"Уртакишлок" махалласи - Хоким ёрдамчиси
18 subscribers
12 photos
1 link
Download Telegram
Forwarded from Туракургон туман "Темир кишлок" МФЙ хотин кизлар фаоли Турсунова Санобар Хамидовна.
Ҳурматли истеъмолчилар!

Умумтизимда кузатилган йирик носозликлар босқичма-босқич бартараф этилиб, республикамизнинг ягона электр тармоғига қувват узатиш бошланди.

Шуни ҳам айтиб ўтишимиз керакки, юзага келган носозликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.

Шу сабабли иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳозирги вақтда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб республикамизнинг айрим ҳудудларида навбатма-навбат электр энергияси етказиб берилмоқда.

Энерготизимда кузатилган носозликлар сабабли юзага келган муаммоларни бартараф этиш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Ҳурматли Ватандошлар! Энергетиклар томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва ҳозирги шароитдан келиб чиқиб сиздан энергия қурилмаларидан оқилона фойдаланишингизни ва хонадонингизда ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраймиз.

Бу саъй-ҳаракатлар кўпроқ истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга ёрдам беради.

Вазиятни тўғри баҳолаб бизни қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат!

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
Forwarded from Deleted Account
Тўрақўрғон туманининг айрим худудларида электр энергиясида узилиш бўлади

Жорий йилнинг 28-январь Жума куни Тўрақўрғон туманидаги 35 кВли "Тўрақўрғон-2" электр узатиш ҳаво тармоғида фавқулотда таъмирлаш ишлари олиб борилади, бунинг натижасида шу куннинг соат 08:00дан кеч соат 17:00 га қадар айрим худудларда яъни
"Елхон" МФЙ худудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Юқоридаги келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Тўрақўрғон тумани электр таъминоти корхонаси.

Тел: 99869-442-11-13
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК КРЕДИТЛАРИ КИМЛАРГА ВА НИМА МАҚСАДЛАРГА АЖРАТИЛМАЙДИ?

☑️Қуйидаги ҳолларда қарз олувчининг аризаси тизим томонидан скоринг маълумотлари асосида автоматик рад этилади:

▪️18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошган фуқаро номида ариза берилганда;

▪️Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахс номида ариза берилганда;

▪️муомалага лаёқатсиз фуқаро (I-II-гурух ногирони) номида ариза берилганда;

▪️дастур доирасида тўлиқ қайтарилмаган кредити мавжуд бўлганда;

▪️банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда;

▪️кредит тарихи бузилган қарз олувчилар (6 марта 60 кундан кечиктирган бўлса);

▪️бюджет олдида қарздорлиги борлар (солиқлар, коммунал ва бошқалардан).

☑️Қуйидаги мақсадлар учун кредит ажратилмайди:

▪️илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;

▪️алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

▪️савдо-воситачиликни амалга ошириш;

▪️умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;

▪️ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни (мебель, уяли телефон, маиший техника ва бошқалар) сотиб олиш;

▪️енгил автотранспорт воситалари (ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда иштирок этувчи кичик мототранспорт воситалари бундан мустасно), жумладан йўловчи ташувчи автомобиллар сотиб олиш;

▪️маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан хизмат автомобиллари таъминоти;

▪️бино ва иншоотлар сотиб олиш ва қуриш (бошқа қарор ва фармонларда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно) учун ажратилмайди.
Forwarded from Deleted Account
Туманимиз аҳолиси диққатига!

Муҳтарам Юртбошимиз раҳбарликларида жорий йилнинг 16 феврал куни ўтказилган “Чорвачилик ва ипакчилик соҳасида 2022 йилда амалга ошириладиган устивор вазифалар”га бағишланган кенгайтирилган видеоселекторда аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда истеъмол бозорига кафолатли ва арзон нархларда етказиб берилишини ташкил этиш юзасидан берилган топшириқларни Тўрақўрғон туманида ижросини таъминлаш мақсадида 5 та доимий ишловчи ишчи гуруҳ ташкил этилди.

1-ишчи гуруҳ раҳбари – туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Элёрбек Исматуллаев (тел:+99890-261-90-09, телеграмм: +99890-261-90-09).
-Наслли қорамолчилик, қўйчилик, эчкичиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари фаолиятини кенгайтириш ва янги ташкил этиш масалалари.

2-ишчи гуруҳ раҳбари – туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Элёрбек Турғунов (тел:+99899-970-71-00, телеграмм: +99899-970-71-00).
-паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик ва балиқчилик соҳаларини ривожлантириш, соҳада янги ташаббускорларни аниқлаш ҳамда фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам бериш масалалари.

3-ишчи гуруҳ раҳбари – туман ҳокимининг ўринбосари Ҳакимжон Раҳимов (тел:+99897-426-98-48, телеграмм:+99897-426-98-48).
-янги боғ ва токзорлар барпо этиш, эски боғ ва токзорлар ўрнида замонавий интенсив боғлар ва токзорлар ташкил этиш, иссиқхона ва музлаткичли омборлар қуриш ва мазкур соҳада ташаббускорларни аниқлаб, амалий ёрдам бериш масалалари.

4-ишчи гуруҳ раҳбари – туман ҳокимининг ўринбосари Шерзодбек Собиров (тел:+99893-671-00-30, телеграмм: +99893-671-00-30).
-Аҳоли хонадонларида томорқадан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, томорқада интенсив боғлар ва токзорлар ташкил этиш, мазкур йўналишда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини янада ошириш масалалари.

5-ишчи гуруҳ раҳбари – туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, ҳоким маслаҳатчиси Шоҳиста Қамбарова (тел:+99891-293-88-40, телеграмм: +99891-293-88-40).
-пиллачиликни ривожлантириш, тут плантациялари ташкил этиш ва улардан самарали фойдаланиш, пиллани қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш ва соҳада янги ташаббускорларни аниқлаш ҳамда амалий ёрдам бериш масалалари.

**Ушбу йўналишлар бўйича фаолият олиб боришни истаганлар ҳамда янги лойиҳаларга эга фуқаролар ҳар қандай масала ва муаммолар ечими юзасидан ишчи гуруҳ раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин.

Имкониятдан фойдаланинг ва ўз режа-мақсадингизни амалга оширишга бугундан киришинг!


Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги.
Forwarded from Deleted Account
Азиз тўрақўрғонликлар!

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёзган “Яшил макон” лойиҳаси доирасида эртага, 19 февраль куни Тўрақўрғон туманининг барча ҳудудларида “Яшил йилликка менинг ҳиссам” деб номланган кўчат экиш АКЦИЯСИ ўтказилади.

Барчангизни ушбу акцияда фаол иштирок этиб, маҳаллангиз, кўчангиз, ҳовлингиз, иш жойингизда камида 10 тупдан кўчат экишга чорлаймиз.

Зеро, Она табиат бугун бизнинг эътиборимизга ўта муҳтож. Инсониятнинг узоқ умр кечириши ва саломат яшаши, курраи заминимизни келажак авлод қўлига обод ҳолда ўтиши учун атроф-муҳитни яшилликка буркашимиз жуда зарур!

АКЦИЯДА ФАОЛЛИК, УЮШҚОҚЛИК КЎРСАТИНГ!

КЎЧАТ ЭКИНГ, БОҒ ЯРАТИНГ ВА ОНА ТАБИАТНИ АСРАБ-АВАЙЛАНГ!
Forwarded from Мухаммадаюбхужа Пулатович
#Pilot loyiha#
📣📣📣 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

🧱🏗 🇷🇺 Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти филиали Россия Федерациясининг Амур ўлкасида жойлашган Газни қайта ишлаш заводи ("Велесстрой" МЧЖ) қурилиши йўналишларида шартнома асосида ишлаш истагида бўлган фуқароларни ишга таклиф этади.

Танлов 2022 йил 21 февраль (душанба) куни соат 11:00 да бошланади

☝️ТАЛАБЛАР:
- камида 1 йиллик иш тажрибага эга бўлиши;
- РФга кириш таъқиқ бўлмаган;
- жисмонан соғлом;
- хорижга чиқиш паспортига эга;
- рус тилини мулоқот даражасида биладиган эркаклар.

💵 МАОШ:
35 000 - 60 000 Россия рубль

Иш берувчи томонидан яратиб бериладиган барча шарт-шароитлар тўғрисида танлов жараёнида батафсил маълумот берилади

☎️ +998692279464 +998692279727

📍Манзил: Наманган ш., Нодира 3-уй (Мўлжал: Сардоба бозори атрофи, Зангори экран корхонаси ёнида)

Каналга аъзо бўлиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/agency_namangan
⚡️1 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бир кўчат экса ёки бирор-бир зироат қилса, ундан қушми, инсонми, ҳайвонми еса, албатта, унинг учун бундан садақа ҳосил бўлади”, деганлар.