Вкусно пахнет 🍰😋 Все для женщина🧕🏻
85 subscribers
1.69K photos
1.6K videos
6 files
69 links
🍓Ассалому алейкум, приветствуем вас на нашем канале. Иншааллох Где можно увидеть и узнать много интересного о еде🎂🍰
🍎Каналга хуш келибсиз Иншааллох каналда кизикарли рецептлар жойланади
🍔🌭🍕🌮🍨🍧 https://t.me/joinchat/AAAAAEeH9sIwH9SYkHiqBw
Download Telegram
Хадисы о детях

По словам Абу Хурайры, да будет доволен им Аллах, Посланник Аллаха ﷺ сказал: «Все дети рождаются в фитре (врожденное состояние веры в Единого Бога), а потом родители делают их христианами, иудеями или многобожниками» (Аль-Бухари)
#хадис
«Если ты не чувствуешь стыда, делай, что хочешь» (Бухари, Абу Дауд).
#хадис
✔️ИЛМНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ

Илмнинг энг афзали тақво қилиш (Аллоҳ таолодан қўрқиш) ва Ул зотга таваккул қилишдир.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ
#хадис
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

“Бир одам:
“Ё Расулуллоҳ! Онам вафот этди. Васият қилмади. Унинг номидан садақа қилсам бўладими?” - деди.
“Ҳа” , - дедилар”.

Шарҳ: Демак, фарзандларда ўтиб кетган ота - онанинг орқасидан яхшилик қилиб, савоб етказиб, даражаларининг кўтариб туришнинг имконияти бор экан.
Бунинг учун фарзанд аҳли солиҳ бўлиши, ибодатли бўлиши керак ва доимий равишда ота - онанинг ҳаққига дуо қилиб, уларга истиғфорлар айтиб турса, ота - онасига улар вафот этиб кетганидан кейин ҳам яхшиликларни етқазиб турар экан.
Ана ўша ишлардан бири фарзанднинг ота - онаси номидан, савобини уларга атаб садақа қилиши экан. Фарзан садақа қилиб савобини ота - онасига бағишласа, савоби уларга тегади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Одоблар хазинаси" китобидан.
#хадис
​​Hijob - bu poklik.

Alloh ta'olo aytadi;

"...Qachon sizlar (payg'ambar ayollaridan) biron narsa so'rasangizlar parda ortidan turib so'rangizlar. Mana shu sizlarning dillaringizni ham, ularning dillarini ham toza tutguvchiroqdir" (Ahzob,53-oyat)
🍃🌹
Alloh ta'olo hijobni mo'min va mo'minalar qalbidagi poklik kabi tasvirladi. Zero biron bir narsani ko'rmasa, qalbda ham hech qanday noma'qulchilik kechmaydi. Modomiki, ko'z biror narsaga tushar ekan, qalb ham biror narsani hohlashi yoki aksincha hohlamasligi ham mumkin. Bundan kelib chiqadiki qalb ham keraksiz, noma'qulnarsalarga guvoh bo'lmasligi lozimdurki, zero bu narsa kishini yo'ldan ozdiradi. Hijob hatto qalbida marazi bor kishilarni ham shahvatini man qiladi.
🍃🌹
"Bas, sizlar (parda ortidan biror nomahram erkakka javob qilgan paytlaringizda) mayin-nazokatli so'z qilmanglarki, u holda holda ko'nglida nifoq bo'lgan kimsalar ta'ma qilib qolur. Yahshi, to'g'ri so'zni so'zlanglar" (Ahzob, 32-oyat)
#хадис
ҲАДИС

"Ким: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деса, у киши учун жаннатда бир хурмо экилади"

Имом Термизий ривояти
#хадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Тўрт нарса борки, улар кимга берилган бўлса, бас, унга дунё ва охират яхшилиги берилибди: шукр қилувчи қалб; зикр қилувчи тил; балога сабр қилувчи бадан; эрининг жони ва молида (хиёнат билан) ножўя иш қилишни истамайдиган хотин”.
(📚Тобароний ривояти)
#хадис
Термизий
ривоятида: «Ким иккита қизни бўйига етгунича парвариш
қилса, мен ва у жаннатга мана
бундай кирамиз», дедилар ва
кўрсаткич бармоқлари билан
ўрта бармоқларини
ёпиштирдилар (Термизий: №1917).
Ибн Аббос розияллоҳу
анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам айтдилар: «Қай бир
мусулмоннинг иккита қизи бўлса-ю, уларни чиройли
тарбия қилса, улар уни албатта
жаннатга олиб
кирадилар» (Саҳиҳул-адабил-
муфрад: 57).
#хадис
​​Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий шундай дейдилар:

"Мен сизларга бир таклиф айтмоқчиман, ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман. Улар қуйидагилар:

1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" - 100 марта.

2. "Аллооҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳии ва саллим" - 100 марта.

3. "Субҳааналлооҳи валҳамдулиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар" - 100 марта.

4. "Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии, субҳааналлооҳил ъазиийм" - 100 марта.

5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳи" - 100 марта.

6. "Ҳасбияллооҳу ва ниъмал вакиийл" - 100 марта.
Бу сузлар иншааллах сизларга фойдалик охиратан😢☝️
@vkusno_paxnet
#хадис
Душанба куни нима учун нафл рўза тутилади?

Чунки у улуғ кун. Унинг улуғлигининг биринчи аъломати охирги замон Пайғамбари, Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йили, Робиъул аввал ойи, душанба куни дунёга келганлар.

Шунингдек, Қуръони каримнинг биринчи оятлари тушиши Рамазон ойининг 17 куни, душанба кунида содир бўлган. Бу кунлар дунё тарихидаги энг улуғ, энг муборак кунлардир.

Шунинг учун ҳам у куннинг рўзасини ҳар хафта тутиш тарғиб қилинади.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. Узот:
«Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
#хадис
«Все сыны Адама ошибаются, а лучшими из ошибающихся, являются кающиеся» (Тирмизи)
#хадис каждый день