Va Eslatgin.☝️
138 subscribers
323 photos
390 videos
2 files
673 links
Биз хеч кимга хеч нимани ўргатмаймиз!
Биз фақатгина ЭСЛАТГУВЧИМИЗ холос.
Download Telegram
#Кундалик_масала

🔎 Ота-онанинг рухсатисиз намоз ўқиш

Савол: Ассалому алайкум, саволим шундан иборатки, ота-онанинг рухсатисиз намоз ўқиса бўладими? Ёки уларнинг розилиги шартми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Намоз ўқиш учун ҳеч кимнинг розилиги олинмайди ва қайтарса итоат этилмайди. Чунки намоз Аллоҳнинг амридир.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизга уланинг👇
👉👉https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY 💐
#Кундалик_масала

САВОЛ:
Ассалом алайкум. Мен сомса пишираман. Саҳар тураман. баъзида улгурмаганим сабабли бомдод намозини қуёш чиққанда ўқиб қўяман. Бу жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом.

فَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا

“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”, (Нисо сураси, 103-оят).
Яъни, намозни муайян вақтларда ўқиш фарз бўлиб, ўша вақтларидан кечиктириш мумкин эмас.
Барча солиҳ амалларнинг аввали намоздир. Шу боис, намозни ҳар қандай ҳолатда тўкис адо этиш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Бошқа амалларни узр билан кечиктириш мумкин, аммо намозни бутунлай тарк қилиш ёки ўз вақтидан кечиктиришга ўлим ва бехушлик, аёллардаги узрли ҳолатлардан бошқа узр йўқ. Валлоҳу аълам.

👉
@VaEslatgin