Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
21.1K subscribers
645 photos
10 videos
6 files
337 links
Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради.

Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin

Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot
Админ: @nuqtavergul

Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059
Download Telegram
Замзам

Сувнинг номи бўлмиш замзам сўзи чизиқча билан ёзилмайди, ажратилмай ёзилади:

Зам-зам | Zam-zam
Зам зам | Zam zam
Замзам | Zamzam

@xatoliklar
Етакчи лидер

Баъзи жойларда етакчи лидер жумласига кўзимиз тушиб қолади. Лидер сўзининг ўзи етакчи, олдинда кетувчи деган маънони англатади. Икки карра бир сўз қайтарилса, бу кулгили ҳолатга айланади: етакчи етакчи.

Яна бир мисол: кутилмаган сюрпризсюрприз сўзи кутилмаган совға, кутилмаган ҳодиса тушунчаларини ўз ичига олади, шу боис уни кутилмаган сўзи билан ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас.

Гапда бир тушунчани ифодаловчи бир нечта сўзларни (ортиқча) қўллаш плеоназм дейилади ва бу услубий хатоликлардан ҳисобланади.

Шу каби бошқа ҳолатлар:
- 5 дақиқа вақт,
- сервис хизмат,
- овқатлар менюси,
- қимматбаҳо бойликлар,
- давлат амалдори,
- эмоционал ҳис-туйғулар
,
- оёғи билан тепди.

Сиз қандай плеоназмларни биласиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

@xatoliklar
Кетма-кет, қадам-бақадам

Тилимиздаги -ма ва ба- қўшимчалари орқали тузилган такрор сўзлар чизиқча билан ёзилади: кетма-кет, зўрма-зўр, идорама-идора, қадам-бақадам, ранг-баранг, восита-бавосита, зинҳор-базинҳор.

Аҳамият берган бўлсангиз, -ма қўшимчаси биринчи сўзга қўшилиб келса, ба- қўшимчаси иккинчи сўзнинг аввалида бўлади.

Кет-макет | Ket-maket
Кетма-кет | Ketma-ket

Қадамба-қадам | Qadamba-qadam
Қадам-бақадам | Qadam-baqadam

@xatoliklar
Устознинг буюклиги

Бир куни Румийнинг олдига она ўз боласини судраб келиб, унинг ширинликни кўп ейишидан шикоят қилибди. «Ўғлим сизнинг гапингизга киради, бир койиб қўйинг» — дебди онаси. Лекин Румий уларга уч ҳафтадан кейин келишларини сўрабди. Уч ҳафтадан сўнг бу воқеа яна такрорланибди. Яна уч ҳафта ўтгандан сўнг Румий ниҳоят дебди: «Болам, ширинликни кўп емагин, бу саломатликка зарар». Болакай эса унинг гапларига қулоқ солиб, бундан буён ширинликни камроқ ейишини айтибди.

Нима учун Румий шу гапни биринчи учрашгандаёқ айтиб қўяқолмади? Чунки Румий ҳам ширинликка ружу қўйган эди ва шу одатдан халос бўлиш учун унга олти ҳафта керак бўлди. Устознинг ўзи тўғри бўлса, унинг гапи ҳам натижали бўлади.

Кечроқ бўлса-да, барча ўқитувчи, мураббий ва устозларни бугунги байрам билан табриклайман. Бераётган билим ва тажрибаларингиз натижали ва самарали бўлишини тилаб қоламан. Бизни ҳам табриклаб қўйган ўқувчиларимизга эса раҳмат.

@xatoliklar
Миридан сиригача

Бу барқарор бирикма бутун тафсилотлари билан, майда-чуйдасигача, батафсил деган маъноларни англатади.

Бошқа шакллари:
- ипидан игнасигача,
- қилидан қуйруғигача,
- бошдан оёқ.

Шу маънони англатувчи бошқа бирикмаларни биласизми? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

*Ўзбек тилининг изоҳли фразеологик луғатидан

@xatoliklar
Болакай ён-атрофига қараб қўйди-да, онаси тайинлаб айтганига қулоқ солмай, чўнтагидан қизил ручка чиқарди ва ўқитувчиси тарқатган қоғозда ёзилган меҳирли сўзидан секингина и ҳарфини ўчириб қўйди.

@xatoliklar
Мана шунақа реклама баннерларини чиқариш билан шуғулланувчилардан аввал она тилидан имтиҳон олиб, кейин фаолиятига рухсат беришни йўлга қўйиш керак. Булар бунақа баннерлардан яна нечтасини чиқарган-у, уларнинг нечтаси кўчаларга осилган.

*Расм обуначиларимиздан

@xatoliklar
TOShKENT ёки TOSHKENT?

Баъзи сабабларга кўра сўзларни бош ҳарфларда ёзишга тўғри келиб қолиши мумкин, масалан, сўзга урғу бериш, уни матндаги бошқа сўзлардан ажратиш учун. Сарлавҳалар ҳам кўпинча бош ҳарфларда ёзилади. Шундай ҳолатларда sh ва ch ҳарфларини қандай ёзиш керак, деган савол кўпчиликни қийнайди.

Алифбода бу ҳарфларнинг катта шакли қуйидагича берилган: Sh ва Ch.

Шунга кўра, кўпчилик TOShKENT сўзини айнан шу кўринишда ёзади. Лекин бир нарсани инобатга олиш керак: алифбода берилган бош ҳарфлар сўзнинг тўлиқ бош ҳарфларда ёзилишини назарда тутмайди.

Shahar сўзини SHahar кўринишида ёзиб бўлмайди, лекин сўз тўлиқ бош ҳарфларда ёзилса, Sh ва Ch ҳарфлари ҳам SH ва CH шаклда ёзилади.

Демак:
ShOSh
SHOSH

TOShKENT
TOSHKENT

AQSh
AQSH

ShHT
SHHT
(Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти)

ChIRChIQ
CHIRCHIQ

Асос: Кадастр қўмитасининг “Ўзбекистон Республикаси географик объектлари номларининг ўзбек тилида ёзилиши йўриқномасини тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори.

@xatoliklar
Тошкент давлат педагогика университети сайтида хатоликлар талайгина экан. Педагогларни етиштириб берувчи масканда биргина мусаҳҳиҳ топилиб қолишига умид қиламиз.

P. S. Расмда бошқа хатоликлар ҳам бор, майдалашмаслик учун сариққа бўялмади.

@xatoliklar
Айбсиз ёр қидирган ёрсиз қолар

Бу мақолнинг маъноси қуйидагича: турмуш қуриш учун қиз танлаган йигит ёки йигит танлаган қиз унисини ўпоқ, бунисини сўпоқ деб инжиқлик қилаверса, охири аввалгиларидан ўзолмайдиганига дучор бўлади.

Бошқа шакллари:
Гул танлаган қора толга ҳам қўнолмабди.
Танлаб-танлаб, тозига йўлиқибди.

Ҳаммага ўзига муносиб ёр топиш насиб қилсин.

Ўзбек мақолларининг изоҳли луғатидан

#мақол
@xatoliklar
Келяпти ёки келаяпти?

Феълнинг ҳозирги замон шаклини ясаш жуда осон: сўзнинг луғавий (-моқ) шаклидан -моқ қўшимчасини олиб ташлаб, -япти (-yapti) ёки бошқа тегишли шахс-сон аффикси (-япман, -япсан ва ҳ. к.)ни қўшиб қўясиз, холос:

Келмоқ + япти = келяпти
Ёзмоқ + япти = ёзяпти
Яшамоқ + япти = яшаяпти

Келябди | Kelyabdi
Келяпти | Kelyapti

Оғзаки нутқда битта а товуши ортиши мумкин: келаяпти, кетаяпти. Лекин ёзувда бундай бўлмайди.

Келаяпти | Kelayapti
Келяпти | Kelyapti

Қўшимча: https://t.me/xatoliklar/980

@xatoliklar
Элликқалъа тумани ажойиб тарихий жой, саёҳатчилар гавжум бўладиган жойларимиздан бири. Лекин унинг номи анча вақтлардан бери чет элликлар томонидан нотўғри ўқиб келинаётган кўринади. Q ҳарфидаги кичик чизиқча тушиб қолганига камида 2 йил бўлган экан.

Элликоала | Ellikoala 🐨
Элликқалъа | Ellikqal’a

*Расм обуначиларимиздан

@xatoliklar
Фитнес

Аввал умумий соғломлаштириш машқлари деган тушунчани ҳозир замонавий тилда фитнес деб қўйишяпти. Фитнес-клубларга бориб ижтимоий тармоқларга расмларини жойлашяпти. Фитнес тушунчаси тўғри овқатланиш тарзини ҳам ўз ичига олар экан.

Инглиз тилида бу сўз fitness шаклида, яъни иккита s ҳарфи билан ёзилса-да, бизда битта с ҳарфи билан ёзилади. Бунга яна мисоллар: business — бизнес, compass — компас.

@xatoliklar
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Тошкентда ҳозирда 11 та туман бор. Яқин орада Янгиҳаёт тумани қўшилиб, 12 та бўлиш арафасида. Маълумот ўрнида: биринчи компоненти сифат, иккинчи компоненти турдош отдан ҳосил қилинган топонимлар (жой номлари) қўшиб ёзилади. Янги Ҳаёт тумани Янгиҳаёт тумани…
Юқори Чирчиқ ёки Юқоричирчиқ?

Мана бу ердаги маълумот кўпчиликни чалғитиб қўйган кўринади.

1. Биринчи қисми сифат, иккинчи қисми турдош отдан ҳосил қилинган топонимлар (жой номлари) қўшиб ёзилади: Янгиҳаёт, Янгибозор, Қизилгул, Аччиқтош, Тўғрийўл.

Турдош от нима? Бу бир турдаги нарса, воқеа-ҳодиса, ҳаракат-ҳолат, ўрин-жойларини ифодаловчи сўзлар: китоб, дафтар, чойнак, қошиқ, ой, қуёш, супурги, уй, дарвоза, бола, дарахт.

2. Биринчи қисми сифат, иккинчи қисми атоқли отдан ҳосил қилинган жой номларининг ҳар иккала қисми бош ҳарф билан ажратиб ёзилади: Қуйи Чирчиқ, Кўҳна Урганч, Катта Дўмбиробод, Ўрта Осиё.

Атоқли от нима? Бу кишиларнинг исми ва фамилиялари, географик номлар, якка шахс ва якка жойлар номлари.

Чирчиқ — бу жой ёки дарё номи (географик ном), шу боис Юқори Чирчиқ сўзлари ажратиб ёзилади.

@xatoliklar