Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
19K subscribers
687 photos
11 videos
6 files
350 links
Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради.

Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin

Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot
Админ: @nuqtavergul

Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059
Download Telegram
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
🔥 Қабул очилди Анча вақт копирайтинг курсига қабул очмадик. Ҳозир эса курсда ўқишни истовчилар кўп экан. Шу боис янги гуруҳга қабул очамиз. 🧐 Дарсларда янгилик борми? Аввал видеодарслар 1 соатдан 2 соатгача давом этарди. Бу эса: — узоқ вақт бир дарсни тинглаш…
Ўзи бу курс ким учун?

Копирайтинг курси ким учун, деб сўрашяпти. Асосан 4 тоифадаги инсонлар учун. Булар:

1. Ёзишни хуш кўрувчилар
Шундай одамлар бор, ёзиш улар учун шунчаки ҳаёт тарзи, усиз ҳаётларини тасаввур қила олишмайди. Блог юритишади, мақолалар битишади, кундалик тутишади, ғояларини қайдларга ёзиб юришади. Бундай инсонлардан зўр копирайтер чиқиши кўп учрайди.

2. SMM мутахассиси, таргетолог, маркетологлар
Копирайтинг бу соҳалар билан бевосита боғлиқ. Баъзида компанияда копирайтер бўлмайди ва унинг иши айни шу мутахассисларга юклатилади. Шунинг учун ҳам бу соҳа мутахассислари копирайтинг кўникмаларига эга бўлиб қўйишса, компания учун берадиган қийматлари ошади, балки, ойликлари ҳам...

3. Талабалар ва декретдаги аёллар
Бу тоифадаги инсонларда кўпинча ўзларини моддий томондан ўнглашни исташади. Нимадир қилсам-у, ота-онамдан, хўжайинимдан ҳадеб пул сўрайвермасам, ўз эҳтиёжларимни ўзим қопласам, дейишади. Бу ой харажатларингизни озгина камайтириб, ўзингизга инвестиция киритинг. Копирайтингни яхшилаб ўргансангиз, бу пул кейин ўзини каррасига оқлайди.

4. Тинч ўтиролмайдиганлар
Яхши иш жойи, лавозими, даромади бор бўлишига қарамай, курсимда ўқийдиганлар ҳам бўлиб туради. Улар учун таълим — зарурат, замон билан ҳамнафас бўлиш усули, бир жойда қолиб кетмаслик омили, ўз устида ишлаш калити.

Агар ўзингизни юқоридаги тоифалардан бирида кўраётган бўлсангиз, @Copywriting_Support орқали курс ҳақида маълумот олинг.

Сиз қайси тоифага кирасиз?
👍44🔥10🤔4🤬2❤‍🔥1🕊1
Қаймоқли музқаймоқ?

Эълонларни ўқиб зерикмайсан киши. Музқаймоқнинг ўзи "музлатилган қаймоқ" деган мазмундан ҳосил бўлган. Аммо расмдаги ҳолатда маркетологлар музқаймоқнинг айнан қаймоқли эканига урғу қаратишга мажбур бўлишган. Чунки, буни қарангки, қаймоқсиз музқаймоқлар ҳам бўлади-да 😅

Бир тарафдан, бу тавтология, бошқа тарафдан, маркетинг талаби.

Тилимиз қизиқми, ёки одамларимиз?

@xatoliklar
😁102🤣53👍32❤‍🔥5🔥2🌚1💯1
👍79😱22🔥14💯11😁6👌3🕊3🌚3🤣2❤‍🔥1🐳1
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
🔥 Қабул очилди Анча вақт копирайтинг курсига қабул очмадик. Ҳозир эса курсда ўқишни истовчилар кўп экан. Шу боис янги гуруҳга қабул очамиз. 🧐 Дарсларда янгилик борми? Аввал видеодарслар 1 соатдан 2 соатгача давом этарди. Бу эса: — узоқ вақт бир дарсни тинглаш…
🔥 Гуруҳга ёзилишга улгуриб қолинг

Курсга қабул тез кунда ёпилишини эслатиб ўтаман. Кейин яна 3-4 ой танаффус қиламиз.

Нархлар:
Курс нархи 1 100 000 сўм.

Истасангиз, бошланишига 4 та дарс учун тўлов қилсангиз бўлади, у 500 000 сўм бўлади.

Курс ҳақида батафсил: https://teletype.in/@xatoliklar/kurs-noyabr

Саволларингиз бўлса: @Copywriting_Support
👍21🔥4😱3🤯2🌚2❤‍🔥1😁1👌1
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
46%
Куюнмоқ | Kuyunmoq
54%
Куйинмоқ | Kuyinmoq
👍86😢18🔥16😁8🌚5💯5👏4👌2🐳2❤‍🔥1
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
🔥 Қабул очилди Анча вақт копирайтинг курсига қабул очмадик. Ҳозир эса курсда ўқишни истовчилар кўп экан. Шу боис янги гуруҳга қабул очамиз. 🧐 Дарсларда янгилик борми? Аввал видеодарслар 1 соатдан 2 соатгача давом этарди. Бу эса: — узоқ вақт бир дарсни тинглаш…
Қабул ёпилишига оз қолди

«Тўғри копирайтинг» курсига тез орада қабул ёпилади.

Агар сиз:
— ота-онасидан пул сўраш ёшидан ўтиб бораётган йигит-қиз;
— ойлик маошига қониқмайдиган ва қўшимча даромад манбаи излаётган ишчи;
— ишсизликдан чарчаган бекорчи ёки декретдаги аёл бўлсангиз, бу постни охиригача ўқинг.

Инсон ҳозирги ҳолатидан қониқмаслиги бу ўз камчиликларини англашидан далолат қилади ва бу яхши. Шундай бўлса, албатта копирайтингни ўрганиб, копирайтер бўлинг.

Копирайтер ким?
Бу компаниялар учун кучли сотув матнларини ёзиб, пул ишлайдиган мутахассис. Ҳозирги кунда копирайтерларга биттагина қисқа сотув матни учун бизнеслар 50 мингдан 200 минг сўмгача тўлашга тайёр.

Сиз ҳам бу соҳага осонгина киришингиз мумкин, агар:
• Имловий хатоларсиз ёзсангиз
• Кўп китоб ўқисангиз ва мақолалар ёзиб турсангиз
• Ёзиш сиз учун кундалик ва одатий иш бўлса.

Ёзишга мойиллигингиз бўлса, бу орқали пул ишлашни бошлаш фурсати келмадими?

Курсда ўқиш мажбурий эмас, аммо ҳаётингизни ўзгартиришни истасангиз, ўқишдан бошқа чора йўқ.
————————————

Батафсил ушбу ҳаволада: https://teletype.in/@xatoliklar/kurs-noyabr

Курс ҳақида кўпроқ билиш учун ёзинг: @Copywriting_Support
👍33🔥8👏4❤‍🔥1🐳1
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
54%
Маникен | Maniken
46%
Манекен | Maneken
👍63🤔17🔥14🐳3🕊2❤‍🔥1💯1
Мен эса сифатли матн ёздириш учун кимга мурожаат қилиш кераклигини биламан!

Қаэрдан | Qaerdan
Қаердан | Qayerdan

*Расм обуначиларимиздан

@xatoliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍100😁57🤣25🔥7🥰2🌚2❤‍🔥1👏1
Хусусий университетлар анча кўпайиб қолди, аммо саводимиз ўша-ўша.

Миллиарт | Milliart
Миллиард | Milliard

*Расм обуначиларимиздан

@xatoliklar
👍95😢64🔥17🤣17😁14👏4🌚2❤‍🔥1👌1🐳1
Озгина, андак, бир оз деган маъноларни англатувчи сўз қандай ёзилади?
Anonymous Quiz
18%
Сағал | Sag‘al
82%
Сал | Sal
👍48🤣34😁17😱3💯2❤‍🔥1🕊1🌚1
Инсонга қилган ишларига¹ ² қараб баҳо берилади

«Тўғри копирайтинг» муаллифлик курсимни илк бор йўлга қўйганимга 2 йил бўлибди. Шу кунгача курсда ўқиганлар сони 400 га яқинлашиб қолди.

Тан оламан, битирувчилар орасида дарсларни ўзлаштиролмай, ярмидан ташлаб кетганлар ҳам, кучли копирайтер бўлиб ишлаб юрганлар ҳам бор.

Ундан ташқари, шундай шогирдларим борки, лойиҳаларимнинг катта қисмини уларга тўлиқ топшириб қўйганман.

Жамоамга қўшилишни истовчилар кўп, аммо жамоа кенгайгани сари уларни имкон қадар иш билан таъминлашим керак. Шундай экан, бизнес эгаси сифатида сизга матн билан боғлиқ хизматлар керак бўлса, бемалол ўзимизга мурожаат қилаверасиз.

Жамоам билан қандай хизматлар кўрсатамиз?
— копирайтинг (сотув матнлари, сайт учун матнлар, лендинг прототипи, reels сценарийлари);
— таржима (инглиз, рус ва ўзбек тиллари);
— таҳрир ва тасҳиҳ ишлари (китоб ва журналлар).
— матн билан боғлиқ бошқа ишлар (саҳифалаш, китоб дизайни)

Нархлар бозордаги ҳолатдан қимматроқ, аммо нима учунлигини биласиз — ишимиз сифати борасида ортиқча гапга ҳожат йўқ, менимча. Ишонмасангиз, сарлавҳани ўқинг.

@nuqtavergul
@xatoliklar
👍59👏7🌚4🤔3❤‍🔥1🥰1🤯1
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
72%
Алоэ | Aloe
28%
Алое | Aloye
👍70😁10💯7❤‍🔥5👏3👌1🐳1
Масъуллар одатда ўйлашади:

• копирайтер ёки таржимонга ортиқча харажат қилиб ўтираманми? Ҳозир шунга камида 200 минг сўм сўрайди. Яхшиси, Google орқали таржима қилиб, шу пулни тежаб қоламан.

• Кейин шу матн иштирок этган эълонларга 5 млн сўм харажат қилишади. Қарабсизки, энди хатони тўғрилаш учун яна 5 млн сўм ҳавога совурилади. Ҳалиги 200 минг сўм барибир таржимонга насиб қилади.

*Расм обуначиларимиздан

@xatoliklar
🤣74👍63😁15🔥9😱3😢2❤‍🔥1💯1
Катта шаҳарларда ҳам кичик кўнгилсизликлар бўлиб турадими ёки охирги пайт бу бренд ҳақиқатан ҳам яхши ишламаяптими?

Яхши ишлаш учун албатта туртки керакми? Олинг.

*Расм обуначиларимиздан

@xatoliklar
😁69👍22🤣19👏2❤‍🔥1🌚1
Ўзбекча ёз” дейдиган одам йўқми?

Русча матнда соф русча ёзар экан-у, ўзбекчага келганда ўзбекча сўз топилмай қолар эканми?

Демак:
Овоз бериш босқичига 22 августдан старт берилади
Овоз бериш босқичи 22 августдан бошланади

*Расм обуначиларимиздан


@xatoliklar
👍123🤣21🤯9🔥7💯7😢6🕊4❤‍🔥1
Оғзаки нутқни ёзувга кўчирманг

Кўпчилигимиз келишик қўшимчаларини ишлатишда кўп адашамиз, айниқса тушум ва қаратқич келишикларида, яъни -ни ва -нинг қўшимчаларида. Бунинг асосий сабаби оғзаки нутқда -нинг қўшимчасини кўп ҳолларда қисқартириб -ни тарзида талаффуз қилишимизда.

Айни шу масалада савол келганди, мисолни кўриб чиқамиз:
— Девонхона мазкур буйруқни/нинг бир кун муддатда тегишли ижрочиларга юборилишини таъминласин.

Бу ерда вазиятни ойдинлаштиришнинг энг осон йўли — ортиқча сўзларни олиб ташлаб, кераклисини қолдириш орқали қўшимча/келишикларни солиштириб кўриш:
Девонхона буйруқни/нинг ижрочиларга юборилишини таъминласин.
Девонхона буйруқни/нинг юборилишини таъминласин.
— ...буйруқни/нинг юборилиши...

Буйруқни юборилиши ёки буйруқнинг юборилиши? Агар ҳали ҳам иккиланаётган бўлсангиз, қоидаларга мурожаат қиламиз:
• Қаратқич келишигидаги сўз ўзидан кейин ҳар доим -(с)и эгалик қўшимчалари билан ифодаланган бирорта сўз келишини талаб қилади.
• Бундай бирикмаларда кимнингдир ёки ниманингдир кимгадир/нимагадир қарашли, тегишли экани англашилади.
• Шундай экан, эгалик қўшимчаси қатнашган сўзлар олдидан ҳар доим тушум эмас, қаратқич келишигидаги сўз ишлатилиши лозим:
— Буйруқни юборилиши
— Буйруқнинг юборилиши

— Тилларни тарқалиши
— Тилларнинг тарқалиши

• Тушум келишиги эса ўзи қўшилган сўзни бошқа сўзларга шунчаки боғлаш вазифасини бажаради.
• Тушумнинг қаратқич келишигидан фарқи унда ўзи боғланган сўз билан тегишлилик, қарашлилик маъноси бўлмайди:
— Тилларни тарқатиш
— Китобни саҳифалаш

Демак, саволда келган гап қуйидагича ёзилади:
1. Девонхона мазкур буйруқнинг бир кун муддатда тегишли ижрочиларга юборилишини таъминласин.
Ёки:
2. Девонхона мазкур буйруқни бир кун муддатда тегишли ижрочиларга юборишни таъминласин

Биринчи ҳолатда девонхона буйруқни ижрочиларга кимдир/лар юборишини назорат қилади, иккинчи ҳолатда эса ўзи юборади.

@xatoliklar
👍78🔥16🕊3🤣3🤔2❤‍🔥1🥰1💯1
Пост қайта жойланди

Яқинда Яндекснинг расмий вакиллари реклама жойлаштириш бўйича мурожаат билан чиқишганди.

Қизиққонлик қилиб, канални улаб кўргандим. Энди билсам, реклама эълонлари автоматик жойланиб, автоматик ўчирилар экан.

Айни мен учун ноқулай тарафи — реклама матнини текширишнинг имкони йўқлигида. Юқоридаги постда бунга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Биласиз, ўзим бундай рекламани каналга жойламаган бўлардим.

Эҳтимол, созламалар орқали буни тўғрилашнинг иложи бордир, ўрганиб чиқиш керак экан. РСЯ билан ишлаганлар бўлса, тажрибангизни улашинг.

#тажриба, #янгилик
@xatoliklar
👍42🔥4💯2❤‍🔥1