Xushnudbek.uz
587K subscribers
10.9K photos
2.77K videos
244 files
9.11K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Nogironligi bor shaxslarga kvota - @xushnudbek.pdf
270 KB
#abituriyent

Ногиронлиги бўлган шахслар учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ОТМлар ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти (умумий квотанинг 2%и).

Республика миқёсда ногиронлиги бўлган шахслар учун жами 3155 та (ўтган йилгидан 356 тага кўп) давлат гранти бўйича алоҳида квота ажратилган.

👉 кундузги таълимга – 2270 та;
👉 сиртқи таълимга – 754 та;
👉 кечки таълимга – 131 та.


👉 @xushnudbek 👈
Magistratura kvota 2021-2022.pdf
3.8 MB
#abituriyent

Қабул квоталари

❗️МАГИСТРАТУРА

Магистратура учун мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича квоталар билан танишинг.

👥 Жами 12 минг 900 ўрин (ўтган йилгига қараганда 2475 тага кўп)

💾 PDF файл, 3,7 мб.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Magistratura kvota 2021-2022.pdf
❗️Магистратура учун онлайн қабул бошланди
#abituriyent

2021 йил 5 июлдан бошлаб magistr.edu.uz веб-сайти орқали магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.

Онлайн рўйхатдан ўтиш 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

Жорий йилги тест синовларида абитуриентларга тўлдириш учун бериладиган жавоблар варақаси мана шундай кўринишда бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

Ушбу суратлар орқали 2 та маълумотни олишингиз мумкин:

1️⃣ касбий (ижодий) имтиҳон ва тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари;

2️⃣ алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати.

Демак, касбий (ижодий) имтиҳони бор йўналишларда жами 280,5 балл тўплаш мумкин.

Шундан:
мажбурий 3 та фандан тест синовларида - 94,5 балл (33,7%);
касбий (ижодий) имтиҳонларда - 186 балл (66,3%).


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистонда 2021 йил якунигача 10та электр станция ишга туширилади

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, айни пайтда Тошкент, Бухоро, Хоразм, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида электр станциялари қурилмоқда.

Улар ишга тушгач, Ўзбекистон энергетика тизимининг умумий қуввати 16 минг мегаваттга яқинлашади ва 2016 йилга нисбатан 52 фоизга ошади.

2025 йилгача эса бу кўрсаткич 25 600 мегаваттгача, 2030 йилга қадар 29 200 мегаваттгача оширилиши режалаштирилган. Яъни 10 йил давомида умумий қувватни қарийб икки баробарга ошириш кўзда тутилган.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

Ҳарбий хизматни ўтаб, қўмондонлик тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар учун ажратиладиган 5%ли алоҳида қўшимча квоталарнинг ОТМлар кесими бўйича маълумоти.

❗️Эслатмалар:

- ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар ушбу квоталар доирасида дастлаб алоҳида куч синашади, агар алоҳида квотага кира олмаса, шундан сўнг унинг бали умумий квоталар бўйича ҳисобланади;

- тавсиянома ҳеч қандай қўшимча балл бермайди, барча ўзи тўплаган балл бўйича танловда қатнашади;

- тавсиянома фақат биринчи танланган йўналишда алоҳида квота бўйича амал қилади, 2-5 йўналишларда алоҳида квота бўлмайди, яъни имтиёз ўтмайди;

- юқоридаги расмларда кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакли учун алоҳида жадвал берилган.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари ҳамда Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари учун ажратилган алоҳида қўшимча давлат гранти асосидаги квоталарнинг ташкилотлар кесимида тақсимоти

❗️Эслатмалар:

— тавсияномага эга ҳарбийларнинг фарзандлари дастлаб алоҳида квоталар доирасида куч синашади, агар алоҳида квотага кира олмаса, шундан сўнг унинг бали умумий квоталар бўйича ҳисобланади;

— тавсиянома ҳеч қандай қўшимча балл бермайди, барча ўзи тўплаган балл бўйича танловда қатнашади;

— тавсиянома фақат биринчи танланган йўналишда алоҳида квота бўйича амал қилади, 2-5 йўналишларда алоҳида квота бўлмайди, яъни имтиёз ўтмайди;

— ДТМ сайтида рўйхатдан ўтишда тавсияномани алоҳида киритиш шарт эмас, шундоқ ҳам базага киритилган бўлади;

— ушбу тавсиянома фақат кундузги таълим шакли учун амал қилади.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун ажратиладиган алоҳида қўшимча давлат гранти асосидаги квоталарнинг ОТМлар кесимидаги тақсимоти.

❗️Эслатмалар:

— тавсияномага эга ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари дастлаб алоҳида квоталар доирасида куч синашади, агар алоҳида квотага кира олмаса, шундан сўнг унинг бали умумий квоталар бўйича ҳисобланади;

— тавсиянома ҳеч қандай қўшимча балл бермайди, барча ўзи тўплаган балл бўйича танловда қатнашади;

— тавсиянома фақат биринчи танланган йўналишда алоҳида квота бўйича амал қилади, 2-5 йўналишларда алоҳида квота бўлмайди, яъни имтиёз ўтмайди;

— тавсиянома кундузги ёки сиртқи шаклга бир марта кириш учун 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.


👉 @xushnudbek 👈