Xoja Buxoriy madrasasi
3.34K subscribers
6.59K photos
2.1K videos
30 files
7.18K links
Қашқадарё вилояти, Китоб шаҳридаги "Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом билим юрти
"xojabuxoriy.uz" сайтининг расмий канали

Web sayt: 🌐 xojabuxoriy.uz

Telegram: ™️ @xojabuxoriy

Facebook: ➡️ https://www.facebook.com/xojabuxoriy.madrasasi
Download Telegram
#таваккул #ҳадис

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсаларингиз эрталаб оч чиқиб кечқурун тўқ қайтган қушлар каби сизларни ҳам ризқлантиради”. Аҳмад ва Термизий ривояти.

Таваккал - диннинг ярми бўлиб, иккинчи ярми эса Аллоҳга қайтишдир. Дин - ёрдам сўраш ва ибодатдан иборат. Ёрдам сўраш - таваккал, Аллоҳга қайтиш эса - ибодатдир.

Банда дунё ишларида Аллоҳга таваккал қилиш билан бирга қалбини ва динини ислоҳ қилишда, тилини ва иродасини сақлашда ҳам таваккал қилиш керак. Шунинг учун барча намозларимизда Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз. деб илтижо қиламиз. (Фотиҳа сураси 5 оят).

Яқинларингизга ҳам улашинг!

✔️РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ:

Telegram      💬 Facebook

📸 Instagram     📹Youtube

🌍 Xojabuxoriy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳадис #гиф

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ : قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: " مَنْ لَمْ يَدَعْ قَوْلَ الزورِ وَالْعَمَلَ بِهِ، فَلَيْسَ لِلَّهِ حَاجَةٌ فِي أَنْ يَدَعَ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ"

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ёлгон сўз (айтиш)дан ва унга амал қилишдан воз кечмаса, Аллоҳ унинг (рўза тутаман деб) еб-ичиш дан воз кечишига муҳтож эмас", дедилар»

Яқинларингизга ҳам улашинг!

✔️РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ:

Telegram      💬 Facebook

📸 Instagram     📹Youtube

🌍 Xojabuxoriy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳадис #воқеа_сураси

Ризқни жалб қилиш борасида нима дейилган?

Воқеа сурасини ўқишни ҳар кечага вазифа қилиб олиш ҳақида

Ҳофиз ибн Асокир Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳақида шундай ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Маъсуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон унинг зиёратига келиб: «Нимадан шикоятинг бор?» деб сўради. Ибн Маъсуд: «Гуноҳларимдан», деди. Усмон ибн Аффон: «Нимани хоҳлайсан?» деб сўради. Ибн Маъсуд: «Роббимнинг раҳматини», деди. Усмон ибн Аффон: «Сенга табиб буюрайми?» деди. Ибн Маъсуд: «Табиб (яъни  Аллоҳ) мени бетоб қилди», деб жавоб қилди. Усмон ибн Аффон: «У ҳолда сенга совға-салом буюртирайми?» деб сўради. «Унга ҳожатим йўқ», деди Ибн Маъсуд.
Усмон ибн Аффон: «Сенда ҳожат бўлмаса, сендан кейин қизларингга қолади», деди.
Ибн Масъуд бунга жавобан: «Қизларимнинг камбағал бўлиб қолишларидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кечада Воқеа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимки ҳар кечада Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди», деганларини эшитганман», деб жавоб берди».

Изоҳ: Тунда Воқеа сурасини бошидан охиригача ихлос билан ўқиган одам қашшоқлик кўрмайди, ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради. Тажрибада синаб кўрганлар бунинг ҳақиқат эканини таъкидлашган.
Жумладан, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Воқеа бойлик сурасидир. Уни ўқинг, фарзандларингизга ҳам ўргатинг”, деганлар. Ибн Мардавайҳ ривояти.


Яқинларингизга ҳам улашинг!

✔️РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ:

Telegram      💬 Facebook

📸 Instagram     📹Youtube

🌍 Xojabuxoriy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳадис #гиф

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ

وَسَلَّمَ: نِعْمَتَانِ مَغْبُونٌ فِيهِمَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ: الصِّحَّةُ وَالْفَرَاعُ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Иккита неъмат борки, одамларнинг кўпи улардан (фой- даланишда) алданиб қолганлар: соглик ва бўш вақт", дедилар».

Яқинларингизга ҳам улашинг!

✔️РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ:

Telegram      💬 Facebook

📸 Instagram     📹Youtube

🌍 Xojabuxoriy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳадис

Абу
Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта тасбеҳ, ўттиз уч марта таҳмид, ўттиз уч марта такбир айтса – ҳаммаси бўлиб тўқсон тўққизта бўлади – ва кейин юзинчисида «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр» (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиздир. Унинг шериги йўқ. Подшоҳлик Унга хос. Ҳамду сано Унга хос. У ҳар нарсага қодирдир) деса, гуноҳлари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечириб юборилади».

Имом Муслим ривоят қилган.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

✔️РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ:

Telegram      💬 Facebook

📸 Instagram     📹Youtube

🌍 Xojabuxoriy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки тун зулматида масжидларга юриб борса, қиёмат куни Аллоҳ азза ва жаллага нур билан йўлиқади”.

Ибн Абу Шайбанинг «Муснад»даги ривояти.

📲📲📲📲📲📲Яқинларингизга ҳам!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

✔️РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ:

🚀Telegram      🔵 Facebook

📷 Instagram     🎬Youtube

💿 Xojabuxoriy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳадис
ЯХШИЛИК ГЎЗАЛ ХУЛҚДИР...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

البِرُّ حُسنُ الخُلُقِ ، والإِثْمُ ما حاكَ في صدْرِكَ ، وكرِهْتَ أنْ يَطلِعَ عليه الناسُ

“Яхшилик гўзал хулқдир. Гуноҳ бу – қалбингни қийнаган ва сен бошқалар уни билиб қолишидан қўрқадиган амалдир” (Имом Муслим ривояти).

⚡️ БАТАФСИЛ

📲📲📲📲📲📲Яқинларингизга ҳам!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

✔️РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ:

🚀Telegram      🔵 Facebook

📷 Instagram     🎬Youtube

💿 Xojabuxoriy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дуо #Ҳадис:
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

📲📲📲📲📲📲Яқинларингизга ҳам!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

✔️РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ:

🚀Telegram      🔵 Facebook

📷 Instagram     🎬Youtube

💿 Xojabuxoriy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Токи сукут қилар экансан, омондасан. Қачонки сўзлашни бошласанг, (сўзларинг) сенинг фойдангга ёки зарарингга ёзилади”.

📲📲📲📲📲📲Яқинларингизга ҳам!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

✔️РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ:

🚀Telegram      🔵 Facebook

📷 Instagram     🎬Youtube

💿 Xojabuxoriy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ШУНДАЙ ҲАДИС БОРМИ
#ҳадис

1312-CАВОЛ: Ҳадиси қудсийда: “Ким қабр устидаги шохни синдирса, каъбам эшигини қўли билан бузгандек бўлибди”, деган лафз борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу сўз баъзи заиф қудсий ҳадисларда бошқачароқ лафзда келган:
مَنْ كَسَرَ عُوْداً عَلى قَبْرِ مَيِّتٍ فَكَأَنَّما هَدَم كَعْبَتي بِيَدِهِ.
Яъни: “Ким бир маййит устидаги шохни синдирса, гўё Каъбамни қўли билан бузгандек бўлади”.
Уламолар ушбу ҳадиси қудсийнинг даражасини заиф дейишган.
Ҳа, албатта қабр устида ўсиб турган гиёҳлар агар кўкариб турган бўлса, уларни бесабаб узмаслик ҳақида тавсиялар келган. Жумладан:
و كره قلع الحشيش الرطب و كذا الشجر من المقبرة لأنه ما دام رطبا يسبح الله تعالى فيؤنس الميت وتنزل بذكر الله تعالى الرحمة ولا بأس بقلع اليابس منهما أي الحشيش والشجر لزوال المقصود
Қабристондаги хўл ўт-ўланлар ва дарахтларни кесиш, узиб ташлаш макруҳ саналади. Чунки булар модомики хўл ҳолатда тураркан, Аллоҳ таолога тасбиҳ айтади, маййитга далда бўлади, Аллоҳ таоло зикр қилингани туфайли раҳмат нозил бўлади. Қуриб қолган ўт-ўлан ва дарахтларни, мақсад йўқ бўлгани учун (қуриганда тасбиҳ айтмагани учун) узиб ташлашнинг зарари йўқ” (“Мароқил фалаҳ” китоби).
Шунга кўра, қабр устидаги гиёҳ ёки ўсиб турган шох-шаббаларни кўкариб турган ҳолатида узиб бўлмайди дейилган. Аммо қуриб қолган бўлса, уларни узиб ташлаб қабр тепасини тозалаб қўйишда ҳеч бир кароҳият йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📲📲📲📲📲📲Яқинларингизга ҳам!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

✔️РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ:

🚀Telegram      🔵 Facebook

📷 Instagram     🎬Youtube

💿 Xojabuxoriy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM