💧 𝐕𝐎𝐃𝐈𝐘 𝐏𝐋𝐔𝐒 +
1.25K subscribers
5.97K photos
24.4K videos
4 files
31K links
диқат диқат 📢
𝐕𝐎𝐃𝐈𝐘 𝐏𝐋𝐔𝐒 каналида хар куни сиз азизлар учун
энг сўнги янгиликлар
ибратли видиороликлар 🎥
маьноли расмлар
кизиқарли видиолар
дунё янгиликларини
жойлаб борамиз.
бизни кузатиб боринг
яқинларгахам улашинг.
@Nodirrbek0424 👈админ
Download Telegram
АГАР ВАФОТ ЭТСАМ

Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади:
• кийимларимни ечиб олишади;
• жасадимни ювишади;
• кафанга ўрашади;
• тобутга солишади;
• масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади;
• қабристонга олиб боришади;
• қабрга қўйишади;
• баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади;
• мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар.
• дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди.

Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим:
• ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим;
• уй, машина ва уларнинг калитлари;
• китобларим;
• кийимларим, дўппиларим, поябзалларим;
• пулларим.

Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади.
• Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради.
• Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан.

• Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади.
• Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади.
• Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади.
• Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади.
• Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак.

Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади:
1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади.
2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди.
3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади.
Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти.

• Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди.
• Қабримда мен билан фақат амалим қолади.

Саволлар бошланади:
— Роббинг ким?
— Роббим Аллоҳ!
— Дининг нима?
— Диним Ислом!
— Мана бу одам ҳақида нима дейсан?
— Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар!

Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар:
• ўқиган фарз намозларим;
• тутган фарз рўзаларим;
• берган закотларим;
• қилган ҳажим;
• нафл ибодатларим;
• махфий садақаларим;
• етимнинг бошини силаганим;
• ота-онамга қилган хизматларим;
• бошқа солиҳ амалларим.

Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор.

Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик!

Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

#Тафаккур 👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
t.me/vodliplus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур

Бўри балиқ овламоқда. Бутун ер юзидаги жонзотларга ризқини гўзал тарзда бериб қўйган Зотга битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин..
👇👇

http://telegram.me/vodliplus
#Тафаккур

Қуръонга кўзинг билан боқсанг, ёзувни кўрасан.
Ақлинг билан қарасанг, илмни кўрасан.
Қалбинг билан боқсанг, ишқни кўрасан.
Бутун руҳинг билан боқсанг, Раббингни кўрасан!

Жалолиддин Румий

📲 Android versiya (Samsung, Mi telefonlari uchun)
📲 iOs versiyasi (iPhone telefonlari uchun)

Ўтказиб юборманг 👇
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
♻️Каналимизга аъзо бўлинг, яқинларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
t.me/vodliplus
#Тафаккур

Ҳаётимиз ҳам шундай.

© Абдулҳодий Юсуф

t.me/vodliplus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур
​​Соябон ёмғирни тўхтата олмайди, аммо ёмғир ёғишини мароқ билан кузатишингизга ёрдам беради.

Худди шунингдек, Иймон ҳам сизни бу дунё имтиҳонларидан тўса олмайди, лекин синовлар келганда тик оёқда туриб беришингизга ёрдамлашади!

Ҳеч ким эшигингизга келиб, сизга гўзал кун улашмайди...
Аксинча, сиз ўзингиз - руҳингиз қулфларини ечишингиз, дилингиз деразасини очишингиз, энг афзалини қозониш учун жидду жаҳд қилиши керак !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/vodliplus
#тафаккур

Оғзи ёпиқ балиқни ҳеч ким қармоққа тушира олмайди. Сиз ҳам оғзингизни ёпинг.

Чунки қанчадан-қанча инсонлар сизнинг хатоларингизни овлаш пайида юрган бўлади.

Сиз худди майин ёмғир каби бўлингки, ёмғир қаерга ёғса, ўша ерга манфаат етказади.

“Ҳикматлар чашмаси”дан
ㅤㅤㅤㅤ
👉  t.me/vodliplus
#Тафаккур

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
дейишга одатланинг


Синов ва кулфатларни мусибат деб билган киши хато қилади. Аксинча, улар неъматдир. Синовлар сабабли Аллоҳ таоло бизнинг гуноҳларимизни ювади, қадримизни юксалтиради. Шундай экан, ҳар доим «алҳамдулиллаҳ» дейишга одатланинг!

«Ҳикматлар чашмаси»дан.

👇🏻👇🏻
http://telegram.me/vodliplus
#Тафаккур

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
дейишга одатланинг

Синов ва кулфатларни мусибат деб билган киши хато қилади. Аксинча, улар неъматдир. Синовлар сабабли Аллоҳ таоло бизнинг гуноҳларимизни ювади, қадримизни юксалтиради. Шундай экан, ҳар доим «алҳамдулиллаҳ» дейишга одатланинг!

«Ҳикматлар чашмаси»дан.

t.me/vodliplus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур

ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР

– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.

– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки, шукур қилинг,

– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.

– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби  камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг самимийлигидандир.

– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.

– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!


t.me/vodliplus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур_қилинг..

Сизни шукр қилишга ундайдиган лавҳа....

Бошқаларга ҳам улашинг

https://t.me/vodliplus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур_қилинг

"Дадажон, мен ўғил бола бўлиб туғилмаганим учун кечиринг..." 🙏


t.me/vodliplus