Водий бозор
859K subscribers
92.2K photos
52.3K videos
75 files
39.9K links
“Водий бозор” каналига хуш келибсиз!

Реклама мурожаат учун👉 @Vodiybozormanager га ёзинг

Тезкор хабар ва видео👉 @VodiyAloqaBot га юборинг.

Ўзбекистондаги савдо сотиқ ва бизнес йўналишидаги энг кўп аъзога эга канал!
Download Telegram
Водий бозор
#Тезкор Андижон шаҳри 4 кўчадаги ҳозирги ҳолат. Андижон шаҳри тўрт кўчадаги йўл яна чўкиб кетибди. ❗️Бу ерда яқинда сувдан катта авария бўлиб, 3 кун олдин тўғриланган эди. 4 кўчадан ўтаётганда ҳушёр бўлинглар, оғир юк машиналари бу томонга юрманглар.…
#ТЕЗКОР #МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда "Андижон шаҳри тўрт кўчадаги йўл яна чўкиб кетди" сарлавҳаси остида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ қуйидагиларни маълум қилади:

❗️Мазкур автомобиль йўлида жорий йилнинг 31 октябрь куни қоплама остида ичимлик сув тармоғи носоз ҳолга келгани сабаб асфальт қопламасига жиддий зарар етказиб, масъуллар томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилган эди.

Айни бугунда ҳам сув таъминоти тармоғида носозлик юзага келиб, асфальт қопламасида чўкиш ҳолати кузатилди.
Масъул ташкилотлар томонидан тезкор тартибда назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ

КАНАЛ👉 @VODIYBOZOR
#Тезкор #Андижон

⚡️Асака туман экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар пора олган вақтида ушланди

Асака туман бўлими бош инспектори муқаддам судланганлигига қарамасдан, 2021 йилда туман ҳокимининг қарори билан Ёшлар саноат зонаси ҳудудидан ўзининг қариндошига синтефон маҳсулоти ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш мақсадида 30 йил муддатга ижара асосида ажратилган 5 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Канал👉 @VODIYBOZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР

Андижон шаҳрида ёғаётган кучли ёмғирлар сабаб кўчалар сувга тўлмоқда.

❗️Айни вақтларда Андижон ФВВ ходимлари сув тўпланган жойларни бартараф қилиш ишларини олиб боришмоқда.

Шу кучли ёмғирда хизмат олиб бораётган ФВВ, ЙПХ ва бошқа барча хизматлар ходимларига алоҳида раҳмат айтиб қоламиз.

Ҳайдовчилар эса ёмғир кўлмакларига юришда ҳушёр бўлинг, чуқурларга тушиб кетишингиз мумкин.

Канал👉 @VODIYBOZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР #ТЕЗКОР

Андижон шаҳри 4 кўчадаги авария тўғриланиб, ишлар деярли якунланибди.

Бугун бу ерда ер чўкиб кетиб, йўллар ёпилган эди. Ҳозирда чўкиб кетган жойлар тўғриланиб, янги асфалтлар ётқизилмоқда экан.

Йўллар очилишига каналда хабар берамиз.

Шопирларга юбориб қўйинглар.

Канал👉
@VODIYBOZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ

Айни вақтларда ўзимизни Қамчиқ довони (Перевал)да гупиллаб лайлак қор ёғишни бошлади😳
(Канал учун махсус видео)

Перевалдан ўтмоқчи бўлганлар ҳушёр бўлинглар, қор яхшигина ёғмоқда ва кучаймоқда. Тоққа қалин туман ҳам тушган.

Яқинларга юбориб, хабардор қилиб қўйинглар.

Канал👉 @VODIYBOZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

ҲОЗИРГИНА МАШИНА УСТИГА КАТТА ДАРАХТ ҚУЛАДИ😱

Қўқонда Нексия-2 автомашинаси устига дарахт қулади. Машина ичида нечта одам бўлгани ва уларнинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

ЁМҒИРДА ЕРЛАР ЮМШАБ КЕТДИ, ДАРАХТЛАР ТАГИДАН МАШИНАЛАРНИ ОЛИБ ҚЎЙИНГЛАР

КАНАЛ👉 @VODIYBOZOR
#ТЕЗКОР

Абдужаббор Ҳусанович Эгамбердиев Андижонда янги лавозимга тайинланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари этиб Абдужаббор Ҳусанович Эгамбердиев тайинланди.

А.Эгамбердиев бу лавозимга келгунга қадар давлат солиқ хизматида, Андижон вилояти ҳокимлигида ва 2021-2022 йилларда Андижон тумани ҳокими бўлиб ишлаган эди.

Канал👉 @VODIYBOZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР

⚡️📆2024 йил 8 ноябр кунидан хатлов ишлари бошланади

Қонунга мувофиқ, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларига қурилган кўчмас мулк объектларини аниқлаш мақсадида 2024-2025 йилларда хатлов қилинадиган маҳаллалар режа-жадвали тасдиқланди.

Тасдиқланган режа-график Кадастр агентлигининг kadastr.uz сайтига жойлаштирилди.
Фуқаролар сайтга кириб ўзининг ҳудудида хатлов ишлари қачон амалга оширилишини билиб олиши мумкин.

Канал 👉 @VODIYBOZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор 1-видео

Андижон шаҳар, Горгаз биноси (Navruz MALL) орқасида ёнғин чиққани айтилмоқда

Ёнғин сабаблари номаълум

Канал👉
@VODIYBOZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор 2-видео

Андижон шаҳар, Семашко, Горгаз биноси орқасидаги уйлардан бирида ёнғин чиққани айтилмоқда

Ёнғин сабаблари номаълум, ўт ўчириш ходимлари етиб келган.

Канал👉
@VODIYBOZOR