Xushnudbek.uz
593K subscribers
10.8K photos
2.77K videos
244 files
9.09K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Forwarded from davletovuz
Тошкент вилояти ҳокимининг тайинланганига ҳали бир ҳафта ҳам бўлмаган биринчи ўринбосари Холмирза Ниёзов (собиқ Олтиариқ ҳокими) 12 февраль куни соат 7.00га йиғилиш чақиради.

Бугун эрталаб ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратулло Одинаев Тошкент вилояти ҳокимлигига борган.

Инспекция ходимлари соат 07:10 атрофида ҳокимият биносига кириб боришганда, мажлис ўтказилаётганлигини аниқлашди.

Бироқ, йиғилганлар вазирлик вакилларини кўриши билан мажлисдан чиқиб кетишган.
Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи ўзгарди

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Ташходжаев Дониёр Бахтиёрович бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод қилиниб, унинг ўрнига Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Жўраев Мухиддин Уткурович тайинланди.

👉 @xushnudbek 👈
Маҳалла вазири Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Маматов Рахмат Тошназарович Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У бунга қадар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимида ишлаб келаётган эди. Демак, уни вазир лавозимидан озод этиш тўғрисида Президент фармони ҳам имзоланган.

Унинг ўрнига ким вазир бўлиши ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, Рахмат Маматов вазир бўлгунга қадар Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жуда қизиқ тайинлов. Вазирликдан вилоят ИИБга бошлиқ…


👉 @xushnudbek 👈
❗️Эртага ташаббусли бюджет бўйича овозли чат ташкил қилинади

Ёдингизда бўлса, openbudget.uz сайтида фуқаролар учун «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси эълон қилингани, унда фуқаролар маҳаллий бюджетнинг 1 трлн сўм маблағини қаерга ишлатишни ўзлари ҳал қилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Шунингдек, талабалар ўртасида катта танлов ҳам эълон қилинганди. Энг кўп фаоллик кўрсатган 50 нафар талабага “Ташаббускор бюджет элчиси” махсус унвони ҳам берилади.

Мазкур жараёнда саволлар кўп бўлишини ҳисобга олиб, эртага, 13 февраль куни соат 20:30 да шу мавзу бўйича каналимизда овозли чат ташкил қиляпмиз.

Спикерлар:

Аҳадбек Ҳайдаров, молия вазири ўринбосари
Шерзод Муҳамедов, Молия вазирлиги департаменти директори

Шу мавзуга доир саволларингиз бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Ташаббусли бюджетда овоз бериш қачон бошланади?

Кўпчилик изоҳларда шу саволни беришмоқда. Нега менинг ташаббусимга овоз бериб бўлмаяпти, дейишмоқда.

Аслида бу саволга жавоб сайтнинг ўзида бор. Озгина эътибор берилса бўлди.

Ташаббуслар рўйхати саҳифасига кирилганда жараён 3 та босқичдан иборат бўлиши, учинчи босқич, яъни овоз бериш 2022 йил 2 март санасидан бошланиши кўрсатиб ўтилган. Мазкур сайтдан ташаббус қолдирган ҳар бир одам борки, ушбу маълумотларга кўзи тушади. Буни кўрмай қолишнинг иложи йўқ.

❗️Биз болаликдан фарзандларимизда бу маданиятни ҳам шакллантиришимиз керак. Яъни мустақил изланиш, йўриқномаларни ўқиш, саволга жавобни ўзи қидириш каби. Афсуски бизда бу оқсаган. Кўпчилик сабрсиз, матн ўқишга, бирор нарсани мустақил қидиришга эринишади ва вақтдан ютиш учун кимдандир сўраб қўя қолгиси келади. Аммо аксарият ҳолларда аксинча бу кўпроқ вақт олади.

Масалан, шу постни ҳам кўпчилик охиригача ўқимади😉


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️Бугун ташаббусли бюджет бўйича овозли чат ташкил қилинади

Ёдингизда бўлса, openbudget.uz сайтида фуқаролар учун «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси эълон қилингани, унда фуқаролар маҳаллий бюджетнинг 1 трлн сўм маблағини қаерга ишлатишни ўзлари ҳал қилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Шунингдек, талабалар ўртасида катта танлов ҳам эълон қилинганди. Энг кўп фаоллик кўрсатган 50 нафар талабага “Ташаббускор бюджет элчиси” махсус унвони ҳам берилади.

Мазкур жараёнда саволлар кўп бўлишини ҳисобга олиб, бугун, 13 февраль куни соат 20:30 да шу мавзу бўйича каналимизда овозли чат ташкил қиляпмиз.

Спикерлар:

Аҳадбек Ҳайдаров, молия вазири ўринбосари
Шерзод Муҳамедов, Молия вазирлиги департаменти директори

Шу мавзуга доир саволларингиз бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Live stream scheduled for
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласи жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилиняпти. Бу албатта жуда яхши. Қанча кўп муҳокама, соғлом баҳс ва асосли фикрлар бўлса, шунча вазиятни ўнглаш, йўллардаги фожиаларнинг олдини олиш мумкин бўлади.

Яқиндагина Тошкент имтиҳон маркази лойиҳаси муаллифи эканлигини очиқлаган Комил Алламжонов йўлларда ўзгариш қилиш учун 3 та асосий масаланинг ечими топиш керак дея, таклиф бермоқда. Булар:

1) инфраструктура (йўлларнинг равонлиги, жамоат транспорти тизимини яхшилаш, пиёдалар ва ҳайдовчилар учун етарли шароит, йўл белгилари, тизимнинг рақамлаштирилгани ва ҳ.к.);
2) маъмурчилик (йўл қоидаларнинг тўғрилиги, жазонинг барча учун муқаррарлиги, ашаддий қоидабузарларга жавобгарликни кучайтириш ва ҳ.к.);
3) ана ундан кейингина ўқитиш ва имтиҳон масаласи (автомактабларда ўқитиш сифатини ошириш, ўқимаганларга ҳайдовчилик гувоҳномасини бермаслик).


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

— Келгуси ҳафта автомобилсозлик масалаларини ҳам кўриб чиқамиз. Одамлар норози, биз тўлаб қўйганмиз, машинани бер, эй давлат раҳбарлари, деяпти.

"Менимча" кўрсатувидан парча.


👉 @xushnudbek 👈
Live stream started
❗️Ташаббусли бюджет лойиҳаси бўйича овозли чатимиз бошланди!

Қуйидаги ҳавола орқали тинглашингиз мумкин:

📲 https://t.me/xushnudbek?livestream


(Телеграм версияси эски бўлса уланмаслиги мумкин, дастурни янгилашингиз сўраймиз)
Live stream finished (1 hour)
Tashabbusli byudjet loyihasi bo’yicha
Xushnudbek.uz
Эшита олмай қолганлар учун:

Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича ўтказилган овозли чатнинг тўлиқ аудиофайли

Суҳбат давомида тингловчиларимиз томонидан изоҳларда берилган кўплаб саволларга 1 ярим соат давомида Молия вазирлиги масъуллари томонидан жавоб берилди.

Барча қатнашганлар ва тингловчилар учун катта раҳмат. Вақтимиз етмаганлиги сабабли жавоб беришга улгура олмай қолган саволларга келгусида матнли кўринишда жавоб қайтаришга ҳаракат қиламиз. Тўғри тушунганингиз учун раҳмат.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Коллеж ва техникум ўқувчилари учун стипендия жорий этилиши кутиляпти

Бу бўйича президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, дуал таълим шаклини жорий қилган профессионал таълим муассасаларига ички имкониятидан келиб чиқиб ўқувчилар учун стипендия ёки моддий рағбатлантиришлар жорий этиш ваколати берилади.

📝 Бунинг учун муассаса ўзининг тегишли бўйсинувдаги вазирлик ёки идора билан келишиши лозим бўлади.

💵 Маблағларни таълим муассасаларининг ўзи қуйидагилар ҳисобига мустақил шакллантириши мумкин бўлади:

бўш бўлган ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналарини ўқув курслари ташкил этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун 5 йилгача бўлган муддатга ижарага бериш;

муассасанинг ўқув-амалиёти жараёнида ишлаб чиқарилган маҳсулотларини (хизматларни) намойиш қилиш ва сотиш.

🏭 Профессионал таълим муассасаларига ўз таъсисчилигидаги маъсулияти чекланган жамиятларни ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

Стипендия ажратиш тартибини Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2022 йил 1 августга қадар ишлаб чиқиши кўзда тутилган.


👉 @xushnudbek 👈
Top-1000 OTMlar ro'yxati (2022-yil uchun).pdf
3.3 MB
⚡️Дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Халқаро рейтингда ТОП-1000 га кирган ОТМларнинг 2022 йил учун рўйхати Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланди.

Ушбу рўйхатга киритилган, яъни халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (QS, THE, ARWU) рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатидан жой олган хорижий олий таълим муассасаларида олинган дипломлар тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Марҳамат туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар ўқув муассасида таълим сифати ва ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги учун ота-оналар олдида узр сўрашган. Бунга уларни туман халқ таълими бўлими масъуллари мажбурлагани айтилмоқда. Вазиятни…
Марҳамат ҳокими ҳайфсан олди, ўринбосари ишдан кетти

Ўқитувчиларни ота-оналардан узр сўрашга мажбурлаш воқеаси ортидан Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари Мухтор Қурбонов лавозимидан озод қилинди.

Туман ҳокими Бобуржон Юлдошев эса ҳайфсан интизомий жазосини олди.


👉@xushnudbek👈
Шавкат Мирзиёев ҳузурида машинасозлик соҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, "UzAuto Motors" автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, “Ўзавтосаноат” АЖ раиси Ш.Умурзоқов зиммасига автомобиль савдосида очиқ-ошкора ва инсон омилидан холи тизимни йўлга қўйиб, сунъий навбатлар ва коррупцион ҳолатларни таг-томири билан йўқ қилиш учун шахсий жавобгарлик юкланди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Шавкат Мирзиёев ҳузурида машинасозлик соҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, "UzAuto Motors" автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача…
❗️Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берди.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишлаб Бобур исмли юртдошларимиздан интервью сифат ролик ишлашибди.

Албатта, ролик 539 ёшли Бобур ҳақида))


👉 @xushnudbek 👈