Xushnudbek.uz
563K subscribers
9.85K photos
2.52K videos
215 files
8.53K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Uzbekistan GTL лойиҳаси тақдимоти билан танишмоқда. Давлат раҳбари шу жойнинг ўзида мутасаддиларга кўрсатмалар бермоқда.

Жумладан, Президент ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбари ўртасида қуйидагича суҳбат бўлиб ўтди:

— Жорий йил геологияга қанча маблағ сарфладинг?

— 1,1 трлн сўм. Келаси йили 1,4 трлн сўм ажратмоқчимиз.

— Йўқ, бу маблағни 2 баробар кўпайтиришимиз керак. Таълимга, олимларга кўпроқ пул берайлик. Афсуски биз геология соҳасини йўқотдик, таълимни ўлдирдик, ўқимай қўйдик. Мен бекорга бугун ректорларни ҳам чақирганим йўқ. Улар бугунги китоби билан яхши мутахассис чиқара олмайди. Талабалар амалиётни шу заводларда ўташи керак. Зўр-зўр ёшларимиз бор, фақат уларни топиш, уларга ишонишимиз керак.


👉 @xushnudbek 👈
“Бу заводлар ўзбек халқига манфаат олиб келиши керак” — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари тақдимотда Ўзбекистоннинг ер ости бойликлари халқники эканлиги ва шундай бўлиб қолиши кераклиги ҳақида шундай деди:

“Бу заводлар, топилаётган конлар энг аввало ўзбек халқига манфаат олиб келиши керак. Ҳар бир “скважина”ни “сиз” дейишимиз керак. Ахир бу Аллоҳнинг халқимизга берган неъмати-ку. Буни қадрига етишимиз керак.

Афсуски, узоқ йиллар биз унақа қилмадик. Қаердан кон топсак, сотдик. Топдик, сотдик. Энг алам қиладигани, ўзимизни бойликларни хориждагиларга ялингудек бўлиб сотдик. Халқни ўйламадик. Худди Ўзбекистонда вақтинча яшаётгандай иш тутдик, “эртага бу юртда нима бўлса ҳам менга қизиғи йўқ” деган принцип бўлди.

Энди бунақа бўлмайди. Аллоҳ таоло ўзбек халқига берган бойликлари фақат халқимизга хизмат қилиши керак. Бошқача бўлишига йўл қўймайман.

Энди газимизни арзонгаровга четга сотмасдан, ўзимиз қайта ишлаймиз ва кўпроқ даромад оламиз. Мана, пахта бўйича худди шу тизимни йўлга қўя олдик-ку, газда ҳам шунақа қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
Журналистларгаям иш йўқмикин?

Шавкат Мирзиёев GTL заводининг марказий бошқарув пультида ишлаётган ёшлар билан суҳбатлаша туриб, оператор Қуанишбай Тлемуратовдан қанча ойлик олаётганини сўради.

-15 миллион.
- Уйга қанча юборасиз?
- Ҳаммасини. 3 маҳал овқат, ётоқ-жой, транспорт текин-да.

Президент биз томон қаради.
- Эшитдиларингизми?

Kun.uz мухбири Аброр Зоҳидов ҳазиллашди:
- Мендан ҳам кўп оларкансиз.
Хушнудбек Худойбердиев ҳам ҳазиллашди:
- Журналистларга иш йўқмикин?

Ҳамма кулиб юборди.

@qurbonova_a
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ва Uzbekistan GTL мажмуасининг марказий бошқарув пульти оператори Қуанишбек Тлемуратов ўртасидаги суҳбат.

Видео охирида завод ходимлари шароитига ҳавас қилиб, «Журналистларга ҳам иш йўқмикин», деб ҳазиллашдим 😀


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Uzbekistan GTL заводи очилиш маросимининг расмий қисмида нутқ сўзламоқда. Жумладан, завод имкониятлари ҳақида шундай деди:

«Мажмуада йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар (авиакеросин, дизель ёқилғиси, нафта, суюлтирилган газ) тайёрланади.

Натижада йилига 500 млн долларлик импорт ўрни қопланади, 200 млн долларлик экспорт ва 2 трлн сўмлик солиқ тушумлари таъминланади», — деди давлат раҳбари.

Бунга асослар қуйидагича:

бу ерда чиқарилган авиакеросин бошқа заводларникига нисбатан жуда тоза ва сифатли, энг замонавий самолётларга мўлжаллангани учун, унга ҳамиша талаб юқори;

заводда чиқариладиган дизель ёқилғиси камида Евро-6 стандартларига жавоб беради, минтақамизда бундай тоза маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхона умуман мавжуд эмас;

натижада Ўзбекистонда авиация хабларини ташкил қилиш ҳамда юк ташишда хизмат қиладиган йирик логистика компанияларини ривожлантириш мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
«Қилолмайсизлар, қўлларингиздан келмайди, дейишганди»

Шавкат Мирзиёев завод қурилиши бошланганда, бунга шубҳа билан қарашгани ҳақида шундай деди:

«Тўғриси, биз GTL лойиҳасини бошлаганимизда, кўпчилик буни уддалашимизга шубҳа билан қараган эди. «Қилолмайсизлар, қўлларингиздан келмайди» дейишганди.

Лекин, биз қатъий интилиш ва машаққатли меҳнатимиз билан, барчамиз биргаликда мураккаб синов ва қийинчиликларни енгиб ўтиб, мана шундай янги ва замонавий, юқори технологик мажмуани барпо этишга эришдик. Бу билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди.

Айниқса, коронавирус пандемияси даврида 10 мингдан ортиқ ишчи карантин талабларига қатъий амал қилиб, узоқ вақт оиласи, яқинларидан олисда ишлаб, ҳақиқий қаҳрамонлик намунасини кўрсатди, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, қиймати 3,4 миллиард доллар бўлган, GTL заводи қурилишида муносиб иштирок этган барча мутахассислар, фидойи қурувчи, муҳандис ва лойиҳачилар, ҳурматли хорижий ҳамкорларимизга чуқур миннатдорчилик билдираман».


👉 @xushnudbek 👈
«Авиакеросин қимматлиги учун Тошкентга эмас, Чимкентга қўнганмиз» — Алексей Матвеев

Uzbekistan GTL заводи очилишида хорижий ҳамкорлар ҳам сўзга чиқди. Жумладан, “Газпромбанк” бошқаруви раиси ўринбосари Алексей Матвеев ўз бошидан ўтган воқеани гапириб берди.

— Ушбу завод аҳамияти ҳақида кўп гапириш мумкин. Хусусан, завод ишга тушиши натижасида авиакеросин нархи сезиларли арзонлаши кутилмоқда. Ҳозир ҳеч кимга сир эмас, Ўзбекистонда авиакеросин муаммоси бор. Биргина мисол, ўзим ҳам шу муаммога дуч келганман. Бир сафар узоқроқ парвозни амалга ошираётгандик, Москвагача қўнмасдан, узлуксиз учишнинг иложи йўқ эди. Ўртада ёқилғи қуйиш учун қаергадир тўхташимиз керак бўлди.

Қарасам, биз Чимкентга қўндик. Албатта, Чимкентни ерга уриш ниятим йўқ, аммо ҳар томонлама Тошкентга қўниш яхшироқ эди, деб ўйладим. Чунки катта шаҳар, турли фавқулодда вазиятларда инфратузилма яхшироқ, самолёт билан бирор носозлик юзага келса, таъмирлаш имкони юқори, халқаро рейсларга қулай ва ҳ.к. Аммо нега Тошкентга эмас, Чимкентга қўндик, деб сўрасам, жавоб оддий бўлган: «Чунки Тошкентда авиакеросин қиммат!».

Бу биттагина мисол холос, бунақа воқеалар яна кўп бўлганига ишонаман. Uzbekistan GTL заводи эса шу каби муаммоларни бартарафга этишга ёрдам беришига ишонаман, — деди Алексей Матвеев.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Uzbekistan GTL заводи фаолиятига старт берди. Завод 2022 йил 1 мартдан бошлаб тўлиқ режимда ишлашга ўтади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Талабалар учун яхши хабар: бугундан барчага қишки таътилга рухсат берилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғига асосан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари учун қишки таътил муддатининг бошланиши 2021 йилнинг 25 декабрга кўчирилди. Яъни бугундан барчага таътилга рухсат берилди.

Шу сабабли талабаларни доимий яшаш жойларига бориш ва қайтиши учун ички темирйўл ва авиақатновларга чипталарни махсус 50 фоизли чегирма билан харид қилиш имтиёзи муддати ҳам 25 декабрдан эътиборан қўлланадиган бўлди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
⚡️Талабалар учун яхши хабар: бугундан барчага қишки таътилга рухсат берилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғига асосан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари учун қишки таътил муддатининг бошланиши 2021 йилнинг…
❗️Тўлдириш: қишки таътилнинг тугаш муддати ўзгармаган

ОТМ талабалари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун қишки таътилнинг тугаш санаси ўзгармаган — 2022 йил 10 январь этиб белгиланган.

Дарс жараёнлари 2022 йилнинг 11 январидан бошланади.

Демак, бошқача айтганда, қишки таътил муддати узайтириб берилди.

P.S.: бу мактаб ўқувчиларига тааллуқли эмас. Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади ва 10 январь куни тугайди.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дам олиш кунлари машҳур саёҳатчи-блогер Антон Птушкиннинг Норвегия ҳақидаги видеосини томоша қилдим. Тўғриси, ушбу мамлакатнинг жуда кўп жиҳатлари ҳайрон қолдирди, жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлигига бўлган муносабат.

Бу ерда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 3000 евродан зиёд маблағ сарфлаш керак. Имтиҳонлари ҳам жуда қийин.

Ва яна Норвегияда тезликни оширганлик учун ақл бовар қилмас жарималар солинаркан. Масалан, белгиланган тезликни соатига 20 км.га оширсангиз, 1000 евро жарима тўлаш керак. Ёки 1 кун қамоқда ётасиз.

Ҳозир Норвегия ва Ўзбекистондаги нархларни солиштирмоқчи эмасман. Йўқ, асло. Чунки аҳоли даромади катта фарқ қилади. Бу ерда бошқа принцип муҳим.

Қайси давлатда одамлар қанча даромад олаётганидан қатъи назар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш қийин ва йўл қоидабузарлиги учун жарималар ўша давлат учун қиммат бўлиши керак.

Норвегияда ҳам 1000 евро қимматлик қилади, шу сабаб кўпчилик қамоқда ўтиришни танлайди. Натижада қамоқларда жой йўқ, қоидабузарлар ойлаб навбат кутаркан.

👉 @xushnudbek 👈
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев қорбобо кийимида эҳтиёжманд оилаларга бериладиган бир марталик 800 минг сўмлик моддий ёрдам ва Президент табригини тарқатиб чиқмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨🚗 Қалин қор ёғгани туфайли Китоб туманидаги “Тахтиқорача” довони вақтинча ёпилди.

Шунингдек, “Қамчиқ” довонида ҳам қор ёғмоқда, лекин довон ёпилмаган.

Ҳайдовчилардан эҳтиёт бўлишларини илтимос қиламиз.

Видеода “Қамчиқ” довонини қордан тозалаш ишлари (ФВВ).


👉 @xushnudbek 👈
35 та давлат олий таълим муассасаси тўлов-контракт миқдорини мустақил белгилайдиган бўлди

Президентнинг “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб 35 та етакчи давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилди (тўлиқ рўйхат).

Молиявий мустақиллик ОТМларнинг қуйидаги ваколатлари бўйича берилмоқда:

тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш;

талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;

ўз маблағлари ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;

хорижий ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан тўғри харид қилиш ва ҳ.к.

2022 йил 1 январдан бошлаб молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМларида васийлик кенгашлари тугатилади.

Уларнинг ўрнида таркибининг камида 70 фоизи тегишли вазирлик, идоралар, кадрлар буюртмачилари, жамоатчилик вакиллари ва ҳомийлардан иборат бўлган юридик шахс мақомисиз ОТМларнинг Кузатув кенгашлари ташкил этилади.

Тиббиёт олий таълим муассасаларига уларнинг клиникаларида моддий-техник базани мустаҳкамлаш, шунингдек, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан зарур маблағларини сарфлашга рухсат берилди.

❗️2023 йил 1 январдан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Республика олий таълим кенгаши ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда рўйхатни кенгайтириш ҳуқуқи берилади.


👉 @xushnudbek 👈