Xonqa tuman tibbiyot birlashmasi [Rasmiy] 🇺🇿
1.2K subscribers
897 photos
112 videos
11 files
333 links
Savol, murojaat va takliflar uchun: @Yurist_mediators
Download Telegram
Хонқа туман тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари ҳамда Кўп тармоқли марказий поликлиника мудирлари ва масъул шифокорлари томонидан туман ҳудудида фаолият юритиб келаётган дорихоналар, хусусий клиникалар ва хусусий стоматология муассасаларида рембурсация дастури доирасида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур тадбирлар аҳолини сифатли ва қулай тиббий хизматлар билан таъминлаш, дори воситаларидан самарали фойдаланиш ҳамда рембурсация тизимининг мазмун-моҳиятини тиббиёт муассасалари ва фармацевтика соҳаси вакилларига етказиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Тушунтириш ишлари давомида рембурсация дастурининг аҳамияти, аҳоли учун яратилаётган имкониятлар, электрон рецепт асосида дори воситаларини олиш тартиби, имтиёзли тоифадаги фуқароларга кўрсатиладиган хизматлар ҳамда дастур доирасида амалга ошириладиган ҳамкорлик механизмлари ҳақида батафсил маълумотлар берилмоқда.

Шунингдек, дорихона ва хусусий тиббиёт муассасалари раҳбарлари ҳамда мутахассислари билан ўзаро фикр алмашинилиб, дастурни самарали амалга ошириш, аҳолига қулайлик яратиш ва хизматлар сифатини янада ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинмоқда.

Мутахассислар томонидан рембурсация тизимининг амалдаги тартиб-қоидалари, ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари ва электрон тизимлардан фойдаланиш бўйича ҳам зарур тушунчалар берилмоқда. Бу эса дастурнинг тўлиқ ва самарали жорий этилишига, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси томонидан рембурсация дастурини кенг тарғиб қилиш, унинг афзалликларини аҳоли ва тиббиёт муассасаларига етказиш ҳамда мазкур тизимнинг самарадорлигини ошириш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Каналга уланиш (http://t.me/XonqaTTB): t.me/XonqaTTB (https://t.me/XonqaTTB)
👍3👏2
Қонун (ЎРҚ–1155-сон, 22.06.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
 
Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, коррупцияга оид жиноятлар қуйидагилар этиб белгиланди:
 
 Жиноят кодекси 167-моддаси 3-қисми «д» бандида, 168-моддаси 4-қисми «г» бандида, 192-9, 192-10-моддаларида, 192-11-моддаси 2-қисми «в» бандида, 205-моддаси 2-қисми «в» бандида, 206-моддаси 2-қисми «в» бандида, 208-моддаси 2-қисмида, 209-моддаси 2-қисми «в» бандида, 210, 211, 212, 213, 214, 214-1, 214-2-моддаларида ва 301-моддаси 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятлар;
 
 Кодекснинг 243-моддасида назарда тутилган жиноят, агар мазкур жиноят коррупцияга оид жиноятларни содир этиш натижасида олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса.
 
⛔️ Шунингдек, жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлик, фирибгарлик учун ҳукм қилинган ва содир этган жинояти туфайли етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопламаган шахсга қўлланилмаслиги белгиланди.
 
📙 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра:
 
💰 давлат хариди предметининг бошланғич нархи ва унинг ўртача бозор нархи ўртасида йўл қўйиладиган тафовутнинг энг кўп миқдорига нисбатан белгиланган талабни бузиш, бундан талон-торож қилиш ҳоллари мустасно,
 
мансабдор шахсларга БҲМнинг 30 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
 
🏛 “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар ташкил этилади.
 
Давлат органлари ва ташкилотларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилади.

📌 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
📢 ЯММТ ва Солиқ базаси ўртасида янги мониторинг функцияси ишга туширилди...

Энди Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) ҳамда Солиқ қўмитаси маълумотлар базаси ўртасидаги маълумотлар автоматик тарзда солиштириб борилади. Номувофиқликлар аниқланса, тизим огоҳлантириш беради.

❗️ Қандай ҳолатлар хато сифатида чиқади?

1️⃣ Меҳнат шартномаси мавжуд, лекин ойлик ҳисобланмаган

Ходим ЯММТда расмий рўйхатдан ўтган.
Аммо солиқ ҳисоботларида ушбу ходимга иш ҳақи ҳисоблангани акс этмаган.

2️⃣ Ойлик ҳисобланган, лекин меҳнат шартномаси йўқ

Солиқ базасида ходимга иш ҳақи ҳисоблангани кўрсатилган.

Бироқ ЯММТ тизимида ушбу шахс билан меҳнат шартномаси расмий рўйхатдан ўтказилмаган.

⚖️ Қонунчилик талаби

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 25-моддасига мувофиқ, иш берувчи меҳнат шартномаларини ва уларга киритилган ўзгартишларни белгиланган тартибда ЯММТ орқали ўз вақтида рўйхатдан ўтказиши шарт.

Иш берувчиларга тавсия

Барча меҳнат шартномаларининг ЯММТда рўйхатдан ўтганлигини текширинг.
Солиқ ҳисоботлари ва ЯММТ маълумотларининг ўзаро мослигини назорат қилинг.

Ходимларга ҳисобланган иш ҳақи ва меҳнат шартномалари бўйича маълумотларда тафовут қолдирманг.

🔎 Бу назорат меҳнат муносабатларини қонуний юритиш, яширин бандлик ҳолатларининг олдини олиш ҳамда ҳисоботлардаги хатоларни барвақт аниқлашга хизмат қилади.

Каналга уланиш (http://t.me/XonqaTTB): t.me/XonqaTTB (https://t.me/XonqaTTB)
👍4
Туш кўрибман тушимда...

Бир ташкилотда ишлаб юрган эмишман. Қарасам, ҳамма ўз иши билан банд. Кимдир ҳужжат тайёрлаяпти, кимдир ҳисобот қилиб ўтирибди, яна кимдир одамларни қабул қиляпти.

Лекин бир ходим бор экан, унинг вазифаси бошқачароқ эмиш.
У иш қилмайди, лекин ҳаммадан кўп ҳаракат қилади. Бир кабинетдан чиқиб иккинчисига киради, у ердан чиқиб учинчисига ўтади. Қўлида ҳеч қандай ҳужжат йўқ, аммо оғзида "янги маълумот" кўп эмиш.

— Фалончи сен ҳақингда бундай деди...
— Пистончи у билан келишмай қолибди...
— Анави бўлимда катта гап бўлибди...
Деб бирини иккинчисига, иккинчисини учинчисига югуртириб юраркан.

Қизиғи, одамлар ишини ташлаб, шу гапларнинг тагига етиш учун вақт сарфларкан. Кимдир ўзини оқлайди, кимдир изоҳ беради, яна кимдир хафа бўлиб юради.

Ҳалиги "ахборот маркази" эса кабинетдан кабинетга сайр қилиб, ўзини энг керакли ходимдек ҳис қилиб юраркан.

Бир пайт қарасам, ойлик ҳисобот вақти келибди. Иш натижалари чиқарилибди.
Иш қилганлар чарчаган.

Ишга халақит берганлар эса ҳоримаган.

Шунда бир доно киши шундай дебди:

Рост гапни топиш қийин эмас экан, қийини ҳар куни янги гап ўйлаб топадиганларни таниш экан.

Шу пайт уйғониб кетибман...

Ўйлаб қарасам, баъзи жойларда иш самарадорлигини оғир меҳнат эмас, бўлмаган гапларнинг оғирлиги пасайтириб юбораркан.

Каналга уланиш (http://t.me/XonqaTTB): t.me/XonqaTTB (https://t.me/XonqaTTB)
👍62
ПФ–115-сон Президент Фармонига кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар, нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тўланадиган болалар нафақалари ва моддий ёрдам миқдори 7 фоизга оширилади.

Янги миқдорлар:
• Ёшга доир энг кам пенсия — 983 000 сўм.
• Ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — 1 083 000 сўм.

Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун болалар нафақаси:
• 3 ёшгача бўлган 1 нафар фарзанд учун — 386 000 сўм.
• 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 нафар фарзанд учун — 295 000 сўм.
• 2-фарзанд учун қўшимча — 177 000 сўм.
• 3- ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун қўшимча — 118 000 сўм.
Моддий ёрдамнинг ойлик миқдори — 450 000 сўм.

Шунингдек:
• 2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар 7 фоизга оширилади.
• Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — 504 000 сўм.
• Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 360 000 сўм.
• Базавий ҳисоблаш миқдори — 440 000 сўм.

Маълумот учун: Президент Фармони ПФ–115-сон, 2026 йил 23 июнь.

Каналга уланиш (http://t.me/XonqaTTB): t.me/XonqaTTB (https://t.me/XonqaTTB)
7👍2
26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни

26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни сифатида бутун дунёда кенг нишонланади.

Ушбу сана жамият эътиборини гиёҳвандликнинг инсон саломатлиги, оила ва жамият тараққиётига етказадиган салбий оқибатларига қаратиш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилади.

Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси томонидан мазкур сана муносабати билан аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Тадбирлар давомида гиёҳванд моддаларнинг зарари, уларнинг олдини олиш чоралари, соғлом ҳаёт тарзининг аҳамияти ҳамда ёшларни турли зарарли иллатлардан асраш масалалари бўйича тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз:

Гиёҳвандлик – оғир касаллик ва хавфли иллат.
Соғлом турмуш тарзи – соғлом келажак гарови.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва спорт билан мунтазам шуғулланиши гиёҳвандликнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Ҳар бир фуқаро гиёҳвандликка қарши курашда фаол фуқаролик позициясини намоён этиши зарур.

Соғлом жамият – юрт келажагининг мустаҳкам пойдевори!

Гиёҳвандликка йўқ дейлик!

 
Каналга уланиш (http://t.me/XonqaTTB): t.me/XonqaTTB (https://t.me/XonqaTTB)
Ҳурматли ходимлар!

Тиббиёт муассасаларида электрон тизимларни жорий этишдан асосий мақсад — шаффофликни таъминлаш, хизматлар сифатини ошириш, инсон омилини камайтириш ҳамда бюджет маблағларидан самарали фойдаланишдир.

Бугунги кунда рақамлаштириш натижасида кўплаб муаммолар бартараф этилмоқда, майда коррупция ҳолатларининг олди олинмоқда, маблағлар тежалмоқда ва муассасаларнинг қонуний даромадлари ошиб бормоқда.

Илгари турли йўллар билан сарфланган ёки йўқотилган маблағлар энди муассасанинг ўзида қолиб, унинг ривожланишига хизмат қилмоқда.
Афсуски, айрим ходимлар бу ўзгаришларга ҳали ҳам қарши муносабат билдирмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаймизки, рақамлаштириш жараёни тўхтамайди. Аксинча, у изчил давом эттирилади ва янада такомиллаштирилади.

Шу муносабат билан барча ходимларни амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Агар тизим билан ишлашни истасангиз, унинг талабларига риоя қилиб, белгиланган вазифаларни виждонан бажаринг. Агар ўзингиз иштирок этмасангиз ҳам, ислоҳотларни амалга ошираётган ҳамкасбларингизнинг ишига тўсқинлик қилманг ва уларнинг фикрига салбий таъсир кўрсатманг.

Эслатиб ўтамиз, раҳбарият рақамлаштириш жараёнини доимий равишда кузатиб бормоқда ва барча ҳолатлардан хабардор. Ҳар бир ходимнинг муносабати, интизоми ва топшириқларни бажариши тегишли тартибда баҳоланади.

Барчангизни фикрлаш тарзини замон талабларига мослаштиришга, электрон тизимлар бўйича берилган барча топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга чақирамиз. Рақамлаштириш — бу бугунги кун талаби ва тиббиёт соҳасининг келажагидир.

Биргаликда шаффоф, самарали ва замонавий тиббиёт тизимини барпо этайлик!
3👍3👏2
МАЪЛУМОТ

Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг топшириғига асосан туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги Кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокорлик пунктларида аҳолининг тиббий муассасаларга кун давомида мурожаат қилиш вақтлари ўрганилмоқда.

Ушбу ўрганишлардан асосий мақсад аҳолига тиббий хизматларни янада қулай вақтларда ташкил этиш, фуқароларнинг ўзига бириктирилган оилавий шифокорларга электрон тартибда мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда тизимни тўлиқ рақамлаштириш орқали иш самарадорлигини таъминлашдан иборат.

Шу муносабат билан бир ой давомида ДМЕД ахборот тизими ҳамда сунъий интеллект технологиясига уланган ситуацион камералар орқали тиббий муассасаларга беморларнинг кириб-чиқиш вақтлари таҳлил қилинади.

Олинган маълумотлар ДМЕД ахборот тизимига киритилган электрон мурожаатлар билан ўзаро солиштирилиб, аҳолининг ҳақиқий мурожаатлар оқими, қабул жараёнлари ва хизмат кўрсатиш самарадорлиги баҳоланади.

Мазкур лойиҳанинг жорий этилиши қуйидаги ижобий натижаларга эришиш имконини беради:

аҳолининг тиббий муассасаларга энг кўп мурожаат қиладиган вақтларини аниқлаш ва шунга мос равишда қабул жараёнларини ташкил этиш;

шифокорлар қабулини тўғри режалаштириш ҳамда иш юкламасини мутаносиб тақсимлаш;

электрон навбат ва олдиндан рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш орқали ортиқча навбатларнинг олдини олиш;

беморларнинг кутиш вақтларини қисқартириш ва тиббий хизматлардан тезкор фойдаланиш имкониятини яратиш;

мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва тезкор ҳал этилишини таъминлаш;

ДМЕД ахборот тизимида барча тиббий ҳужжатларни тўлиқ ва сифатли рақамли шаклда юритиш;

ҳар бир шифокор ва тиббиёт ходимининг фаолиятини аниқ рақамли маълумотлар асосида баҳолаш;

ходимларнинг иш самарадорлигига мувофиқ ойлик иш ҳақи ва рағбатлантирувчи устамаларни адолатли ҳисоблаш;

инсон омилини камайтириш, ҳисоботларни автоматлаштириш ҳамда бошқарув қарорларини ишончли маълумотлар асосида қабул қилиш;

аҳоли учун қулай, шаффоф ва замонавий рақамли тиббий хизматлар тизимини шакллантириш.

Тўлиқ рақамлаштириш жараёни натижасида тиббий муассасалар фаолиятининг очиқлиги ва самарадорлиги ошади, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати яхшиланади, ортиқча қоғозбозлик бартараф этилади, мурожаатларнинг тезкор кўриб чиқилиши таъминланади ҳамда навбатларда узоқ вақт кутиш ҳолатлари сезиларли даражада камаяди.

👍 Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси барча фуқаролардан тиббий муассасаларга мурожаат қилишда электрон хизматлардан фаол фойдаланишларини, ўзларига бириктирилган оилавий шифокорлар билан ДМЕД ахборот тизими орқали мулоқот қилишларини ҳамда амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёнларини қўллаб-қувватлашларини сўрайди ва мазкур жараён бўйича таклифлар бўлса туман тиббиёт биралшмаси раҳбариятига мурожаат қилишингиз тушинтирилади.

Каналга уланиш (http://t.me/XonqaTTB): t.me/XonqaTTB (https://t.me/XonqaTTB)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👏4
ТАКЛИФ

ДМЕД электрон тиббий ахборот тизимида Face ID орқали мажбурий биометрик идентификация тизимини жорий этиш таклиф этилади.

Айни пайтда айрим ҳолатларда бемор тиббиёт муассасасига шахсан келмаган бўлса ҳам, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, тиббий маълумотнома ёки имтиёзли дори учун электрон рецепт расмийлаштирилиши эҳтимоли мавжуд. Бу коррупциявий хавфларни келтириб чиқаради, меҳнат низоларига сабаб бўлади ҳамда давлат бюджети маблағларининг самарасиз сарфланишига олиб келиши мумкин.

Шу муносабат билан ҳуқуқий аҳамиятга эга қуйидаги электрон тиббий ҳужжатларни фақат Face ID орқали бемор шахси тасдиқланганидан сўнг расмийлаштириш таклиф этилади:

• вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси;
• ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳужжатлари;
• барча турдаги тиббий маълумотномалар;
• имтиёзли ва бепул дори воситалари учун электрон рецептлар;
• бошқа ҳуқуқий аҳамиятга эга тиббий ҳужжатлар.


Бунинг учун ҳар бир ДМЕД ўрнатилган компьютерга веб-камера ўрнатиш, уй шароитида хизмат кўрсатишда эса тиббий бригадалар планшетлари камерасидан фойдаланиш кифоя.

Кутилаётган натижалар:

коррупциявий хавфлар камаяди;
манфаатлар тўқнашувининг олди олинади;
сохта тиббий ҳужжатлар расмийлаштирилиши чекланади;
давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш таъминланади;
тиббий хизматларнинг шаффофлиги ва ишончлилиги янада ошади.
 
Каналга уланиш (http://t.me/XonqaTTB): t.me/XonqaTTB (https://t.me/XonqaTTB)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏32👍2🤔1
📢 Ҳурматли иш берувчилар, диққат қилинг!

🗓 2026 йил 1 июлдан касаллик нафақасини тайинлаш ва тўлашнинг янги тартиби жорий этилади.

Янги тизимда касаллик нафақаси ЯММТ (Ягона миллий меҳнат тизими) ва бошқа ахборот тизимларидаги маълумотлар асосида ҳисобланади. Шу сабабли ҳар бир иш берувчи қуйидаги маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ киритиши муҳим ҳисобланади.

Иш берувчилар нималарга эътибор қаратиши керак?

🔹 Ходимларнинг меҳнат стажи тўлиқ ва ҳаққоний акс эттирилган бўлиши;
🔹 Барча меҳнат шартномалари ва уларга киритилган ўзгартишлар ЯММТда ўз вақтида рўйхатдан ўтказилган бўлиши;
🔹 Ходимларнинг аввалги иш жойларига оид маълумотлар тўлиқ шакллантирилган бўлиши;
🔹 Иш ҳақи ва меҳнат муносабатларига оид маълумотлар амалдаги тартибда тизимга киритилган бўлиши;
🔹 Ходимларга тегишли маълумотларда хатолар аниқланган тақдирда, уларни кечиктирмасдан бартараф этиш.

📌 Нима учун бу муҳим?

ЯММТдаги маълумотлар тўлиқ ва тўғри киритилган тақдирда:

касаллик нафақаси автоматик ҳисобланади;
нафақа миқдори тўғри белгиланади;
ходимларга тўловлар ўз вақтида амалга оширилади;
ортиқча ҳужжатлар талаб қилиниши ҳолатлари камаяди.

🤝 Ҳурматли иш берувчилар!
Ходимларнинг ижтимоий кафолатларини таъминлаш ва янги тартибнинг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида ЯММТда меҳнат стажи ҳамда меҳнат муносабатларига оид барча маълумотларни тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида киритишингизни сўраймиз.

Каналга уланиш (http://t.me/XonqaTTB): t.me/XonqaTTB (https://t.me/XonqaTTB)
4👍1👏1
Туш кўрибман тушимда...

Тиббиёт муассасасига амалиётчи талабалар келибди. Ҳамманинг қўлида оқ халат, бўйнида стетоскоп... Лекин амалиёт хонаси эмас, телефон экрани банд экан.

Бири: «Давоматга қўл қўйиб кетсам бўлди», дейди.
Яна бири: «Расмга тушиб, статус қўйдим — амалиёт ҳам ўтди», дейди.

Устоз бир нарсани ўргатмоқчи бўлса, «Кейинроқ кўрамиз», деган жавоб тайёр.
Тушимда ўйлаб қолдим: бугун амалиётдан қочган қўллар, эртага диплом олиб беморга муолажа қилса-чи?

Шунда ичимдан бир савол ўтди:
диплом билимни тасдиқлайдими ёки фақат ўқиш тугаганиними?

Албатта, барча талабалар ҳам бундай эмас. Илмга чанқоқ, амалиётни сидқидилдан ўрганаётган ёшларимиз кўп. Аммо камчиликни вақтида айтмасак, эртага унинг оқибатига ҳаммамиз дуч келишимиз мумкин.

Уйғониб кетдим...
Хайрият, туш экан...

Каналга уланиш (http://t.me/XonqaTTB): t.me/XonqaTTB (https://t.me/XonqaTTB)
👍63
15 йил ишлаган тиббиёт ходимларига уй-жой учун субсидия ажратилади

Ҳукуматнинг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарори билан давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил меҳнат стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлашга қаратилган янги тартиб тасдиқланди.
Унга кўра, ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадалининг бир қисми давлат томонидан субсидия қилинади.
Янги тартибга мувофиқ, фуқаролар доимий рўйхатдан ўтган ҳудудидан қатъи назар, мамлакатнинг исталган ҳудудидаги бирламчи уй-жой бозоридан ипотека кредити орқали хонадон харид қилиши мумкин.
Субсидия олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.
Ариза берувчилар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
- амалда давлат тиббиёт муассасасида фаолият юритаётган бўлиши;
- давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йиллик иш стажига эга бўлиши.
Шунингдек, мазкур субсидия бир оилага (эр ёки хотиндан бирига) фақат бир марта ажратилади.
Ғолиблар онлайн тарзда аниқланади. Барча мезонларга тўлиқ жавоб берган номзодлар орасидан ҳар чорак учун белгиланган квота асосида 125 нафар иштирокчи автоматик тасодифий танлаш тизими орқали саралаб олинади.
Субсидия ажратилгани ҳақида хабарнома олган голиб қурилиш (пудрат) ташкилоти билан уй-жойни ипотека кредити асосида сотиб олиш бўйича дастлабки шартнома тузади.
15
15 йил иш стажига эга санитаркалар ҳам уй-жой субсидиясини олиши мумкинми?

Ҳукуматнинг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарорига мувофиқ, давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил меҳнат стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига ипотека кредити бўйича уй-жойнинг дастлабки бадалининг бир қисми учун давлат субсидияси ажратилади.

Кўпчиликни қизиқтираётган савол — санитаркаларга ҳам ушбу имтиёз татбиқ этиладими?

Қарор матнида санитаркалар субсидиядан четлаштирилгани ёки уларга нисбатан чеклов қўйилгани ҳақида алоҳида норма мавжуд эмас.

Амалдаги норматив ҳужжатларга кўра, барча номдаги санитаркалар кичик тиббиёт ходимлари тоифасига киради.

Шу боис, санитарка:
давлат тиббиёт муассасасида фаолият юритаётган бўлса;
давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йиллик меҳнат стажига эга бўлса;
қарорда белгиланган бошқа талабларга ҳам жавоб берса,
ушбу субсидия дастурида иштирок этиш учун ариза бериш ҳуқуқига эга ҳисобланади.

Шу билан бирга, якуний қарор аризани кўриб чиқиш жараёнида ваколатли органлар томонидан қабул қилинади.

Каналга уланиш (http://t.me/XonqaTTB): t.me/XonqaTTB (https://t.me/XonqaTTB)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍3👏2
ЁШЛАР – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БУЮК КЕЛАЖАГИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан учрашувларида таъкидланганидек, мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун сифатли таълим олишга кенг имкониятлар яратиш, муносиб иш билан таъминлаш, қизиқиш ва иқтидорига мос касб-ҳунар ҳамда ҳаёт йўлини танлашга кўмаклашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бугунги кунда ушбу эзгу мақсадлар амалда ўзининг юксак самарасини бераётганини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда.
 
Айниқса, 2026 йилги битирувчилар билан олиб борилаётган манзилли ишлар бунинг яққол исботидир. Салкам бир ойдан буён битирувчилар билан бевосита учрашувлар ўтказилиб, уларнинг қизиқишлари, иқтидори, келгуси режалари ва мақсадлари ўрганилмоқда. Кимдир олий таълим муассасасига киришни мақсад қилган бўлса, яна кимдир касб эгаллаб, меҳнат фаолиятини бошлаш истагини билдирмоқда. Энг муҳими, ҳар бир ёшнинг орзу-интилишларига ҳурмат билан ёндашилиб, уларнинг келажаги учун аниқ йўл хариталари ишлаб чиқилмоқда.
 
Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари У. Абдуллаевнинг ёшлар билан ўтказган самимий мулоқоти ҳам барчада катта таассурот қолдирди. Суҳбат жараёнида ёшларнинг билим олишга, ўз устида ишлашга, тиббиёт ва бошқа соҳаларда етук мутахассис бўлишга интилаётганини кўриш мумкин бўлди. Бу эса сўнгги беш йил давомида ёшларга қаратилган давлат сиёсати, амалга оширилган ислоҳотлар ва яратилган имкониятлар ўз мевасини бера бошлаганининг яна бир ёрқин намунасидир.
 
Бугунги кунда мамлакатимизга нафақат дипломли, балки билимли, ташаббускор, инновацион фикрлайдиган, замонавий технологияларни пухта ўзлаштирган, чет тилларини биладиган рақобатбардош кадрлар керак. Агар ёшларимиз камида икки ёки тўртта хорижий тилни мукаммал ўзлаштирса, халқаро тажриба орттириб, хорижий давлатларда малака ошириб келса, уларнинг дунёқараши, фикрлаш доираси, масъулияти, ташаббускорлиги ва касбий салоҳияти янада юксалади. Ана шундай ёшлар қайси соҳада фаолият юритмасин, қисқа вақт ичида ўша соҳани янги босқичга олиб чиқиши, халқаро даражада рақобатлаша оладиган тизимни шакллантириши шубҳасиз.
 
Бугун ҳар бир раҳбарнинг энг муҳим вазифаларидан бири – иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларнинг салоҳиятини тўғри баҳолаш, муносиб иш ўринларига жойлаштириш ва уларни доимий қўллаб-қувватлашдан иборат бўлиши лозим. Чунки ёшларга берилган имконият – келажакка киритилган энг катта сармоядир. Бир нафар иқтидорли ёшга яратилган шароит эртага юзлаб инсонларнинг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
 
Шу боис барча ташкилот ва муассаса раҳбарлари, корхона ҳамда идора масъуллари ёшлар билан ишлашни янада кучайтириши, уларнинг муаммоларини эшитиши, қизиқишларини ўрганиши, муносиб иш ўринлари яратиши ҳамда таълим олиш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши зарур. Бу борада бошланган эзгу ишлар изчиллик билан давом эттирилса, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган, Ватан равнақи учун сидқидилдан хизмат қиладиган янги авлод камол топади.
 
Азиз ёшлар!
Бугун сизларга яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланинг. Илм олинг, китоб мутолаа қилинг, хорижий тилларни ўрганинг, замонавий касбларни эгалланг, ўз устингизда тинмай ишланг. Ҳеч қачон изланишдан, ўқишдан ва меҳнат қилишдан тўхтаманг. Чунки билимли, маънавиятли ва ватанпарвар ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги ва эртанги тараққиётининг мустаҳкам пойдеворидир.

 
Келажак бугунги ҳаракатларимизга боғлиқ. Ёшларга ишонч билдириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб ҳаёт йўлини танлашига кўмаклашиш – барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Биргаликда ҳаракат қилсак, билимли ва рақобатбардош авлодни тарбиялаймиз, Янги Ўзбекистоннинг тараққиётини янада юксак босқичларга олиб чиқамиз.
 
Каналга уланиш (http://t.me/XonqaTTB): t.me/XonqaTTB (https://t.me/XonqaTTB)
9👍2