарада сарсон бўлган оилаларга берилган имкониятдир.
Мусулмончилик - аста -секинлик!
PS: Дунё пойтахтлари ёки йирик шаҳарлардаги миграцияга оид чекловларга оид хорижий ва халқаро тажрибани алоҳида мақола сифатида чоп этаман».
Пост тугади.