Президентнинг тегишли фармонига (ПФ-52, 15.01.2022й) кўра, 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 10 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 25 АҚШ доллари миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
Мактабларда география фанининг қисқартирилиши масаласида
Ижтимоий тармоқларда халқ таълими тизимида ишлайдиган география фани ўқитувчиларининг мурожаатлари шу кунларда кенг тарқалмоқда. Мен ҳам география фани ўқитувчиларидан жуда кўп мактублар қабул қиляпман (афсуски, хатларнинг кўпчилиги ғиж-ғиж имло хато билан ёзилган, майли, бу бошқа масала).
Шикоятларда айтилишича, мактабларда география фани соатлари қисқартирилаётган экан. Натижада иш ўринлари ҳам қисқартирилади, ёки география фани ўқитувчиларнинг ойлиги камаяди.
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси сифатида ушбу мурожаатларга бефарқ бўла олмайман, албатта.
Аммо мазкур ҳолатда ким ҳақ ёки ким ноҳақ, аслида география фани дарс соатлари қисқартирилиши керакми ёки керак эмасми, деган саволларга тугал жавоб бермоқчи эмасман. Барчаси сабаблар, асослар ва оқибатларга боғлиқ.
Агар биз халқ таълими тизимини ислоҳ қилиб, янгича ва замонавий ўқув методологиясини ўрнатмоқчи эканмиз, бундай ҳолда дарс соатлари ва ўзи умуман ўқув режаси ўзгариши табиий. Қайсидир фанлардан, гарчи оғриқли бўлса-да, балки бутунлай воз кечишимиз керакдир, қайсидир фанлар бўйича ўқувчиларга юкламаларни камайтириш керакдир, қайсидирларини ўз жойида қолдириб, балки яна бошқа бир фаннинг соатини кўпайтириш талаб этилар. Таълим ўлик ва қотиб қолган механизм эмас, у худди тирик организм каби замонга қараб ўзгариши, мослашиши керак. 100 йилдан буён шунақаку, энди нега бунақа бўлмаяпти, дейиш нотўғри.
Аммо бу ўзгаришлар адолатли ва холисона бўлиши, имкон қадар оғриқсиз режалаштирилиши керак. Шунга кўра, Халқ таълими вазирлиги география фани масаласида матбуот анжумани ташкил қилиб, кенг жамоатчиликка юзага келган вазият бўйича батафсил тушунтириш бериши, ўз қарорини асослаши керак. Ўқитувчилар [ва агар бўлса касаба уюшмалари] билан музокаралар олиб бориши, уларнинг важларини тинглаши шарт. Шундагина биз асл ҳақиқат қаердалигини билишимиз мумкин бўлади ва шундан кейингина ҳолат бўйича бирор якуний хулосага кела оламиз.
Ҳозирча фақат ўқитувчиларнинг шикояти баландроқ эшитилмоқда, аммо вазирлик тарафдан бунга муносиб жавоб келаётгани йўқ.
Умид қиламанки, тез орада география фани ўқитувчиларининг шикоят ва эътирозлари бўйича вазирликнинг позициясини эшитамиз. Балки юзага келган муаммоли вазиятнинг бирор оптимал ва холис ечими ҳам топилиб қолар.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурсултон Назарбоевнинг вафоти ҳақидаги миш-мишлар ўз исботини топмади. У Қозоғистондаги тартибсизликлардан кейин илк марта кўриниш берди, қозоқ халқига видеомурожаат йўллади.
“Мен 2019 йилдан буён пенсиядаман, ҳозир пойтахтдаман ва ҳеч қаерга кетганим йўқ. Элита ўртасида ҳеч қанақа низо йўқ”, - деди Элбоши.

Андижондаги кесилган дарахтлар учун Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратуранинг хабар беришича, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш. томонидан Андижон вилояти перинатал маркази ҳудудидаги "Элдор қарағойи" (Pinus eldarica) навли 12 туп дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 115,5 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Шунга кўра, Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эски ноутбук воқеаси
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси туман босқичида ғолиб бўлган ўқувчиларга берилган эски ноутбук воқеасини кўпчилик кузатди, менимча. Энг қизиғи ушбу воқеа шунчалар чалкаш бўлиб кетдики, масъуллар қовун кетидан қовун туширишдан чарчашмади. Бу "инқирозли вазиятларда" шошилинч ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмаси бор мутахассислар анқонинг уруғи эканлигини яна бир бор исботлади.
Машмашалар ортидан Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи ва Нуробод туман ХТБ мутахассиси ишдан кетди. Нуробод туман ҳокимининг ўринбосарига ҳайфсан берилди.
Воқеалар ривожининг батафсилроқ вариантини мана бу ерда ўқишингиз мумкин. Тушунишим бўйича, қисқачаси қуйидагича:
1️⃣ туман босқичида ғолиб бўлган мактаб ўқувчиларига телефон (1-ўрин), электр чойнак (2-ўрин) ва китоблар (3-ўрин) топширилган. Эски эмас, янгиси.
2️⃣ кейин туман босқичи ғолиблари вилоят босқичи учун Самарқанд шаҳрига боришган. У ерда ўрин олишолмаган. Лекин бошқа туманлар ғолиб бўлган ўқувчиларига ноутбук топширилаётганини кўришган ва нима қилишни билмасдан шошилинчда туман ХТБда ишлатилмай турган эски ноутбукларни олиб келиб ўқувчиларга беришган;
3️⃣ эски ноутбукни кейинроқ янгисига алмаштириб берамиз, дейишган. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари 5-6 кун кутишган, лекин алмаштирилмаган. Кейин бу ҳақда видео чиқаришган. Кейин нима бўлганини кузатиб борган бўлсангиз керак.
Майли, нима бўлса ҳам ёш дастурчиларимизнинг келгуси фаолиятларига омад тилайман. Умид қиламанки, бу гап-сўзлар уларнинг руҳиятига салбий таъсир қилмайди, шижоатини сўндирмайди.
Шу ўринда яна бир маълумот:
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида uzbekcoders.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, бепул ўқув курсларини тугатиб, сертификат олган дастурчилар ноутбук сотиб олиш учун банкдан 2 йилга 6 млн 750 минг сўмгача маблағ олишлари мумкин. Асосийси ҳеч қанақа қўшимча фоиз тўланмайди, буни Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига олади. Шунда 6 млн 750 минг сўм маблағ 24 ойда тўланса, бир ойга 281 минг 250 сўмдан тўғри келади.
P.S.: Нурободдаги воқеаларга бағишланган қуйидаги карикатура жуда зўр чиққанини эътироф этиш керак лекин😁

Халқ таълими вазирлиги география фани юзасидан тушунтириш берди
Баёнотда айтилишича, Миллий ўқув дастурига кўра, 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб, 1-6-синфларда ягона “Табиий фанлар” (Science) фани жорий қилиниши белгиланган (Президентнинг 2020 йил 12 августдаги ПҚ 4805-сонли қарори).
Янги фан география, биология, физика, кимё ҳамда астрономия фанлари бўйича ўқувчиларнинг дастлабки кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.
Эндиликда бу фанларга оид билим ва кўникмалар ўқувчиларда 1-синфдан бошлаб шакллантирилади. Миллий ўқув дастури доирасида ўқувчиларда “Табиий фанлар” фани орқали шаклланиши лозим бўлган билим ва кўникмалар ҳар бир синф кесимида белгиланди.
Ўқувчилар бошланғич синфларда етарли кўникма ва малакага эга бўлишлари учун, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, янги фанга ажратилган дарс соатларини бошланғич синфларда кўпайтиришга эҳтиёж туғилди. Шу муносабат билан, 6-синфда ҳар бири ҳафталик 2 соатдан ўтиладиган (жами 6 соатлик) география, биология ва физика фанлари ўрнига ягона, ҳафтасига 3 соатлик “Табиий фанлар” киритилди.
Ўз навбатида, қолган ҳафталик 3 соат “Табиий фанлар” доирасида 2-, 3-, 4-синфларга ўтказилди. Яъни, бу синфларга ҳафтасига 1 соатдан, жами 3 соат қўшиб берилди.
Мактабда география фанидан берилиши зарур бўлган билим ҳажми ва унга умумий режада ажратилган соатлар ҳажми қисқаргани йўқ.
Бошқа фанлар қатори география фанига оид мавзулар “Табиий фанлар”га сингдирилган, умуман дастурда эса, география фанига оид мавзулар 291 та мавзудан 387 та мавзуга, яъни 96 та мавзуга кўпайган.
Шу нуқтаи назардан, ижтимоий тармоқларда география фани йўқолиш хавфи остида деган хулосалар, асоссиз.
Янги фан киритилиши ўқитувчиларга қандай имконият яратади?
Миллий ўқув дастурида айнан География фанидан ҳафталик 8 соат дарс ўтилиши белгиланган. Шу ўринда алоҳида қайд этиш лозимки, география фани ўқитувчиларида “Табиий фанлар” йўналиши бўйича қисқа муддатли қайта тайёрлов курсини муваффақиятли тамомлаган тақдирда, 11 соат дарс бериш имконияти пайдо бўлади (натижада, амалдаги ҳафталик 10 соат ўрнига, 11 соат беришлари мумкин).

«UzAuto Motors» автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқаришга қарор қилди
Бунга сабаб пандемия туфайли микрочиплар муаммога айланган ва ягона таъминотчи бўлган “Humax” компанияси магнитола чиқаришни тўхтатган.
Харидорларга 2 та вариант тақдим этилади: 1) магнитола пули қайтариб берилади, харидорлар ўзи бозордан сотиб олиб ўрнатади; 2) кейинчалик заводга магнитола келса, текин ўрнатиб берилади.
Бу кетишда бора-бора машиналар юқоридаги расмдаги каби сотиладими дейман🤦🏻♂️

Кеча таниқли адабиётшунос олим, ўзбек адабий танқидчилигининг етакчи намояндаларидан бири, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Бахтиёр Назаров 77 ёшида вафот этди.
Шавкат Мирзиёев академик Бахтиёр Назаровнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
«Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Бахтиёр Назаровнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», - дейилади некрологда.

Маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий қилинди, мактабларда эса бу лавозим тугатилди
Президентнинг тегишли қарорига биноан, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.
👉 Етакчининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланди:
➖хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 110 минг сўм);
➖хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – МҲТЭКМнинг 5,5 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 521 минг сўм);
➖хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – МҲТЭКМнинг 6 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 932 минг сўм).
👉 Ёшлар ишлари агентлигига Eтакчиларни ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилди.
👉 Ҳар чоракда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар Етакчилар 1 ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
👉 Бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган Етакчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача (540 минг сўм) бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади.
👉 Йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган Етакчиларга уй-жой олиш учун субсидия берилади.
👉 Етакчи лавозимига ишга қабул қилинган шахсларнинг ҳарбий ва махсус унвонлари сақлаб қолинади.
👉 Ушбу етакчиларнинг штат бирликлари умумий ўрта таълим мактабларидаги 10 минг нафар ёшлар етакчилари штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади.
👉 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда штат бирликлари қисқартирилган ходимларнинг иш билан таъминланиши чораларини кўради.
ℹ️ Қарорнинг тўлиқ матни билан ЎзАда танишишингиз мумкин:
http://uza.uz/posts/338919

Марказий банки Бошқаруви томонидан асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида, ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Бугун соат 14:00да Марказий банк раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Анжуман UzReport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

24 январдан талабалар ва ўқувчилар учун қишки таътил тугаб, ўқув жараёнлари бошланади.
Бу бўйича сизнинг фикрингиз?
Бу бўйича сизнинг фикрингиз?
Anonymous Poll
35%
Таълим сифатини ўйлаб, карантин қоидалари назоратини кучайтириб, ўқишларни анъанавий бошлаш керак
54%
Касалланишлар сони кўпаётганини ҳисобга олиб, ўқишларни онлайн (масофавий) қилиш керак
6%
Ўтган йилда бўлганидек, гибрид (ҳам оффлайн, ҳам онлайн) усул қўллаш керак
4%
Менга бу мавзу унча қизиқ эмас, фарқи йўқ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2024 йилда 200 минг сўмлик купюрани муомалага чиқариш режалаштирилган — Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов
Шунингдек, тез орада банкоматлар орқали янги намунадаги 2 минг, 5 минг, 10 минг, 20 минг, 50 минг ва 100 минг сўмлик купюраларни ҳам бериш бошланади.

"Заковат" клуби аъзолари ва "Заковат"нинг барча мухлислари учун хушхабар!
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бугун Шавкат Мирзиёев “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолабди.
Қарорга кўра:
➖ 2022 йилдан бошлаб, босқичма-босқич умумий ўрта, Президент, ўрта махсус ва профессионал ҳамда олий таълим муассасаларида “Заковат” интеллектуал клублари фаолияти йўлга қўйилади ҳамда ҳудудлардаги Ёшлар марказларида интеллектуал ўйинлар жамоалари учун алоҳида хоналар ташкил этилади;
➖ 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар ва талабалар учун йил давомида ҳар ойда бериладиган “Заковат” стипендияси жорий этилади;
— 2022 йилдан бошлаб ҳар йили талабалар ўртасида Интеллектуал олимпиада ташкил қилинади. Унда умумжамоа ҳисобида дастлабки учта ўринни қўлга киритган олий таълим муассасасига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси топширилади;
— интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда ОТМ талабалари таълимнинг кейинги босқичига базавий тўлов-контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади;
— таълим муассасаларида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал клубларининг координатори бўлган профессор-ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида бир марталик устама тўлаб берилади;
— 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили апрель ойида “Интеллектуал ҳафталик” тадбири ўтказиб борилади;
➖ ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларга мотивация бериш мақсадида машҳур олимлар, жумладан, Нобель мукофоти соҳиблари билан учрашувлар ташкил этиб борилади;
➖ “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларининг ҳудудий ва республика босқичи ғолибларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига олиш ҳамда раҳбарлик лавозимларига тайинлаш амалиёти йўлга қўйилади;
➖ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да мавсумий ишлайдиган “Интеллектуал мактаб” лойиҳаси йўлга қўйилади;
➖ “Янги Ўзбекистон боғи”га туташ ҳудудда “Заковат интеллектуал ўйинлари клуби” учун алоҳида бино ҳамда “Интеллектуал ўйинлар шаҳарчаси” барпо этилади. Мазкур бинолар Ёшлар ишлари агентлигининг балансида бўлади;
➖ интеллектуал турнирлар ташкил қилиш, билимдон ёшларни рағбатлантириш, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган компьютер ва мобиль ўйинларни яратган дастурчиларга грант ва субсидиялар ажратиш мақсадида 2022 йилда 50 млрд сўм миқдорида, кейинги йилларда асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ давлат бюджетидан маблағ ажратилади.

Ўзбекистонда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни "Pfizer" вакцинаси билан (ота-оналар ёки васийларнинг розилиги билан) ихтиёрийлик асосида эмлашга рухсат берилди.
"Pfizer" вакцинаси билан 12 ёш ва ундан катта бўлган аҳолини эмлаш учун 0,3 мл эмлаш дозалари ишлатилган бўлса, 5-11 ёшдаги болаларни эмлаш учун 0,1 мл доза қўлланилади.

❗️Абитуриентлар диққатига: 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун белгиланган мажбурий фанлар мажмуасига чет тили фани ҳам киритилади.
Ҳозирда Ўзбекистон тарихи, она тили ва математика фанлари мажбурий фан сифатида киритилган (йўналишидан қатъи назар, барча абитуриентларга шу фанлардан савол тушади).

2 та вилоят ҳокимига ҳайфсан берилди
Айни пайтда Президент раислигида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш мавзусида видеоселектор йиғилиши танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда айтилишича, вилоят ҳокимликлари балансида йиллар давомида 170 га яқин бўш объектлар сотилмасдан турибди.
Шунинг учун Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмановга хусусийлаштириш ишларини
суст ташкил этгани учун ҳайфсан эълон қилинди.
Шунингдек, Давлат активлари агентлигининг Сирдарё, Хоразм ва Бухоро вилоятлари бошқарма бошлиқларини ишдан олиш, трансформация ва хусусийлаштириш ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун “Ўзагросервис” жамияти раиси Р.Хайитовга ҳайфсан эълон қилишга кўрсатма берилди.

24 январдан ўқишлар онлайн бўлиши ҳақидаги хабарларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги изоҳ берди
Қисқача айтганда, вазирлик бу гапларга ишонмасликни сўрамоқда.
Республика махсус комиссиясининг қарори бор ва у ҳалиям ўз кучида турибди. Мабодо Махсус комиссия янги қарор қабул қилса, буни расмий манбаларда эълон қиламиз, норасмий каналларга ишониб юрманглар, демоқда вазирлик.

⚡️РАСМАН: 24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “онлайн” фаолият олиб боради — Халқ таълими вазирлиги
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
❗️РАСМАН: талабалар ҳам 1 ой онлайн ўқийди
Ўзбекистондаги барча ОТМлар (давлат, нодавлат, хусусий ҳамда хорижий филиаллар) ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда (барча таълим шакллари ва турлари бўйича) 24 январдан бошлаб, бир ой муддат давомида таълим олиш тизими масофавий (онлайн) шаклда олиб борилади — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

❓Ия, энди чипталаримиз нима бўлади?
✅ ЖАВОБ: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, 24 февралга қадар авиа ҳамда темирйўл чипталари бепул тарзда бошқа муддатга алмаштириб берилади. Худди ўтган сафаргидек.
Шунингдек, авиа ва темирйўл чипталарига 50 фоиз миқдорида чегирмалар сақлаб қолинади.

⚡️РАСМАН: хусусий мактаблар ҳам 24 январдан бошлаб бир ой давомида “онлайн” фаолият олиб боради — Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈