Xushnudbek.uz
582K subscribers
10.9K photos
2.78K videos
244 files
9.13K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Зеленский Украинани Европа иттифоқига аъзо қилишни сўраб, расман ариза юборди.

ЕИнинг кўплаб аъзо-давлатлари бу таклифни қўллаб-қувватламоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент марказидаги "Навоий" кўчаси эътирозларга қарамасдан бузилмоқда. Бузиш жараёнида эса қадрдон трамвай йўлининг излари чиқиб келяпти. Шунчаки кўмиб ташлашган экан ўшанда.

Бу расмни кўриб, худди ер кавлаганда инсон мурдасининг суяклари чиқиб келгандай алланечук бўлди одам.

Фото: Мадина Нурман.


👉 @xushnudbek 👈
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида генерал-майор Абдулла Қўлдошев номзоди фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига маъқулланди.

У бунга қадар фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.


👉 @xushnudbek 👈
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Президент маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов номзоди депутатлар томонидан маъқулланди.

Олинган маълумотларга кўра, у Президент маслаҳатчиси лавозимини ҳам ўзида сақлаб қолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалги маҳалла вазири Рахмат Маматов Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланган эди.


👉 @xushnudbek 👈
Шунингдек, депутатлар Бош вазир ўринбосари — Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси раҳбарлигига Зулайҳо Маҳкамова номзодини маъқуллади.

У бунга қадар Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокими эди.

Эслатиб ўтамиз, Зулайҳо Маҳкамова ҳокимликдан олдин тугатилиб кетилган Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган эди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Айтишларича, Ўзбекистонда яна бир янги вазирлик — Хотин-қизлар ва оила ишлари вазирлиги тузилиши мумкин экан. Агар шундай бўлса, унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг номи Маҳаллани қўллаб-қувватлаш вазирлиги деб ўзгартирилади. ❗️Хабар таҳрирланди:…
Ўзбекистонда яна бир янги давлат ташкилоти тузилди

Гарчи кеча масъуллар каналимизда чиққан хабарни рад қилишган бўлса-да, лекин бугунга келиб Ўзбекистонда янги давлат ташкилоти тузилгани маълум бўлди. Тўғри, фақат бу вазирлик эмас, қўмита бўлар экан (Али Хўжа, Хўжа Али).

Янги тузилган Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси 2020 йил тугатилган Хотин-қизлар қўмитасининг издоши бўлади, дейиш мумкин. Фақат асосий фарқи аввалги қўмита нодавлат нотижорат ташкилоти эди, ҳозиргиси эса давлат ташкилоти бўлади.

Янги тузилган қўмитанинг раиси худди аввалги даврлардагидек бир пайтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари лавозимини ҳам эгаллайди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бироздан сўнг Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. Катта эҳтимол билан ушбу видеоселекторда янги қўмита раислигига тайинланган янги Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова таништирилади ҳамда янги қўмитанинг асосий вазифалари белгилаб берилади.

Янги қўмита номида «оила» сўзи ҳам бор. Шундан келиб чиқилса, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги энди нима бўлади, ёки битта масала бўйича 2 та давлат ташкилоти шуғулланадими, деган саволларга ҳозирча жавоб йўқ.

Хуллас, ўзбекистонлик солиқ тўловчиларга яна бир янги давлат ташкилоти муборак бўлсин!


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари 286 900 АҚШ долларини ноқонуний олиб чиқиш учун содир этилган найрангни фош қилишди.

Бу гал нақд хорижий валюталар норин, кабоб, паҳлава каби егуликлар орасига яширилган экан.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Польшанинг Катовице шаҳридан Украинадан эвакуация қилинган 253 нафар Ўзбекистон фуқаролари учинчи махсус рейс орқали Ватанимизга учиб кетди.

Улар орасида 68 нафар аёллар, 54 нафар болалар ва 12 нафар чақалоқлар ҳам бор. Борт Тошкентга тахминан соат 20:45да қўниши кутилмоқда.

Украинадан Польша ҳудуди орқали эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқароларининг умумий сони 762 нафарга етди. Бугун яна иккита рейс ташкил этилиши кутилмоқда.

ТИВ расмий вакили


👉 @xushnudbek 👈
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Бу ҳақда ҳозир бўлиб ўтаётган Президент раҳбарлигидаги видеоселекторда маълум қилинган.

Унга раҳбарлик қилиш Президент маслаҳатчиси Турсинхон Айдарович Худайбергеновга юклатилди.

“Нуроний” жамғармаси раҳбари Содиқжон Турдиев вазирнинг биринчи ўринбосари бўлди.

Энди маҳалла тизимида ҳам мутлақо янги тизим яратилади.

Жойларда бу вазифа бевосита ҳокимларнинг зиммасига юклатилади, ҳоким ўринбосари лавозими қисқартирилади.

Шунингдек, Президент Халқ қабулхоналарининг вазифалари ҳам энди шаҳар ва тумандан маҳаллага тушади, маҳаллабай фуқароларни қабул қилиб, уларнинг масалалари ечимига ёрдам беради.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Бу ҳақда ҳозир бўлиб ўтаётган Президент раҳбарлигидаги видеоселекторда маълум қилинган. Унга раҳбарлик қилиш Президент маслаҳатчиси…
⚡️2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан кафолатли тўлаб бериш тизими яратилади.

Энди, уларга ҳам 4 ойга 2 миллион сўм миқдорида бир марталик ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади.

Бу мақсадлар учун, бюджетдан 2022 йилда 200 миллиард сўм, 2023 йилда эса 1,7 триллион сўм йўналтирилади.


👉 @xushnudbek 👈
Таълим тизимида хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятлар берилади:

Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм);

ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади;

ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;

ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади;

докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Таълим тизимида хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятлар берилади: Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм); ҳар йили 50 нафар қизлар…
2022 йилдан бошлаб ҳар йили мактаб ва коллежларни битираётган 20 минг нафар қизларни IT соҳасида ўқитиш бўйича ҳам давлат буюртмаси бўлади;

2023 йилдан ушбу тизим чет тилларини ўрганиш йўналишида ҳам жорий этилади.


👉 @xushnudbek 👈
Энди алиментдан қарздорликни давлат тўлаб беради, кейинроқ МИБ қарзни бюджетга ундиради

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев айни вақтда бўлаётган йиғилишда маълум қилди.

Бугунги кунда 172 минг нафар оталар ўз фарзанди олдидаги мажбуриятини бажаришдан бош тортиб келмоқда. Оқибатда алимент бўйича қарздорлик 115 миллиард сўмдан ошиб кетган.

2022 йил 1 июлдан Мажбурий ижро бюросида “Алимент тўловлари” жамғармаси ташкил этилади ва унга дастлаб 50 миллиард сўм йўналтирилади.

Мазкур маблағлар уч ой ичида ундириш имкони бўлмаган алиментларни тўлашга ажратилади ва кейинчалик бюро томонидан ундириб олинади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@uzauz'нинг хабар беришича, бироз аввал Украинадан эвакуация қилинган 253 нафар юртдошларимиз Польшанинг Катовице шаҳридан учинчи махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келинди.

Шу билан Украинадан Польша ҳудуди орқали Ўзбекистонга олиб келинган фуқароларнинг умумий сони 762 нафарга етди.


👉 @xushnudbek 👈
Ҳайдовчилар биометрик паспортини кўрсатса, бошқа ҳужжатларини ёнида олиб юрмаса ҳам бўладими?

ЖАВОБ: Бўлади!

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, ҳайдовчининг ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлган тақдирда, 4 та ҳужжатни ("права", техпаспорт, суғурта ва ишончнома) ёнида олиб юриши талаб этилмайди. Расмий манба

Кўриб турганингиздек, Кодексда аниқ ва тиниқ қилиб биометрик паспорт ҳам кўрсатилган.

Аммо обуначиларимиздан келаётган хабарларга кўра, биометрик паспорт берилганда ЙПХ инспекторлари базадан ҳеч нарсани текшира олмаяпти ва қолган ҳужжатларини тақдим этишни талаб қилишмоқда. Қонунда борку, дейишса, "бизга бу ҳақида ҳеч нарса дейилмаган" деган жавобни қайтаришибди.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Ўзбекистон Республикаси қонунлари барча учун бажарилиши бирдек мажбурий бўлган ҳужжат ҳисобланади. Шу сабабли биометрик паспортингиз ёнингизда бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, суғурта полиси ва ишончномани инспекторга кўрсатишингиз шарт эмас.

Агар инспекторлар қонунни билмаса ёки биометрик паспорт орқали маълумотларингизни текшира олмаса, бу уларнинг муаммоси. Аслида бу инспекторларнинг ҳам муаммоси эмас, Ички ишлар вазирлиги бунга тезроқ ечим топиши керак. Лекин бу ечим ҳайдовчилар фойдасига бўлиши керак. "Узр, мен қонун бўйича иш тутяпман" деб қатъий туришга ҳаққингиз бор.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Ҳайдовчилар биометрик паспортини кўрсатса, бошқа ҳужжатларини ёнида олиб юрмаса ҳам бўладими? ЖАВОБ: Бўлади! Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, ҳайдовчининг ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар…
Қонун қарордан устун

Тўғри, бу ерда бир кичик жиҳати бор. 2021 йил 15 октябрдаги 645-сонли Ҳукумат қарорининг 1-бандида ҳайдовчининг маълумотлари идентификация ID-картаси орқали текширилиши белгиланган. Ушбу қарорда биометрик паспорт назарда тутилмаган.

Аммо қонун қарордан устун туради. «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасига кўра, турли ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади.

Яъни айтайлик Ўзбекистон қонунида бошқа гап айтилган, Президент фармони ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорида бошқа гап ёзилган бўлса, унда қонунда нима дейилган бўлса, шу кучга эга бўлади.

Шунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (кодекс ҳам қонун) 135-моддасида ҳайдовчиларга ёнида биометрик паспорт олиб юрганда ҳам бошқа ҳужжатларни кўрсатмаслик ҳуқуқи берилган экан, демак ушбу қоидага амал қилинади. «Вой, кечирасиз, Вазирлар Маҳкамаси қарорида биометрик паспорт айтилмаган, бу ўтмайди» деган гап хато.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон 2021 йилги пахта терими даврида мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам беришга муваффақ бўлдиХалқаро меҳнат ташкилоти

“Ҳамкорлигимиз ижобий натижаларни берди — чунки 7 йилдан сўнг бу йилги ҳисобот ўзбек пахтаси болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан холи эканлигини кўрсатди”, — деди ХМТ Бош директори Гай Райдер.

Ҳисоботда айтилишича, 2021 йилда пахта теримида қатнашганларнинг 99 фоизи ўз хоҳишига кўра ишлаган.

Юқоридаги графикада пахта теримидаги мажбурий меҳнат улушининг пасайиши ва бир кг пахта учун тўланадиган ҳақнинг ўсиб бориши қайд этилган.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Шавкат Мирзиёев Украинадаги вазият туфайли вужудга келиши мумкин бўлган барча салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш бўйича топшириқ берди

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган айрим мамлакатларда юзага келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, вужудга келиши мумкин бўлган барча салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш бўйича республикамизнинг ҳар бир тармоғи ва ҳудуди кесимида аниқ чора-тадбирларнинг батафсил Режасини ишлаб чиқишга топшириқ берди.

Молия тизимининг барқарорлиги, корхоналарнинг узлуксиз ишлаши ва режалаштирилган инвестиция лойиҳалари ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари олдига транспорт-логистика тармоғининг ишончли фаолиятини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш, бунда экспорт географияси янада диверсификация қилинишини ҳам ҳисобга олиш вазифаси қўйилди.

Вилоятлар ҳокимларига аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ишларини кучайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашни жадаллаштириш, шунингдек, инфляция даражасини доимий мониторинг қилиш ва истеъмол бозорида нархларнинг кескин тебранишларига йўл қўймаслик бўйича аввалдан чора кўриш зарурлиги алоҳида кўрсатиб ўтилди.


👉 @xushnudbek 👈