Водий бозор
855K subscribers
88.5K photos
46.8K videos
64 files
38.1K links
“Водий бозор” каналига хуш келибсиз!

Реклама мурожаат учун👉 @Vodiybozormanager га ёзинг

Тезкор хабар ва видео👉 @VodiyAloqaBot га юборинг.

Ўзбекистондаги савдо сотиқ ва бизнес йўналишидаги энг кўп аъзога эга канал!
Download Telegram
#ТЕЗКОР #ХУШХАБАР

Расман: Метан газ нархи қимматламайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 март куни қабул қилинган 173-сонли қарори билан «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати узайтириляпти.

Эндиликда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланмоқда.

Шопирларга юбориб қўямиз.

👉🏻
@VODIYBOZOR
#Тезкор #Хушхабар

Москвада Рамазон ҳайити намозларини барча масжидларда ўқишга расман рухсат берилди.

Рамазон ҳайити байрами шарафига Москванинг 6 та ва Москва вилоятининг 46 та масжидларида намоз ўқилади. Шунингдек, ҳайит намозлари онлайн трансляция ҳам бўлади, деб хабар берди Москва миллий сиёсат департаменти.

Бу хушхабарни Россиядаги барча мусофирларга етказиб қўйинглар.

Канал👉
@VODIYBOZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Хушхабар

❗️Узоқ кутилган янгилик: депутатлар ўзбошимча эгалланган ер участкалари ва биноларга оид қонунни фуқаролар фойдасига қабул қилишди

Ушбу қонун фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқи ҳамда уларда қурилган уй-жой, бошқа бино ва иншоот ёки кўчмас мулк объектларига нисбатан мулк ҳуқуқи расмийлаштирилиши учун ҳуқуқий асослар яратилишига хизмат қилади.

Бу қонун 3,8 миллиондан ортиқ фуқаронинг 493 минг гектарга тенг ер участкалари тақдирини белгилаб бериши айтилган.

Яқинларга юбориб, хабардор қилиб қўйинг.

Канал👉 @VODIYBOZOR
#Диққат #Хушхабар

МЕТАН ГАЗЛАР НАРХИ МАЙДАН ОШМАЙДИ!

❗️Ижтимоий тармоқларда "1 майдан эътиборан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида ҳам нарх ошади" деб тарқалган хабарлар АСОССИЗ!

Манбадан келган хабарларга кўра электp-энергия ошиши тадбиркорларга тадбиқ этилмайди.

Шопирларга тарқатиб қўйинглар.

Канал👉
@VODIYBOZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#РАСМАН #ХУШХАБАР

❗️«Метан заправкаларда газ нархи 1 майдан ошмайди» – Энергетика вазирлиги.

Энергетика вазирлиги метан газлар нархи оширилса, фуқаролардан Бош прокуратура ва Ўзэнергоинспекцияга мурожаат қилишни сўради.

Барча шопирларга бу хабарни етказиб қўйинглар

Канал👉
@VODIYBOZOR
#ДИҚҚАТ #ХУШХАБАР

⚡️ Машинаси борлар учун янгилик: Агар қоидани бузганингиз ҳақида 48 соат ичида фото/видео келмаса жаримадан озод бўласиз

Депутатлар МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқяпти.

Эндиликда фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқиш тугатиш белгиланмоқда.

Канал 👉 @VODIYBOZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ХУШХАБАР

Аёлингиз телефонингизни текшириб "переписка"ларни ўқиса 13 млн 600 минг сўмгача жарима тўлайди

ТЕЗДА ЭГАЛАРИГА ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ))

Канал 👉 @VODIYBOZOR
#ТЕЗКОР #ХУШХАБАР

Энди контрактга ўқишга кирган талаба 1 йилдан кейин бюджетга алмаштирилиши ёки бюджетда ўқиётган контрактга тушиб қолиши мумкин.

Бундан буён давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев ҳузурида олий таълим тизими бўйича бўлган тақдимотда айтилди.

Давлатимиз раҳбари бу тизимни адолатли йўлга қўйиш, ёшларга ва ота-оналарга етказиш зарурлигини таъкидлади.

Бу янгиликни тарқатиб қўйинглар.

Канал👉
@VODIYBOZOR
#Хушхабар 2-пост

Энди юқори балл олган ёшлар аниқ бюджетга ўқишга киради.

Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди.

❗️Авваллари айрим абитуриентлар юқори балл тўпласа-да, топширган олийгоҳининг квотаси сонига қараб, ўқишга киролмай қолар эди. Масалан, қайсидир ОТМда битта йўналишда 90 балл олган абитуриент грантга ўқишга кирар, бошқа ОТМда эса худди шу йўналишда 160 балл олган  абитуриент ўқишдан йиқилар эди.

Энди давлат грантлари иқтидорлиларга, юқори балл олганларга йўналтирилади.

Канал👉 @VODIYBOZOR
#ТЕЗКОР #ХУШХАБАР

Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш расман арзонлаштирилди!

⚡️Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилганда атиги 34 минг сўм тўланади:

автомашина эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда;

автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш жойи ёки жойлашган жойи ўзгарганда;

юридик шахсларга тегишли юк автотранспортнинг, автобус ва микроавтобусларининг сақлаб туриладиган жойи ўзгарганда;

автомототранспорт воситаларининг ранги ёки рақам агрегати ўзгарганда;

автомототранспорт воситаси қайта жиҳозланганда;

автомототранспорт воситасини ёки РЎДРБни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда ёки йўқолганда.

❗️Энди Газ қўйиб, янги техпаспорт олсангиз ҳам шу 34 минг сўм тўлайсиз бўлди...

Бу хушхабарни барча яқинларга тарқатиб, хабардор қилиб қўйинглар.

Канал👉
@VODIYBOZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Хушхабар

⚡️Ўзбекистонда тонировка учун тўлов деярли 10 баробарга камайиши мумкин.

Яқинларга юбориб қўямиз

Канал 👉 @VODIYBOZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Хушхабар

ПЕРЕВАЛ ОЧИЛДИ!!

Айни вақтларда Қамчиқ довонида йўлнинг икки томони ҳам очилган. Тоғ йўлида катта тозалаш ишлари якунланиб, йўллар очилибди.

Видеони одамларга тарқатиб, хабардор қилиб қўйинглар. Йўллар очиқ, бемалол.

Канал👉
@VODIYBOZOR
Водий бозор
#ДИҚҚАТ #Тарқатинг Андижонда 13 ёшли мактаб ўқувчиси йўқолиб қолибди Исми Абдуллоҳ ,13 ёшда. Андижон шаҳри, Бўстон даҳасидан. Мактабда 6-синфда ўқир экан. 19 май куни эрталаб 9 да олимпиадага қатнашаман, деб уйдан чиқиб кетиб, шу бўйи қайтиб келмабди. Ота…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

Андижонда йўқолиб қолган мактаб ўқувчиси Абдуллоҳ соғ-саломат топилди👏

Каналимизда 13 ёшли Абдуллоҳ йўқолиб қолгани учун халқимиздан ёрдам сўраб мурожаат қўйган эдик. Айни вақтларда Абдуллоҳнинг отаси хурсанд ҳолда бизга алоқага чиқди ва боласи соғ-саломат топилганини айтди.

Эълондан сўнг жуда кўплаб инсонлар, ИИБ ва Прокуратура ходимлари ҳам Абдуллоҳни излаб топишда катта ёрдам беришибди.

Хабарга бефарқ бўлмасдан, бир боланинг тезроқ топилиши учун хабарни тарқатишга ёрдам берган барча «Водий бозор» канали аъзоларига ҳам алоҳида раҳмат!

Канал👉 @VODIYBOZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Хушхабар

Путин Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни ҳимоялаш учун ҳукумат барча чораларни кўришини айтмоқда.

❗️Миграция бўйича барча долзарб масалаларни ҳал этиш учун Ўзбекистон раҳбарияти билан ҳамкорликдаги ишларни давом эттирамиз, деб айтмоқда Россия президенти.

Россияда ишлаётган ватандошларимизга бу хабарни етказиб қўйинглар.

Канал👉
@VODIYBOZOR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ #Диққат! #Хушхабар!

Болалар телефонга муккасидан кетишларига ечим топилди!

Ушбу видео орқали қандай қилиб фарзандингизни телефонга ёпишиб қолганини тўғрилашни билиб олинг!

Фойдали видеони яқинларингизга ҳам юборинг! Буни барча ота-оналар билиши керак!
#Хушхабар  #Тарқатинг

🍿🥳 Эртага, 1 июнь куни барча кинотеатрларда болалар учун фильмлар бепул намойиш этилади

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
муносабати билан барча кинотеатрларда болалар учун фильмлар мутлақо бепул намойиш этилади!

Болаларга қувонч бахш этиш учун ажойиб имкониятни бой берманг!

Ота-оналарга тарқатиб, хабардор қилиб қўйинг.

Канал👉 @VODIYBOZOR