Вкусно пахнет 🍰😋 Все для женщина🧕🏻
83 subscribers
1.69K photos
1.6K videos
6 files
69 links
🍓Ассалому алейкум, приветствуем вас на нашем канале. Иншааллох Где можно увидеть и узнать много интересного о еде🎂🍰
🍎Каналга хуш келибсиз Иншааллох каналда кизикарли рецептлар жойланади
🍔🌭🍕🌮🍨🍧 https://t.me/joinchat/AAAAAEeH9sIwH9SYkHiqBw
Download Telegram
​​​​​​Биласизми?

Оиша розияллоҳу анҳо ҳеч қачон фарзанд кўрмаганлар, зурриётлари бўлмаган. Шундай бўлса ҳам, бирорта ҳадисда, бирорта китоб ё асарда у кишининг:

«Ё Росулуллоҳ, дуо қилинг, Аллоҳ менга фарзанд берсин!» деб сўраганлари ҳақида ҳабар келмаган.
#Биласизми?
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васамллам вафот этганларида Оиша онамиз 18 ёшда эдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизни қаттиқ севардилар. Оиша онамиз эса, Росулуллоҳни жуда рашк қилардилар.

Оиша онамиз Росулуллоҳдан кейин 47 йил яшадилар. Бева қолганларида яна турмуш қуриш ғамида ҳасрат билан ўтмадилар. Балки, илм, ибодат, таълим, катта саҳобаларга фатво берувчи бўлиб умргузаронлик қилдилар.

☝️Ҳаёт фарзандсизлик...
Турмуш қурмаслик...
Уйсизлик..
Мол - дунёсизлик...
Ота - онанинг вафоти,
Жигарбандларни йўқотиш билан тўхтаб қолмайди...

Аллоҳ ниманидур олдими... албатта ундан яхшисини беради.
Дунё синов майдонидир. Унда ҳеч ким мукаммал ҳаёт кечирмайди.

🍁Қалбингизни иймон...розилик... Аллоҳга чиройли гумон билан тўлдиринг.
#БИЛАСИЗМИ?

Нима учун Қyръон ўқиймиз?

1. Биз Аллоҳнинг амрига бўйсуниш учун Қyръон ўқиймиз.

2. Аллоҳга севимли банда бўлиш учун Қyръон ўқиймиз.

3. Тўғри йўлдан адашиб кетмаслик учун Қyръон ўқиймиз.

4. Қалбимиз покланиши учун Қyръон ўқиймиз.

5. Ғофил бўлиб қолмаслик учун Қyръон ўқиймиз.

6. Қалбимиз хотиржам бўлиши учун Қyръон ўқиймиз.

7. Мўминларнинг энг яхшиси бўлиш учун Қyръон ўқиймиз.

8. Хонадонимиз нурга тўлиши учун Қyръон ўқиймиз.

9. Кексаликда ночор аҳволда қолмаслик учун Қyръон ўқиймиз.

10. Дажжол фитнасидан сақланиш учун Қyръон ўқиймиз.

11. Меҳрибон ота-онамиз Aллоҳнинг марҳаматига эришишлари учун Қyръон ўқиймиз.

12. Қабр азобидан халос бўлиш учун Қyръон ўқиймиз.

13. Қиёматда шафоатга эришиш учун Қyръон ўқиймиз.

14. Жаннатдаги мартабамиз баланд бўлиши учун Қyръон ўқиймиз.

15. Энг асосийси Аллоҳ ризолиги учун Қyръон укисиз
☝️🏻