ДХХ: Андижонда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланганларга ҳукм ўқилди
Андижон вилоятининг Қорасув шаҳрида яшовчи, 1983 й.т., муқаддам судланган А.Д. синфдоши Ш.Ж. билан ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг август ойида Қирғиз Республикасида истиқомат қилувчи шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига давлат чегараси орқали ноқонуний ўтказилган 87 турдаги “Фокусин”, “Допегит”, “Когитум”, “Эринит” ва бошқа дори воситаларини қабул қилиб олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ хулосасига кўра, дори воситаларининг умумий қиймати 1.616.802.000 сўмни ташкил қилган.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ экспертиза текшируви хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг маълум бир қисми тиббий буюмлар ва тиббий техникалар давлат рўйхатидан ўтмаган, давлат реестрига киритилмаган ҳамда уларга нисбатан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган.
Таъкидлаш лозимки, фуқаро А.Д. муқаддам уюшган гуруҳ таркибида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятларини содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳолат юзасидан А.Д. ва Ш.Ж.га нисбатан ДХХ Андижон вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман суди томонидан эса А.Д.га нисбатан 5 йил ҳамда Ш.Ж.га нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ўртасида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг республика босқичи ўйинлари 19–23 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида ҳар куни соат 08:00 дан старт олади.
Финал ўйини 24 август куни соат 18:30 да “Жар” стадионида бошланади.
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Финал ўйини 24 август куни соат 18:30 да “Жар” стадионида бошланади.
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: жойларда фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1975 й.т. фуқаро ўзини гўёки «Ўзбекфильм» давлат унитар корхонасида масъул лавозимда ишловчи шахс сифатида таништириб, Тошкент вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган маҳкума аёл ҳаётига бағишланган кўп қисмли сериални суратга олиш учун Кинематография агентлиги ҳузуридаги Бадиий кенгашда ишловчи танишлари орқали рухсат олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятига қарашли Жанубий кон бошқармасининг бўлим бошлиғи ўринбосари Қўшработ туманида яшовчи 2 нафар фуқарони ушбу кон бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, мазкур шахс 2023 йилнинг сентябрь ойида “Зармитан” конига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, Қўшработ туманида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқародан жами 9 минг АҚШ доллари олган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда консалтинг фирма раҳбари ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали, пойтахтлик фуқарога чет тилини билиш бўйича миллий сертификат олиб бериб, уни Тошкент давлат юридик университетининг магистратура босқичига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда учала шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

Ёшлар ўртасида футбол ҳамда мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг республика босқичи қуръа натижалари
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Жиноятга жазо муқаррар
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 30 январь куни Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Чортоқ туман тез тиббий ёрдам фельдшери ўзининг яшаш хонадонидан “Кобальт” русумли автомашинада чиқиб кетаётган вақтида тўхтатилган.
Транспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салонида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1000 дона “Зодак” дори воситаси борлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, фельдшер ушбу дори воситаларини сотиш мақсадида Андижон вилоятига юбормоқчи бўлган. Шунингдек, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, дори воситалари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган яширин цех борлиги аниқланиб, сотиш учун тайёрлаб қўйилган 763 дона “Анаферон”, 2125 дона “Зодак”, 4000 дона “Витамин В6” дори воситалари, 570 дона номсиз флаконларда сироплар, дори препаратларини қадоқлашда фойдаланиладиган флаконлар, пластик қопқоқ ва пробкалар, дори қутилари ва йўриқномалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс дори воситаларини тайёрлаш ва сақлаш учун ўзининг 1977 й.т. опасини ҳамда 1974 й.т. қариндошини жалб қилган.
Тадбир давомида унинг опасининг яшаш манзилидан ҳам 120 дона “Зодак”, 260 дона “Анаферон”, 96 дона “Хилак Форте” ва 313 дона номсиз флаконларга солиган сироп ҳолидаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тергов жараёнида тез ёрдам фельдшерини дори воситалари тайёрлашда керак бўладиган этикетка, флакон, қопқоқ ва пробкалар, дори қутилари ҳамда йўриқномалар билан Андижон шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. шахс таъминлаб турганлиги аниқланди.
Шунингдек, ушбу жиноятга алоқадор бўлган Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1986 й.т. фуқаронинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув-тергов ҳаракати давомида тез ёрдам фельдшеридан сотиб олинган, умумий қиймати 27 млн. 646 минг 800 сўмлик 150 дона “Зодак” ва 146 дона “Хилак Форте” дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Тергов жараёнида қўлбола усулда тайёрланган дори воситаларининг олди-соттисига Чортоқ туманида яшовчи, 1994 й.т., тиббиёт йўналишидаги давлат олий таълим муассасасининг талабаси ҳам алоқадор эканлиги маълум бўлди. Таъкидлаш лозимки, яширин цех шароитида тайёрланган дори воситалари асосан Андижон ва Қўқон шаҳарларида сотувга чиқарилган.
Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман суди томонидан мазкур шахслар Жиноят Кодексининг 186 прим 3-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, Чортоқ туман тез тиббий ёрдам фельдшери ҳамда уни хом-ашё билан таъминлаб турган, Андижон шаҳрида яшовчи фуқарога 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Қолган 4 нафар шахснинг ҳар бири 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Ашёвий далил сифатида олинган барча дори воситалари эса тегишли тартибда йўқ қилинди.

ДХХ: Тошкент ва Жиззах вилоятларида ҳоким ёрдамчиларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
Аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда жойларда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ҳар бир маҳаллада туман ҳокими ёрдамчиси фаолияти йўлга қўйилган.
Бугун ушбу ёрдамчилар кўплаб оилаларнинг корига яраб, уларнинг ҳаётлари фаровонлашувига сабабчи бўлаётганликлари қувонарли албатта. Лекин, шоли курмаксиз бўлмаганидек, ҳоким ёрдамчилари орасида ҳам ўз ҳалқумини ўйлаганлар йўқ эмас.
Жумладан, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ўртачирчиқ туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи К.М. мансабдор танишлари орқали “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида фуқарога 1,8 гектар ер майдонини 10 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 13 минг АҚШ доллари олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Жиззах вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ғаллаорол туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи И.К. ваколатли танишлари кўмагида фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳоким ёрдамчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Video
Тошкент, Фарғона ва Андижон вилоятларида
ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари Паркент туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбарибилан ўзаро тил бириктириб, мазкур фермер хўжаликка тегишли 42,5 гектар ер майдонини харидорга гўёки 51 гектар эканлигини айтиб, уни 580 минг АҚШ долларига сотишга келишишади.
Аммо, улар олдиндан 550 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Нурафшон шаҳрида яшовчи, 1968 й.т. шахс ўзининг турмуш ўртоғига Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ободонлаштириш ва боғ барпо этиш учун ажратиб берилган 3,64 гектар ер майдонининг 2 гектарини 1971 й.т. таниши билан келишган ҳолда, харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 560 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 60 минг АҚШ доллари олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда эса, Данғара туманида яшовчи, 1985 й.т., муқаддам судланган фуқаро 2017 йилда туман ҳокимлиги томонидан боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ўзига ажратиб берилган 1,3 гектар ер майдонида иссиқхона қуришга рухсат олинганлиги ҳақида ёлғон гапириб, 410 минг АҚШ доллари эвазига уни харидор номига расмийлаштириб беришини айтади.
Аммо, у сўралган пул маблағидан 35 минг АҚШдоллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Қўқон шаҳрида қайд этилган ҳолатда, 1991 й.т. фуқаро тадбиркорнинг ишончига кириб, шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 5 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлиги айтиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Лекин, у сўралган пул маблағидан аванс сифатида 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг шериги бўлган – 1956 й.т. шахс ҳокимият тизимида ишловчи танишлари ёрдамида ушбу ер майдони бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлатиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳрида яшовчи, 1981 й.т. фуқаро шаҳар ҳудудидаги “Бўстон” ёшлар кичик зонасида жойлашган 10 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 46 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 25 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Балиқчи тумани ҳокимлиги заҳирасида бўлган 3,75 гектар ер майдонининг 1,75 гектарини “E-auksion” орқали арзон нархда олиб бериш, қолган 2 гектарини эса 2019 йилдаги сана билан туман ҳокимининг қарорини тайёрлаб, харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари олган вақтларида туман Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассиси ва тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ ходими ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, улар ушбу масалани туман ҳокимининг ўринбосари орқали ҳал этишлари аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва мазкур мансабдор шахс 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, туман ҳокими ўринбосари ва Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассисига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Шаҳрисабзда кредит маблағларини талон-торож қилган
ҳоким ёрдамчиси ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 55-сонли ҳамда 2023 йилдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 39-сонли қарорлари ижросидоирасида ўтказилган текширув тадбирлари давомида қонунбузилиш ҳолати аниқланди.
Жумладан, Шаҳрисабз шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси Ф.А. мансаб мавқеидан фойдаланиб, тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноати учун техникалар улгуржи савдосига ихтисослашган МЧЖ раҳбари Р.М. билан тил бириктириб, 2022-2023 йилларда наслли чорва моллари сотиб олиш, паррандачилик, асаларичилик, тикувчилик, иссиқхона ташкил этиш ва бошқа мақсадларда 14 нафар фуқаро номидан имтиёзли кредит олиш учун шартнома ва ҳисоб-фактура ҳужжатларига электрон рақамли имзо орқали сохта маълумотлар киритган ҳолда акциядорлик тижорат банкига тақдим этишган. Натижада, банк томонидан440,3 млн. сўм кредит маблағи ажратилган.
Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчиси бошқаМЧЖ раҳбари Х.С. билан ҳам келишиб, 25 нафар фуқаро номидан сохта маълумотлар тақдим этиш орқали АТБдан 733,3 млн. сўм кредит маблағи ажратилишига эришган.
Шу тариқа, жами 1 млрд. 173,6 млн. сўм кредит маблағи талон-торож қилинган.
Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси, МЧЖ раҳбарлариҳамда бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининнг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ кубоги – 2024.
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди
Бутун республика бўйлаб 251 мингдан ортиқ ўғил-қизларни бирлаштирган, “Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида ўтказилган футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари якунланди.
Унда ўғил болалар ўртасида мини-футбол бўйича:
1-ўрин. “Янги авлод” /Қашқадарё вилояти/
2-ўрин. “Дамбоғ” /Наманган вилояти/
3-ўрин. “Жўрабод” /Бухоро вилояти/
Қиз болалар ўртасида мини-футбол бўйича:
1-ўрин. “Қарши” /Қашқадарё вилояти/
2-ўрин. “Чиноз” /Тошкент вилояти/
3-ўрин. “Арнасой-W” /Жиззах вилояти/
Ўғил болалар ўртасида футбол бўйича:
1-ўрин. "Арабхона" /Қашқадарё вилояти/
2-ўрин. "Оқ овул" /Тошкент вилояти/
3-ўрин. “Полосон” /Андижон вилояти/
Мусобақалар якунига кўра ўғил болалар ўртасида мини-футбол бўйича:
“Энг яхши ўйинчи” – Турниёзов Маъруф /Қашқадарёвилояти/
“Энг яхши тўпурар” – Қахаров Абдурашид /Наманганвилояти/
“Энг яхши дарвозабон” – Рашидов Беҳрузжон /Бухоровилояти/
Қизлар ўртасида мини-футбол бўйича:
“Энг яхши ўйинчи” – Анарбаева Сабрина /Жиззахвилояти/
“Энг яхши тўпурар” – Маҳмудова Диёра /Тошкентвилояти/
“Энг яхши дарвозабон” – Эргашева Сарвиноз /Қашқадарё вилояти/
Ўғил болалар ўртасида футбол бўйича:
“Энг яхши ўйинчи” – Шоҳназаров Қаҳрамон /Қашқадарё вилояти/
“Энг яхши тўпурар” – Ҳабибуллаев Ҳикматилла /Тошкент вилояти/
“Энг яхши дарвозабон” – Мадаминов Шаҳзод /Тошкент шаҳри/
Республика босқичида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига “Стритбол” (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.
Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланди.
Бундан ташқари барча ғолиб ва совриндор иштирокчиларга диплом, медаль, спорт кийимлари ва ноутбук топширилди.