Водий бозор
869K subscribers
92.4K photos
52.7K videos
76 files
40K links
“Водий бозор” каналига хуш келибсиз!

Реклама мурожаат учун👉 @Vodiybozormanager га ёзинг

Тезкор хабар ва видео👉 @VodiyAloqaBot га юборинг.

Ўзбекистондаги савдо сотиқ ва бизнес йўналишидаги энг кўп аъзога эга канал!
Download Telegram
#Тезкор #Муносабат

Фаст-фуд таомларидан захарланиб Қўрғонтепа туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига келтирилган беморларнинг сони асли 10 нафарни ташкил этади. Бундан ташқари, улар билан бирга таомланган 17 нафар яқинлари ва оила аъзолари ҳам шифохона ходимлари томонидан кузатув учун олиб келиниб, назорат қилинмоқда. Малакали шифокорлар узлуксиз хизмат кўрсатишмоқда.

Бу ҳолатнинг келиб чиқиши бўйича, суҳбатлашилган барча беморлар “Фреш фуд” номли фаст-фуд таомлари маркази маҳсулотларини истеъмол қилганини маълум қилишди. Уларнинг барчаси кечаги кун давомида ушбу дўконлардан маҳсулот ҳарид қилишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман раҳбарияти алоҳида фаолият бошлаган. Туман прокуратураси эса, тегишли тартибда суриштирув ишларини олиб бормоқда.

👉 @Vodiybozor
Водий бозор
#Тезкор 2-Видео 40 дақиқадан бери болалар чархпалак ичида совуқда қолиб кетгани айтилмоқда. Бўстон (Бўз) тумани истироҳат боғида чархпалак свет ўчгани сабабли тўхтаб қолибди. Ҳозирда электрга ишонч йўқ, аттракционларга чиқманглар👇 https://telegram.me…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Муносабат

Андижон вилояти, Бўстон туманидаги ўчиб қолган чархпалакдан болалар соғ-саломат тушириб олинди.

❗️Вазирлик расмий муносабат билдирди.
Бугун, 26 декабрь куни соат 14:01 да 35 кВ кучланишли “Л-Ховос” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келиб ўчган ва соат 14:11 да (10 дақиқада) тармоқда электр таъминоти қайта тикланган.

Шу вақт оралиғида истироҳат боғида ҳеч кимга зарар етмаган.

Ҳозирда мазкур боғнинг электр таъминотида муаммо йўқ.
Энергетика вазирлиги (с) 👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA
Водий бозор
🔞 #Диққат Болаларни, гўдакларни қийнаётган мана бу ваҳший ҳайвон ким?😡 Бу ишни ҳайвонлар ҳам қилмайди, ифлос!!! ❗️Кўнгли бўшлар видеони кўрмасин... Биз бу видеони эълон қилишимизга асосий сабаб, болаларни бу азоблардан тезкорлик билан қутқариш керак...…
#Тезкор #Муносабат

Болаларни қийнаган манқурт, ифлос Тошкент вилоятидан экан. Уни кимлиги аниқланибди.

Ҳолат бўйича ИИБ расмий муносабат билдирди. Ижтимоий тармоқларда "ёш болаларни қийнаётган шахс" видеоси тарқатилиб, муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олинган, фуқаронинг шахси аниқланган.

Тез орада дастлабки тафсилотлар бўйича ахборот берилади.

❗️«Водий бозор» канали ҳам воқеалар ривожини кузатиб боради👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA
Водий бозор
#Даҳшат Бечора болажонлар😢 🔞 «Мана сизнинг фарзандларингиз, боқолмайсизми? Мен ҳам боқолмайман! Ундан кўра битта-битта ўлдираман...» Ҳолат Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида бўлгани, ушбу ҳолатда эри билан жанжаллашиб қолган аёл эрига шунақа кўринишдаги…
#Муносабат

Кечаги онаси томонидан калтакланган қизлар ҳозирда онасидан олиниб, қариндошлари қарамоғига берилган. Ҳолат мутасаддилар назоратига олинган.

Вояга етмаган
фарзандларини урган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат жорий йил 14 июль куни Каттақўрғон тумани “Баландравот” МФЙга қарашли Туйнак қишлоғида содир бўлган. Айни дамда Россия Федерациясида бўлган турмуш ўртоғи билан телефон орқали мулоқотда юзага келган келишмовчилик сабабли 1996 йилда туғилган З.Ш. икки нафар вояга етмаган фарзандларини уриб, ҳолатни тасвирга олиб, турмуш ўртоғига юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Канал👉 @VODIYBOZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

❗️Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видео “JETOUR“ бўйича.

Мижознинг автомобили тузатиб берилиб, эгасига топширилди.

“JETOUR” автомобилларига расмий дилердан харид қилинган автомобилларига 5 йил/150 000 км кафолат берилади.

Батафсил маълумот учун:
☎️ 78-113 03 00
☎️ 91-033 30 03
#Тезкор #Муносабат

Андижон вилояти ҳокими ишдан олингани ҳақидаги хабарлар расман рад этилди.

Яқин дақиқаларда ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан амалдаги лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу хабарлар асосга эга эмаслигини маълум қиламиз. Бу борада ҳеч бир йиғилиш ёки расмий ҳужжатда сўз юритилгани йўқ.

Айни дақиқаларда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича иш юритмоқда. Барча режалар кун тартиби бўйича давом этмоқда. (Муслим Иброҳимов)

Батафсил👉 @VODIYBOZOR
Водий бозор
#Тезкор Асакадаги вокзал ёнида кучли ёнғин бўлмоқда🔥 Ёнғинда краска банкалари портлагани аниқланди. Нима ёнаётгани ҳозирча аниқ эмас. 2-видео Батафсил👉 @VODIYBOZOR
#Тезкор #Муносабат

Асака вокзал ёнидаги велосипед устахонасида ёнғин бўлгани аниқланди.

Бугун 11 ноябрь 18:35 да Асака тумани "Истиқлол" МФЙ Тошкентбоев кўчасида жойлашган велосипед таъмирлаш устахонасининг 20 кв.м майдонидаги ички жиҳозлар ёнган. Ёнғин тезкорлик билан бартараф қилинган ва ёнғиндан бинонинг 100 кв.м майдони тўлиқ сақлаб қолинган.

Ёнғиндан ҳеч ким жароҳатланмаган.

Батафсил👉 @VODIYBOZOR
Водий бозор
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ! «Водий бозор» канали ходимлари. Бир илтимос, ҳозирда Маккада бўлиб турган ҳожиларимизни меҳмонхонадан чиқариб юборишибди. Бу ҳожилар 26 феврал куни кетишган, бугун 15:30 дан бери ҳеч қаерга боролмадик,…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР #МУНОСАБАТ

"Ассалому алайкум, узр яна безовта қиляпман, ҳожиларимиз ватандошларимизни бошқа меҳмонхонага олиб кетишмоқда экан. Энг асосийси муаммо жойида ҳал бўлди. Сиз азиз канал ходимларига ҳам, Маккадаги ёрдам бермоқчи бўлган ҳамюртларимизга бефарқ бўлмаганингиз учун минг ташаккурлар! Ҳожиларимиз жуда хурсанд бўлишди".

Видео каналга чиқиши билан жуда кўплаб Маккадаги ўзбекларимиз ватандошларимизга ёрдамга тайёр эканликларини билдиришди ва алоқага чиқишди. Барчангиздан Аллоҳ рози бўлсин. Ёрдам сўраган ҳожиларимизда ҳозир ҳаммаси жойида экан.

Канал👉 @VODIYBOZOR
Водий бозор
#Ана_холос Андижон шаҳри Шолдирама йўлидаги шу чуқурга одамлар ахлатини «говновоз»да келиб тўкиб кетишмоқда экан😡 «Кунига 10 га яқин ахлатни тўкиб кетишмоқда, сассиқ ҳидига чидаб бўлмаяпти, ҳар куни огоҳлантиряпмиз, фойдаси бўлмаяпти» деб айтишмоқда. Видеони…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

Андижон шаҳри кўчаларидаги чуқурга одамлар ахлатини «Говновоз»да тўкиб кетганлар узр сўраб чиқишди ва тегишли тартибда жаримага тортилишибди.

Андижон шаҳри Шолдирама йўлидаги чуқурга ахлатини тўкиб кетаётганлар видеоси каналимизда чиққандан сўнг тегишли ташкилотлар суриштирув ишларини олиб бориб, бу ҳолатни содир қилганлар шахси аниқланибди ва тушунтириш ишлари олиб борилиб, қонуний чоралар кўрилибди.

❗️Бу ватан, бу шаҳар, бу кўчалар барчамизники. Инсонларга ва атроф-муҳитга зарар келтирувчи ишлардан узоқ бўлайлик.

Ҳолатга эътиборсиз бўлмасдан ўрганиш олиб борган мутасадди ташкилотларга каналимиз ва аҳоли номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Канал👉 @VODIYBOZOR
#Тезкор #Муносабат

Нега одамлар поезддаги кўмирлар устида кетмоқда?!

«Кўмиртаъминот» МЧЖ Андижон вилоят филиали   телеграмм каналларида «Андижон кўмир ўғрилари ?» сарлавҳаси билан Асака станциясидан Шаҳрихон темир йўл станциясига вагонларда олиб кетилаётган кўмир ўғирланмоқда деб тарқатилган видеолавҳа бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
«Кўмиртаъминот» МЧЖ Андижон вилоят филиали Шаҳрихон кўмир омбори республикадаги энг катта  омбор ҳисобланиб, Шаҳрихон, Бўстон, Балиқчи ва Улуғнор туманларига хизмат кўрсатади. Шу кунга қадар Шаҳрихон кўмир омборига вагонларда келтирилаётган кўмирдан кам келиш ҳолатлари аниқланмаган, вагонлар тўлиқ келишини Транспортда хавфсизлик бошқармаси ва темир йўл ҳарбийлашган бўлинмаси таъминлаб бермоқда. Видеолавҳада кўрсатилган ҳолатда вагон устида Шаҳрихон кўмир омбори ишчилари бўлиб, айрим ҳолатларда Асака станциясидан Шаҳрихон станциягача вагон устида кўмир ўғирланмаслигини таъминлаш учун кузатиб боришади. Эътибор билан қаралса видеолавҳада вагон устидаги ходимлар кўмирни пастга ташламаётганлигини кўриш мумкин, улар ўғрилардан сақлаш мақсадида кузатиб боришмоқда.

«Кўмиртаъминот» МЧЖ Андижон вилоят филиали

Канал👉 @VODIYBOZOR
#Тезкор #Муносабат

❗️Эшак гўштини истеъмол қилиш қонунан мумкинлиги билан боғлиқ хабарлар рад қилинди.

❗️Бу хабарлар матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли келиб чиққан дейилмоқда.

Халқимиз томонидан ҳам бу қонун жуда кўп эътирозларга сабаб бўлаётганди.

Хабарни яқинларга тарқатиб қўйинглар

Канал👉
@VODIYBOZOR
Водий бозор
#Диққат #Тарқатинг Андижон аэропорт кўчасидан Андижон шаҳрига ўтиш чорраҳасидаги темир йўл ўтиш жойи 10 кундан бери ремонт сабаб пробка бўлмоқда экан. ❗️Жуда кўплаб ҳайдовчилар шу ердан ўтишда қийналмоқда. "Бу йўлни темир йўл қиладими ёки автойўлми? Агар…
#Тезкор #Муносабат

Андижон аэропорт йўли, темир йўл кесишмасидаги таъмирлаш ишлари бугун тугатилади - бошқарма

"Андижон аэропорт кўчасидан Андижон шаҳрига ўтиш чорраҳасидаги темир йўл кесишмасида 11.09.2024 куни давлат рақами 60 S 854 GB бўлган "Ласетти" автомашинаси ҳайдовчиси кесишмадан ўтиш қоидаларини бузиб ҳаракатланиши натижасида кесишмага ўрнатилган (УЗП) тўсувчи қурилмага қаттиқ шикаст етказилган. Тўсувчи қурилмани таъмирлаш ҳамда ўрнатиш ишлари бугун ниҳоясига етказилишини маълум қиламиз.

Ҳурматли ҳайдовчилар, сизлардан темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраб қоламиз", - дейилади расмий муносабатда.

Канал👉 @VODIYBOZOR
Водий бозор
#Тезкор Андижон шаҳри 4 кўчадаги ҳозирги ҳолат. Андижон шаҳри тўрт кўчадаги йўл яна чўкиб кетибди. ❗️Бу ерда яқинда сувдан катта авария бўлиб, 3 кун олдин тўғриланган эди. 4 кўчадан ўтаётганда ҳушёр бўлинглар, оғир юк машиналари бу томонга юрманглар.…
#ТЕЗКОР #МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда "Андижон шаҳри тўрт кўчадаги йўл яна чўкиб кетди" сарлавҳаси остида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ қуйидагиларни маълум қилади:

❗️Мазкур автомобиль йўлида жорий йилнинг 31 октябрь куни қоплама остида ичимлик сув тармоғи носоз ҳолга келгани сабаб асфальт қопламасига жиддий зарар етказиб, масъуллар томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилган эди.

Айни бугунда ҳам сув таъминоти тармоғида носозлик юзага келиб, асфальт қопламасида чўкиш ҳолати кузатилди.
Масъул ташкилотлар томонидан тезкор тартибда назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ

КАНАЛ👉 @VODIYBOZOR