✨️Jichcha Yomonman✨️😘
1 subscriber
8 photos
1.62K videos
2 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ярим тунда бўлди қўнғироқ,
Ало болам соғ омонмисан,
Оббў дедим мен эриниброқ,
Она ухлайман чарчаганман.

Тонглар отди ва кунлар ботди,
Вақт топиб онамдан олмадим ҳабар,
Бугун юрагимга бир ханжар ботди.
Онам ўлган эмуш бугун тонг саҳар.

Қаранг вақт топилди онам олдига.
Ишимдан жавоб беришди уч кун.
Онам кетган эди Ҳақнинг ёнига.
Нега келолмадим эканман худбин.

Онажон мен келдим, она,
Мен ўша холингдан олмаган хабар.
Бир оғиз сўзимга бўлдинг сарсона.
Мен эса, вақти йўқ бир нодон қайсар.

Кўзларимда ашк томчилар лим,
Титрайди юрагим бўлиб безовта,
Бир сўз айтолмайин ўтирибман жим,
Менман ўша вақти йўқ, нодон бойвачча.

Чўчиб уйғонаман бўлмас қўнғироқ,
Омонмисан деб изламас биров,
Узун тунлар қиламан ўзимни сўроқ,
Ўша қўнғироқлар балки  Роббимдан синов.


𝑲𝒂𝒏𝒂𝒍𝒈𝒂 𝒐𝒃𝒖𝒏𝒂 𝒃𝒖𝒍𝒊𝒔𝒉𝒏𝒊 𝒖𝒏𝒊𝒕𝒎𝒂𝒏𝒈
  
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿

@Chiroyli_vediolar_rasmlar_qushiq
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
💕 СЕВСАНГИЗ ГАР 💕
Туни билан ёнмади хеч чироғингиз,
Зада қилди ноз, карашма
фироғингиз.
Қолиб кетди жавоб олмай, сўроғингиз.
Севсангиз гар, нозу фироғ
қилмай севинг.
Орамизни бунча йироқ қилмай севинг.

Севган ёрни хар гап учун
кўнгли қолмас,
Ошиғининг қалбига ғам ташвиш солмас.
Гина кудрат, аразларга
ўрин бўлмас,
Севсангиз гар биздан хафа
бўлмай севинг,
Ранж айласак ,
кўнглигизга олмай севинг.

Куттирамиз, сабр айлаб кутингда ёр,
Ошиғингиз гуноҳидан ўтингда
ёр,
Муҳаббатнинг қадрига сал,
етингда ёр,
Севасизми, ярим йўлда қолмай севинг,
Севишингиз юзмизга солмай
севинг.

Не бўлади зардаларга тўйиб
кетсак,
Аразинг севмаганга йўйиб
кетсак.
Охир безиб бошқа ёрни суйиб
кетсак,
Ўзгалардан аламингиз олмай
севинг,
Лаблар буриб, қовоғингиз
солмай севинг.

Хар феъл, атвор охирига
етиб қолар,
Фироғингиз жонимиздан
ўтиб қолар.
Ошиғингиз ўзга ёрга кетиб
қолар,
Севсангиз гар устимиздан
кулмай севинг,
Севмасангиз йўлингиздан
қолмай севинг.



@sanamyagona777
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онажон, Ассалом❗️

Онажон, Ассалом! юрибсизми тинч,
Ўзимдан ортиб ҳам боролмайман ҳеч.
Ишларим тугагунча бўлиб кетар кеч,
Бугун юзларингиз соғиндим Онам!

Саҳар тураману бирам ишим кўп,
Бугун ҳам иш қилдим кечгача кўп ҳўп.
Эртага ўтаман ёнингизга ҳўп,
Бугун кўзларингиз соғиндим яна.

Улгураман ҳамманинг кўнглин олишга,
Вақтим бор ҳар ишда куйиб ёнишга.
Наҳот қурбим етмас учиб боришга,
Бугун изларингиз соғиндим она.

Эртага зўр манти қилиб бораман,
Кўчадан иссиқ нон сотиб оламан.
Иш ўлсин ёнингизда бир кун қоламан,
Сизни ҳидларингиз соғиндим она.

Бир кун бағрингизда мириқиб ётай,
Чин дилдан кулиб ҳандонлар отай.
Мен ҳам ҳизматингиз бажариб қолай,
Бугун ўзингизни соғиндим она.!

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Кимни деб кимлардан кечдик..?

Орзу дедик самони қучдик,
Қувонч дедик қанотсиз учдик,
Меҳр деган рўйхатдан ўчдик,
Кимни деб кимлардан кечдик?

Осмон дедик ерга тенг бўлдик,
На ёқадир, на - да енг бўлдик,
Афсуслардан қудуқдек тўлдик,
Кимни деб кимлардан кечдик?

Соҳта юзин юволмаганлар,
Ҳақиқатни кўролмаганлар,
Рост бор жойда юролмаганлар,
Кимни деб кимлардан кечдик?

Жонимга минг дардни ортаман,
Ўз юкимни ўзим тортаман,
Кўр кўнглимни қайга отаман?
Кимни деб кимлардан кечдик?

"Ялтираган олтин бўлмайди"
Деган нақл айбим ювмайди,
Кўзим энди ростни кўрмайди,
Кимни деб кимлардан кечдик?

Содда кўнгли сотилган дунё,
Фирибларга отилган дунё,
Макрларга ютилган дунё,
Кимни деб кимлардан кечдик?

Дардим айтсам тугамас фиғон,
Соҳта қалблар бўлингиз омон,
Аллоҳ берсин сизларга иймон,
Сизни деб кимлардан кечдик?

Бол десангиз заҳар ичибмиз,
Биз сизни деб ордан кечибмиз...

Санобар Юсупова.
08.01.2024 йил.йил 02:41.


@sanamyagona777
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАМ КEЛСА

Дуо қилса омад келар кошонамга,
Эркалатса нур ёришар дил хонамга,
Шукур айтай бахтлар берган пешонамга,
Онам келса файз киради остонамга.

Оқ сут бериб катта қилган умри ўтиб,
Куну-тунлар йўл қараган мени кутиб,
Дард келса ҳам билдирмаган ичга ютиб,
Онам келса файз киради остонамга.

Ният қилган роҳатларни кўрайин деб,
Ёш ўтганда дийдорлашиб турайин деб,
Ўзи емай едирганда боламга деб,
Онам келса файз киради остонамга.

Яхши ёмон кунларимда ҳолим сўраб,
Авайлайди ширин сўзлаб кўнгил қараб,
Доим асра ёлвораман сендан ё, Раб,
Онам келса файз киради остонамга.

Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний


T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy
T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy
The owner of this channel has been inactive for the last 17 months. If they remain inactive for the next 27 days, they may lose their account and admin rights in this channel. The contents of the channel will remain accessible for all users.