ХAVFSIZLIK 🇺🇿
16.8K subscribers
453 photos
536 videos
894 links
Download Telegram
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Украина ва Озарбайжон фуқаролари Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил этишган

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона ҳамда ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, 1998 й.т. Украина фуқароси ва 2001 й.т. Озарбайжон фуқароси вақтинча истиқомат қилаётган Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда 411 гр. “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси, 7 кг.га яқин ярим тайёр наркотик моддалар ҳамда 237 кг. прекурсорлар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, улар ушбу манзилда яширин нарколаборатория ташкил этиб, хориждан келтирилган хом-ашёлар ёрдамида синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланишган.

Сергели туманида қайд этилган ҳолатда, қўшни республикадан халқаро йўловчи ташувчи автобус орқали юборилган 4 кг. 799 гр. “Альфа-ПВП” синтетик наркотикни қабул қилиб олган вақтида мазкур туманда яшовчи, 1985 й.т. шахс қўлга олинди. Аниқланишича, у “Телеграм” мессенжерида фаолият юритувчи наркодўкон учун омбор вазифасини бажариб келган.

Бошқа ҳолатда эса, Юнусобод туманида истиқомат қилувчи, 1999 й.т. туғилган шахс ўзининг яшаш хонадони яқинида жойлашган электр трансформатори остига келгусида сотиш мақсадида 584 гр. “гашиш” моддасини яшириб қўйганлиги аниқланиб, ушбу гиёҳвандлик воситаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Мазкур фуқаро “Телеграм” мессенжерида наркодўкон ташкил қилиб, хориждан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган.

Ҳозирда учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, қонунбузарларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида Тожикистондан олиб келинган жами 25,8 кг. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, тожикистонлик наркосавдогар айланма йўллар орқали юборган 11 кг. 942 гр. “гашиш” моддасини қабул қилиб олиб, Шўрчи туманидаги тўйхона яқинида жойлашган симёғоч остига яшириб кетмоқчи бўлган вақтларида, ўзаро қариндош ҳисобланган, 1999 й.т. 2 нафар маҳаллий фуқаро қўлга олинди.
Шунингдек, улар ажал оғусини белгиланган жойга қолдириб кетганларидан сўнг, уни бошқа шахс олиб кетиши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва гиёҳвандлик воситасини хуфия жойдан олиш учун келган Узун туманида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро ҳам ушланди.
(Таъкидлаш лозимки, бироз аввалроқ Тожикистон Республикасининг Турсунзода туманида яшовчи, 1979 й.т. Тожикистон фуқароси мамлакатимизга контрабанда йўли билан олиб келинган 3 кг. 980 гр. “опий” моддасини Шўрчи туманида харидорга 17500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлиги тўғрисида хабар берган эдик.)
Шу тариқа ўзбек-тожик давлат чегарасининг Шўрчи йўналишидаги наркоканал фаолиятига чек қўйилди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса “Қўқон-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган “Трекер” русумли автотранспорт воситаси Боғдод туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда Фарғона шаҳрида яшовчи, 1974 ва 1988 йилларда туғилган 3 нафар шахс 11 кг. 966 гр. “гашиш” моддасини олиб кетаётганликлари аниқланиб, процесссуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, уларни бошқа автомашинада кузатиб бораётган ва гиёҳвандлик воситасининг ҳақиқий эгаси бўлган, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1990 ва 1993 йилларда туғилган эр-хотин ҳам қўлга олинди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур эр-хотин муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятлари учун судланган шахслар ҳисобланади.
Терговга қадар текширув давомида, улар Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган ажал оғусини Қўқон шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. аёлдан сотиб олганликлари аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Бошқа ҳолатда эса “Қўқон-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси Қўштепа тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1997 й.т. аёлга тегишли 1 кг. 941 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Тожикистондан келтирилган мазкур гиёҳвандлик воситаси ҳам юқоридаги ҳолатда кўрсатилган, яъни Қўқон шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. аёлга тегишли бўлиб, уни Марғилон шаҳрига сотиш учун олиб кетаётган бўлган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Тахиатош, Бўстон ва Бўка туманлари ҳокимлари ўринбосарлари пора билан ушланди

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокимининг қурилиш, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари ўзининг мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, ҳокимлик балансида бўлган ва режавий бузилишга тушган уйни маҳаллий фуқарога бузиш ишларини олиб бориш ҳамда бузиш давомида чиққан материаллардан ўз хоҳишига кўра фойдаланиш (сотиш) ваколатини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 35 млн. сўм талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, ҳоким ўринбосари сўралган пул маблағидан 32 млн. сўмни ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Андижон вилояти Бўстон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўзининг номида бўлган ва чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик тасарруфидаги 10 гектар ер майдонини экспортбоп маҳсулотлар етиштирилувчи ер тоифасига ўзгартириб, шунингдек, бу ҳақида туман ҳокимининг экин майдонларини жойлаштириш тўғрисидаги қарорини чиқартириб, уни каврак ўсимлиги етиштирмоқчи бўлган тадбиркорга 3 йилга фойдаланишга бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, кенгаш раиси аванс сифатида олган пул маблағини Бўстон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда ушбу мансабдор шахс ҳам 10 минг АҚШ долларини ўзининг хизмат автомашинасида олган вақтида ушланди.

Тошкент вилоятида кузатилган ҳолатда эса, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Бўка тумани бўлими бошлиғи 2022 йилда қурилган кўп қаватли уй учун “Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида давлат қабул қилиш далолатномаси”ни тасдиқлатиб бериш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, унинг топшириғига кўра, талаб қилинган пул маблағини олган вақтида туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, Бўка тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 1200 АҚШ долларини Бўка тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникация, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда мазкур мансабдор шахс ушбу пул маблағини ўзининг хизмат автомашинасида олган вақтида ушланди.

Ҳозирда учала ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисмининг тегишли бандлари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида ноқонуний ерости йўли (туннел) аниқланди ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 1 млрд. сўмлик дори воситалари олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Чегара қўшинлари ва «Тошкент-Аэро» ИБК ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ҳиндистондан Қозоғистон орқали мамлакатимизга катта миқдордаги, сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний олиб келиш билан шуғулланган трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Хусусан, жиноий гуруҳ томонидан навбатдаги дори воситалари «Деҳли-Тошкент-Олмаота» авиайўналиши орқали транзит тарзда «Олмаота» халқаро аэропортига олиб келиниб, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариёғоч тумани «Дўстлик» аҳоли яшаш пунктига етказилган ва яширин ерости йўли орқали Тошкент вилоятининг Тошкент тумани «Ўрикзор» МФЙ ҳудудига ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида жиноий гуруҳ аъзоларидан жами 1 млрд. 94 млн. 342 минг сўмлик, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Альбумин, Ремдесивир, Меропенем каби жами 107 номдаги 17048 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Таъкидлаш лозимки, 1975 й.т. фуқаронинг Тошкент тумани «Ўрикзор» МФЙдаги уйини Қозоғистоннинг Сариёғоч тумани «Дўстлик» аҳоли яшаш пункти билан боғловчи ерости йўлининг узунлиги 310 метрни ташкил этади.

Ерости йўли ҳаво вентиляцияси, ёритиш тизими, юкларни ташишга мўлжалланган аравалар ва арқонлар билан жиҳозланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Прокуратура ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи, махсус техникалар билан хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ раҳбари 2021 йилда кўп функцияли бурғулаш ускунаси олиб келиш мақсадида Хитой давлати компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси орқали шартнома тузади ҳамда банкдан олган 1 млн. 71 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағини ушбу компаниянинг ҳисоб рақамига ўтказиб беради.
Аммо, шартнома талабларига зид равишда Хитойдан кўп функцияли ўрнига, бир функцияли бурғулаш ускунаси юборилади.
Натижада прокуратура органлари томонидан хорижий компаниянинг мамлакатимиздаги вакилларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, Жиззах вилояти ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилади.
Жиноят иши доирасида ўтказилган экспертизада мазкур ускуна кўп функцияли эканлиги тўғрисида хулоса берилади.
Бундан норози бўлган тадбиркорга эса Тошкент шаҳрида яшовчи, 1969 й.т. шахс ўзининг мансабдор танишлари орқали ускунанинг бир функцияли эканлиги тўғрисида қайта экспертиза тайинлатиш бўйича терговчининг қарорини чиқартириб, экспертиза хулосасини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб беришни таклиф этади ва эвазига 155 минг АҚШ доллари сўрайди.
Аммо, у 105 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, мазкур шахс ушбу масалани Тошкент шаҳар прокуратурасининг маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими катта прокурори ҳамда унинг воситачиси бўлган, Тошкент шаҳридаги суғурта маркази раҳбари орқали ҳал қилиши кераклиги маълум бўлиб, улар ҳам процессуал тартибда ушланди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Бош прокуратура томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Сурхондарё вилояти прокуратурасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори вилоятдаги фермер хўжаликларига тегишли бўлган 280 гектар ер майдонига томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиш бўйича маҳаллий МЧЖ раҳбарига буюртмачи фермер хўжаликлар топишда ва улар билан шартномалар тузишда ҳамда МЧЖнинг хизмати учун банкдан пул маблағлари ажратилишида ёрдам берганлигини рўкач қилиб, 28 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, катта прокурор олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг «Халқлар дўстлиги» санъат саройи ёнғинга қарши профилактикаси катта инспектори Юнусобод туманида янги қурилган нотурар бинога ўрнатилган ёнғин хавфсизлик тизимларини қабул қилишда ва бинонинг фойдаланишга топширилиши бўйича ижобий хулоса берилишида ваколатли ҳамкасби орқали кўмаклашиш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилиб, аввалроқ 3 минг АҚШ доллари олади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у 2900 АҚШ долларини ўзининг ҳамкасбига берган вақтида ушланди.
Ҳозирда катта инспекторга нисбатан прокуратура органлари томонидан Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гаров эҳтиёт чораси қўлланилди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Тошкент шаҳрида банкдан пул ўғриламоқчи бўлган кибержиноятчилар ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, банк ҳисоб рақамлари ҳамда банк иловасига уланган фуқароларнинг пластик карталарида сақланаётган пул маблағларини хакерлик ҳужуми орқали ноқонуний ўзлаштиришга уринган шахсларнинг қилмишлари фош этилди.
Хусусан, Тошкент шаҳридаги банклардан бирининг собиқ ходими ҳозирги кунда мазкур банкда мутахассис лавозимида ишловчи танишидан банкнинг дастурий таъминоти ва ҳисоб рақамларига кириш имкониятини берувчи кодларни 6500 АҚШ доллари эвазига сотиб олади.

Сўнгра, у Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1973 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлари учун 3 маротаба судланган шахс ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида истиқомат қилувчи, 1989 й.т. фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, дастлаб банк ҳисоб рақамларида ҳамда банк иловасига уланган фуқароларнинг пластик карталарида сақланаётган жами 370 млрд. сўм маблағни хакер жалб қилган ҳолда ўғирлашни, кейин эса оффшор ҳудудлар орқали чет элдаги танишларига тегишли ҳисоб рақамларга ўтказишни режа қилишади.

Қонунбузарлар 189 млрд. сўмни чет эл валютасига конвертация қилишга ва оффшор ҳудудлар орқали хориждаги ҳисоб рақамига ўтказишга уринган вақтларида жиноят устида қўлга олинди.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, улар ўзларининг қабиҳ ниятлари амалга ошган тақдирда, гўёки банкнинг дастурий таъминотига чет элдан хакерлик ҳужуми бўлганлиги тўғрисида ёлғон маълумот тарқатишни режалаштиришган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: жойларда коррупция билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Гулистон шаҳар электр тармоқлари корхонаси бошлиғи 2023 йилнинг май ойидан 2024 йилнинг май ойига қадар ушбу корхонада электр энергияси оқимини ҳисобга олиш ва назорат қилиш муҳандиси вазифасида ишлаб келиб, савдо фаолиятини олиб боришга ихтисослашган МЧЖнинг электр энергиясидан 202 млн. 500 минг сўмлик қарздорлигини танишлари орқали ҳисобдан чиқартириб бериш эвазига 90 млн. сўм талаб қилади.
У 2023 йилнинг июнь-декабрь ойлари давомида тадбиркордан жами 78 млн. сўм олади, аммо, ваъдасини устидан чиқа олмасдан, яъни, қарздорликни базадан ўчиртира олмасдан, барча олган пулларидан дастлабки 3 млн. сўмни учинчи шахс орқали қайтариб берган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фаолият юритувчи хусусий корхона раҳбари ўзининг мансабдор танишлари орқали, Наманган вилоятининг Давлатобод туманида барпо этилаётган “Янги Наманган шаҳарчаси”ни ичимлик суви билан таъминлаш учун Косонсой шаҳридаги сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш лойиҳасини тендер савдоларида ютиб бериш эвазига тадбиркордан 4 млрд. сўм талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари ушбу ноқонуний ишга алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Навоий вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизматининг Киберхавфсизлик бўлинмаси катта тезкор ходими Кармана туманида яшовчи фуқаронинг пластик картасидан 62 млн. сўм пул маблағини ноқонуний ечиб олган шахсларни аниқлаб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилади.
Бундай ҳолатларни фош этиш катта тезкор ходимнинг бевосита хизмат вазифасига кирсада, у жабрланувчидан сўралган пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда, Янгиер шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи катта инспектори пробация назоратида турган, жорий йилнинг февраль ойида суд ҳукмига асосан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган шахсни жазони Янгиер шаҳрида ўтамаслик, Тошкент шаҳрида эркин тадбиркорлик фаолиятини олиб бориши учун ёрдам бериш, яшаш манзилини текширмаслик ҳамда чора кўрмаслик эвазига Янгиер шаҳридан 2 хонали уйни сотиб олиб, унинг номига расмийлаштириб беришини ҳамда 500 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи беришини талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан прокуратура ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда катта инспектор 400 АҚШ доллари ҳамда 1 млн. 260 минг сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰Давлат Хавфсизлик Хизмати кубогининг Тошкент шаҳар ғолиби аниқланди.

Юртимизда спортни, айниқса, миллионлар ўйини бўлган футболни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Сўнгги тўрт йил давомида ҳар бир маҳаллалар кесимида ёшлар ўртасидаги футбол ва мини-футбол бўйича ёшлар ўртасида "Давлат хавфсизлик хизмати кубоги" учун мусобақалар ўтказиш анъанага айланган.

Жорий йилнинг 12 июль куни ДХХ кубоги Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда Олмазор туманинг “Олмазор” жамоаси ҳамда Янги ҳаёт туманинг “Дўстлик” жамоалари беллашишди.

Бу белашувда, Юнусобод туманинг, ”Оқтепа” жамоаси 3-ўринни қўлга киритди 🥉.

Олмазор туманинг, ”Олмазор” жамоаси 2-ўринни қўлга киритди 🥈.

Янгиҳаёт туманинг, ”Дўстлик” жамоаси фахрли 1-ўрин деб топилиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди🥇.

Мусобақа сўнггида ғолиб жамоалар кубок, медаль ва қиматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: жойларда ОТМларга ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи, 1986 й.т. шахс ўзининг мансабдор танишлари орқали, Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилувчи фуқарони ИИВ Академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 22 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда, Қарши инновацион таълим университети мутахассиси 3 нафар фуқарони Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалига мазкур олий таълим муассасасидаги танишлари орқали ҳар бирини 4 минг АҚШ долларидан, жами 12 минг АҚШ доллари эвазига 2-курсдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у 11700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи, 1987 й.т. шахс Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида истиқомат қилувчи фуқарони Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Олмалиқ шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқародан 3500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Урганч давлат университетининг факультет декани Гурлан туманида яшовчи, 1990 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, унинг қариндошини мазкур олий таълим муассасасига ўқишга киришда бўладиган ижодий имтиҳонлардан ўтказиб бериш эвазига 2600 АҚШ доллари ва 2,5 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Урганч ихтисослаштирилган санъат мактабининг бўлим бошлиғи Боғот туманида яшовчи фуқарога танишлари ёрдамида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ўқишга кириши учун йўлланма олиб бериш ва амалий имтиҳонда кўмаклашиш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Аммо, у сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда жойларда тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Фарғона шаҳридаги адвокатлик фирмаларида ишловчи 2 нафар адвокат ўзаро тил бириктириб, 2023 йилда суд ҳукми билан 6 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва ҳозирда жазо муддатини ўтаётган маҳкумга нисбатан бўлган жиноят ишини вилоят суди томонидан тафтиш тартибида кўриш давомида, унга нисбатан тайинланган жазони суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазога ўзгартириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмасининг муқаддам бир неча маротаба судланган адвокати Ички ишлар вазирлигининг Тергов департаменти томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида аниқланган 12 млрд. сўм миқдоридаги зарарнинг 6 млрд. сўмини прокуратура ва ички ишлар органларидаги танишлари ёрдамида жабрланувчи фойдасига ундириб бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағидан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, адвокатнинг мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган ҳамкасби ва муқаддам прокуратура органларида ишлаган таниши ҳам 50 минг АҚШ долларидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтларида ушланди.

Самарқанд шаҳридаги адвокатлик фирмасининг муқаддам судланган адвокати Оқдарё туманида яшовчи фуқаронинг турмуш ўртоғи билан қонуний никоҳини бекор қилишда суд тизимидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Бекобод туманида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4576-сонли қарори доирасида Тошкент вилоятининг Бекобод туманидаги акциядорлик тижорат банки томонидан чорвачилик йўналишида ажратилган кредит маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан текширув тадбирлари ўтказилди.

Унда Бекобод туманидаги сут ва сут маҳсулотлари етиштириш ҳамда наслли чорва молларни кўпайтириш билан шуғулланувчи “BF” МЧЖга Австрия давлатидан 65 бош наслли, йирик шохли чорва моллари олиб келиш мақсадида 2020 йилда банк томонидан 7 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан йиллик 19% устама тўлаш, шундан 3 фоизини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш шарти билан 1 млрд. 680 млн. сўм кредит маблағлари ажратилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилдаги “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 280-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, хориждан келтирилган чорва моллари учун 116 млн. сўмлик субсидия маблағи ҳам ажратилган.

Аммо, МЧЖ томонидан банкка тақдим қилинган бизнес режада кўрсатилган сут маҳсулотлари етиштириш ва наслли молларни кўпайтириш, уларни 2 авлод олгунгача сақлаш билан боғлиқ ишлар амалга оширилмасдан, аксинча, 44 бош наслли, йирик шохли чорва моллари нақд пулга сотиб юборилган. Бунинг натижасида 1 млрд. 82 млн. сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилинган.

Ажратилган кредит маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан банк томонидан керакли даражада мониторинг ишлари олиб борилмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 19211-моддаси 2-қисми “а” банди билан, банк мансабдорларига нибатан эса Жиноят Кодексининг 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Ҳудудларда гиёҳвандлик ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Оқолтин туманидаги “Сардоба” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда, “Тошкент-Жиззах” йўналишида ҳаракатланаётган Жиззах вилоятининг Бахмал туманида яшовчи, 1997 й.т., муқаддам судланган шахс бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасига 3080 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари яшириб қўйилганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, мазкур шахснинг жиноий шериги бўлган – Бахмал туманида яшовчи,
2001 й.т. фуқаро ҳам қўлга олинди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу дори воситалари Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган.

ДХХ ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманида яшовчи, 1990 й.т., муқаддам судланган шахс Қирғиз Республикасидан келтирилган 2799 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 65 млн. сўмга сотган вақтида ушланди.

Фарғона вилоятида кузатилган яна бир ҳолатда, Фарғона туманида яшовчи, 2000 й.т., муқаддам судланган шахс “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасида белгиланган тартибни қўпол равишда бузиб, Қирғиз Республикасидан 5600 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб ўтган вақтида Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Бу йўналишда ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам божхона идоралари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Унда “Тошкент-Хоразм” йўналишида ҳаракатланаётган юк машинаси Хазорасп туманида тўхтатилиб кўздан кечирилди ва унинг юкхонасидаги маиший кондиционер ичига яшириб қўйилган 1 кг. 814 гр. “опий” моддаси тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Ушбу ажал оғуси 1991 йилда Хазорасп туманида туғилган фуқарога тегишли эканлиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва у кондиционерни қабул қилиб олган вақтида ушланди. Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам 158 гр. “опий” ва 1 кг. 988 гр. “гашиш” моддалари олинди.
Бундан ташқари, мазкур шахсни гиёҳвандлик воситалари билан таъминлаб келган, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи, 1989 ва 1991 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ҳам ушланиб, улардан бирининг яшаш хонадонидан 424 гр. “опий” моддаси олинди.
Ушбу ҳолатда наркотик моддалар Тожикистон Республикасидан олиб келинганлиги аниқланди.

ДХХ Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Қўрғонтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон шаҳри томон ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада унда йўловчи сифатида кетаётган 2 нафар фуқарога тегишли бўлган ва Қирғиз Республикасидан келтирилган 4кг. 861 гр. “Прегабалин” номли кучли таъсир қилувчи модда борлиги маълум бўлди. Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу кучли таъсир қилувчи моддаларни қабул қилиб олган вақтида Андижон шаҳрида яшовчи, 2001 й.т. шахс ушланди.
Шунингдек, унинг танишлари бўлган Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи, 1987 ва 1992 йилларда туғилган 2 нафар аёл ҳам процессуал тартибда ушланиб, улардан 1 кг. 987 гр. “Прегабалин” моддаси ҳамда 1342 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилуви дори воситалари олинди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. шахс Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали “Тошкент-Истанбул-Мадрид-Тихуана” йўналишида Америка Қўшма Штатларига юбориш ҳамда бунинг учун зарур бўладиган виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 334 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Бошқа ҳолатда эса ДХХ ходимлари томонидан прокуратура ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи, 1969 й.т. шахс ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 3 нафар фуқарони АҚШга боришлари учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва виза олиб бериш бериш эвазига 42 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 28 800 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1983 й.т. шахс Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг алдов йўли билан ишончига кириб, унинг номига виза ва бошқа тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, “Туркия-Европа давлатлари-Мексика” йўналишида айланма йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига 17.500 АҚШ доллари талаб қилади.
Аммо, у олдиндан 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХнинг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1989 й.т. Учқудуқ туманида истиқомат қилувчи шахс фуқарони Туркия ва Мексика давлатлари орқали Қўшма Штатларга юбориш ва у ерда ишга жойлаштириш эвазига 19 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 6200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи, 1988 й.т. шахс Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Қўшма Штатларга ишга юборишни ваъда қилиб, бу каби ишларни қилишга ваколати бўлмасада, дастлаб, 2023 йилнинг апрель-май ойларида 14300 АҚШ долларини олиб, уни айланма йўллар билан Жанубий Африка Республикасига юбориб, уни бошқа давлатда чорасиз ҳолатда қолдиради ва вазиятни ўнглаш, яъни уни Америкага ўтказиш учун унинг отасидан қўшимча 6700 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Олабуқа туманида яшовчи, 1985 й.т. фуқароси ҳамда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи, 1980 ва 1998 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро келишган ҳолда Қирғиз Республикасидан мамлакатимизга айланма йўллар орқали олиб кирилган 16800 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 36 минг АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди.

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса, Шайхонтохур туманида яшовчи, 1982 й.т. фуқаронинг ёни ва автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда 15 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, унинг таниши бўлган, 1978 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахснинг Учтепа туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 2967 дона “Регапен” дори воситаси борлиги маълум бўлиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

ДХХ Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автомашина Сергели тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда Фарғона шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. фуқарога тегишли 1400 дона “Регапен”, 30 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1989 й.т., шахснинг “Ласетти” русумли автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда 6034 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур фуқаронинг яшаш хонадонидан ҳам 2800 дона “Регапен” дори воситалари олинди.
Таъкидлаш лозимки, барча ҳолатларда мусодара қилинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғиз Республикасидан мамлакатимизга контрабанда йўли билан олиб келинган.

Ҳозирда ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ўртачирчиқ тумангаз” газ таъминоти бош муҳандиси нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бинони газ тармоғига улаб бериш, техник ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисоблагич ўрнатиш, газ қувурларини тортиш ва бошқа ишларни қилиб бериш эвазига 8500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

“Хазорасп эркин иқтисодий зона дирекцияси” давлат унитар корхонаси мутахассиси Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига кириб, уни ўзининг мансабдор танишлари орқали Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Хизматнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушбу мутахассис 3500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Савдо-саноат палатасининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси Боғот тумани бўлими мансабдор шахси юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг ерга бўлган эгалик ҳуқуқини қайта тиклаб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 400 АҚШ доллари ҳамда 1.200.000 сўм олган вақтида Хизматнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва Департмент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси ўз мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда 2 нафар фуқарони мазкур бирлашмага ишга қабул қилиш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса автотранспорт воситалари эхтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси маҳаллий тадбиркор томонидан 2024 йилнинг июнь ойида Туркия давлатидан олиб келинган қиймати 850 млн. сўмлик товар моддий бойликлар учун тўланиши лозим бўлган давлат божларини божхона идораларидаги танишлари орқали тез ва арзон нархларда божхона юк декларациясини расмийлаштириб берганлиги эвазига 1300 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1100 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Шунингдек, мазкур ишга алоқадор бўлган, Самарқанд вилоят божхона бошқармасига қарашли божхона постларидан бирининг бошлиғи ҳам 200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатлари бартараф этилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Учкўприк туманида яшовчи, 1968 й.т. шахс ўзганинг текстил маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖга қарашли, Фарғона шаҳридаги акциядорлик тижорат банкларидан бирида гаровда турган 12 сотих ер майдонини 130 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 109 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Хизматнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ургут туманида яшовчи, 1991 й.т. фуқаро тумандаги ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг суғориладиган ер майдонидан 50 сотихини 80 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, кадастр идораларидаги танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, келишилган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Хизматнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қарши тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари чорвачилик йўналишида фойдаланиш мақсадида фуқарога туман ҳокимлиги захирасидаги 25 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: ўқишга киритиш ва сертификат олиб бериш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қўштепа туманидаги мактаб ўқитувчиси Ёзёвон туманида яшовчи 3 нафар фуқарони Қирғиз давлат университетининг Қадамжой филиалига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6600 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКДнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўқитувчиси Амударё туманида яшовчи фуқарони Урганч давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ишга алоқадор бўлган унинг шериги – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мутахассиси ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Термиз шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. шахс ўзининг ҳамшаҳарига инглиз тили бўйича “С-1” даражадаги тил билиш сертификатини олиб бериш эвазига 2400 АҚШ доллари ва 1.250.000 сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: жойларда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Тошкент-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. шахс бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина “Наманган” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада автотранспорт воситасининг орқа ўриндиғига яшириб қўйилган 9 кг. 573 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, мазкур шахснинг яшаш хонадонидан ҳам 2 кг. 779 гр. “гашиш” ва 1 кг. 29 гр. “опий” моддалари ҳужжатлаштириб олинди.
Тезкор тадбир давомида, ушбу фуқаронинг Фарғона ва Марғилон шаҳарларида истиқомат қилувчи, 1987, 1989 ва 2003 йилларда туғилган шериклари ҳам қўлга олинди.
Таъкидлаш лозимки, улардан бири муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган бўлсада, аммо, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Тупроққалъа туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Самарқанд-Хоразм” йўналишида ҳаракатланаётган, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Киа” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада автомашинада 2 кг. 821 гр. “опий” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, у Тожикистон Республикасида яшовчи фуқародан ҳар бир килограммини 6500 АҚШ долларидан сотиб олган ушбу наркотик моддани Хоразм вилоятидаги гиёҳвандфурушларга сотишни режалаштирган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида истиқомат қилувчи, 1990 й.т. фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, унда кир ювиш воситалари пакетларига қадоқланган 45 кг. 898 гр. кристалл кукунсимон моддалар мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги аниқланди. Шунингдек, фаол тадбир давомида 1 кг. 190 гр. “Тропикамид” моддаси ҳам мусодара қилинди.

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Фарғона вилоятининг Данғара туманида яшовчи, 1986 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган шахс 1512 дона “Регапен” ва 300 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1991 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган фуқарога 60 млн. сўмга сотган вақтида ушланди.
Маълум бўлишича, ушбу дори воситалари Қирғиз Республикасидан олиб келинган.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿