Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali
93.8K subscribers
1.08K photos
101 videos
1 file
11.3K links
Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали расмий канали

📲 https://vacancy.argos.uz
📲 facebook.com/vacancy.argos.uz
📲 instagram.com/vacancy.argos.uz

Мурожаат учун — @vacancy_argos_bot
Download Telegram
#Сирдарё_вилояти_вакант_лавозимлари

🔷 Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида эълон қилинган Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимлар очиқ танловларида иштирок этинг!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали томонидан бир қатор давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилинди:

— Ширин шаҳри бўйича ғазначилик бўлинмаси Молиявий ресурсларни бошқариш бюджет ижроси таҳлили ва ҳисоботлари бўйича бош мутахассиси;

Сирдарё тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги бош инспектори;

— Янгиер шаҳар халқ таълими бўлими Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати иқтисодчиси;

— Янгиер шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи;

— Мирзаобод тумани ХТБ Ўқув тарбия жараёнини методик таъминлаш бўлими Хорижий тил (инглиз тили фани бўйича) услубчиси;

— Сайхунобод тумани ХТБ Ўқувчиларни касбга йўналтириш ва педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси методисти;

Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи;

Сирдарё вилояти ХТБ Таълим сифати мониторинги бўлими бошлиғи;

Сирдарё вилояти ХТБ Методик хизмат бўлими хорижий тил услубчиси (рус тили);

— Сайхунобод тумани халқ таълими бўлими мудири ўринбосари.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos