Бот орқали келган яна кўплаб хабарлар жойларда текширилмоқда. Улар ҳақида ҳам маълумот бериб борилади. Жамоатчилик назоратида фаол иштирок этинг! "Менга нима", "Барибир фойдаси йўқ", "Оғирамаган бошимни оғритиб нима қилдим" каби хаёлларни бир четга суриб, фаол фуқаролик позициясини эгаллаш вақти келмадимикин?
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов лавозимни тарк этган. Унинг ўрнини Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов эгаллаган.
@xushnudbek
@xushnudbek
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ТВ орқали мактаб ўқувчиларининг формаси бўйича эфирга кетган танқидий лавҳа (менинг шахсий фикримча - шармандали лавҳа!) ҳақида Фейсбукдаги саҳифасида ўз муносабатини билдирди:
"Халқ таълими тизимидаги фаолиятимизнинг биринчи кунларида мактабларда жуда кўп муаммолар йиғилиб қолганлиги, улар қолиб иккинчи даражали бўлган форма ҳақида жуда кўп муҳокамалар бўлаётгани ҳақида айтиб ўтган эдик.
Лекин, афсуски, халигача шу масала муҳокамада. Менимча, ушбу масалага нуқта қўйиш вақти келди.
Журналистлардан илтимос, биргаликда ўқитувчиларимиз обрўсини оширишга ҳаракат қилайлик, обрўсини тўкишга эмас. Ўзи шундоқ ҳам яхши ўқитувчи топиш қийин. Агарда қандайдир кийимига эътироз бўлса уни оммага муаммо қилиб кўрсатгандан кўра ўқитувчини ўзига айтиб қўйиш яхшироқ бўларди.
Ўзи умуман, телевидение орқали кимнидир рухсатисиз танқид қилинаётганда иқтисодий ривожланган давлатлардагидек имкони борича уни таниб бўлмайдиган қилиб юзини кўрсатмасдан амалга ошириш тўғри бўлади, айниқса ёш болаларга бу жуда салбий таъсир қилади."
Шерзод Шерматов келгусида журналистлар шу каби муҳим жиҳатларни эътиборга олишига умид билдирди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Мактаб формаси бўйича "Ўзбекистон24" каналида эфирга узатилган Халқаро пресс-клубнинг репортажи ҳақида карикатура.
Манба: Uzbekistan Illustrated
Фикрим ўша-ўша: репортаж - ШАРМАНДАЛИК!
Манба: Uzbekistan Illustrated
Фикрим ўша-ўша: репортаж - ШАРМАНДАЛИК!
Forwarded from Xushnudbek.uz
Мажбурий меҳнатга қарши биргаликда курашамиз!
❗️Янги лойиҳа: ПАХТА-2018!
@paxta2018_bot
Сўнгги вақтларда мажбурий меҳнатга қарши кураш ҳақида кўп ва хўб гапириляпти. Президент ва ҳукуматнинг мажбурий меҳнатга кескин қаршилиги, унинг олдини олиш бўйича чиқарган қарорлари қувонарли албатта.
Аммо бу қарор жойларда қандай ижро этилмоқда?
Ўзбекистонда мажбурий меҳнат бутунлай йўқолди, деб баралла айта оламизми?
Йўқ, менимча! Ҳалиям ҳоким ва бошқа тўралар эски тос, эски ҳаммом қабилида юрганини эшитиб турибмиз.
Бунга қарши Сиз ва биз, биргаликда курашишимиз керак! Жамоатчилик назорати орқали мажбурий меҳнатга фақат қоғозда ёки гапларда эмас, балки амалда барҳам беришимиз лозим.
Қуйи бўғиндаги ўзбошимча раҳбарларни фош этишда ҳукуматга ёрдам беришимиз керак.
Шу сабабли @paxta2018_bot манзилида "ПАХТА-2018" номли махсус бот очилди.
Агарда:
👉 Сизни иш, ўқиш ёки яшаш жойингиздан пахта теримига чиқишга мажбурлашаётган бўлса;
👉 Сиздан пахтага чиқмаслик эвазига пул талаб қилишаётган бўлса;
👉 пахта далаларида болалар меҳнатига гувоҳ бўлсангиз;
👉 ўз хоҳишингиз билан эркин теримчи сифатида пахта теримига чиққан бўлсангизу, лекин ётоқ, озиқ-овқат, меҳнат муҳофазаси бўйича етарли шароитлар бўлмаса ёхуд пахта терими учун меҳнат ҳақингизни ўз вақтида беришмаётган бўлса;
👉 ва шу каби бошқа муаммолар юзага келган бўлса унда зудликда хабар беринг.
Ҳар бир мурожаат албатта кўриб чиқилади ва муаммони бартараф этиш учун тегишли ташкилотлар жалб қилинади.
ЙЎҚОЛСИН, МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ!

#носталжи
Апрель ойидаги хабардан парча:
"Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи в.б. Шаҳноза Якубджанова журналистларнинг ҳаракатларига баҳо бериб, қонунчилик талабларига риоя қилиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
«Сўзсиз, ўсиб келаётган авлод келажаги учун, уларни бой тарихий-маънавий қадриятлар руҳида тарбиялаш муҳим. Шу билан бирга, одоб-ахлоқ қоидалари жамиятда фуқароларнинг дунёқараши, эътиқоди, шахсий фазилатлари ва бошқа омиллардан келиб чиқиб шаклланади. Адлия вазирлиги тарбия муҳимлигини, лекин бу инсон ҳуқуқларининг узилиши ҳисобига эришилишига йўл қўйиб бўлмаслигини қайд этади», — дейилади Шаҳноза Якубджанова баёнотида.
Адлия вазирлиги ОАВ вакилларига фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқлари олий қадрият эканини инобатга олишга чақирди.
Адлия вазирлиги келгуси кўрсатувларни тайёрлашда қонунчилик талабларига риоя этиш зарурлигини таъкидлаб ўтди."
Иқтибос тугади.
ШАХСИЙ ФИКРИМ:
Суд ҳукми чиқмагунгача ҳатто энг оғир жиноят (масалан, одам ўлдириш) содир этганликда гумон қилинаётган учига чиққан рецедивист жиноятчиларнинг ҳам юзини ОАВда очиқ кўрсатиш мумкин эмас, масалан. Чунки у ҳали гумон қилинмоқда, айби тўла исботлангани йўқ, шунинг учун унинг юзини халққа жиноятчи сифатида кўрсатиб бўлмайди. Мабодо эртага оқланса ва унинг айби исботланмаса, барибир халқнинг катта қисми уни жиноятчи сифатида қабул қилаверади, ҳаммага "мен оқландим", деб айтиб чиқолмайдику. Ўша инсоннинг оиласи, фарзандлари, яқинлари олган руҳий зарба, яъни маънавий зарарни эса ҳеч қандай оқлов ёки пул билан тиклаб бўлмайди.
Бу ҳали инсоннинг юзи ҳақидаги талаб. Ҳаттоки инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан исм-шарифини эълон қилиш ҳам мумкин эмаску. Бўлмаса худди шу фамилияли одамлар тиқилиб ётибди, лекин барибир исм-фамилия хабарларда берилмаслиги керак, қисқартирилган ёки ўзгартирилган шаклда бериш мумкин.
Бу гаплар ўта оғир жиноят содир этган жиноятчилар ҳақида кетмоқда. Энди Сиз худди шу ҳолатни ҳеч қандай жиноят ёки қонун бузилиш ҳолатига йўл қўймаган оддий ўқитувчилар мисолида тасаввур қилиб кўринг.
Гап унинг кийими тўғри ёки нотўғрилигида эмас. Калта ёки узунлигида ҳам эмас. Гап ўзи умуман формада эмас (ростдан жонга тегди шу форма можароси).
Гап ИНСОННИНГ ШАЪНИ, ҚАДР-ҚИММАТИ ҳақида!
Ҳой, одамлар, ўша ўқитувчи ёки ўқувчи - инсон! У шахс! У эркин фуқаро!
Шу мавзу доирасида шунақанги пойинтар-сойинтар изоҳлар, тушунтиришлар берилмоқдаки, на кулишни, на йиғлашни билмайсан.
Масалан, шулардан бири - нима эмиш, ўша ўқитувчининг исми эълон қилинмаган эмиш. Исмини эълон қилмасдан расмини ёки тасвирини берса бу инсон ҳуқуқларининг поймол бўлиши ҳисобланмасмиш... Мантиқни қаранг.
Яхши, унда мен худди шу репортаж тепасида турган инсонларнинг расмини эълон қилиб, исм-фамилиясини ёзмасдан хоҳлаган гапимни гапиришим мумкинми? Ғинг дейишса, Сизнинг исмингизни айтмадимку ҳеч қаерда, фақат расмингизни қўйганман, десам бўладими? Абсурд, хуллас.
Ээээээнг алам қиладигани, ёш болачаларни, муҳтарам устозларни оммага худди жиноятчидай қилиб, орқа фонда ваҳимали овоз билан матн ўқиб, уларни маънавиятсизга чиқараётганлар бу ишларини бемалол яна давом эттиришлари мумкин ва қаерда хатога йўл қўйганларини, халқ нима учун норози бўлаётганини тан олмасдан "меники тўғри, тушундингми, сенинг фикринг эса мен учун бир тийин" принципида давом этишади, катта эҳтимол билан. Бу ачинарли, жуда ачинарли...
Буларнинг барчаси албатта ИМҲО.

Forwarded from Daryo — LIVE
Пора берувчиларни қўлга тушириш ишлари давом этмоқда
Вобкентлик Ш.Х. жамоат жойида спиртли ичимлик ичгани учун милиция томонидан ушланган, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ш.Х. «шу ишларнинг нима кераги бор, яхшиликча келишайлик», деган-да, 11 сентябрь куни маъмурий баённомани ҳам, иш бўйича тўпланган ҳужжатларни ҳам йўқ қилиб бериш эвазига милиция ходимига 50 минг сўм пора таклиф қилган. Милиционер Ш.Х.ни нима деб умидлантирганини билмаймиз, лекин 50 минг сўмни олишдан аввал бу ҳолат ҳақда раҳбарига ахборот берган. Шу боис Ш.Х. милиция ходимига 50 минг сўм пулни унинг хизмат хонасида бераётган вақтида қўлга олинган.
11 сентябрь куни Чироқчи туман ИИБ ходимига Кишмиштепа маҳалладан Ж.Т. мурожаат қилиб, бир «ишкали» борлиги, шуни ҳал қилиб беришни илтимос қилган ва бунинг эвазига милиционерга 450 минг сўм таклиф қилган. Бу ҳолатда ҳам милиционер иши ҳал бўлишидан умидвор инсонга нима деганини билмаймиз, лекин ИИВ ахборотига кўра, у бу ҳақда ўз раҳбарига ахборот берган. Шу боис Ж.Т. 12 сентябрь куни, ходимга 450 минг сўм пулни унинг хизмат хонасида узатаётган вақтида қўлга туширишган. Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқандлик 29 ёшлик Шероз машинани бошқариш вақтида телефондан фойдалангани учун 12 сентябрь куни Тошкентда йўл инспектори томонидан тўхтатилган. Шероз «ака, қўйинг, келишайлик», деяверган, милиционер эса келишмаслигини, барибир маъмурий баённома расмийлаштиришини билдирган. Шунда, милиционер баённомани тўлдираётганида, ҳайдовчи 28 минг сўм пулни инспекторнинг машинасига ташлаб қўйган. Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодесининг 211-моддаси («пора бериш») бўйича жиноят иши қўзғатилган — Шероз энди ё салкам 10 миллион сўмгача жарима тўлайди, жуда аксига олса, беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши ҳам мумкин. Атиги 28 минг (йигирма саккиз минг) сўмни деб — ёмон-а?
Авваллари нуқул пора олган ходимлар (нафақат милицияда) қўлга тушгани ҳақида ўқирдик. Энди пора бераётганлар ҳам қўлга олинаётгани ҳақида кунда-кунора хабар бериляпти (айтишларича, кейинги икки ой давомида милиционерларга пора бермоқчи бўлган 20 яқин фуқаро қўлга олинган). Сабаби оддий — ҳуқуқ-тартибот органларида пора берувчиларга қарши жанг бошланган. Пора берувчи фуқароларни тутиб берган ходимларга эса моддий ва маънавий рағбатлантириш, лавозимлар ҳам ваъда қилинган. Мана, куни кеча Бухорода уч пора берувчини тутиб берган уч милиционерга мукофот пуллари тарқатилди. Шундай экан, «ишкал ишимни пули (пораси)ни бериб ҳал қиламан», деб қопқонга тушиб қолманг.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

Ёдингиздами, каналим орқали пора берувчиларга қарши расмий эълон қилинмаган жанг бошлангани ҳақида ёзган эдим.
https://t.me/xushnudbek/920
Агар мабодо ОАВда пора берувчилар қўлга тушгани ҳақида хабарлар кўпайиб қолса, ҳайрон бўлманглар, дегандим. Мана, ҳақиқатдан охирги 20 кунда терговчиларга, милиционерларга, йўл-патрул хизмати ходимларига ва бошқа мансабдорларга пора беришга уринган фуқаролар қўлга тушаётгани ҳақида ўнлаб хабарлар чиқди.
Аввалги чақириғимни яна такрорлайман:
Ҳурматли пора беришга мойил бўлган шахслар, вақт борида эсингизни йиғинг!
Пора билан ишимни битираман деб, умрингизни маълум қисмини қамоқда ўтказманг!

Forwarded from Муҳрим
Кеча @daryo_live’да ибратли бир хабар чиққанди: Хитойдаги рестораннинг шўрвасидан каламуш чиққан (пашша эмас, суварак эмас — бус-бутун каламуш!), ҳомиладор хўранда бунинг учун изоҳ сўраганида, ресторан ходимлари: “Мабодо ҳомилангиздан хавотир олаётган бўлсангиз, уни аборт қилиш учун 4000 доллар беришга розимиз”, деб айтган. Бу гап элга овози бўлиб, ҳалиги ресторанга эгалик қилувчи компаниянинг акциялари баҳоси 11 фоизга тушиб кетган. Яъни, компания атиги бир неча кун ичида 190 миллион доллар йўқотган. Таққослаш учун — Жиззахда қурилаётган ва “Газель”ларнинг кушандасига айланиши кутилаётган автозаводнинг нархи тахминан 190 миллион доллар.
Бугун Ўзбекистонда бир неча соатдан бери пластик карталар қовоққа айланиб қолган — на тўлаб бўлади, на пул ечиб бўлади. Чунки Ўзбекистондаги барча миллий пластик карталарга битта компания — UzCard хизмат кўрсатади. Компания муаммо борлигини ва уни қўлидан келганича, имкон қадар тез тузатишга ҳаракат қилаётганини айтди, лекин бунга қанча вақт кетишини, афтидан, ўзи ҳам билмайди. Шунинг учун ҳам @kurbanoffnet айтаётган гаплар, ёзаётган саволлар тўғри. Ростдан ҳам — ўзи нега мамлакатнинг бутун бошли чакана тўлов инфратузилмаси битта операторга боғланиб қолган? Нега ҳар сафар миллионлаб одамлар ишламайдиган картасини соатлаб бурнига тиқиб ўтириши керак?
Ҳа-я, юқоридаги, Хитой билан боғлиқ хабарга нима алоқаси бор пластик карталарнинг ишламай қолганини? Алоқаси йўқ, шунчаки, фикр бор: агар UzCard’дек миллионлаб мижози бор компания ҳам акциядорлик ширкати бўлганида эди, унинг акциялари, дейлик, каттароқ ва очиқроқ бир биржада айланганида эди, худди ўша Хитойдаги ресторанники каби, бугунги форс-мажордан сўнг унинг акциялари баҳоси 11 фоиздан кўпроққа қадрсизланган бўларди, атиги бир неча соат ичида. Акциялари қадрсизланиб кетиши хавотири билан яшайдиган очиқ компаниялар эса ҳар доим эҳтиётини қилиб юради. Тўғри, баъзида кичик бир каламуш панд бериши мумкин, лекин аксарият ҳолатларда эҳтиётини қилади. Уларни қандайдир солиқ қўмиталари ҳам назорат қилиши шарт эмас — бозор ва жамоатчилик бемалол, ўзи хоҳлаганидек назорат қилаверади.
https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ

Обрў мисқоллаб йиғилади, ботмонлаб сочилади. Тарих ушбу ҳақиқатни кўп бора исботлаб берган. Халқнинг нафратидан Ўзи асрасин.
#Пахта2018
@paxta2018_bot ботига кўплаб хабарлар келиб тушмоқда. Уларнинг аксарияти саволлардан иборат, лекин муаммолар ҳам кам эмас. Муаммо ва мажбурий меҳнатга оид хабарлар жойларда ўрганиб чиқилмоқда.
Масалан, шундай хабарлардан бири асосида Наманган шаҳар прокуратураси томонидан жорий йилнинг 14 сентябрь куни Наманган шаҳар «Чорсу деҳқон универсал бозори» АЖда 2018 йил пахта йиғим терими учун мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари ва терим учун мажбурий пул йиғимлари йиғиш ҳолатлари текширилди.
Текширувда, деҳқон бозори ҳудудида савдо қилувчи тадбиркорлар, назоратчилар ва АЖ маъмуриятининг ходимлари билан суҳбатлар ўтказилганда, савдогарлардан пул маблағлари йиғилмагани ва мажбурий меҳнатга жалб қилинмагани, фақатгина бозор маъмурияти томонидан пахта йиғим терими мавсумида ихтиёрий равишда қатнашиши мумкинлиги, уларга тўланадиган иш ҳақи ва бошқа шароитлар ҳақида тушунчалар берилгани аниқланди.
Шунингдек, шаҳар прокуратураси томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга пахта йиғим терими учун мажбурий меҳнатга жалб қилиш ва пул йиғиш мумкин эмаслиги таъкидланиб, шундай ҳолатлар юзага келган тақдирда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилиши лозимлиги тушунтирилди.
Бундан ташқари, «Чорсу деҳқон универсал бозори» АЖ томонидан пахта йиғим терими учун бозор ҳудудида савдо қилувчи савдогарлардан пул маблағлари йиғиш ва уларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик хусусида АЖнинг раҳбари, ўринбосари ва назоратчилари расман огоҳлантирилди.

Узр, ҳали барча операцияларни бажариш имкони йўқ экан. Ҳозирча фақат картадаги ҳисобни кўрсата бошлади. Қолган фаолияти ҳам тўлиқ тикланади деган умиддамиз.
Пахта бўйича энг кўп берилаётган саволлар:
Пахтага чиқиш мажбурийми?
Йўқ, мажбурий эмас! Мажбурий бўлиши мумкин ҳам эмас!
Пахтага ўрнига одам бериш мажбурийми?

Пахтага пул бериш (ёки ойлигидан ушлаб қолиш) мажбурийми?

Пахтага чиқмаслик фақат ўқитувчи ва шифокорларгами, бошқа ташкилотлар чиқишадими?
Йўқ, барчага мажбурий эмас. Қаерда, қайси ташкилотда, қайси лавозимда ишлашидан ёки ишсизлигидан қатъи назар.
Тадбиркорлар пахтага пул беришга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Буни талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўзи истаганлар пахта теримининг ташкилий ишлари учун хайрия қилиши мумкин.
Банкдагилар ўрнига одам беришга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Буни талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Маҳалладаги ишсизлар пахтага чиқишга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Лекин уйида ғирт бекорчи бўлиб, эртадан кечгача телевизор кўриб ётгандан кўра, ўз ихтиёри билан чиқиб, қўшимча даромад олиш мақсадида пахта теримига чиқиши тавсия этилади. Меҳнатдан биров ўлмаган, қайтанга 2-3 млн атрофида даромад олиши, рўзғорига фойда келтириши мумкин. Албатта бу ҳам фақат ихтиёрий бўлиши керак.
Пахта теримига чиқмоқчи бўлганларга қаерга мурожаат қилиши керак?
Ўз ихтиёри билан пахтага чиқмоқчи бўлганлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бўлимларига ёки 712000602 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин. Ёки Телеграмдаги @terimuzbot ботига ёхуд terim.uz сайтига мурожаат қилиши мумкин.
Пахтага чиқмаган ходимларни ишдан бўшатиш мумкинми?
Мумкин эмас. Бундай ҳолатда ходимлар қайта ишга тикланади.
Маҳалла раиси пахтага чиқмаган аёлларнинг нафақасидан пул ушлаб қолиши мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. Айрим ҳолларда маҳалла раиси пахтага чиқмасанг, бутунлай нафақангни қирқиб ташлайман, деб ҳам қўрқитади, мана шу талаб ҳам қонунга хилоф.
Шифокорлар пахтага чиқариляптику!?
Ҳа, шифокор ва ҳамширалар пахтага чиқарилаётган экан, лекин пахта териш учун эмас. Ўз хизмат вазифасидан келиб чиқиб, теримчилар отрядига шифокор ва ҳамширалар хизмат сафари тарзида бириктирилмоқда, улар теримчиларнинг соғлиғини доимий назорат қилиб туришади, зарур бўлганда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишади. Бу мажбурий меҳнат ҳисобланмайди.
1 кг пахта тергани учун қанча ҳақ берилади?
Умумий ҳолатда 1-терим учун 650 сўм берилади. Аҳоли кам бўлган айрим ҳудудларда эса 1-терим 950 сўм қилиб белгиланган.
Батафсил маълумотни қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин:
https://t.me/xushnudbek/992
Агар мажбурий меҳнат ҳолатига дуч келинса, қаерга мурожаат қилиш мумкин?
Агар мажбурий меҳнатга жалб қилинсангиз қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин:
Бош прокуратура - 1007
Касаба уюшмалари - 1092
Меҳнат вазирлиги - 712000600
Ёки @paxta2018_bot ботига ёзишингиз, овозли хабар қолдиришингиз мумкин.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайси ташкилот бўлишидан қатъи назар пахтага чиқмаган ходимларни пахтага чиқмагани учун ишдан бўшатиш бу - қонунга хилоф! Улар албатта ишга тикланади!
Видеода Сурхондарёдаги аниқ мисол кўрсатилган.

Forwarded from FUTBOL ⚽️ TV HD 📺
FUTBOL MUXLISLARI DIQQATIGA❗️
Sensatsiya! Hali bunaqasi bo‘lmagan!😍
Tez orada 🇪🇺 Chempionlar ligasi, 🇪🇺 Yevropa ligasi hamda 🌏 Osiyo kubogi musobaqalari uchun taxminlar tanlovi e’lon qilinadi. Bu kabi tanlovni ilk bora Jahon chempionati uchun tashkil qilgandik va unda 👤 47 mingdan ko‘proq ishtirokchi qatnashgandi.
Bu safar sovrinlar juda ko‘p va qimmatbaho! Bular quyidagilar:
📱- iPhone X (bosh sovrin)
📱- Samsung Galaxy S9
📱- Xiaomi Mi 8
🎮 - PlayStation 4 (3 ta)
📱- Xiaomi Redmi 6 (3 ta)
🖱- 2 terabayt hajmli HDD (3 ta)
📲 - 32 GB fleshka (21 ta)
⚽️ - futbol to‘plari (30 ta)
Imkoniyatni qo‘ldan boy bermang! Tez orada 🎁 sovg‘alar yomg‘iri ostidagi tanlovimizga start beriladi. Bizni kuzatishda davom eting.🔥
⚽️ @FutbolTVHD 📺

Бугун эрталаб соат 08:30ларда Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи Бухоро-"Қоровулбозор" магистрал йўлида 26 нафар йўловчиси бўлган автобуснинг йўл транспорт ҳалокатига учраши ва газ баллони портлаши оқибатида 4 киши воқеа жойида, 1 киши эса касалхонада вафот этди.
5 нафар оғир бемор РШТЁИМ Бухоро филиалига ётқизилди. 7 нафар беморнинг аҳволи ўрта оғирликда, 9 нафарининг аҳволи енгил бўлиб, улар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Жароҳатланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун барча зарурий чоралар кўрилиб, РШТЁИМ дан хирург, нейрохирург ва реаниматолог мутахассислари санавияция тармоғи орқали юборилди.
Ҳозирда жабрланганларнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар аниқланмоқда.
Автоҳалокат сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.
Ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдираман.
Матн: ЎзА
Фото: Bukhara info

Бухородаги автобусда пахта теримчилари эмас, балки маккажўхори сўтасини олишга кетаётган ишчилар бўлган
Бухородаги автобус фожиаси бўйича қўшимча маълумотлар аниқланди.
👉 Фожиада вафот этган ҳамда жароҳат олганлар 26 нафар фуқароларнинг рўйхати эълон қилинди.
👉 Айрим мустақил манбалар хабар тарқатганидек, ушбу автобусда пахта теримчилари бўлган, деган гап ўз исботини топмади. Аниқланишича, Қоровулбозор туманидаги “Рахмон Ахмад” фермер хўжалиги раиси Р.Ахмедов Вобкент тумани “Пушмон” МФЙ, “Хайрабодча” қишлоғида яшовчи Г.Розиқова томонидан 25 нафар фуқаролардан иборат қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш учун ташкил қилинган мавсумий мадад гуруҳи билан фермер хўжалигида экилган маккажўхори сўтасини олиш учун Вобкент туманидан Қоровулбозор туманига олиб кетаётган вақтда ушбу ҳодиса содир бўлган.
👉 “Вобкент Гулшани” МЧЖга тегишли бўлган, ISUZU русумли 80 Y 120 КА давлат белгили автобус Когон туманидаги “ZELICH OIL GAZ” метан газ қуйиш шохобчасидан ёқилғи қуйиб, тахминан 700 метр масофа юргандан сўнг автоулов газ балони портлаган.
👉 2018 йилнинг ўтган даврида “ZELICH OIL GAZ” метан газ қуйиш шохобчасида автотранспорт воситаларига газ қуйилганидан сўнг содир этилган шу каби бахтсиз ҳодисалар сони 2тани ташкил қилиб, бугунги ҳолат учинчиси ҳисобланади. Жумладан, 2018 йил 2 февраль куни худди шу газ заправкадан газ қуйган "Матиз" портлаб кетиб, эру хотин вафот этган бўлса, 2018 йил 26 август куни газ қуйиб, ўттиз километрча масофада йўл босиб, автомашинани ўзи яшайдиган уй олдига келтириб қўйганидан сўнг портлаб кетган. Ушбу жараёнда бирор киши жароҳат олмаган.
👉 “Zelich oil” метан газ қуйиш шохобчасида автомобилларга ёқилғи қуйиш нормаларига риоя қилиниши аҳволини ўрганиш борасида, мутахассислар жалб қилиниб, ўрганишлар олиб борилмоқда.
👉 Вафот этганларнинг оиласига 10 млн. сўмдан, оғир тан жароҳати олганларга 5 млн. сўмдан ва қолган жароҳатланганларга 2 млн. сўмдан моддий ёрдам пуллари ажратиб берилди.
👉 Бугунги фожиа юзасидан 18.09.2018 йилда вилоят ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят ИИБ ТБ зиммасига юклатилиб, вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.

Ёдингизда бўлса, чин етим ва ижтимоий аҳволи оғир 1-2 нафар талабаларинг контрактини тўлашга кўмаклашиш мақсадида хайрия акцияси эълон қилган эдик.
Узкард муаммолари туфайли хайрияга пул тушиш ҳам тўхтаб қолди.
Лекин шундай бўлсада, ҳозиргача йиғилган пуллар ҳисобидан бугун бир талабанинг ярим йиллик контрактини тўлаб бердик.
Инсонпарварлик нуқтаи назаридан ушбу талабанинг шахсини сир сақлашни маъқул деб билдим. Лекин у ҳақида қисқача маълумот бераман.
21 ёшли талаба укамизнинг оталари 2010 йилда вафот этган экан. 2016 йилда ўзи истиқомат қилаётган вилоятдаги университетлардан бирининг талабаси бўлган, онаси иш жойидан ўғлининг контрактини бир амаллаб тўлаб келган. Лекин тақдир эканда, Аллоҳнинг яна бир синови дўстимизнинг бошига тушиб, 6 ой олдин оналари ҳам вафот этибди. Илоҳим, уларнинг жойларини жаннатдан қилсин.
Яна бир томони талаба укамиз оилада ёлғиз фарзанд экан, ака-ука ва опа-сингиллари йўқ, шу сабабли ҳозир ёлғиз яшамоқда.
Ҳар томонлама ўйлаб кўриб, бир нечта номзодлар орасидан ҳозирча ушбу йигитнинг контрактларини тўлашга қарор қилдик. Эҳсонларингизга рози бўласизлар.
Шунингдек, яна бир тадбир қилдик. Vlog.uz лойиҳасидаги дўстларимиз кўмаги билан талаба укамизга видеодарсларни бепул етказиш, 2-3 ойда унинг компьютер графикаси бўйича билимларини ошириб, уни иш билан таъминлаш ва мустақил доимий пул ишлаш имконини яратиш режалаштирилган. Зеро бир марталик эҳсон ўз йўлига, токи келгусида ҳам пулга муҳтож бўлиб қолмаслигига ҳаракат қиламиз.
Ҳозирча пластик картада 2 млн 500 минг сўм қолдиқ бор. Яна 2 млн атрофида пул йиға олсак эди, яна бир муҳтож талабанинг ярим йиллик контрактини тўлаш имконимиз бўлар эди.
Узкард ишлаб кетганда имкони борлар 5-10 минг сўм ўтказиб қўйишса, хурсанд бўлар эдим. Ўтказа олмаганлар эҳтиёжмандларни дуо қилиб қўйсин. Эҳсонларимизни даргоҳига қабул қилган бўлсин.
Қуйидаги пластик карточкасига 💳 эҳсонингизни ўтказишингиз мумкин:
8600 3104 0666 3526
(Алоқабанк)
Карта Хушнуд Худайбердиев номига очилган.