Оналар байрами деб аталувчи кунни нишонлаш ҳукми нима?
Жавоб:
Дарҳақиқат, шариатга зид бўлган ҳар қандай байрам салафи солиҳлар даврида маълум бўлмаган, янги пайдо қилинган бидъат байрамлардир. Агар байрамлар ғайридинлардан кириб келган бўлса, улар бидъат бўлиши билан бирга Аллоҳнинг душманларига ўзни ўхшатиш, тақлид қилиш бўлади.
Аҳли ислом учун маълум бўлган шаръий байрамлар: Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити ва ҳафталик байрам — жума кунидир. Исломда мана шу уч байрамдан бошқа байрам йўқ. Ушбу байрамлардан бошқа янги пайдо қилинган ҳар қандай байрамлар рад қилинади ва Аллоҳ таолонинг шариатида ботил деб эътибор қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимда-ким диндан бўлмаган нарсани ушбу ишимизда (яъни, динимизда) жорий қилса, бас, у рад қилинади», дедилар.
Яъни, бу ишни Аллоҳ қабул қилмайди.
Бошқа ривоятда: «Ким биз буюрмаган ишни қилса, бас, у рад қилинади», дейилган.
Масала ойдинлашган бўлса, саволда зикр қилинган оналар байрами деб аталувчи кунни байрам қилиб нишонлаш жоиз бўлмайди. Бу кунда шод- хуррамлик қилиш ва ҳадялар улашиш каби байрам шиорларини зоҳир қилиш жоиз эмас. Балки, мусулмон киши дини билан фахрланиши ва унга амал қилиб азиз бўлиши ҳамда Аллоҳ таоло бандаси учун рози бўлган ушбу динда ҳаддан ошмаган ва нуқсонга йўл қўймаган ҳолда Аллоҳ ва Расули белгилаб берган чегарадан ташқарига чиқмаслиги лозим.
Мусулмон киши ҳар кимсага эргашиб кетаверадиган гўл бўлмаслиги керак. Аксинча, унинг шахсияти Аллоҳ таолонинг шариатига мувофиқ шаклланган бўлиши лозим. Токи у бировга эргашувчи эмас, бировни эргаштирувчи бўлсин, тақлид қилувчи эмас, тақлид қилинувчи бўлсин. Зеро, Аллоҳ таолонинг шариати барча жиҳатлари билан комилдир. Аллоҳ таоло деди:
ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ وَأَتۡمَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ نِعۡمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ ٱلۡإِسۡلَٰمَ دِينٗاۚ
«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим», (Моида: 3).
Онага йилда фақат бир мартагина мурувват кўрсатилмайди. Балки, фарзандлар Аллоҳ таолога осий бўлмайдиган ишларда доим онага итоатда бўлиб, ҳизматини қилишлари ва уни доим эъзозлаб, ҳурмат қилишлари лозим.
👉 @VaEslatgin

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#араб_тили
Шайх Алижон қори:
19-дарс. صَ صِ صُ «Сод» ҳарфи. Бу ҳарфни тӯғри талаффуз қилишда тил учи олдинги пастки икки тишнинг ӯртасига теккизиб чиқарилади. «Сод» ҳарфи
қалин, йӯғон товуш билан ўқилади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизга уланинг👇

20-дарс. طَ طِ طُ
«То» ҳарфи тил учини курак тишларининг милк билан бириккан жойига теккизиш орқали чиқади.
Очиқ, қувватли ва қалин товуш билан ўқилади.

#Савол:
Эр-хотин бир-бирининг авратига қараши мумкинми?
Жавоб:
Алҳамдулиллаҳ!
Исломда эр-хотин ўртасида аврат деган нарса йўқ. Эр-хотин бир-бирининг хоҳлаган жойига қараши жоиз ва бунга ҳеч қандай монелик йўқ. Аксинча, бу иш жоиз эканини таъкидлайдиган ҳадислар бор. Ойша розияллоҳу анҳодан эр-хотин бир-бирининг авратига қараши ҳақида сўралганида: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ўртамизда турадиган битта идишдан ғусл қилар эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мендан олдин сув олар, мен эса: “Менга ҳам қолдиринг, менга ҳам қолдиринг” – дердим” – деб жавоб берган (Бухорий (269) ривояти), валлоҳу аълам.

بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ
ТОНГНИНГ ХАЙРУ БАРОКАТИ СИЗУ БИЗГА ЁҒИЛСИН! 💐
КУНИНГИЗНИ ЗИКР БИЛАН БОШЛАНГ☝️
2 дақиқа вақтингизни ажратиб
Қалбингизга ором беринг!
💐 АСТАҒФИРУЛЛОХ 100
💐 СУБХАНАЛЛОХ 100 маротаба айтинг (истасангиз бундан хам кўп айтинг)
Сиз хам яқинларингизга эслатинг, зеро эслатма мўминларга манфаат берур!

Атрофингдаги деярли хамма ботил байрам билан жохилларча бир бирларини табриклаётганларида, Бу ботил байрам деб айта олиш бахти (ажри), хаммага хам насиб етмаганлиги ачинарли хол.
Аллохдан холатимизни ислох қилишини хамда муқаддас динимизни чуқур ўрганиб уни хаётимизга татбиқ қилишликни насиб этишини сўраймиз.
Аллохумма Амийн

ИСЛОМДA ЎРНИ ЙЎҚ БAЙРAМЛAР!
Кофирларни байрами билан табриклар мумкинми?
Янги йилни нишонлаш мумкинми?
Туғилган кунни нишонлаш мумкинми?
Наврўз ва 8-март ҳақида
Кўпчилик исломий деб ўйлайдиган, аммо исломда умуман ўрни бўлмаган бидъат ва хурофот байрамлар бор. Уларни нишонлаш харомдир. Бундай байрамларни нишонлаш савоб эмас, балки катта-катта гуноҳ «ишлаб олиш»га сабабчи бўлади:
Мавлуд – Расулуллоҳ с.а.в. туғилган кунларини нишонлаш. Бу куни одамларни уйга ёки масжидларга тўплаб, гуруҳлар билан зикр қилиб, салавотлар айтиш ва базм қилиш мумкин эмас. Бу шунчаки оддий кун бўлмоғи керак. Ибодатлар ҳам шунчаки оддий кундалик ибодатлар бўлмоғи керак. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) туғилганлари учун Aллоҳга шукроналик қилмоқчи бўлганлар, унда фақат суннатда бор бўлган ибодатни қилсинлар: ҳар душанба куни Aллоҳ ризолиги учун нафл рўзасини туцинлар. Чунки Расулуллоҳ с.а.в. душанба куни туғилганлар ва ўзлари ҳам шу кунни нишонлаб рўза тутиб юрганлар.
Исро ва меърож – бу кунни нишонлаб байрам қилганлар бидъат ишга қўл урган катта гуноҳкорлардир.
Ҳижрий янги йил – биринчи Муҳаррам куни ўзича байрам қилиб, ўйин-кулгу ва табрикбозлик қилса, гуноҳ.
Қуйидаги кунларга Қуръон ва Суннатда алоҳида эътибор берилади. Бу кунлар бидъат кунлар эмас. Aммо бу кунларни қандай ўтказишнинг Қуръон ва Суннатга кўра тартиби бор. Aфсуски, кўп халқларни бу тартибларни билмайдилар ва шу муқаддас кунлари ибодат қилиш ўрнига бидъат ишлар қиладилар:
Aшуро – бу кунда рўза тутса савоб, аммо байрам қилиб, дастурхонлар ёзиб, ўйин кулгу қилса ёки шиъаларга ўхшаб кўчада тиғ билан ўзини ўзи кесиб қонини оқизса, бу гуноҳ ишдир.
Лайлатул қадр – бу тунни асосан ибодат қилиш, тасбеҳ, зикр, намоз ва истиғфор айтиш лозим. Байрам қилиб, Қуръоннинг нозил б бўлганини нишонлаб базм қилиш бу мумкин эмас.
Мусулмон халқларга кофирларнинг таъсири туфайли кириб қолган нишонлаш харом байрамларга қуйидагилар ҳам киради.
— Янги йил
— 14-феврал
— Саккизинчи март
— Наврўз
— Биринчи апрел
— Тўққизинчи май – хотира куни
— Биринчи июн – болалар куни
— Мустақиллик куни
— Ўқитувчилар куни
— Юбилей ва туғилган кунлар (шахсий ёки бирор машҳур тарихий кишлар)
— Тарихий шаҳарларнинг 1000 ёки шу каби «туғилган кун» байрамлари
Aмерикада яшаётган мусулмонлар ҳам кофирларнинг ушбу байрамларини нишонламасинлар ва нишонлаётган кишиларнинг базм-тадбирларига қўшилмасинлар:
— Чристмас – Деcембер 25
— Неw еар – Жануарй 1
— Валентинеъс дай – Фебруарй 14
— Ст. Патриcкъс дай
— Эастер
— Aприл фоолс дай
— Мемориал дай – энд оф Май
— Индепенденcе дай – Жулй 4
— Лабоур дай – бегиннинг оф Септембер ва бошқалар
Бу каби исломда ўрни йўқ байрам ва тадбирларда қатнашиш мусулмонлар учун мумкин эмас. Бундай байрам тадбирларига ва базмларига борманг. Дастурхон ёзиб қўйилган овқатларидан еманг. Нафсига ва шайтонга эргашиб, адашган инсонларнинг гуноҳига шерик бўлманг. Ўзингизни ва хонадонингизни бу каби байрамлардан тозаланг.
Валлоҳу аълам.
Тарқатинг
П/с:Сиз илгари билганмисиз - билмаганмисиз, нишонлаганмисиз - нишонламаганмисиз нима бўлганда хам энди тўлиқроқ маълумот олдингиз.
Мухими, ТАВБА эшиклари хали очиқ.
Энди ўзингизга хавола, биз фақат етказамиз холос.
Сизни у ёки бу фикрга мажбурлай олмаймиз.
👉 @VaEslatgin.Albatta, eslatish mo‘minlarga manfaat berur" (Zaariyaat surasi, 55-oyat ).☝️

"Бизнинг орамизда, бизга тасалли берадиган Пайғамбар йўқ эди" деймиз.
🎙 Абу Бакр Сифил ҳафизаҳуллоҳ
👉 @VaEslatgin
🎙 Абу Бакр Сифил ҳафизаҳуллоҳ
👉 @VaEslatgin
Uxud g'azoti 3
Abdulloh domla
#Икки_Олам_Сарвари
#Сийрат_дарслари 31-дарс
31 Ухуд ғазоти 3-қисм
🎙 Абдуллоҳ домла
ҲАР КУНИ АУДИОДАРСЛИКНИ ЯНГИ СОНИНИ ТАҚДИМ ЭТАМИЗ ИН ША АЛЛОҲ.
Манба: www.ilmnuri.net
Дарслар 👉 1/30-дарслар
🎧Тингланг хамда яқинларингиз билан ҳам улашинг👍
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН
👉https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY 💐

Uxud g'azoti 4
Abdulloh domla
#Икки_Олам_Сарвари
#Сийрат_дарслари 32-дарс
32 Ухуд ғазоти 4-қисм
🎙 Абдуллоҳ домла
ҲАР КУНИ АУДИОДАРСЛИКНИ ЯНГИ СОНИНИ ТАҚДИМ ЭТАМИЗ ИН ША АЛЛОҲ.
Манба: www.ilmnuri.net
Дарслар 👉 1/30-дарслар
| 31-дарс
🎧Тингланг хамда яқинларингиз билан ҳам улашинг👍
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН
👉https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY 💐
#Сийрат_дарслари 32-дарс
32 Ухуд ғазоти 4-қисм
🎙 Абдуллоҳ домла
ҲАР КУНИ АУДИОДАРСЛИКНИ ЯНГИ СОНИНИ ТАҚДИМ ЭТАМИЗ ИН ША АЛЛОҲ.
Манба: www.ilmnuri.net
Дарслар 👉 1/30-дарслар
| 31-дарс
🎧Тингланг хамда яқинларингиз билан ҳам улашинг👍
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН
👉https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY 💐
#savol
Aссалому алайкум! Докторларнинг тавсиясига кўра, аёл киши ҳомиладор бўлган кунидан бошлаб 2-3 ой давомида жинсий яқинлик қилиш ман қилинади дейишади. Aслида динимизда бу бўйича қандай қараш бор?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бекор гап. Валлоҳу аълам!
👉 @VaEslatgin
Aссалому алайкум! Докторларнинг тавсиясига кўра, аёл киши ҳомиладор бўлган кунидан бошлаб 2-3 ой давомида жинсий яқинлик қилиш ман қилинади дейишади. Aслида динимизда бу бўйича қандай қараш бор?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бекор гап. Валлоҳу аълам!
👉 @VaEslatgin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#араб_тили
Шайх Алижон қори:
21-дарс. جَ جِ جُ "Жим" ҳарфи
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизга уланинг👇
👉 @VaEslatgin
Шайх Алижон қори:
21-дарс. جَ جِ جُ "Жим" ҳарфи
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизга уланинг👇
👉 @VaEslatgin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#араб_тили
Шайх Алижон қори:
22-дарс. خَ خِ خُ
«Хо» истеъло ҳарфи бӯлиб, томоқнинг оғизга яқин бўлган жойидан томоқни бироз хириллатиш орқали чиқади. Қалин ва йӯғон овоз билан ўқилади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизга уланинг👇
👉 @VaEslatgin
Шайх Алижон қори:
22-дарс. خَ خِ خُ
«Хо» истеъло ҳарфи бӯлиб, томоқнинг оғизга яқин бўлган жойидан томоқни бироз хириллатиш орқали чиқади. Қалин ва йӯғон овоз билан ўқилади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизга уланинг👇
👉 @VaEslatgin
Наврўз, янги йил, 8- март, туғилган кун, кейинроқ Ҳеловин ва яна барча байрамларни бирма-бир ҳалоллаб берадиган домлалар бўлади.
Бу фатволар аслида ҳукумат прорагандачилари томонидан берилади, у домлалар ўзларининг арабий оҳангдаги чиройли ўзбек нутқлари билан тайёр фармонни диктор каби эълон қилиб берадилар холос.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳукуматдан қўрқиб, унга ёқадиган фатво берувчи одам эмасдилар. Шунинг учун, маслаҳатим шу муборак зотнинг фатволарига таянинг. Билишимча, буларнинг ҳеч бирини ҳалол демаганлар.
Қолаверса, қадимги ҳанафий олимлари фатволарини ўқинг. Ёки Покистонда ҳукуматлар босимида бўлмаган ҳанафий олимлар кўп, уларни тингланг.
Сиз, ҳатто бирор шаръий илмни кучли ўзлаштирмаган бўлсангиз ҳам, Аллоҳ таоло берган соғлом фитратингиз билан мана шу каби “байрам”лар исломий оилаларни диндан узоқ оилалардан фарқлаб турувчи белги эканини яхши биласиз. Шундай экан, оилада фарзандларингизга исломий муҳит яратинг, токи ўлиб, қабрда ёлғиз, ёрдамга муҳтож ётганингизда, ортингиздан дуо қилиб, сизга яхшилик юбориб турувчи зурриётларингиз бўлсин!
Бизнинг икки ҳайит байрамимиз бор.
Қолаверса, биз аёлларимиз, фарзандларимизга 1 пора, 10 пора ёки 30 пора Қуръон ёдлаш, 40 та, 100 та ёки 1000 та ҳадис ёдлаш, араб, инглиз, испан, рус ва бошқа тилларни ўрганиш, математика, физика, биология кабилардан khan-academy каби онлайн академияларда бирор босқични тамомлаш, жиу-житсу каби спорт турларидан бирида янги белбоғга эга бўлиш каби - ИНСОН МEҲНАТ БИЛАН ЭРИШАДИГАН ғалабаларни таклиф қиламиз. Ҳар сафар улар мана шулардан бирида бирор янги босқичга ўтсалар, ана ўшани байрам қиламиз. Шунда оиламиздан байрамлар ҳам, фойдали ишларда ютуқ ва ғалабалар ҳам узилмайди!
Шунда оиламизда байрам ва хурсандчилик календарга эмас, меҳнат ва ҳаракатга боғлиқ бўлади.
Энди анави кофирлардан кириб келган байрамларга келсак, уларни умматнинг кибор уламолари ҳалол демаган. Биз ҳалол деган шоз, нодир бир қавлни қидириб юрмаймиз.
Ҳаром деган ёки унга эътибор ҳам бериб ўтирмаган аксар уламоларга эргашиб, уларнинг сафида бўламиз. Зеро ким бир қавмга ўхшаса, у ўшалардандир!
Аллоҳ таоло кофирлар динлари ва одатларидан софлик ва нур билан яққол ажралиб, фарқланиб турувчи гўзал исломий ҳаёт кечиришимизни насиб айласин! Нурни зулматга аралаштириб, бўтқа тайёрлашдан паноҳ берсин!
Манбаа: @MahmudUsmon
Яқинларингизга етказиб ажрга шерик бўлинг!

💐 АЛЛОХУ АКБАР 100 маротаба айтинг
(истасангиз бундан хам кўп айтинг)
2 дақиқа вақтингизни ажратиб
Қалбингизга ором беринг!
Сиз хам яқинларингизга эслатинг, зеро эслатма мўминларга манфаат берур!
👉 @VaEslatgin
ТОНГНИНГ ХАЙРУ БАРОКАТИ СИЗУ БИЗГА ЁҒИЛСИН! 💐
КУНИНГИЗНИ ЗИКР БИЛАН БОШЛАНГ☝️
💐 АСТАҒФИРУЛЛОХ 100
💐 АЛЛОХУ АКБАР 100 маротаба айтинг
(истасангиз бундан хам кўп айтинг)
2 дақиқа вақтингизни ажратиб
Қалбингизга ором беринг!
Сиз хам яқинларингизга эслатинг, зеро эслатма мўминларга манфаат берур!
👉 @VaEslatgin
#Кундалик_масала
❓САВОЛ:
Ассалом алайкум. Мен сомса пишираман. Саҳар тураман. баъзида улгурмаганим сабабли бомдод намозини қуёш чиққанда ўқиб қўяман. Бу жоизми?
💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом.
فَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”, (Нисо сураси, 103-оят).
Яъни, намозни муайян вақтларда ўқиш фарз бўлиб, ўша вақтларидан кечиктириш мумкин эмас.
Барча солиҳ амалларнинг аввали намоздир. Шу боис, намозни ҳар қандай ҳолатда тўкис адо этиш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Бошқа амалларни узр билан кечиктириш мумкин, аммо намозни бутунлай тарк қилиш ёки ўз вақтидан кечиктиришга ўлим ва бехушлик, аёллардаги узрли ҳолатлардан бошқа узр йўқ. Валлоҳу аълам.

АЁЛ ОХИРАТДА КИМ БИЛАН БИРГА БЎЛАДИ?
Машҳур саҳоба Абу Дардо родийАллоҳу анҳу ўлим тўшагида. Севикли завжаси Умму Дардо унга деди:
— Шу дунёда менга совчи қўйдингиз. Ота-онам сизга никоҳлаб беришди. Мен энди охиратда сизга совчи қўяман. Роббимдан сизни сўраб оламан.
— Ундай бўлса мендан кейин ҳеч кимга эрга тегмагин!—деди Абу Дардо родийАллоҳу анҳу.
Абу Дардо қазо қилди. Муовия ибн Абу Суфён родийАллоҳу анҳу унинг хотинига совчи қўйди. Умму Дардо эри билан бўлиб ўтган суҳбат ҳақида Муовияга айтиб, турмуш қурмаслигини билдирди. Муовия родийАллоҳу анҳу Умму Дардога: ундай бўлса сиз кўпроқ рўза тутиб юринг. Чунки рўза шаҳватни синдиради, никоҳ истагини сўндиради—деб маслаҳат берди. 📚“Адаб ан-Ниса”. 271 – Б.