"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
1.58K subscribers
4.47K photos
893 videos
40 files
2.46K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркийларни рамзий хайвони "бури" хакида😊👍
⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эридан, боласидан хечнима кутмидиган " узи сог галса булди" дейдиган хоразмлик аёлларимиз ☺️
⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ортик Отажанов ижросида Гузал кушик😊
“Саркарданинг ўлжа учун жанг қилишдан кўра ватани, ор-номусини қўриқлаш учун жанг қилишнинг фарқи каттадир. Ўлжа учун жанг келтирган шон-шуҳрат бир неча ой ёки бир-неча йилга етар. Аммо ватани, ор-номусини қўриган ёки шу жангда шаҳид бўлган саркарданинг шон-шуҳрати абадий яшар. У ҳақда китоблар ёзилар, ботирлиги ҳақидаги ривоятлар асрлар оша инсонларнинг қалбида яшар. Бундай сакарда - ҳақиқий ота-ўғилдир”

Бадриддин Бектут. Миср Мамлуклар даври саркардаси ва муаррихи
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу инсонларни таниганлар борми? Бу экспедиция нима хакида? Бу инсонларни нима бирлаштириб турганини биласизми? 🧐🤔
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Отажон Худайшукуровни ёнидаги инсонни таниганлар борми?

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Madrimov – Krouford jangi promo-roligi e’lon qilindi

Promo-rolik shiori: "Everything or nothing" — hammasi yoki hech narsa!

Super yarim o‘rta vazn toifasida WBA kamari sohibi 🇺🇿Isroil Madrimov (10-0-1, 7 KO) yarim o‘rta vazn toifasida mutlaq jahon chempioni, WBC va WBA kamarlari egasi, yengilmas Terens Krouford (40-0, 31 KO) bilan jang qiladi.

Jang 3-avgust kuni AQShning Los-Anjelos shahridagi BMO stadionida bo‘lib o‘tadi.

Butun boks dunyosining e’tibori qaratilgan ushbu juda katta bahsda hamyurtimizga omad tilaymiz!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ортик Отажанов ижросида Хоразм лазгиси☺️

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг самимий мулоқоти Хивада давом этди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟥🟥🟥 🟥🟥🟥
Aziz xorazmlik, futbolsevar yoshlar!

🏆 Barchangizni mahalla yoshlari oʻrtasida "Besh tashabbus olimpiadasi" doirasidagi futbol boʻyicha DXX kubogi musoboqalarining viloyat bosqichi final o'yiniga taklif etamiz!

Finalda Urganch tumani, "Oʻrtado'rman" hamda Gurlan tumani, "Nurafshon" mahallalari oʻrtasidagi shiddatli oʻyinga guvoh boʻlasiz.

😎 Final oʻyini yakunida estradamiz yulduzlari:
🟢Ulugʻbek Sobirov;
🟢Janob Rasul;
🟢Gulinur hamda vloyatimizning hushovoz san'atkorli tomonidan konsert dasturi havola etiladi.

😁Yulduzli oʻyinning, yulduzli konsertini koʻrishga shoshiling!

Eslatib oʻtamiz final oʻyini 22-iyul soat 18:00 da Urganch shahar "Olimpiya" stadionida bo'lib o'tadi.

❗️ Kirish mutlaqo bepul!

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
zddmim1kwtri5ixev1yk (2)
<unknown>
Рахматжон Курбонов -ку́шиклари
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин, жаноб Президент!

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 67 ёшни қарши олди.

Давлат раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, халқ хизмати йўлида эса доим куч-қувват тилаймиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Уткурий

Ажойиб актёр Уткир ака дан хоразмликларга багишланган шеър😊☺️

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу ковунни мазасини билган билади ...😋😋😋

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
Parijdagi ilk gʻalaba

Parij-2024 Olimpiya oʻyinlarida dzyudo boʻyicha Oʻzbekiston terma jamoasi aʼzosi bog’otlik hamyurtimiz Halima Qurbonova birinchi davrada ozarbayjonlik Leyla Aliyevani magʻlub etib, keyingi bosqichga yoʻl oldi. Unda Qurbonova shvetsiyalik Tara Babulfath bilan raqobatlashadi.

Bu Oʻzbekiston delegatsiyasining ushbu Olimpiadadagi ilk gʻalabasi hisoblanadi.
Forwarded from Uch zamon
​​ДИЁРА КЕЛДИ 🥇

Ҳеч ким Тўмарис келди, Ойбарчин келди, Хирмондали келди демади. Пропаганда қилиб роликлар ишлаб жар солмади.

Диёранинг ўзи келди. Жанг қилди, рақибларини бирма-бир қийратди, йиғлатди, ҳушларидан кетказди. Олтин медални олмагунча ҳатто жилмаймади, селфилар қилиб ҳаволанмади, интервьюлар бермади.

Ғалабани омади келиб, кучсизларга тушиб қолиб қўлга киритмади. Дастлаб амалдаги Олимпиада ва Жаҳон чемпиони, сўнгги 5 йилда мағлубият нималигини билмаган япон афсонаси Ута Абени соф ғалаба билан енгди. Ҳатто мағлубият Абенинг юрагига тушиб, ҳушидан кетаёзиб юра олмай қолгани жаҳон матбуоти оғзига тушди.

Ундан кейин, 2023 йилда Тошкентдаги Граншлемда олтин медални қўлга киритган, сўнгги жаҳон чемпионати бронза медали соҳибаси германиялик Маша Белхаусни соф ғалаба билан енгди.

Ярим финалда Диёрага нафақат сўнги олимпиада вице-чемпиони, Европанинг амалдаги чемпиони, Франция дзюдо юлдузи, мезбон Амандин Бушар, балки бутун француз оммаси қарши турди. Диёра эса жангда яққол устунлик қилиб, соф ғалабага эришиб, французларнинг ҳам меҳрини қозонди.

Финалда Диёра -48 кг категориядаги амалдаги олимпиада чемпиони, жаҳон рейтингида Диёрадан кейин 2-ўринда турган косовалик Дистриа Красникига қарши жанг қилди. Финалда ҳам устунлик қилиб, соф ғалабага эришиб, французларнинг олқишларини ҳалоллаб қўлга киритди.

Ўзбек дзюдоси тарихида буюк полвонлар кўп. Шулардан француз афсонаси Ринерни олимпиадада енган Абдулло Тангриев ва узоқ йиллар жаҳон рейтингини бошқариб турган Ришод Собировлар бор. Аммо шу пайтгача уларнинг ҳеч бири олимпиада чемпионлигини қўлга кирита олмаган эдилар.

Диёра нафақат ўзи олимпиада чепиони бўлди. Балки битта ўзи бутун ўзбек аёл дзюдочилари, эркак дзюдочилари ва барча ўзбек полвон йигит-қизлари учун чемпионликни олиб келди.

Мусобақа давомида доим жиддий юрган, кулмаган, йиғламаган, ҳиссиётларини кўрсатмаган Диёра ғолиб бўлгач охири табассум қилди, Ўзбекистон мадҳияси янграганда хурсандликдан йиғлади. Ҳақиқий чемпионлар шундай бўлади. Реклама қилинмайди, прораганда қилинмайди, Тўмарис каби шаҳд билан келади, кўради ва олтинни олиб кетади.

Қани йўл беринглар, ДИЁРА КЕЛДИ! Ғалаба муборак, чемпионимиз! 👏🥇
​​ГУРВАК, “ХОРАЗМ ҚОВУНИ” ГЕОГРАФИК КЎРСАТКИЧИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Францияда “Бордо виноси”, “Шампан виноси”, “Камамбер” пишлоғи каби машхур ва ягона махсулотлар номларини эшитгансиз. Улар машхур ва ягоналигига сабаб бу улар географий кўрсаткич ёрлиқлари билан ҳимоя қилинганлигидадир. Чунки масалан бирон махсулот, мева ёки таом машхцр бўлиб кетса ва уни бошқа жойдаги одамлар копия қилиб олиб етиштиришни бошласа вақт ўтиши билан улар бу махсулотларни ўзлариники деб даъво қилиши ва барча бунга ишониши мумкин. Ҳатто ягона махсулотни копия қилишга урунишлар унинг сифатсиз нусхаларини кўпайтириб, номи ва сифатини ёмон кўрсатиши ҳам мумкин.

Ўзбекистонда, хусусан Хоразмда айрим махсулотлар, таомлар ва бошқа буюмлар борки, улар республика, балки минтақа бўйлаб тарқалгач, уларни интеллектуал мулк сифатида ҳимоя қилиш эхтиёжи пайдо бўлган эди. Бунга мисол қилиб “Гурвак қовуни”, Хоразм гуручи, йимирта барак таоми ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Шуларни ҳисобга олиб, Хоразм адлия бошқармаси Хоразмдаги бир қатор махсулотларга “Географик кўрсаткич” ёрлиқларини олибди. Бу муваффақиятлар ушбу махсулотларнинг Хоразм воҳасига даҳлдор эканлигини билдириш билан биргаликда унинг келажакда сифати бузилмаслиги, бутун республикага, минтақа ва дунёга бренд бўлиб етиб боришини таъминлайди.

Барча хоразмликларни ушбу хушхабар билан табриклайман.

Қуйида расмий хабарни улашяпман.

***

Хоразм вилоят адлия бошқармасида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Адлия вазирлиги, “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси, вилоят ҳокимлиги, қишлоқ хўжалигининг илм-фан ва технологиялар инновациялар ижодкорлигига ҳисса қўшган ходимлар, фермерлар ҳамда ушбу соҳага масъул бўлган ташкилотлар вакиллари иштирокида “Географик кўрсатикичлар бўйича минтақавий” анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда спикерлар томонидан қовун, унинг навлари, етиштирилиши ва экспорти, географик кўрсаткичлар тушунчаси, унинг турлари, ҳимоя қилиниши, тадбиркорлик фаолиятини олиб борилиши, муҳофаза қилинишининг ҳуқуқий асослари, хорижий тажрибалар юзасидан маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбир якунида “ХОРАЗМ ҚОВУНИ” географик кўрсаткични муҳофаза қилишҳужжати топширилди ҳамда Урганч давлат педагогика институти қошида Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этиш юзасидан Урганч давлат педагогика институти ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги БИТИМ имзоланди.

Маълумот учун: “Гурвак”, “Заргулоби”, “Қарри қиз”, “Тириш”,“Бешак қовунлари”, “Лазер”,“ Аланга”, “Авангард” гуручлари ҳамда “Ҳазорасп олмаси”,“ Янгиариқ ноки” каби мевалар номлари географик кўрсаткич сифатида талабномалар топшириш ва рўйхатга олинишида кўрсатган фаоллиги ва ташаббускорлиги учун Хоразм вилоят адлия бошқармаси ФАО томонидан эътироф этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаментининг расмий канали.

Дониёр Рўзметов
ХОРАЗМЛИК ДЗЮДОЧИЛАРИМИЗ КУННИ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИЛАР

Бугун хоразмлик дзюдочиларимиз Шукуржон Аминова ва Муроджон Йўлдошевлар ғалаба билан бошладилар.

Иккаласига ҳам навбатдаги босқичларда омадлар тилаймиз. Диёранинг муваффақиятини такрорлаб бизни хурсанд қилсинлар!