Xitobuz
395 subscribers
454 photos
142 videos
241 links
“Саъдулла ота” жоме масжиди расмий канали.
Download Telegram
Forwarded from Fitrat.uz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 26 МАЙ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     03:15
ҚУЁШ -    04:55
ПЕШИН - 12:25
АСР -        17:31
ШОМ -      19:47
ХУФТОН -21:23

Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор киши менга салом айтса, Аллоҳ таоло руҳимни менга қайтаради. Мен салом айтган кишига алик оламан», дедилар.

Абу Довуд ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ДАРВОЗА ОЛДИДА ЎТИРИШ

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дарвозалар олдида ўтиришдан қайтардилар. Шунда одамлар:

«Эй Аллоҳнинг Расули; Уйда ўтиравериш бизга оғир келади», дейишди.
«Агар ўтирсангиз, мажлиснинг ҳаққини беринглар», дедилар.
«Мажлиснинг ҳаққи нима Эй Аллоҳнинг Расули» дейишди.
«Йўл сўраганга йўл кўрсатиш; саломга алик олиш; кўзни тийиш; амри маъруф ва наҳий мункар қилиш»,
дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан жамоат жойларида, хусусан, йўлларнинг бўйида ўтириш аслида одобдан эмаслигини билиб оламиз. Бироқ агар бирор сабаб ёки зарурат билан ўтирилса ҳам, ўша ўтиришнинг ҳаққини адо этиш лозим экан. Бу ҳақлар юқорида санаб ўтилди.
Афсуски, бугунги кунимизда бу одобларга деярли риоя қилинмайди. Йўлнинг бўйида ўтириб олиб, турли зарарли ишлар билан шуғулланиб ўтирганларни кўп кўрамиз. Карта, нарда, домино, ошиқ ўйнаб, йўлдан ўтганларни томоша қилиб, гап отиб ўтирадиганлар, хўроз уриштираётганлар гуноҳлари билан бошқаларга салбий таъсир қилаётганлар ҳам кам эмас.
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Haj2024

😎 МАККАГА КЕЛГАН ИЛК ЗИЁРАТЧИЛАР КАТТА ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНДИ

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Fitrat.uz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 27 МАЙ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     03:15
ҚУЁШ -    04:54
ПЕШИН - 12:25
АСР -        17:31
ШОМ -      19:48
ХУФТОН -21:24

Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Muslim.uz
#дуо

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ

CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Имомга иқтидо қилганнинг қироати

Савол: Жума намозида имом қироат қилаётганда баъзи кишилар ҳам бирга овоз чиқариб қироат қилиши қулоққа чалиниб туради. Шу амал дурустми?

📩 Жавоб: Имом қироат қилаётган пайтда унга иқтидо қилган киши ҳам ичида қироат қилиши макруҳ амал саналади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Аъроф сурасида:
«Қуръон ўқилганда унга қулоқ тутинг ва жим бўлинг. Шунда раҳм қилинурсиз», деган (204-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ушбу оят намозда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ортларида туриб овоз чиқариш ҳақида нозил бўлган” (Ибн Жарир, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Мардавайҳ ва Ибн Асокир ривояти).
Кўплаб ҳадиси шарифларда имомнинг қироати иқтидо қилган шахс учун ҳам кифоя қилиши очиқ айтиб ўтилган. Масалан, Жобир розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Имомнинг қироати унга иқтидо қилганнинг қироатидир”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
👉 Давомини ўқинг!

Фатволар тўплами" китобидан.

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? 👉ЖАВОБ:
Forwarded from FATVO.UZ
“Фарз намозга иқомат айтилганда нафл ўқиш макруҳдир. Бундан бомдоднинг суннати мустаснодир. Гарчи ташаҳҳуд бўлса ҳам жамоатга улгуришга умид бўлса, суннатни ўқийди. Агар улгура олмаслик хавфи бўлса, суннатни бутунлай тарк қилади. Бундан бомдоднинг суннати мустаснодир дейилди. Чунки бу ҳақида имом Таҳовий ва бошқалар “Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бомдод намозига иқомат айтилганда масжидга кирдилар ва бир устуннинг орқасида бомдоднинг суннатини ўқиб олдилар”, деган ҳадисни ривоят қилишган. Бу воқеа Ҳузайфа ва Абу Мусо розияллоҳу анҳумоларнинг кўз ўнгида содир бўлган. Бундай ишни Умар, Абу Дардо, Ибн Аббос ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумлар ҳам қилгани ривоятларда айтилган. Тобеинлардан Ҳасан Басрий, Масруқ ва Шаъбийлар ҳам шундай йўл тутишган”.
Хулоса қилиб айтганда: иқомат айтилганидан кейин бомдоднинг икки ракат суннатини агар фарзига улгуриш имкони бўлса, дарҳол масжиднинг чети ёки бирор устуннинг орқасида ўқиб, сўнг фарзга қўшилади. Агар суннатларни ўқиса, фарзга улгура олмаса, у ҳолда уларни тарк қилиб, фарзни ўқиш учун жамоатга қўшилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#мутолаа #фойдали #китоб
📚ФАРЗАНДИНГИЗНИ КИТОБ ЎҚИШГА ҚИЗИҚТИРИШДА ЁРДАМ БЕРАДИГАН 10 ТА МАСЛАҲАТ

Авваллари ўқиш ягона кўнгилочар машғулот эди. Ҳозир эса бундай машғулот турлари кўпайган бўлса-да, китоб ўқиш ҳали ҳам энг фойдали вариант бўлиб қолмоқда. Болалар нима учун китоб ўқиши керак?

🔘Китоб ўқиш сўз бойлигини оширади.
🔘Ўқиш дунёқарашни кенгайтиради — бола ҳеч қачон кўрмаган одамлари ва бормаган жойлари ҳақида билиб олади.
🔘Ўқиш ижтимоий кўникмаларни ривожлантиради — бола китоб қаҳрамони билан бирга мураккаб ҳаётий вазиятлардан чиқишни ўрганади.

📚Тадқиқотларга кўра, ҳафтасига 1-2 марта китоб ўқийдиган 16 ёшли ўсмирлар, умуман ўқимайдиганларга қараганда юқори ўқиш кўрсаткичларига эга бўлади.

Китоблар = ҳақиқий ҳаёт

Бола ҳеч қачон кўрмаган нарсалари ҳақида ўқишга қизиқмайди. Шу сабабли китобдаги ҳикояни ҳақиқий дунёга ўтказиш керак. Масалан, агар бола космос ҳақида ўқиётган бўлса, уни космонавтика музейига олиб боринг ёки телескоп сотиб олинг. Ёввойи ҳайвонлар ҳақида бўлса, ҳайвонот боғига ташриф буюринг...
🖥  БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from FATVO.UZ
​​НАФЛ НАМОЗ БОШЛАГАНДА ФАРЗГА ТАКБИР АЙТИЛСА
#намоз

1273-CАВОЛ: Бир киши масжидда нафл намозни бошлаганда иқомат такбири айтиб юборилса, нима қилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда икки ракат ўқиб, намозини тугатади ва жамоатга қўшилади. Дарҳол намоздан чиқиш намозни бузиш ҳисобланади. Бундай қилмайди, балки имомга биринчи ракатда иқтидо қилиш учун қисқа зам сура ўқиб, саловат ва дуони ҳам қисқароқ қилиб, намозини тезроқ ўқиб тугатади. Агар тўрт ракат нафл ўқишни ният қилиб бошлаган бўлса ҳам икки ракатда тугатади. Тўрт ракатга чўзмайди. Чунки намозларнинг энг ками икки ракатдир. Бир ракатли намоз йўқ. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” бундай ибора келган:
ولو شرع في التطوع ثم أقيمت المكتوبة أتم الشفع الذي فيه ولا يزيد عليه، كذا في محيط السرخسي.
“Агар намозхон нафл намозга киришгандан кейин фарз намозга такбир айтилиб қолса, бошлаган намозини икки ракат қилиб тамомлайди. Ундан кўп ўқимайди (масалан, тўрт ракат нафлга ният қилиб қўйган бўлса ҳам икки ракат билан тугатади). “Муҳити Сарахсий”да шундай келган”.
Иқомат такбири айтилгандан кейин ҳеч қандай нафл намозга киришилмайди. Такбирдан кейин суннат ва нафлларга киришиш макруҳдирБундан фақат, фарзга улгуриш шарти билан, бомдоднинг суннати истисно қилинган ("Бадоиъус саноиъ" китоби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Fitrat.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Fitrat.uz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 28 МАЙ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     03:14
ҚУЁШ -    04:54
ПЕШИН - 12:25
АСР -        17:32
ШОМ -      19:49
ХУФТОН -21:25

Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
​​99 ДАРДНИНГ ШИФОСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Лā ẋавла ва лā қуввата илла биллāҳ”.
“Аллоҳнинг сақловисиз У Зотнинг масъиятидан бурилиш йўқ. Ўзининг ёрдамисиз У Зотнинг тоатига қувват йўқ” дуоси 99 дардга даводир. Бу дардларнинг энг кичиги қалб маҳзунлигидир.
(Табароний, Ҳаким).

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Ким бирор-бир нарсадан маҳзун бўлиб, азият чекса, уни йўқ бўлиши учун “Лā ẋавла ва лā қуввата илла биллāҳ” дуосини ўқисин”.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Аллоҳ бир бандага неъмат берган бўлсаю у ушбу неъматнинг ўзида доимий қолишини истаса, кўп-кўп “Лā ẋавла ва лā қуввата илла биллāҳ” дуосини ўқисин”.
(Табароний)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Лā ẋавла ва лā қуввата илла би-ллāҳи” ни кўпроқ айт. Албатта, у жаннат хазиналаридан бир хазинадир, - дедилар.
(Термизий)

Ибн Абу Дунё Асад ибн Вадоъадан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Ким ҳар куни юз марта: “Лā ẋавла ва лā қуввата илла би-ллāҳи” ни айтса, унга фақирлик етмас”.

Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?
👉ЖАВОБ:
Зиёфатни тарк этди

Зикр қилинишича, кунларнинг бирида Иброҳим Адҳамни бир киши меҳмонга чақирди. Иброҳим Адҳам келиб ўтиргач, меҳмонлардан бири «Фалончи келмади», деб уни сифатлай кетди, иккинчиси эса «Фалончи семириб кетган, танаси оғир», деб ғийбатга ўтди. Иброҳим Адҳам: «Мусулмонни ғийбат қилишган пайтдаёқ қорним тўйди», деб чиқиб кетди ва уч кунгача овқат емади.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан


Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? 👉ЖАВОБ:
Forwarded from Umarbek Davlatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#асл_моҳият

❗️Баъзилар
ҳанузгача улардан фатво олмоқда

▶️ Авазхон Жалолов Гулистон шаҳар «Исо ўғли Мусо» жоме масжиди имом-хатиби

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Forwarded from Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НАМОЗИМ ДУРУСТ БЎЛГАНМИ?

CАВОЛ: Чўнтагимда суюқ нажосат теккан қоғоз борлиги эсимда йўқ намоз ўқиб қўйибман. Энди мени намозим дуруст бўладими ёки йўқ?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кишининг кийимига ёки чўнтагидаги нарсага теккан нажосат кам бўлса ва билмасдан намоз ўқиб қўйса, намози дуруст бўлади. Агар нажосат кўп бўлса, ўқилган намозни қайта ўқиш керак. Камлик миқдори - қуюқ нажосатларда 4,25 граммдан ва суюқ нажосатларда катта танга кенглиги миқдоридан ортиқ бўлмаслиги билан белгиланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from FATVO.UZ
#Қурбонликка_оид_масалалар

1-МАСАЛА: “Қурбонлик кунларида бой, муқим, мусулмон, ҳур-озод бўлган ҳар бир кишига қурбонлик қилиш вожибдир” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Қурбонликни вожиб қиладиган бойлик – кундалик ҳаёт учун зарур нарсаларидан ташқари 85 грам тилло ёки унинг қийматидаги мол-мулкка эга бўлишдир.

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from FATVO.UZ
#Қурбонликка_оид_масалалар

2-МАСАЛА: Қурбонликнинг ҳукми – бу дунёда вожибни адо этиш ва охиратда Аллоҳ таолонинг фазли билан улкан ажру-савобларга эга бўлишдир (“Ғиёсийя”). Қурбонлик, агар барча шартлари топилса, эркакка ҳам, аёлга ҳам вожибдир (“Бадоеъ”).

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM