Xushnudbek.uz
587K subscribers
10.9K photos
2.77K videos
244 files
9.11K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Хотин-қизларга берилган имтиёз юзасидан айрим тушунтиришлар. Ҳудудларда ўтиш бали қанча бўлди?

#abituriyent

Тест жавоблари чиққандан кейин кўпчилик "нима учун менга хотин-қизларга берилган 4%лик имтиёз бали қўшилмади?" деб савол бермоқда. Бу бўйича айрим тушунтиришларни бериб ўтмоқчиман.

👉 Биринчидан, "менинг балимга имтиёз қўшилмабди, энди қўшиларкан", деб ўйлаётганлар адашяпти;

‼️ Иккинчидан, 4% лик имтиёз бу балл қўшиб беради, дегани эмас. Кўпчилик ўзим тўплаган балимга яна балл қўшиб берилиши керак эди, нега қўшилмади деб ҳайрон бўлиб юрибди. Сизга нотўғри маълумот беришган, бу имтиёз доирасида ҳеч қанақа қўшимча балл берилмайди;

Бу имтиёз нима бериши ҳақида мана бу ерда батафсил тушунтирганман, ҳаволанинг устига босиб, эътибор билан қайта ўқиб чиқинг:
https://t.me/xushnudbek/10113

👉 Учинчидан, яна кўпчилик тавсиянома олдим дегани, грантга 100% кирдим дегани, 68 баллдан оширсам, бўлди, деб ўйламоқда. Бу ҳам нотўғри. Тавсиянома олишнинг ўзи ўқишга кирди, дегани эмасди, ўқишга кириш учун керакли бални ҳам тўплаш, яъни билим ҳам муҳим эди.

Жумладан, 2021 йилда ҳудудлар кесимида тавсиянома олган хотин-қизлар учун ўтиш бали ҳозирча қуйидагича бўлиб турибди:

Навоий — 151,2
Бухоро — 141,75
Сирдарё — 141,31
Қорақалпоғистон — 140,7
Жиззах — 137,55
Қашқадарё — 130,2
Фарғона — 128,1
Наманган — 127,4
Хоразм — 127,05
Сурхондарё — 126
Самарқанд — 122,85
Андижон — 110,25
Тошкент вилояти — 103,95
Тошкент шаҳри — 98,7

Яъни ушбу ҳудуддан тавсиянома олган хотин-қизлар мана шунча балл тўплай олсагина, ўзи топширган ОТМга давлат грантига киради. Бундан пастроқ балл тўплаганларга 4%лик имтиёз қўлланмайди. Улар умумий асосга кўра, яъни ўзлари тўплаган балл билан эл қатори танловда иштирок этади. Бали етса грант ёки контрактга киради, бали етмаса, кира олмайди.

Эслатма: юқоридаги ҳудудлар бўйича ўтиш баллари дастлабки ҳисоб-китоблар бўлиб, расмий мақомга эга эмас. Бугун бўлиб ўтадиган қўшимча тест синовларидан кейин ўзгариши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Хотин-қизлар учун имтиёзнинг нима фойдаси бор? Ўтиш балини ким белгилайди?

Шу саволларга овозли хабарда тушунтириш берганман.

Аниқ мисол:

Самарқанд вилоятида MUVASSAROVA D. B. исмли абитуриент хотин-қизлар учун бериладиган тавсиянома олган. Тестда 128,1 балл тўплаган.

1-йўналиш сифатида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият) йўналишини танлаган.

ЖИДУ Юриспруденция йўналишида ҳозирча ўтиш бали давлат грантига 189 балл, тўлов-контрактга 180,6 балл бўлиб турибди.

Аммо MUVASSAROVA D. B. хотин-қизлар тавсияномасига эга бўлгани ва ҳозирча Самарқанд ҳудуди учун ўтиш балидан (122,85) юқори балл тўплагани учун, ЖИДУ Юриспруденция йўналишига давлат гранти асосида қўшимча квотага қабул қилинади. Гарчи 128,1 балл тўплаган бўлса ҳам.

Мана шу имтиёзнинг фойдаси. Яъни республика бўйлаб 2 минг нафар хотин-қизлар тавсияномалилар ичида етарли балл ололган бўлса, неча балл тўплаганидан қатъи назар ўзи танлаган 1-йўналишга давлат гранти асосида киради.


👉 @xushnudbek 👈
Швециялик Бу Андерссон “UzAuto Motors” ва “UzAuto Motors Powertrain” АЖларнинг бош директори этиб тайинланди.

Ушбу мутахассис 2014 йилдан 2016 йилгача “АвтоВАЗ” ОАЖ президенти бўлган. Ботқоққа ботган компаниядаги унинг 2 йиллик фаолияти ҳақида жуда қизиқ интервьюни мана бу ерда ўқишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мажбурий меҳнат ҳолатларининг аксарияти халқ таълими, банк-молия, тиббиёт, транспорт ва ободонлаштириш соҳаларида учрамоқда. Бу ҳақда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
Кўпчилик бераётган савол:

масалан, 10 млн сўмлик тўлов-контракт тўлаш учун таълим кредити олиш учун ойига қанча ойлик иш ҳақи оладиганлар кафил бўла олади?

Ва таълим кредити олинса, ойлик тўловлари қанча бўлади? Талабалик пайти қанча тўланади, ўқишни тугатгач ҳар ой қанча тўланади?

🎙Шу каби саволларга жавобни юқоридаги овозли аудиофайлдан олишингиз мумкин.

Таълим кредити ҳақида қуйидаги манзиллардан батафсил маълумот олишингиз мумкин:

👉 https://t.me/xushnudbek/10871

Овозли чатнинг тўлиқ аудиофайли:

👉 https://t.me/xushnudbek/10938

❗️Илтимос, савол беришдан олдин, юқоридаги ҳаволалар устига босиб, аввал жавобни қидириб кўринг. Катта эҳтимол билан саволингизга аллақачон жавоб бериб бўлинган.


👉 @xushnudbek 👈
Ўқишни кўчириш учун тест синовлари бошланди

Бугундан бутун республика бўйлаб ўқишини кўчириш истагида бўлган талабалар учун тест синовлари бошланди. Мазкур тест синовлари 25 август эрталабки сменагача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, қуйидаги тоифадаги талабалар ўқишини кўчириш учун тест топширишлари белгиланган:

1️⃣ Хорижий ОТМлардан Ўзбекистондаги давлат ОТМларига кўчириш учун;

2️⃣ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат-хусусий ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш учун.

Бир давлат ОТМидан бошқасига ёки бир ОТМ ичида бошқа йўналишга ўқишни кўчиришда имтиҳон олинмайди. Мос ва турдош йўналиш бўлса ҳамда узрли сабаб бор бўлса, базавий (оддий) контракт асосида кўчиради, узрли сабаб бўлмаса ёки йўналиш мос ва турдош бўлмаса, бир марта тўланадиган супер-контракт асосида кўчиради.


👉 @xushnudbek 👈
«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида Президент Фармони имзоланди.

Эсдалик нишони билан тақдирланадиганлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди. Бунда давлат органлари ва ташкилотлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа республика идоралари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган рўйхатлар асос бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️ Таълим кредитининг янги тартиби ҳақида маълумотлар

✔️Ҳуқуқий асос: Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (№527, 18.08.2021 й.)

✔️Кредит миқдори: талаба ва ОТМ ўртасида тузилган тўлов-контракт шартномаси миқдорида

✔️Муддати: ўқиш муддати (3, 4 ёки 5 йиллик муддат) тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатга

✔️Фоизи: Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (ҳозир 14%).

✔️Асосий ставка ўзгарса: агар Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайса, унда кредит фоизи ҳам пасаяди. Агар асосий ставка кўтарилса, унда кредит фоизи ўзгармайди (яъни кўтарилмайди).

✔️Кимларга берилади: таълим кредити

кундузги таълим шаклига
бакалавр ёки магистрга
тўлов-контракт асосида ўқишга кирган
ёки ўқишини кўчирган талабаларга берилади.

супер-контракт учун ёки махсус сиртқи, кечки ва сиртқи таълим шакллари учун таълим кредити берилмайди.

✔️Қайси ОТМлар учун: таълим кредити Ўзбекистондаги

давлат
нодавлат
хорижий ОТМлар ёки уларнинг филиаллари
қўшма дастурда ўқийдиган талабаларга берилади.

Хорижда жойлашган ОТМларда ўқиш учун таълим кредити берилмайди.

✔️Кафиллик: кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари таълим кредити шартномасида биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашишлари мумкин.

✔️Фуқаролик: таълим кредити фақат Ўзбекистон фуқаролари учун берилади. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга банкларнинг ўзлари тижорий шартларда таълим кредити бериши мумкин.

✔️Керакли ҳужжатлар: банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ариза;
б) талаба ва ОТМ ўртасидаги шартнома (контракт);
в) кредит қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
г) “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (агар бўлса);
д) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.

✔️Ариза кўриб чиқилиш вақти: ариза 5 иш кунида кўриб чиқилиши ва кредит шартномаси имзоланиши керак. Агар рад этилса бу ҳақда талабага сабаби кўрсатилган жавоб хати берилади.

✔️Муддатдан олдин қайтариш: кредит олувчи таълим кредитини шартномада белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақли.

Таълим кредити мавзусида овозли чатни эшитиш:
https://t.me/xushnudbek/10938

Ўқишни кўчирганлар қачон таълим кредити олиши мумкин:
https://t.me/xushnudbek/10942

10 млн сўм таълим кредити олиш учун ойига қанча ойлик иш ҳақи талаб этилади:
https://t.me/xushnudbek/10950


👉 @xushnudbek 👈
Бўстон туманига яна аёл киши ҳоким бўлди

Халқ депутатлари Бўстон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда 1970 йилда туғилган Санобар Носирова туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

У 2016 йилдан тайинловга қадар Қўрғонтепа тумани «Эл ризқи нон» МЧЖ раҳбари бўлган.

Туманнинг собиқ аёл ҳокими Садбархон Мамитова шу йилнинг 31 июлида вафот этган эди.


👉@xushnudbek👈
Ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар учун “Аризангиз қабул қилинди” нимани англатади?

Агар сиз бир давлат ОТМидан бошқасига ёки бир ОТМ ичида бир йўналишдан бошқасига кўчириш учун ариза берган бўлсангиз ва transfer.edu.uz сайтидаги шахсий кабинетингизда “Аризангиз қабул қилинди” деган ёзув чиққан бўлса, бу ўқишни кўчиришга рухсат берилди, дегани эмас. Бу ёзув шунчаки бирламчи техник текширувдан муваффақиятли ўтиб, аризангиз комиссия кўриб чиқиши учун қабул қилинганини билдиради.

Тез орада аризангизни тегишли комиссия кўриб чиқади ва ўз хулосасини маълум қилади.

Агар комиссия узрли сабаб сифатида кўрсатган важларингизни асосли деб топса, базавий (оддий) тўлов-контракт асосида ўқишни кўчиришга рухсат беради.

Агар узрли сабаб мавжуд эмас деб топса, унда табақалаштирилган (супер-контракт) тўлов-контракт асосида ўқишни кўчиришга тавсия этади. Бундай ҳолатда ўша талаба ўқишни кўчириш учун ариза берган йўналишида супер-контракт тўлаб ўқишга мажбур эмас. Талабанинг шароити кўтарса ўқийди, йўқса ўзининг аввалги жойида ўқишини давом эттираверади. “Ўқишни кўчириш учун ариза берган экансан, энди бизда ўқимайсан”, деб талабалар сафидан чиқаришмайди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Паралимпия ўйинлари: байроқдоримиз карантинга олинди, ўрнига бошқа чиқади

🇺🇿Ўзбекистон паралимпия делегацияси таркибидаги дзюдо бўйича бир нафардан спортчи ва мураббийимизда коронавирус аниқланди.

Натижада самолётда уларга яқин масофада бўлган байроқдоримиз Нурхон Қурбонова ҳам эҳтиёт чораси сифатида карантинга олинди.

Шу сабабли бугунги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросимида байроқдор сифатида Қурбонова ўрнига параканое бўйича Жаҳон чемпиони Шаҳноза Мирзаева Муҳаммад Рихсимов билан биргаликда байроқдор бўлишади.

Очилиш маросими бугун, Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади. Маросимни UzReport ва FutbolTV телеканаллари орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
ОТМлар 6 сентябрдан офлайн ўқиш ҳақида эълонлар беришни бошлади

Жумладан, Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети дарс жараёнларини 6 сентябрдан анъанавий тарзда бошлашини маълум қилди. Дарс жараёнлари тўлиқ карантин талабларига риоя этган ҳолда ташкил этилади.

Хабарга кўра, 2 тоифадаги талабаларга масофавий (онлайн) ўқишга рухсат берилади:

1) ҳомиладор;
2) 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан машғул талабалар.

Тез орада бошқа ОТМлар ҳам шу каби хабарлар бериши кутилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
🚉 Мустақиллик байрами кунлари темир йўл чипталарига чегирма берилади

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти президентнинг тегишли фармони асосида айрим тоифадаги фуқаролар учун байрам (ишланмайдиган) кунлар даврида ички йўналишлардаги йўловчи поездлари тарифига чегирмалар борлигини эслатмоқда.

❗️Унга кўра, 1-4 сентябрь кунлари темир йўл чипталари учун:

Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга – 50 фоиз;

Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига – 15 фоиз;

Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда)15 фоиз;

Коллективга (4 кишидан ортиқ бўлган ҳамкасабларга, йўриқнома асосида)15 фоиз;

🚝 «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга - 10 фоиз чегирмалар тақдим этилади.


👉@xushnudbek👈
Экология қўмитаси раиси ишдан олинди

Шавкат Мирзиёев раислигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Йиғилиш кескин танқидий руҳда ўтмоқда.

Соҳадаги тизимли муаммолар ҳал қилинмагани ва йўл қўйилган камчиликлар учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, А.Мақсудов россиялик овчига "Қизил китоб"га кирган 2 дона Тяньшан қўнғир айиғини отишга рухсат бергани ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинган ва аҳолининг эътирозларига сабаб бўлганди.


👉@xushnudbek👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон делегацияси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Матонатли ҳамюртларимизга эртадан бошланадиган асосий мусобақаларда омад ва зафарлар тилаймиз ҳамда уларнинг ҳаққига дуодамиз!

Олға, Ўзбекистон!!!🇺🇿💪


👉@xushnudbek👈
Самарқанд давлат чет тиллари институти ҳам 6 сентябрдан бошлаб дарс жараёнларини анъанавий (офлайн) бошлаши тўғрисида маълум қилди. Бу қарор бакалаврга ҳам, магистратурага ҳам тааллуқли.


👉@xushnudbek👈
Шавкат Мирзиёев Зоминдаги ёнғин ҳақида: «Бир бойваччанинг ўғли шу ишни қилибди»

«Экология бизнинг ҳаёт-мамотимиз. Ҳар бир вилоят ҳокими шахсан келиб бош вазирга тақдимот қилади. Мен ўзим қишлоққа бориб қаттиқ ўйга толаман, Зоминда ёнғин бўлди, бир бойваччанинг ўғли шу ишни қилибди. Ҳозир прокуратура шуғулланяпти, чорасини кўрамиз», - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, бугунги йиғилишда дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилиши ва жавобгарлик кескин кучайтирилиши айтилди.

Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилади.


👉@xushnudbek👈
⚡️4 нафар юртдошимиз «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон — «Олтин юлдуз» медали топширилди, дея хабар бермоқда ЎзА:

Аҳмедов Муҳаммад Исматович — Бухоро вилояти «Маданият Муҳаммад Исмат» фермер хўжалиги раҳбари;

Аюпов Шавкат Абдуллаевич — Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти директори;

Ғофуров Иброҳим Усмонович — Ёзувчилар уюшмаси аъзоси;

Йўлчиева Муножотхон Абдувалиевна — Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири.


👉@xushnudbek👈