* * *
Вақт деган тилсимнинг содиқ қулимиз!
Боғлаб қўйилгандек оёқ қўлимиз!
Чопа-чоп, ура-ур, югур-югурлаб,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Беҳуда сарф бўлган фурсатлар увол,
Нодонла қурилган суҳбатлар увол,
Тухматга тош ташиб юрган биз ҳаммол,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Мақсадсиз босилган қадамлар билан,
Гоҳи тўй, гоҳида мотамлар билан,
Ўзимиз суймаган одамлар билан,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Минг йил яшайдиган каби тараддуд,
Қарзларимиз унут, бурчимиз унут.
Бугун тирикмисан, Қиёматни кут,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Тўрт ярим кун ўзи аслида дунё,
Биз уни беш кун деб ўйлаймиз гўё,
Ярим кунингни ҳам қилгин тўтиё,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Дилларни оғритиш билан сарсона,
Неча гул кўнгиллар зумда вайрона,
Балолар келганда яна ҳайрона,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Жигарлар меҳрдан мутлоқ бенасиб,
Нафс деган, ҳирс деган ботқоқлар сасиб,
Пешонага беномоз тамғасин босиб,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Моҳирмиз кимдандир ётиб куларга,
Худо назар солган асли уларга,
Қачон улгурамиз тавба қиларга?
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
@ijodsevarlardavrasida
Вақт деган тилсимнинг содиқ қулимиз!
Боғлаб қўйилгандек оёқ қўлимиз!
Чопа-чоп, ура-ур, югур-югурлаб,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Беҳуда сарф бўлган фурсатлар увол,
Нодонла қурилган суҳбатлар увол,
Тухматга тош ташиб юрган биз ҳаммол,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Мақсадсиз босилган қадамлар билан,
Гоҳи тўй, гоҳида мотамлар билан,
Ўзимиз суймаган одамлар билан,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Минг йил яшайдиган каби тараддуд,
Қарзларимиз унут, бурчимиз унут.
Бугун тирикмисан, Қиёматни кут,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Тўрт ярим кун ўзи аслида дунё,
Биз уни беш кун деб ўйлаймиз гўё,
Ярим кунингни ҳам қилгин тўтиё,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Дилларни оғритиш билан сарсона,
Неча гул кўнгиллар зумда вайрона,
Балолар келганда яна ҳайрона,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Жигарлар меҳрдан мутлоқ бенасиб,
Нафс деган, ҳирс деган ботқоқлар сасиб,
Пешонага беномоз тамғасин босиб,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Моҳирмиз кимдандир ётиб куларга,
Худо назар солган асли уларга,
Қачон улгурамиз тавба қиларга?
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
@ijodsevarlardavrasida
Бошқача мухаббат бор иккимизда,
Бошқа-бошқа уйда яшаймиз, айро,
Нега учрашмадик ёшлигимизда?
У пайтлар бошқача эдими дунё?
Сен келин бўлгансан мендан бошқага,
Мен хам бошқасини атаганман ёр,
Бошқа билан яшаб, айтчи нимага?
Яна иккимизда бошқача ишқ бор?
Яшириб юрамиз бошқалардан кўп,
Қўрқамиз бошқача миш-миш, гап-сўздан.
Бошқа ошиқлардан бошқачамиз хўп,
Ерга келгандекмиз бошқа юлдуздан.
Бошқа севишмайлик дейсан севгилим,
Юрак бошқачароқ санчади танда,
Сен менинг танлаган бошқача гулим,
Барибир бошқалардан бошқачасанда.
Бошқача мухаббат кўрсатар кучин,
Озроқ кечикиброқ келган мухлатдан,
Бошқа-бошқа уйда яшамасликчун,
Бир ўлиб туғилиш керак бошқаттан.
Расулбек
Бошқа-бошқа уйда яшаймиз, айро,
Нега учрашмадик ёшлигимизда?
У пайтлар бошқача эдими дунё?
Сен келин бўлгансан мендан бошқага,
Мен хам бошқасини атаганман ёр,
Бошқа билан яшаб, айтчи нимага?
Яна иккимизда бошқача ишқ бор?
Яшириб юрамиз бошқалардан кўп,
Қўрқамиз бошқача миш-миш, гап-сўздан.
Бошқа ошиқлардан бошқачамиз хўп,
Ерга келгандекмиз бошқа юлдуздан.
Бошқа севишмайлик дейсан севгилим,
Юрак бошқачароқ санчади танда,
Сен менинг танлаган бошқача гулим,
Барибир бошқалардан бошқачасанда.
Бошқача мухаббат кўрсатар кучин,
Озроқ кечикиброқ келган мухлатдан,
Бошқа-бошқа уйда яшамасликчун,
Бир ўлиб туғилиш керак бошқаттан.
Расулбек
МУҲАББАТНИНГ ИСИ
Хуш кўрдик зеборўй, қомати гулгун,
Васлингиз шамоли майин еляпти.
Билмам, қаерларда бўлдингиз бугун,
Сиздан муҳаббатнинг иси келяпти.
Ҳуснингиз ҳукми бор токи жонгача,
Лабларингиз ранги сингди қонгача,
Бошингиздан тортиб то товонгача,
Эй воҳ, муҳаббатнинг иси келяпти.
Моҳитоб термулган кўзингиздан ҳам,
Кулганда кулгичли юзингиздан ҳам,
Оҳанги меҳрибон сўзингиздан ҳам,
Шундоқ муҳаббатнинг иси келяпти.
Бу ифор ҳар оқшом айлар мени маст,
Юрагим энтикур, вужудим сармаст,
Юрсангиз, фаранги атирнинг эмас,
Оҳ-оҳ муҳаббатнинг иси келяпти.
Қаршилай гуллардан поёндоз солиб,
Олам ошиқлари қолсин уёлиб,
Нозибўй, атиргул, райҳонлар қолиб,
Ё раб, муҳаббатнинг иси келяпти.
Билмам, қаерлардан келдингиз, айтинг,
Токи тонг отгунча дил аро дайдинг,
Кетманг! Бир энтикай, ёнимга қайтинг,
Сиздан муҳаббатнинг иси келяпти.
Ўлмасбек Самарқандий.
Хуш кўрдик зеборўй, қомати гулгун,
Васлингиз шамоли майин еляпти.
Билмам, қаерларда бўлдингиз бугун,
Сиздан муҳаббатнинг иси келяпти.
Ҳуснингиз ҳукми бор токи жонгача,
Лабларингиз ранги сингди қонгача,
Бошингиздан тортиб то товонгача,
Эй воҳ, муҳаббатнинг иси келяпти.
Моҳитоб термулган кўзингиздан ҳам,
Кулганда кулгичли юзингиздан ҳам,
Оҳанги меҳрибон сўзингиздан ҳам,
Шундоқ муҳаббатнинг иси келяпти.
Бу ифор ҳар оқшом айлар мени маст,
Юрагим энтикур, вужудим сармаст,
Юрсангиз, фаранги атирнинг эмас,
Оҳ-оҳ муҳаббатнинг иси келяпти.
Қаршилай гуллардан поёндоз солиб,
Олам ошиқлари қолсин уёлиб,
Нозибўй, атиргул, райҳонлар қолиб,
Ё раб, муҳаббатнинг иси келяпти.
Билмам, қаерлардан келдингиз, айтинг,
Токи тонг отгунча дил аро дайдинг,
Кетманг! Бир энтикай, ёнимга қайтинг,
Сиздан муҳаббатнинг иси келяпти.
Ўлмасбек Самарқандий.
* * *
Сени кўп изладим Дунёда юриб,
Ва сенга етгунча минг йилга етдим,
Қара, телбалардек ёнингда туриб,
Минг йил кўрмагандек соғиниб кетдим!
Бирга келишингдан умидга тўлиб,
Баҳорларни кутдим, қишларни кутдим!
Топдиму, ишқинга гирифтор бўлиб,
Минг йил кўрмагандек соғиниб кетдим!
Келмас йўлларингни юбордим ёқиб,
Чўғларнинг устидан кунда бир ўтдим,
Сўнг сени топдиму, кўзинга боқиб,
Минг йил кўрмагандек соғиниб кетдим!
Висолинг умидин жон қадар суйиб,
Заққум дарахтларин мевасин ютдим,
Келдингу, пойинга кўнглимни қўйиб,
Минг йил кўрмагандек соғиниб кетдим!
Қандай жодуладинг билмайман мени,
Ишониб юрагим қўлинга тутдим,
Ёнимдан жилмагин, ахир мен сени,
Минг йил кўрмагандек соғиниб кетдим!
Малика Тавфиқ
Сени кўп изладим Дунёда юриб,
Ва сенга етгунча минг йилга етдим,
Қара, телбалардек ёнингда туриб,
Минг йил кўрмагандек соғиниб кетдим!
Бирга келишингдан умидга тўлиб,
Баҳорларни кутдим, қишларни кутдим!
Топдиму, ишқинга гирифтор бўлиб,
Минг йил кўрмагандек соғиниб кетдим!
Келмас йўлларингни юбордим ёқиб,
Чўғларнинг устидан кунда бир ўтдим,
Сўнг сени топдиму, кўзинга боқиб,
Минг йил кўрмагандек соғиниб кетдим!
Висолинг умидин жон қадар суйиб,
Заққум дарахтларин мевасин ютдим,
Келдингу, пойинга кўнглимни қўйиб,
Минг йил кўрмагандек соғиниб кетдим!
Қандай жодуладинг билмайман мени,
Ишониб юрагим қўлинга тутдим,
Ёнимдан жилмагин, ахир мен сени,
Минг йил кўрмагандек соғиниб кетдим!
Малика Тавфиқ
📋 Матн устига босиб авто нусха қилиб олишингиз мумкин.
СEН...
Бир китоб ўқидим, сарлавҳаси сен,
Ва сенинг ҳақингда бошдан оёғи.
Мазмунини яхши тушунмадиму,
Аммо кўз ёшларнинг йўқдир адоғи.
Ҳар вароғ сўнгида чўкаверди тун,
Ҳар янги вароғда порлар офтобинг,
Балки мен минг бора ўқишим учун,
Чиройли яратган Аллоҳ китобинг!
Ўтган кунларингда кездим фаромуш,
Аралашмоқ бўлдим муаммоларга.
Қанча саҳифасин ўқидим ҳомуш,
Қувонсанг шод бўлдим сен билан бирга!
Тугатдим,
Ва қайтдим бошига яна,
Яна ҳар мисрага кетдим тўкилиб.
Ўқилмаган бетлар қиларди гина,
Ўша саҳифанинг чети букилиб.
Кундузлар қўлимдан қўймасдим бир зум,
Ёстиғим остида тунлар китобинг,
Мен ундан ўқидим севаман деган,
Ҳеч кимга бермайман деган хитобинг!
Ҳарфлар тизилиб дедилар бу чин,
Ишон сўзларимга, бегумон ишон.
Одамлардан кўнглим қолиб кетгану,
Наҳот китоблар ҳам сўзласа ёлғон?!
Бир китоб ўқидим, Сарлавҳаси "СEН"...
✍🏻Малика Тавфиқ