Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali
91.8K subscribers
1.07K photos
101 videos
1 file
11.1K links
Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали расмий канали

📲 https://vacancy.argos.uz
📲 facebook.com/vacancy.argos.uz
📲 instagram.com/vacancy.argos.uz

Мурожаат учун — @vacancy_argos_bot
Download Telegram
​​#ТАЙИНЛОВ

Зебо Раупова Ўзбекистон Бадиий академиясининг Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ушбу лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Зебо Раупова Тошкент шаҳрида туғилган. 2017 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Давлат болалар кутубхонаси кутубхоначи лавозимида бошлаган. 2007-2017 йиллар давомида маданият ва санъат соҳасидаги ташкилотларда турли лавозимларда фаолият кўрсатган. З.Раупова 2017 йил август ойидан буён “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг кадрлар бўйича инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Расмий канал:
@argos_uz

Каналга уланишhttps://t.me/vacancy_argos
#ТАЙИНЛОВ

Умида Юлдашева Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Кадрлар бошқармаси бошлиғи этиб
тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ушбу лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Умида Юлдашева Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот назоратчиси лавозимида бошлаган. Кейинчалик Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси кадрлар бўйича инспектори, Мактабгача таълим вазирлиги Раҳбар ва педагог кадрларнинг сифатини таъминлаш ва уларнинг малакасини ошириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2018-2020 йиллар давомида Мактабгача таълим вазирлиги Кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида самарали меҳнат қилган.

Умида Юлдашева 2020 йил июнь ойидан буён Мактабгача таълим вазирлиги Кадрлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Расмий канал:
@argos_uz

Каналга уланишhttps://t.me/vacancy_argos
​​#ТАЙИНЛОВ

Шомурод Саттаров Ёшлар ишлари агентлигининг Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ушбу лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Шомурод Саттаров Қашқадарё вилоятида туғилган. 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2010 йилда Қашқадарё вилояти адлия бошқармасида катта маслаҳатчи лавозимида бошлаган. Кейинчалик вилоят ҳокимлиги котибияти мудири, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши раиси бўлиб ишлаган. 2017-2019 йиллар давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти кенгаши раиси лавозимида самарали меҳнат қилган.
Шомурод Саттаров 2019 йил июль ойидан буён Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари — ташкилий-кадрлар комплекси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#Тайинлов

Очиқ мустақил танлов ғолиби Бўка тумани ҳокими ўринбосари бўлди

📍Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида эълон қилинган вакант лавозимларга очиқ мстақил танлов натижаларига кўра, Бўка тумани ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига Хайруллаев Фуркат Хамидуллаевич тайинланди.

📌Шунингдек, Бўка тумани ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия масъул котиби лавозимига эълон қилинган танлов натижасига кўра Сатторов Музаффар Илхомович ушбу лавозимга муносиб кўрилди.

🌐Истиқболли кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида қабул қилиш махсус платформа — Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали ташкиллаштирилади.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Тайинлов #Очиқ_танлов_асосида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ҳамда Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳокимлиги томонидан Шўрчи тумани ҳокимлигининг бош юрисконсульти лавозими учун очиқ танлов ўтказилди.

Меритократия тамойили асосида Ашуров Ойбек Қурбонович энг муносиб номзод деб топилди ва Шўрчи тумани ҳокимининг 2020 йил 14 октябрдаги фармойишига асосан Шўрчи тумани ҳокимлигининг бош юрисконсульти лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш@vacancy_argos
​​#Тайинлов #Очиқ_танлов_асосида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ҳамда Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳокимлиги томонидан Музработ тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими учун очиқ танлов ўтказилди.

Меритократия тамойили асосида Чариева Дилноз Кудратовна энг муносиб номзод деб топилди ва Музработ тумани ҳокимининг 2020 йил 15 октябрдаги қарорига асосан Музработ тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш@vacancy_argos
​​#Тайинлов #Очиқ_танлов_асосида

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ҳамда Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан Жиззах шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими учун очиқ танлов ўтказилди.

👉 Меритократия тамойили асосида Шерқўзиева Сурайё Абдуғаффор қизи энг муносиб номзод деб топилди ва Жиззах шаҳар ҳокимининг 2020 йил 5 октябрдаги фармойишига асосан Жиззах шаҳар ҳокими маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Эълон қилинаётган очиқ мустақил танловларни кузатиб боринг 👉@vacancy_argos

Танов натижаларидан хабардор бўлинг 👉 https://t.me/argos_uz
​​#Тайинлов #Очиқ_танлов_асосида

❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали ҳамда Нукус шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида эълон қилинган вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов натижаларига кўра, Нукус шаҳар ҳокимлигининг Матбуот хизмати раҳбари лавозимига Даулетбаева Дилшада Дастановна тайинланди.

📌Шунингдек, Нукус шаҳар ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича етакчи мутахассиси лавозимига эълон қилинган танлов натижасига кўра Расбергенов Исламбек Кобейсин ули мазкур лавозимга муносиб кўрилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Эълон қилинаётган очиқ мустақил танловларни кузатиб боринг
👉@vacancy_argos

Танов натижаларидан хабардор бўлинг 👉 https://t.me/argos_uz
​​#Тайинлов #Бухоро_вилояти

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ғиждувон, Ромитан, Жондор ва Қоракўл туманлари ҳокимликларидаги мавжуд вакант лавозимларга ўтказилган очиқ мустақил танловлар якунига кўра:

Хўжаев Умарали Орзиқул ўғли — Ромитан тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Жамолов Жаҳонгир Исомиддин ўғли — Жондор тумани ҳокимлиги умумий бўлими етакчи мутахассиси лавозимига;

Жалолов Шоҳруҳ Вали ўғли — Ғиждувон тумани ҳокимининг ёрдамчиси лавозимига;

Аслонов Бекзод Исломович — Ғиждувон тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи биринчи тоифали мутахассиси лавозимига;

Садуллаев Озодбек Худаярович — Ғиждувон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари мажмуаси етакчи мутахассиси лавозимига;

Наврўзов Тўхтамурод Орзижон ўғли — Қоракўл тумани ҳокимлиги Инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимига тайинлаш тўғрисида туман ҳокимининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Каналга уланиш@vacancy_argos
​​#Тайинлов
Яна бир танлов ғолиби иш бошлади

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоят Ғазначилик бошқармаси билан ҳамкорликда Нарпай тумани Ғазначилик бўлинмасида мавжуд вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилган эди.

Жараён давомида тумандаги мазкур вакант лавозим учун 7 нафар номзод агентликнинг vacancy.argos.uz сайти орқали электрон кўринишдаги аризалар юбориб танловда иштирок этди.

Танлов уч босқичда амалга оширилди. Саралашнинг дастлабки жараёнида номзодлар малака талаби бўйича сараланиб, 4 нафари малака талаби бўйича талабга жавоб бергани учун кейинги босқичга ўтказилди.

Малака талабига жавоб берган номзодлар саралашнинг навбатдаги босқичида test.argos.uz сайти орқали назарий билимлари синовдан ўтказди. Саралашнинг ушбу босқичида 1 нафар номзод тестдан ўта олмади.

Шунинг учун саралашнинг якуний босқичига 3 нафар номзод ўтказилиб, улар билан суҳбат ташкил этилди ва энг муносиб деб топилган иштирокчи меритократия тамойили асосида Нарпай тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори вакант лавозимига тавсия берилди.

Самарқанд вилояти Ғазначилик бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 2 ноябрдаги буйруғига асосан Нарпай тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори лавозимига Шукуров Шерали Рахмонқул ўғли тайинланди.

Ш.Р.Шукуров бунга қадар Нарпай туманидаги “Акмалбек универсал қурувчи” МЧЖда ҳисобчи бўлиб ишлаган.

Тадбир жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан кузатиб борилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.me/argos_uz
​​#Тайинлов #Очиқ_танлов_асосида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали ҳамда вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозими учун очиқ танлов ўтказилди.

Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимига Ғозиев Алишержон Уроз ўғли муносиб номзод деб топилди ва Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2020 йил 2 ноябрьдаги қарорига асосан Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.me/argos_uz
​​#Тайинлов

⚡️Танлов ғолиби

Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимига Иномхўжаев Бобур Ғулом ўғли Агентлик филиали томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби сифати тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига қўшилинг:
https://t.me/argos_uz
​​#тайинлов
#Тошкент_вилояти

⚡️ТАНЛОВ ҒОЛИБИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Донаев Абдураҳим Раҳмиддин ўғли Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ва Янгийўл шаҳар ҳокимлиги томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби бўлиб, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар ҳокимининг матбуот котиби-Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг👉 https://t.me/argos_uz
​​#тайинлов
#Фарғона_вилояти

⚡️Яна бир ёш кадр танлов ғолиби сифатида ишга олинди

Юсуфжонов Хожиакбар Валижонович Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ва Молия бош бошқармаси томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби сифатида Олтиариқ тумани ҳокимлиги Молия бўлими оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўбаси мутахассиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг👉 https://t.me/argos_uz
​​#Бухоро
#меритократия
#Тайинлов

Навбатдаги танлов ғолиби аниқланди

Тошев Шавкат Мирзоевич Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ва Молия бош бошқармаси томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби сифатида Когон шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими мудир ўринбосари — давлатнинг мақсадли дастурлари бўйича мониторинг қилиш сектори бошлиғи лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик
каналига қўшилинг👉 https://t.me/argos_uz
#Тайинлов #Қорақалпоғистон

Танлов ғолиблари билан танишинг!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали ва бир қатор туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамкорлигида эълон қилинган очиқ мустақил танловлар ўз ниҳоясига етди.

#Вакансия #Танлов_ғолиблари

Порталнинг расмий каналига аъзо бўлинг https://t.me/vacancy_argos
​​#Тайинлов

Ёш мутахассис очиқ танлов асосида Ғузор тумани ҳокимлигига ишга қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали ва Ғузор тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳокимлик бошқарув аппаратида вакант ўрин учун очиқ мустақил танлов эълон қилинган эди.

Ёшлар дафтарида рўйхатда турган фуқаро Туташев Бекзод Алишер ўғли туман ҳокимлиги хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича етакчи мутахассиси вазифаси учун ўтказилган танловда ғолиб деб топилиб, туман ҳокимлигига ишга қабул қилинди.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

Порталнинг расмий канали
https://t.me/vacancy_argos