Xushnudbek.uz
588K subscribers
10.9K photos
2.77K videos
244 files
9.1K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бугун Қашқадарё вилоятида бўлган сайловчилар билан учрашувда Чироқчи туманини Чироқчи ва Кўкдала туманига бўлишни таклиф қилди.

“Чироқчи тумани ҳудуди 2,8 минг квадрат километр бўлиб, вилоятнинг салкам ярим миллион аҳолиси ушбу туманда яшайди. Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларга кўра, одамлар ўзининг кундалик муаммоларини ҳал қилиш, давлат идораларига бориш учун 2-3 соатлаб вақт сарфлайди.

Туман ичида жамоат транспорти ривожланмагани оқибатида одамларнинг марказга келиши учун бир нечта транспортдан фойдаланиши, бунга 50 минг сўмгача харажат қилишга мажбур”, - деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиблари ҳам маълум бўлди

Иқтисодиёт бўйича 2021 йилги Нобель мукофоти америкалик 3 нафар иқтисодчига насиб этди.

Дэвид Кард меҳнат иқтисодиётини ўрганишга эмпирик ҳисса қўшганлиги учун;

Жошуа Энгрист ва Гуидо Имбенслар сабаб-оқибат муносабатларини таҳлил қилишга методологик ҳисса қўшганликлари» учун Нобель мукофоти билан тақдирланишди.

Маълумот учун, совриндорларга 10 млн швед кронаси ($1,1 млн) миқдорида пул берилади.


👉 @xushnudbek 👈
Sizningcha, yilning eng katta intellektual tadbiri yakunida qaysi viloyat jamoasi super-chempion bo’ladi?
Anonymous Poll
44%
Navoiy
56%
Xorazm
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Заковатда катта финал! Навоий ва Хоразм билимдонлари йилнинг энг катта интеллектуал тадбирида супер-чемпион номини аниқлаб беришади. Юқоридаги сўровномада ҳам кучлар деярли тенг эканлигини кўриш мумкин.

Финалгача сизларга яна бир зўр видеони кўришни тавсия қиламан. Нимчорак финалда чемпионликка асосий даъвогар сифатида кўрилаётган Самарқанд жамоаси ҳамда Сирдарё билимдонлари ўзаро тўқнаш келишди. Асосий 10 та саволдан кейин ҳисоб 3-3 бўлди. Қўшимча саволларда эса нималар бўлганини яхшиси ўзингиз кўринг.

Гарчи иккала жамоа ҳам якунда финалгача етиб кела олмаган бўлса ҳам, лекин мана шу баҳс турнирнинг энг чиройли ва энг ҳаяжонли баҳсларидан бири сифатида узоқ вақт ёдда қолиши шубҳасиз.


👉 @xushnudbek 👈
Айни вақтда Шавкат Мирзиёевнинг бухоролик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

"Бухорода электр энергияси ишлаб чиқариш манбалари мавжуд эмас. Шунинг учун 1,6 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан 4 та шамол, қуёш ва иссиқлик электр станциялари барпо этилади.

Бу станциялар йилига 6,3 миллиард киловатт соат ёки вилоят эҳтиёжига нисбатан икки баробар кўп электр энергияси ишлаб чиқаради.

2023 йилда Пешку ва Ғиждувонда жами қуввати 1 минг мега-ватт бўлган 2 та шамол электр станцияси қурилади”, - деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
“Заковат” интеллектуал клубининг супер-финали билимдонларнинг ҳақиқий байрамига айланди!!!

Чунки тадбирга илмли ёшларни қўллаб-қувватлаш учун шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди.

Бугун “Заковат” учун шубҳасиз тарихий кун. 20 йиллик қийинчиликлар, машаққатлар, оғир ва қора кунлар алами 1 кунда, бир неча соатда тарқаб кетди. Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.

Илмга эътибор ҳеч қачон сўнмасин, илоҳим!


👉 @xushnudbek 👈
Хоразмлик билимдонларни супер-чемпион бўлгани билан табриклайман!!! Ҳақли ғолиблар, муносиб чемпионлар!


👉 @xushnudbek 👈
🔥“Заковат” финали сўнггида биз учун кутилмаган бир сюрприз бўлди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта Президент омма олдида Фармонга имзо чекди.

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан “Заковат” клуби асосчиси Абдурасул Абдуллаевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи" унвони берилди.

Шунингдек, супер-чемпионга айланган Хоразм жамоасининг 3 нафари “Келажак бунёдкори” медали, 3 нафари “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Шундан сўнг Президент саҳнанинг ўзида тақдирланган 7 кишига орден ва медалларни тақиб қўйди.

Президент томонидан жамоатчилик олдида, саҳнада имзоланган илк ҳужжат айнан илмни ва билимдонларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани ҳам бежиз эмас, менимча. Қойил!


👉 @xushnudbek 👈
“Заковат”нинг илм байрамидан унутилмас лавҳалар!


👉 @xushnudbek 👈