Халк табобати🍀🌿
4.32K subscribers
51 photos
18 videos
1 file
75 links
По всем вопросам обращаться к @marjonaa_k
Download Telegram
БОДРИНГ ШИРАСИ НИМАЛАРГА ШИФО?

Янги шираси асабни тинчлантирувчи, меъда (ошқозон) — ичак хуружида оғриқ қолдирувчи воситадир.

Унинг ширасини асил асалга аралаштириб, истеъмол қилинса, юқори нафас йўллари ва йўталда даво бўлади. Бунда 3 ош қошиқдан 3 маҳал ичилади.

Бодринг шираси, олма шираси, помидор шираси тенг миқдорда – 1:1:1 нисбатда олиниб, аралаштирилади, унга 1 дона майдаланган саримсоқ пиёз бўлаги қўшилади. Сўнгра, уни кунига 1 пиёладан 3-4 маҳал ичилса, қон таркибини яхшилайди.

Шираси ва сувидаги дамламаси (кўкиш қобиғи билан) юздаги баъзи пигментсимон доғларни, бўжамаларни кетказишда қўлланилади.

Бу табиий пешоб ҳайдовчи воситадир. Бодрингнинг шираси танадан мочевина кислотасини ҳайдаб чиқариб, айни вақтида бўғим ва бод ҳасталикларини даволайди.
ҲИҚИЧОҚНИ ТЎХТАТАМИЗ

Бир стакан совуқ сувни нафас олмай, қултумлаб ичиш лозим.

Чуқур нафас олиниб, нафас чиқармай, яна 75-80 гача саналади. Сўнг нафас чиқарилиб, чуқур нафас олиниб, ушлаб турилади. Тадбир 3-4 марта бажарилса, ҳиқичоқ тўхтайди.

Ҳиқичоқ тутиши билан оғизга бир бўлак қанд солиб, тугагунча сўриш яхши фойда беради.

Маълумки, ялпиз ҳазмни яхшилаб, ошқозон фаолиятига ёрдам беради. Ялпизли чой дамлаб, идишга 2-3 стакандан ичиш ҳам самаралидир.
​​Ҳар куни истеъмол қилиш керак бўлган уч маҳсулот

Америкалик шифокорлар ҳар бир инсон ҳар куни албатта истеъмол қилиши даркор бўлган учта маҳсулот номини айтишди.

Олма
Ҳар куни истеъмол қилиш зарур бўлган энг муҳим маҳсулотлардан биринчиси олмадир. У антиоксидант хусусиятларга эга табиий кимёвий моддаларга жуда кўп. Бундан ташқари, у саратоннинг баъзи бир турлари ва юрак-қон томир касалликларини олдини олишда самарали.

Сабзи
Тиббиёт ходимлари сўзларига кўра, сабзи моддалар алмашинуви тизимига ижобий таъсир кўрсатиб, ичак фаолиятини фаоллаштиради.

Грек ёнғоқлари
Бу маҳсулот қон босими ва холестерин миқдорини барқарорлаштиради.

Парҳезшуносларнинг фикрича, юқоридаги уч маҳсулот организм ҳужайраларини табиий тикловчилар бўлиб, шунингдек улар очлик ҳиссини йўқотади, организмни керакли витаминлар ва антиоксидантлар билан таъминлайди. Бундан ташқари, сабзи ва ёнғоқларни йилнинг исталган даврида бемалол истеъмол қилиш мумкин.
ГАЗЛИ ИЧИМЛИКЛАР ХОТИРАНИ ЎЛДИРАДИ

🌱 Дунёдаги бир гуруҳ олимлар газланган ичимликлар масаласига алоҳида тўхталиб, уларни меъёридан ортиқ ичиш оқибатда хотирани ўлдириши муқаррарлигини таъкидлашди. Уларнинг фикрича, ҳар куни газли ичимлик ичиш яна инсульт, деменцияга учраш хавфини оширади.

🌱 Бундан ташқари, газли ичимлик мия ҳажмини камайтира боради. Бунинг учун кунига бир маҳал газланган ичимлик ичиш кифоя қилади. Ҳатто мевалардан тайёрланган шарбатлар ҳам газланган бўлса, хотиранинг кушандасига айланади.

🌱 Айнан газли ичимлик қон циркуляцияси бузилишига сабабчи бўлади.

🌱 Шундай экан, олимлар иложи бўлса, фақат оддий сув ёки 1 маротаба қайнаган сув ичиб юришни маслаҳат беришади.
​​Камқонликнинг 7 чораси

Қонда гемоглабин миқдорининг пастлаб кетиши организмда жиддий ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Тез-тез шамоллаш (имунитет сустлиги билан бирга) толиқиш, бош оғриқлари, хотира сустлашиши, ақлий фаолият билан боғлиқ ўзгаришлар шулар жумласидандир. Алоҳида кўринишда камқонликнинг ўзи ҳам бир қанча асоратлардан холи эмас. Бу каби муаммоларнинг олдини олиш учун эса гемоглабин миқдорини оширувчи баъзи тавсиялар билан таништирамиз.

Қизил лавлаги + асал

Қон таркибини яхшилашда ярим стакан лавлаги шарбатига 1 чой қошиқ асални аралаштириб, бир кунда 3 маҳул овқатдан бир соат олдин ичиш лозим.

Сабзи + ўсимлик ёғи

Ҳар куни эрталаб оч қоринга 100 гр. қирғичдан чиқарилган сабзини 1 чой қошиқ ўсимлик ёғи ёки қаттиққа аралаштириб истеъмол қилинади. Муолажани 7 кун давомида бажариш мумкин. Камқонлик билан бирга сабзи аралашмаси қабзиятга ҳам даво бўлади.

Момақаймоқ + сув

1 чой қошиқ момақаймоқ(одуванчик) гулини 1 стакан қайноқ сувга солиб, 15 дақиқа давомида қайнатинг. Сўнг докадан ўтказингда, бир кунда 3 маҳал 2 ош қошиқдан қабул қилинг. Муолажа 3-4 ҳафта давом эттирилганида натижаси сезила бошлайди.

Сабзи + лавлаги + турп

Тенг миқдорда сабзи, лавлаги ва турп шарбатларини аралаштиринг. Бир кунда 3 маҳаловқатдан ярим соат олдин аралашмадан чииб, сўнг танавул қилсангиз, камқонликкадаво булади.Муолажа 2-3 ой кунора бажарилиши мумкин.

Буғдой кепаги + сув

3 ош қошиқ янчилган буғдой кепагини 2 стакан қайноқ сувда дамлаб, 1 соатга қолдиринг. Сўнг дамламани докадан ўтказинг. Аралашма 1 ош қошиқдан кунига 2 маҳул овқатдан 30 дақиқа аввал ичилади.

Анор + асал

Ҳафта давомида 2-3 марта янги сиқиб чиқарилган анор шарбатини таъбга кўра асал билан аралаштириб, ичишинг. Анор шарбати тиш эмалига зиён бўлмаслиги учун озроқ қайнаган сув қўшиш лозим.

Майиз

Уйқуга ётишдан аввал 5-6 майизни пиёлага солингда, устидан илиқ сувни қуйинг Пиёла устини ёпиқ ҳолатда эрталабгача қолдирилади. Эртасига эса сув юзасига чиқиб қолган майизни еб, сувини аста ичиб олинг. Бу усулни кунора такрорлашингиз мумкин.
​ Кучли йўталга сабзи даво

🌱Кучли йўталдан қисқа вақт ичида қутулишда табиатнинг ушбу ажойиб неъмати яхши ёрдам беради.
🌱 Бунинг учун бир неча дона ўртача катталикдаги сабзини қирғичдан ўтказиб, сиқиб, шарбатини докадан ўтказиб оламиз.
🌱Сўнг 1: 1 миқдорда сув билан аралаштириб, 2 чой қошиқ тоза асал қўшамиз.
🌱Ушбу шифобахш воситани бир ош қошиқдан кунига 5 маҳал овқатдан ярим соат олдин истеъмол қилиш лозим бўлади.

  
ТАБИИЙ МАҲСУЛОТЛАР ЁРДАМИДА ВИРУСЛАРГА ҚАРШИ КУРАШАМИЗ

Қўзиқорин организмни протеинлар, клетчатка, кальций, аскорбин кислота ва В гуруҳ витаминлари билан тўйинтиради. Шу тарзда ҳимоя кучларини ишга солади.
Бундан ташқари қўзиқорин таркибида бета-глюкан деб аталувчи иммун тизим ҳужайраларини фоаллаштирувчи модда мавжуд. Бу модда оқ қон таначаларининг вирусларни ўраб олиб, уларни емиришида қўллаб-қуввталайди.
Организмда ёғ кўп эканидан дарак берувчи 5 белги

Соғлом бўлмаган ва ёғли таомлар истеъмол қилиниши ортиқча вазн йиғилишига сабаб бўлади.

Организм ҳам ўз навбатида рационни ўзгартириш кераклиги ва ёғли таомлар ейишни камайтириш кераклигига ишора беради. Германиядаги истеъмол клиникаси жамияти парҳезшунослари кунига 60-80 граммдан кўп ёғ истеъмол қилмасликни тавсия қилади.

Вазн ортиши

1 грамм ёғда 9 калория бўлади ва шу сабаб ҳам ёғли таом истеъмол қилган одам углевод ва оқсилли шундай таом порциясидан ҳам кўпроқ калория тўплайди. Шу туфайли организмга кераклигидан кўпроқ энергия ишлаб чиқарилади. Ортиқча энергия сабаб ёғ тўқималари тўпланиб, вазн ортади.

Тер босиши

Таркибида катта миқдордаги ҳайвон ёғлари бўлган маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қиладиган кишиларга терлаш одатий ҳол бўлиб қолиши мумкин. Ёғ истеъмол қилиш қон босимининг ортишига, шунингдек, организм тезроқ ишлаб, кўп тер ажралишига сабаб бўлиши мумкин.

Оғиздан бадбўй ҳид келиши

Ёғли таомларни кўп истеъмол қилиш, оғиздан бадбўй ҳид анқишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Ёғ кўпайганидан кейин организм кетонни фаол ишлаб чиқаради. Айнан кетон концентрациясини ортиши эса оғиз ҳидланишига олиб келади.

Ҳазм жараёнида тез-тез муаммолар кузатилади

Ёғли таом истеъмол қилгандан кейин қориннинг оғир бўлиб қолиши, ғулдураши кузатилиши мумкин. Бунга овқат ҳазм бўлишининг қийин ва оғир эканлигига узоқ вақт кераклиги сабаб бўлади. Агар кун давомида бундай таомдан кейин бошқа қандайдир қўшимча оғир маҳсулот ёки таом истеъмол қилинса, организм бундай оғирликни ҳазм қилишга қийналади. Шу боис организмда газ йиғилади, шишади, диарея, оғриқ кузатилади, киши ўзини оғир ҳис қилади.

Лоҳаслик ва дармонсизланиш пайдо бўлади

Ҳайвон ёғини ичига олган табиий маҳсулотлардан ташқари киши рационида фаст-фуд ва ширинликлар ўрин олган бўлади. Аммо бундай таомларда киши саломатлиги учун зарарли бўлган трансёғлар бўлади. Улар организмга кирганидан кейин яллиғланиш жараёнини келтириб чиқаради. Катта миқдорда истеъмол қилинганида ҳазм бўлиш қийинлашади, организм овқатни қайта ишлаши учун эса керагидан кўпроқ энергия сарфлашига тўғри келади. Кучнинг бундай сарфланиши оқибатида мияга энергия етишмайди ва киши ўзини ҳолсиз ҳис қилади, чарчоқ, апатия, уйқусизлик ва бошқа дармонсизлик белгилари кузатилади.

@doridarmonlar
​​ЮРАК СОҒЛОМ БЎЛИШИ УЧУН...

1. Эрта саҳарда анор, тушда пиёзли овқат, кечқурун ухлаш олдидан асал ейилса, қон кўз ёшидек тиниқ бўлади. Бу, юрак фаолият учун жуда зарур.

2. Буғдой кепаги қўшиб тайёрланадиган нон, суюқ бўтқа, атала ейиш юрак хуружига қарши фойда беради.

3. Юрак ўйноғида, бош айланишида лимоннинг нафи тегади.

4. Юраги хаста одам кишмиш узуми пишган мавсумда ҳар куни ундан иложи борича кўпроқ еса, шифо топади.

5. Юрак фаолиятини яхшилаш учун зира солинган овқат, ёнғоқ, шолғом димламаси, мўмиё, кунжут ёғи, тут меваси истеъмол қилиш, заъфарон солинган чой ичиб туриш керак.

6. Қуритилган ўрикдан 500 грамм олиб, 3 литр идишга қайноқ сув билан дамланади. Бу ўрик шарбатидан кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин бир пиёла ичилади.

7. Беҳи уруғини янчиб истеъмол қилиш юрак хасталигига даво.

8. Помидор юрак фаолиятини яхшилайди.

9. Кўк чой қонни суюлтиради, томирларни кенгайтиради, қон юришини яхшилайди.
НЕГА ҚАҲВА ИЧГАЧ УЙҚУ КЕЛАДИ?

Тадқиқотчи олимларнинг аниқлашларича, бир пиёла қаҳва ичган инсон кофеин таъсирида анча тетиклашади, куч-қуввати ошади.
Мабодо бир неча пиёла аччиқ қаҳва ичилса, у тескари таъсир этади ва одамнинг ухлагиси келади. Гап шундаки, бу хушбўй ичимлик бош мия қон томирларини торайтиради. Натижада инсонда бўшашиш, ҳолсизлик ва уйқучанлик кузатилади.
Шу боис қаҳвани сут билан ичиш ва меъёрга амал қилиш зарур.
🌰​​Анор — шифобахш гумбаз

Организмни тозалаш учун…

Қонни тозалаш учун йилига 2–3 марта 3 ҳафтадан янги сиқилган анор шарбатини ичинг. Биринчи ҳафта овқатланиш орасида ярим стакандан 3 марта, иккинчи ҳафта 2 марта, учинчи ҳафта кунига 1 мартадан ичасиз.

Шиш ва сафро йиғилишга мойиллик бўлса...

Анор шарбатидан стаканнинг учдан бир қисмини тўлдириб, пешоб ва сафро ҳайдовчи восита сифатида ичинг.

Иштаҳасизлик бўлса…

Овқатдан 15 дақиқа олдин 1 донаанор ёки 0,5-1 стакан анор шарбатини истеъмол қилинг.

Ичак касаллиги...

3 ош қошиқ анор пўстлоғига 1 стакан қайнаган сув қуйиб, паст оловда ярим соат устини ёпиб қайнатинг. Совутиб кунига 3-4 кун 50 млдан ичинг.

Юқори тана ҳарорати, тумов ва томоқ оғриғида…

1 стакан анор шарбатига озроқ асал қўшиб ичинг.

Гижжалар...

Кунига 30 гр. анорнинг қуриган пўстлоғини туйиб, тайёрланган кукун иссиқ сув билан ичилса, гижжаларни йўқотади.

Ҳайз циклининг бузилиши...

Тухумдонлар эстроген гормонларини меъёрида ишлаб чиқаришини истасангиз, ҳайзнинг ёки ҳар ойнинг 7–10 кунлари 1 стакандан анор шарбати ичинг.
🌱СЕДАНАНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ,
«Шифо-инфо» газетасининг махсус доришуноси:

🔹 Седананинг қўлланилиши ҳамин қадар. Унинг уруғи эмизикли аёлларнинг сутини кўпайтиришда, юрак хасталикларида, ич қотиш (қабзият)да сурги дори сифатида тавсия этилади.

🔸 Бавосил (геморрой)ни даволашда 1 гр. уруғдан 3 марта ичилади ёҳуд вазелин ёки мол ёғи билан омухта қилиб, суртма мазь ҳосил қилинади. Сўнг кунига 2 марта озорли жойга суртиб қуйилади.

🔹 Седана аёлларнинг турли хасталикларида, пешоб ҳайдашда наф беради.

🔸 Танада совуқлик ортиб кетган бўлса, седанада қизидириш хосияти борлиги маълум.

🔹 У ўпка шамоллаганда, сариқ касалида, бронхит, зиққинафас, кўнгил айнишга қарши қўлланилади. Бу хасталикларни даволашда седана уруғи пиширилган ёки сув, асал билан аралашган ҳолида ичилади.

🔸 Узоқ вақт мобайнида уни мойга аралаштириб, эрталаб истеъмол қилиб юрилса, юз терисини тоза қилади.

🔹 Узум сиркасининг седана билан қўшилгани бўғим оғриқларида ижобий самара беради.

🔸 Седана ейилса, совуқ мизожли йўтални ва йиринг қайт қилишга таскин беради, кўкрак қафасининг ички аъзолари, юракнинг беҳузур бўлиши, талоқ хасталиклари ва бодли қулунж (колит)га шифо бўлади.

🔹 Седананинг 5-10 гр.ни илиқ сув билан қабул қилинса, қутурган ит қопганига ва қора қурт заҳрига қарши малҳам бўла олади.

🔸 Седанани узум сиркаси билан хамир қориб боғланса, сўгаллар, чипқонлар ва қаттиқ шишларни даф этади.
УЗУМ

🌱Узумнинг шифобахш хусусиятлари

🌱Инсон саломатлиги учун жуда фойдали бўлган узум минг бир дардга даво. Узумнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бу мева ўз таркиби билан она сутига тенглаша олади.

🌱ТАРКИБИ

Узум таркибида В гуруҳидаги барча витаминлар, Е, А, РР, К, С ва Д витаминлари ҳам етарлича сақланади. Бундан ташқари, узумда темир, мис, калий, кальций, магний, рух, бор, ванадий, альюминий молибден, пектин, селен, титан, кобальт, радий анион, хлор, кремний ва олтингугурт каби моддалар ҳам бор.

🌱ОРГАНИЗМНИ ТОЗАЛАЙДИ

🌱Узум тозаловчи восита сифатида инсон организмига тушган ҳар қандай инфекцияни ҳайдаб чиқариш хусусиятига эга. Ундаги антисептик хусусият инсонни заҳарланишдан сақлайди.

🌱Узумда сув, глюкоза, пектин, оқсил, углевод, тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислотаси, эфир мойи ҳамда бўёвчи моддалар мавжуд.

🌱Мева қобиғидаги фитостерин саратон ва бошқа оғир касалликларга қарши антиоксидантларни ўз ичига олади. Унда эса бир қанча витаминлардан ташқари, минерал тузлар ҳам бор. Бу моддалар ёрдамида инсон танаси ҳамиша енгил ва инфекциялардан холи бўлади.

🌱Узумнинг дунё табиблари томонидан тан олинишига сабаб унинг балғам кўчирувчи, терлатувчи, заҳар ва инфекцияларни тозаловчи, бактерияларни ўлдирувчи, организмдаги тошни майдаловчи ва қонни тўхтатувчи хусусиятга эгалигидир.


🌱ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

🌱Йўғон ичак яллиғланишида кунига бир стакан узум шарбати ичиш тавсия этилади.

🌱Узум шарбатидан кунига бир стакандан 4 маҳал ичилса, пешоб ҳайдашга ёрдам беради.

🌱Узум барги дамламаси қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради. Шунинг учун қандли диабет билан касалланган бемор рецептида узумнинг ўрни алоҳида.

🌱Узум ва унинг шарбати билан даволаниш иштаҳасизликка чек қўяди. Уйқусизлик, камқонлик, буйрак касаллиги, невроз ва танадаги модда алмашинуви бузилишига қарши самарали воситадир.

🌱Узумнинг энг фойдали нави қора кишмиш бўлиб, у камқон ва нимжон одамларга тавсия этилади.

🌱Ҳатто саратонга чалинган беморларга ҳам иммунитетни кўтарувчи восита сифатида қора узум ёки майиз буюрилади.

🌱Узум шарбатида фруктоза, глюкоза, сахароза, раффиноза, ксилоза каби фойдали элементлар борлиги сабаб қувватни оширади.


🌱ГЕПАТИТДА ЁРДАМ БЕРАДИ

🌱Узумни камқонлик, юрак-қон томирларидаги касалликлар, сурункали гепатит каби хасталикларга қарши истеъмол қилиш буюрилади.

🌱Бундан ташқари, узумни ошқозон-ичак тракти, ўткир ва сурункали нефрит, невроз касаллигига қарши истеъмол қилиш тавсия этилади.

🌱Буйрагида тош ёки қум бўлганлар доимий равишда узум еб, шарбатини ичиб юришса, ундан халос бўлишади.

🌱Нафас йўлларидаги шамоллаш ва астмага қарши узум шарбатини ичиш фойдали. Чунки у шамоллашни олади.


🌱ДАНАГИДАН ОЛИНГАН ЁҒ

ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИГА ДАВО

🌱Узум данагидан олинган ёғда жуда кўп элементлар: биофлавоноид, Е ва С витаминлари, рух ҳамда селен кабилар сақланади. Бу ёғ таркибида мустаҳкам табиий антиоксидант мавжуд бўлиб, лимфа томирларининг эгилувчанлигини оширади.

🌱Бундан ташқари, организмда холестерин моддаси кўпайиб кетишининг олдини олади.

🌱Узумнинг яна бир хусусияти, организмда энди бошланган гипертонияни даволайди.

🌱Узум ёғидан ҳар тонг бир чой қошиқ ичилса, юрак-қон томири касалликлари, атеросклероз ва артрит хасталикларига шифо бўлади.

🌱Мазкур ёғ иммунитетни кўтариш хусусиятига ҳам эга. Бу эса турли инфекцион касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради.



🌱Узум данагидан олинган ёғ организмни тўйинмаган ёғ кислотаси, энзим, хлорофилл, калий, натрий ва темир билан озиқлантиради.

🌱Бу ёғ одамларни инсульт, инфаркт, тромбоз ва купероз касалликларидан халос бўлишига ёрдам беради.

🌱Ушбу ажойиб восита яллиғланган ғудда, ҳуснбузур, кесилган ва куйган жой, битиши қийин бўлган яраларни даволашда ҳам қўлланилади.

🌱ҚОРА УЗУМ САРАТОНГА ДАВО

🌱Узум пўсти ва данагида ресвератрол миқдори кўплиги сабабли унда саратонга қарши кураша олиш қуввати бор.

🌱Яллиғланишга қарши курашиш хусусияти туфайли кўкрак саратони, йўғон ва тўғри ичаклардаги саратон хасталикларида фойдаси катта.
Узмнинг уругларини ювиб, қуритиб ва кофемайдалагичда майдаланади. Қуруқ шиша идишга солинади. 200 г қайноқ сувда 1 0ш қошиғини дамлаб кунига 3 махал ичилади. 3 0й ичилиб, 2 ой дам олинади. Хавфли ва хавфсиз усмаларни даволайди. Узум уруғларини хам увол қилманг.
ҚУРУҚ ЙЎТАЛГА ТАБИИЙ ДАВО

Қуруқ йўталга халқ тобабатида қуйидаги тавсияларни ҳавола қиламиз.

🌱 Қуруқ йўтални ҳайдаш учун лимон ва асал кучидан фойдалансангиз бўлади.
Бунинг учун стаканга битта лимон суви эзилади. Унга 1 чойқошиқ асал қўшиб аралаштирилади. Тайёр бўлган малҳам 1 чойқошиқдан тез-тез, бир кунда 6 маҳал қабул қилинади.
Фақат ҳар қабул қилишдан олдин шифобахш воситани аралаштиришни унутманг.
Агар қуруқ йўтал анча босилганини ҳис қилсангиз, унда унинг миқдорини камайтиришни бошланг.
Дейлик, малҳамни бир кунда 3 маҳал қабул қилсангиз бўлади. Бундай қўлланма катталар ва болаларга бирдек ёрдам беради.

🌱Турпни қирғичдан чиқариб, сувини дока орқали сузиб олинг. Уни асал билан аралаштириб, кечқурун ухлашдан олдин ва овқат олдидан 2 ош қошиқдан истеъмол қилинг.

🌱 Сабзи шарбатини чиқариб, уни тенг миқдорда сут билан аралаштиринг. Ичимликни кун давомида 5—6 марта қабул қилинг.

🌱 Бир бош саримсоқ пиёз ва оддий пиёзни майда тўғраб, сутда қайнатинг, сўнг асал қўшинг. Қайнатмани қуруқ йўтал қийнаганда ҳар соатда 1 ош қошиқдан истеъмол қилиш зарур.
Бронхит қийнаганда...

Карам баргини сиқиб, сувига озгина шакар аралаштириб ичилади.
Бу шарбатнинг тайёрланиши қуйидагича:
ярим пиёла карам сувига ярим чой қошиқ шакар солинади.
Карам сувини кунига 2-3 маҳал, овқатдан кейин ярим пиёла миқдорида ичилади.

Бу усул тинкани қуритувчи йўтални даволашга яхши ёрдам беради.
Муолажа 7 кун давомида мунтазам олиб борилади.
​​Мева қоқиси: саратон, гижжалар ва ортиқча вазндан ҳимоя

Мева қоқиларнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида кўп эшитганмиз. Ҳақиқатан ҳам, улар халқ табобатида жуда кўп асрлардан бери қўлланади. Бугун уларнинг ҳар бири ҳақида алоҳида маълумот берамиз.

Анжир қоқиси – витаминлар захираси!

У камқонлик, юракнинг тез уриши, бронхиал астма, кўкрак оғриғи, ўпка пардаси яллиғланиши билан оғриган беморларга тавсия этилади. Анжир қоқисини сутда қайнатиб, ичилса грипп, кўк йўтал, пневмония, бронхитда шифодир. Бундан ташқари, анжир қоқиси қалқонсимон без фаолиятини яхшилайди, гижжаларни йўқотади. Терини керакли витаминлар билан таъминлаб, саратон ҳужайралари ривожланишининг олдини олади. Ундан тайёрланган компот эса иштаҳани очиб, овқат ҳазмини яхшилайди.

Витаминлар: В1, В2, В3, В6, РР.

Минерал моддалар: темир, калий, магний, кальций ва бошқалар.

Майиз – стоматитнинг давоси

Иммунитетни мустаҳкамлашда майизга тенг келадигани йўқ. Узум қоқиси юрак қон-томир касалликлари, асаб фаолияти бузилишлари, камқонлик ва оғиз бўшлиғи бактерияларига қарши курашишда ёрдам беради. Сизни стоматит қийнаяптими, муолажа тугагач, майиз ейишга одатланинг.

Мавсумий хасталикларга чап беришда организм қувватини ошириш даркор. Бунда сизга қуйидаги рецепт асқотади: тенг миқдорда майиз ва ёнғоқни гўштқиймалагичдан ўтказиб, озроқ асал билан аралаштирасиз. Аралашма 1 ош қошиқдан нонушта маҳали истеъмол қилинса, иммунитет кўтарилади. Йўтал, тумов, томоқ оғриғи безовта қилганида майиздан тайёрланган дамлама яхши ёрдам беради. Бунинг учун 1 стакан қайноқ сувга 100 грамм майизни солиб, 10 дақиқа дамлаб қўясиз. Дамламага 1 ош қошиқ пиёз сувини қўшиб, ярим стакандан ичилади.

Майиз асаб тизимини мустаҳкамлаб, остеохондроз ва остеопороз, буйрак касалликлари безовта қилганда ҳам истеъмол қилинса фойдалидир. Ёдда тутинг: ўн икки бармоқли ичак яраси ҳамда қандли диабетда майиз тавсия этилмайди.

Витаминлар: В1, В2, В5, РР.

Минерал моддалар: фосфор, натрий, кальций, магний, темир, калий. 100 грамм майиз таркибида 860 мг. калий бор.
🌿ГИЖЖАЛАРГА ҚАРШИ ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР

Шакар ёки асал билан аралаштирилган сабзи шарбатини оч қоринга кунига 1-2 ош қошиқдан ичиш керак.

3 ош қошиқ сабзининг бўтқасини бир стакан сутга қайнатиб, бир ош қошиқдан кунига 3-4 маҳал ичиш лозим.

Оч қоринга ошқовоқ уруғини (50-100 гр.) истеъмол қилиб, бир соатдан кейин бир стакан сутда қайнатилган кичик бир бош саримсоқ пиёзли тоамни оз-оздан хўплаб ичиш керак.

1 сатакан қайнатилган сутга 2-3 та саримсойпиёзни майдалаб солиб, тонггача устини ёпиб қолдириш керак. Эрталаб юз-қўлларни ювиб, шу тиндирмани ичиш яхши фойда беради.

Таомларда лимон, қовоқ, саримсоқ бўлиши кони фойда.
​​Картошка оғриққа, шамоллашга қарши даво

Картошкани “иккинчи нон” дейишади. Бу сабзавотнинг кўпгина касалликларга шифо эканини эшитиб келардим. Яқинда бир дугонам бош оғриғи, буйрак оғриғида картошкадан фойдаланиш ҳақида сўзлаб берди. Уларни сизлар билан ҳам ўртоқлашмоқчиман.

● Тез-тез бош оғриғи безовта қилганда, бир дона хом картошка арчилиб, қирғичдан чиқарилади. Сўнг 2 стакан қайнатилган сувга солиниб, 4-5 дақиқа қайнатилади. Қайнаб чиққач, дока ёрдамида сузиб олинади ва шу сувдан ҳар нонушта олдидан ярим стакандан ичилади. Муолажа ҳар 3 кунда бир марта бир ой мобайнида бажарилади.

● Буйрак шамоллаганда ёки буйракда тош йи­ғил­ган­да ҳам дармон ўрнида картошка асқатади. Бунинг учун ўртача катталикдаги 5-6 дона картошка пўстлоғи билан сувда қайнатилади. Эзилиб пишгач, пўстлоғи билан яхшилаб мижиғланади ва бўтқа ҳолатига келтирилади. Тайёр бўтқага 1 ош қошиқ ичимлик содаси солиб, яна аралаштирилади. Ҳосил бўлган малҳамни оғриётган буйрак устига ёйиш керак. Устидан целлофан ва сочиқ ўралади.

40 дақиқадан сўнг картошкали малҳамни аста-секин олиб, терини илиқ сувда чайиш лозим. Бу муолажани 2-3 марта такрорланг. Муолажадан сўнг қорин соҳасини доим иссиқ тутишни унутманг.

● Куйишдан жароҳат олганда ҳам картошка билан биринчи ёрдам кўрсатиш мумкин. Агар тананинг бирор жойи куйиб қолганда, очиқ яра ҳосил бўлмаган бўлса, тезда 1 дона картошкани пўстлоғидан арчиб, қирғичдан чиқаринг. Сўнг терининг куйган қисмига қўйиб, мато билан ўранг. Картошка илиб қолгач, уни бошқасига алмаштиринг. Шу тариқа бир неча марта так­рорланг. Натижада оғриқ ва ачишишлар кетиб, куйган тери аста-секин тузала бошлайди.
🍏🍎 ​​Олма қоқиси – организмни тозалайди

Олма қоқиси глюкозага ниҳоятда бойдир. У ўзида фойдалилик хусусиятларини сақлаб қолиб, микроэлементларга тўйинган бўлади. Таркибидаги пектин моддаси организмни токсинлардан тозалайди. Агар қабзиятдан азият чекаётган бўлсангиз, олма қоқисидан яхшисини тополмайсиз.

Олма қоқисини гўштқиймалагичдан ўтказиб, қайнатинг ва таъбга кўра шакар солиб, дамланг. Тайёр дамламага асал қўшиб ичилса, қабзиятдан халос этади. Бундан ташқари, ушбу дамлама ошқозон фаолиятини ҳам яхшилайди.

Қандли диабет билан хасталанган ва ортиқча вазнли кишиларга олма қоқиси тавсия этилмайди.

Витаминлар: В, С, РР.

Минераллар: калий, кальций, темир, фосфор.

Қовун қоқиси – бўлажак оналар учун

Мазкур қоқи таркибида барча минерал ва витаминлар тўлиқ сақланиб қолади. У иммунитетни кўтариб, организмни қувватлантиради, анемиядан халос этади. Қовун қоқиси мунтазам истеъмол қилинса, юрак-қон томир тизими фаолияти яхшиланади. Пешоб йўлидаги тошлар парчаланиб, суяклар мустаҳкамланади.

Қовун қоқиси ҳомиладор аёлларга ҳам фойдалидир. Чунки унинг таркибидаги фолий кислотаси уйқусизлик, руҳий зўриқишни бартараф этиш ва асабларни тинчлантиришда ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, соч ва тирноқларни мустаҳкамлашда,организмни ёшартиришда ҳам қовун қоқисига тенг келадигани йўқ.

Витамин: С дармондориси

Минераллар: хлор, натрий, калий, фолий.