#domentekshirish
У ёки бу доменнинг бандлиги ёки рўйхатга олиниш учун бўшлигини текшириш домен регистраторларининг whois сўрови ёрдамида текширилиши мумкин. Ўзбекистон домен регистраторлари бошлиғи ccTLD.uz ҳисобланади. Бу сайтга www.cctld.uz ёки оддийгина www.whois.uz домени орқали кириш мумкин. ccTLD.uz сайтига ташриф буюриб Сиз Ўзбекистон домен регистраторлари ҳақида маълумот олишингиз ва сайтнинг чап томон менюдан пастки қисмида жойлашган кичик форма орқали қайсидир доменнинг бўшлиги ёки бандлигини текширишингиз мумкин.
Домен номи рўйхатга олингандан сўнг Сиз унинг созланмаларини сайтингиз жойлашган ҳостинг IP манзилига (улар “nameserver” деб юритилади) мос равишда таҳрирлашингиз керак бўлади. Шундан сўнг 24 соат ичида доменингиз кўрсатилган nameserver’да жойлашган сайтингизга олиб боришни бошлайди.
#hosting
Ҳостинг нима?
Ҳар қандай сайт қайсидир серверда жойлашган бўлади. Сайт ва унга боғлиқ файллар (расм, видео, бошқа юклаб олинадиган файллар) учун маълум ҳажмда жой олиш керак. Масалан, 100 МБ дан бир неча ГБ гача бўлиши ҳам мумкин. Сизни сайтингиз учун жой ажрaтиб берувчи хизмат турига “ҳостинг” деб аталади. Одатда домен берувчи компанияларда ҳам ҳостинг хизмати бўлади. Ҳостинг ва доменни бир компаниядан олиш ҳам мумкин, ёки уларни бошқа-бошқа компаниялардан ҳам олиш мумкин.
Сайтлар учун ҳостинг берувчи компанияларда катта ҳажмдаги махсус серверлар мавжуд. Улар тинимсиз ишлаб туриш орқали сайтларнинг ишлашини таъминлайди. Ҳостинг берувчи компаниялар бир вақтнинг ўзида юздан ортиқ сайтларни ўзида сақлаган бўлиши мумкин.
Сиз интернетга уланиб бирор сайтни очиш учун керакли манзилни терганингизда, дастлаб, DNS (Domain Name Server) билан боғланасиз. Кейин эса, DNS сервер томонидан домен (сайт номи) ҳақида малумот текширилади. Масалан www.qalam.uz номли манзилни очганингизда, дастлаб DNS сервер орқали qalam.uz номи ҳақиқатдан мавжудлиги ва қайси ҳостингда жойлашгани ҳақида маълумот олинади, кейин ана шу ҳостинг билан боғланади ва сайтга оид файллар сизга кўрсатилади. Албатта, булар барчаси автоматик тарзда бир неча сонияда амалга ошади.
Қуйидаги расмларда сайтга кириш учун содир бўладиган жараёнлар тасвирланган.
Бунда,
use – фойдаланувчи;
browser – сайтни очиш дастури (опера, мозилла, xроме);
webserver – сайт ва унинг файлларини сақловчи ҳостинг.
DNS – domain name server (доменлар ҳақида малумотни сақловчи сервер