Xushnudbek.uz
595K subscribers
10.8K photos
2.76K videos
244 files
9.08K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Кеча Тошкентда ғалати ҳодиса бўлган. Аллақачон эшитишга улгургандирсиз.

Бир аёл ўзининг 3 яшар қизчасини Тошкент ҳайвонот боғидаги айиқнинг вольерига (қафас) 5метр баландликдан ташлаб юборибди (атайлабми ёки эҳтиётсизликданми, ҳозирча номаълум).

Зузу лақабли Кавказ қўнғир айиғи тушиб кетган қизчанинг олдига борган, ҳидлаб кўрган ва индамасдан яна ортига қайтиб кетган. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни тезда ички хонага олиб киришган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган, аёл ҳибсга олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, қизалоқ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. У дастлаб енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши кузатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, шифокорлар назоратида.

Хуллас, одамгарчилиги бор ҳайвон ҳамда ҳайвонгарчилиги бор “одам” воқеаси.


👉 @xushnudbek 👈
Assalomu alaykum, hurmatli respondent!

Mahallalarda yoshlarning bo‘sh vaqtini mazmunli tashkil etish imkoniyatlarini o‘rganish bo'yicha so'rovnoma o'tkazilmoqda.

Barcha savollarni diqqat bilan o‘qib, o‘zingizga maʼqul kelgan javoblarni tanlashingizni so'raymiz.

P.S. Ishtirokingiz qaror qabul qilishimizda muhim ahamiyatga ega.


So'rovnomada ishtirok etish:
👇https://forms.gle/WZwkCQhpaJWgRTXj9
«Azbobooks»дан 28 февралга қадар қуйидаги рўйхатдан 3 та ва ундан ортиқ китобни харид қилинг ва Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб бериш хизматидан фойдаланинг!

Бу таклиф айниқса Ўзбекистоннинг чекка туман ва қишлоқларида яшаётган китобхонлар ва онлайн таълим олаётган талабалар учун жуда фойдали!

1. Эшли Вэнс: Илон Маск. Tesla, SpaceX ва келажак сари йўл - 79000 сўм
2. Дункан Кларк: Alibaba. Жек Ма бунёд этган маскан - 45000 сўм
3. Жереми Дронфид: Отасининг ортидан Освенцимга кетган бола - 55000
4. Жим Коллинз: Яхшидан буюкка (Good to great) - 69000 сўм
5. Жюль Пайо: Ирода тарбияси - 49000 сўм
6. Аҳмад Муҳаммад Турсун: Дунёни тебратган 7 буюк - 59000 сўм
7. Марк Менсон: Ҳаммаси расво. Умид ҳақида китоб - 39000 сўм
8. Андрей Парабеллум: Қоидаларсиз бизнес - 55000 сўм
9. Евгений Замятин: Биз (антиутопик роман) - 39000 сўм
10. Энтони Бёржесс: 1985 - 49000 сўм
11. Ҳадича Кубро тонгар: Бақирмайдиган болалар - 39000 сўм
12. Филип Котлер: Маркетинг А дан З гача. Ҳар бир тадбиркор ва менеджер билиши зарур бўлган 80 концепция - 49000 сўм
13. Жон Девидсон Рокфеллер: Миллиардернинг хотиралари - 44000 сўм
14. Сет Годин: Бинафшаранг сигир (Бизнесни таниқли қилиш бўйича) - 49000 сўм
15. Сет Годин: Буни маркетинг дейдилар - 69000 сўм

Жами: 15 та китоб 788 000 сўм.

Шунингдек сиз бир вақтда 15 та китобни харид қилсангиз, 15% чегирмага ҳам эга бўласиз!

Чегирмадаги сумма: 669000 сўм!

Буюртма учун:
Телефон: +998555000207
Телеграм: @azboboooks

@azbouzshop - сара китоблар дўкони!
Реклама
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев:

Қанча вақт Қозоғистон президенти бўламан, билмайман. Аммо бир нарсани аниқ биламанки, икки муддатдан ортиқ президент бўлмайман. Президент курсисида қолиш учун қонунларни қайта ёзмайман (ўзгартирмайман), конституциянику айтмаса ҳам бўлади”.

Манба: KazTAG


👉 @xushnudbek 👈
The Times Ўзбекистонни май ойида ташриф буюриш учун энг яхши давлатлар рўйхатига киритди

Мактаб пайти бизда бир одат бор эди. Ҳар йили апрель-май ойида 2-3 та юқори синф ўқувчилари бирлашиб, бир автобусда Самарқанд ёки Бухоро, баъзан эса Тошкентга бориларди. Бу барча мактаблар орасида “мода”га айланганди. Кейинчалик қайсидир мактаб болалари кетаётган автобус автоҳалокатга учрагандан кейин, бу одатни бутунлай тақиқлаб қўйишганди (бизда шунақаку, тақиқлаш муаммонинг энг осон ечими).

Умуман олганда баҳорнинг мана шу ойлари саёҳат учун энг яхши давр эди (кузда пахтада бўлардик барибир).

Британиянинг машҳур The Times газетаси ҳам Ўзбекистонни май ойида ташриф буюриш учун энг яхши давлатлар рўйхатига киритибди. The Times тарихий муҳит ва Шохи Зинда мажмуасига эга Самарқанд ҳамда Арк қалъаси жойлашган Бухорони зиёрат қилишни тавсия қилган.

Пандемиядан кейин тикланаётган туризм учун бу яхши янгилик! Нуфузли нашрларни кўпчилик ўқийди ва уларнинг тавсиясига ишонади. Бу эса хориждан келаётган туристлар оқимига маълум маънода ҳисса қўшиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Биз кечаси билан ухламай чиқдик. Нега? Чунки бирорта одамни йўқотмайлик, деб ҳаракат қилдик.

Менинг энг қўрққаним- станция ёниб кетмасин. Сирдарёда 80 йилларда ҳаммаси ёниб кетганди”

Шавкат Мирзиёевнинг 25 январь куни содир бўлган энергоинқирози ҳақидаги фикрлари “Менимча” кўрсатувида.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бугун, 30 январь куни, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган сана.

Жойлари жаннатдан бўлсин, Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин.
Жаҳон банки эксперти яна UzIMEI ҳақида

Кечаги UzIMEI ҳақидаги постимиз баҳонасида Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош иқтисодчиси Винаяк Нагараж ўз шахсий тажрибаси билан ўртоқлашибди. Эксперт UzIMEI'ни "тушунарсиз бюрократик" тизимлигини қайд этиб, Ўзбекистонни олдинга эмас, балки орқага тортаётган сиёсатлардан бири эканлигини таъкидлаган.

Бу бало "Ўзбекистонда якунига етмаган телекоммуникация ислоҳотларининг мамлакат трансформациясини ушлаб турганини эслатиб туради. Ҳозирги UzIMEI тизими Ўзбекистон фуқаролари, айниқса, мамлакатда 30 кундан ортиқ бўладиган чет элликлар учун бошоғриқдир".

Экспертнинг айтишича, UzIMEI нафақат бюрократик тўсиқ ва мижозларга қайишмайдиган тизим, балки янги технологияларни жорий этиш ва IOT (The Internet of things)ни кенг қўллашга тўсқинлик қилади. Ваҳоланки, IOT иқтисодиётнинг етакчи соҳаларида, хусусан, қишлоқ хўжалигида маҳсулдорликни оширишга хизмат қилади.

"Яна давом этишим мумкин, аммо бу менинг ҳар йиллик ҳафсалам пир бўлиши намунасидир. Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва унинг салоҳияти борасида умидим катта. Қисқа муддат ичида жуда кўп нарса ўзгарди. Шунинг учун ҳам UzIMEI тизимидан қалбим оғрийди. Гўёки кичкинагина чивин шунча азоб беради.

Нафсиламбрни айтганда, бу менинг ҳар йиллик ниятим, ўтинчим: телекоммуникация ислоҳотларига ниҳоят якунига етсин, телефонларни UzIMEI тизимидан рўйхатдан ўтиш эса ипсиз боғлаб қўймайдиган, содда ва Ўзбекистонда мулоқотга салбий таъсир кўрсатмайдиган тизимга айлансин", дейди Жаҳон банки эксперти ўзининг твиттердаги саҳифасида.
Xushnudbek.uz
UZIMEI тизими ҳақида яна бир бор UZIMEI тизими ноқонуний қурилмаларга қарши курашишда катта фойда бериши ҳақида аввал ҳам айтганман ва бу тизимни қўллаб-қувватлашимни маълум қилганман. Аммо шундоқ ҳам давлат бюджетига юз миллиардлаб солиқ тушумини таъминлаб…
Кеча @davletovuz UzIMEI тизимида замонавий eSIM (электрон сим-карта)ни рўйхатдан ўтказишдаги муаммолар ҳақида ёзганди.

Бу ҳақда анча аввал мен ҳам бир ёзгандим. Чунки ўзим бу абсурд тизимда шунақа муаммога дуч келганман.

Хориждан олиб келинган телефоним IMEI рақамини хорижга чиқиб келган бир ҳамкасбимнинг номига расмийлаштиришга мажбур бўлдим. У пайтда ҳали Ўзбекистонда eSIM йўқ эди, шу сабабли фақат битта слот учун рўйхатдан ўтдим. Кейин у ҳамкасбим узоқ бир вилоятга ишга ўтиб кетди.

Орадан маълум вақт ўтиб, бизда ҳам eSIM пайдо бўлди. Шундан сўнг ўша ҳамкасбим номига eSIM слоти IMEI рақами учун тўлов қилиб, рўйхатдан ўтказаман десам, буни онлайн амалга оширишнинг имкони йўқ экан. Нима эмиш, қўшимча IMEI’ни рўйхатдан ўтказиш учун ўша одамнинг ўзи шахсан бориши керак экан. Агар eSIM бўлса, унда албатта телефонни ҳам олиб бориши керак экан. Менинг вазиятимда телефон Тошкентда, номига расмийлаштирилган одам эса узоқ вилоятда.

Барака топгурлар, худди шу телефоннинг асосий IMEI рақами кимни номига расмийлаштирилгани базада кўриниб турибдику, яна ўша одамни овора қилишни нима кераги бор, онлайн ўтса бўлмайдими, десам, “йўқ, бўлмайди, офисимизга ўзи телефонни кўтариб келсин” дейишди. Ташқарида 21 аср, Карл!

Э, хуллас, бу абсурд тизим ҳақида гапирса гап кўп. Фуқароларга солинаётган икки карра “телефон” солиғи ҳақида ҳам кўп гапирса бўлади. Давлат ташкилотлари ўзи қилишга мажбур бўлган вазифаларни лозим даражада эплолмаётгани учун (масалан, чегарадан ноқонуний телефон ўтказмаслик, солиқдан қочишни олдини олиш, ўғриланган телефонларни топиш) халқнинг ўзидан яна солиқ олишади.

Шу тизим туфайли фуқароларнинг шахсий маълумотлари, паспорт нусхаларини ўғирлаш, одамлардан сўрамай уларнинг номига телефон рақамларни расмийлаштириш бутун бошли жиноий инсдустрияга айлангани эса ачинарли ҳолат.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди.

“Ўз аждодлари, фидойиларини эъзозлаган халқ ҳамиша ҳурматга сазовор. Афсуски, тарихимизда миллат етакчиларининг тириклигида улуғланиб, дунёдан ўтганидан сўнг қораланган ҳолатлари ҳам бўлган. Бу кўп жиҳатдан кейинги авлодларнинг виждони ва мардлигига боғлиқ”, - дейилади хабарда.


👉 @xushnudbek 👈
🎾Надаль чемпион ва рекордчи!

Australian Open турнири финалида 🇪🇸Рафаэль Надаль драматик баҳсда 🇷🇺Даниил Медведев устидан ғалаба қозонди.

Дастлабки иккита сетда Медведевнинг қўли баланд келганди (6:2, 7:6). Бироқ 35 ёшли Надаль ирода кўрсата олди ва супер камбэк эвазига кейинги 3 та сетни ўз фойдасига ҳал қилди (6-4, 6-4, 7-5).

Бу Надаль учун Катта Дубулға туркумига кирувчи турнирлардаги 21-ғалабаси. Ва у рекорд ўрнатиб, тарихга кирди.

Ҳозирда Рожер Федерер ва Новак Жоковичлар ҳисобида 20 тадан Катта Дубулғага кирувчи кубок бор.

Рафаэль Надалнинг ашаддий мухлиси сифатида ўзимни ўзим табриклайман! :)


👉 @xushnudbek 👈
Toyota асосчиси фойдаланган “Бешта нима учун” қоидаси ("5 WHY" rule)

“Бешта нима учун” қоидаси – пул сарфлашга оид қарорларингиз тўғрилигини текширишнинг осон ва самарали йўли. Бу қоидадан Toyota компанияси асосчиси Сакичи Тойода доим фойдаланган. Ислом молияси бўйича мутахассис Хондамир Нусратхўжаев ўзининг Телеграм каналида (@chiroylimoliya) бу қоида қандай ишлашини оддий мисол билан тушунтириб берган. Фойдали маълумот бўлгани учун Сизга ҳам улашяпман.

"Бешта нима учун" қоидаси ўзи нима?

Мана бу қоида.
Масалан, сиз мўйнали пальто истайсиз.
Ўзингизга савол берасиз: Мен нима учун мўйнали пальто истайман?

Бу биринчи "нима учун" саволи.
Жавоб: чунки мен ҳаммани ҳайратда қолдирмоқчиман.

Яхши, иккинчи "нима учун": нима учун ҳаммани ҳайратда қолдирмоқчисиз?
Жавоб: менга эътибор қаратишларини истайман.

Учинчи "нима учун": нима учун инсонларнинг эътиборини тортмоқчисиз?
Жавоб: чунки ўзимга ишончсизликни ҳис қиламан.

Тўртинчи "нима учун": нима учун ўзингизга ишончсизликни ҳис қиласиз?
Жавоб: чунки ҳаётда ўз имкониятларимни намоён эта олмаганман деб ҳисоблайман, бир жойда қолиб кетганман.

Бешинчи "нима учун": нима учун ҳаётда ўз имкониятларимни намоён эта олмаганман деб ўйлайсиз?
Жавоб: чунки ўзимга ёқмайдиган иш билан машғулман.

Энди айтингчи, мўйнали пальтонинг бунга дахли борми?

Сакити Тойода бир қарашда кўринмайдиган асл сабаб, бешинчи "нима учун" ортида эканлигини ўргатади.

Бешинчи марта айтилган "чунки" сўзи яширинган асл сабабни юзага чиқаради. Айтиш жоиз бўлса, "чунки" сўзи бу сизнинг аслингиздир.

Бу йўл аслида қалбингизда яширинган, ўзингиз ҳам тан олишдан қўрқадиган ҳақиқатларни текшириш, сизнинг ҳақиқий истакларингизни билиш ва кераксизларидан воз кечишга ёрдам берадиган жуда самарали усулдир.

Ўзингиздаги "Бешта нима учун"дан мисол келитира оласизми?

Пост тугади.

P.S.: ростдан ҳам қизиқ ва фойдали усулга ўхшайди. Бирор каттароқ нарса харид қилишдан аввал қўллаб кўрсангиз, зарар қилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Навоий вилояти Нурота туманига Азамат Исматович Файзиев ҳоким этиб тайинланди.

У бугунги кунга қадар Президент Администрацияси Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.


👉 @xushnudbek 👈
Мазкур ҳафта якунида Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Пекин шаҳридаги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.


👉 @xushnudbek 👈
Алламурадов Абдумалик Абдуқодирович Денов тумани ҳоким лавозимига тасдиқланди.

У бунга қадар Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири лавозимида ишлаган.


👉@xushnudbek👈
Шу вақтга қадар Ангрен шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Шукурулла Маҳмудов (расмда чапда) Тошкент вилояти ҳокимига қурилиш масалалари бўйича ўринбосар этиб тайинланиши муносабати билан шаҳар ҳокими лавозимидан озод қилинди.

Унинг ўрнига Нуриддин Абдураҳимов (расмда ўнгда) Ангрен шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

У бунга қадар Президент Администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритиб келган.


👉 @xushnudbek 👈