Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali
96.3K subscribers
1.12K photos
101 videos
1 file
11.7K links
Davlat fuqarolik xizmati vakant lavozimlarining yagona ochiq portali rasmiy kanali

📲 https://vacancy.argos.uz
📲 facebook.com/vacancy.argos.uz
📲 instagram.com/vacancy.argos.uz

Murojaat uchun — @vacancy_argos_bot
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз #ЖШШИР #ПИНФЛ

🔷 ЖШШИР нима? Уни қандай аниқлаш мумкин?

ЖШШИР (ПИНФЛ) — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами
бўлиб, у ҳар бир фуқаронинг паспортида ёзилган бўлади.

Паспортни янгисига алмаштирсангиз ҳам, серия ва рақам ўзгариши мумкин, аммо ЖШШИР ўзгармайди.

✳️ ЖШШИРни аниқлаш жуда осон. Ушбу сурат орқали паспортингиздан 14 та рақамни топинг, ана шу Сизнинг ЖШШИРингиз ҳисобланади. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси (ИНПС) рақами ҳам айнан ЖШШИР билан бир хил бўлади.

Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз #ЭРИ

🔷 Электрон рақамли имзо нима?

Электрон рақамли имзо — давлат идоралари билан ўзаро муносабатни ўрнатишда жисмоний ёки юридик шахсга электрон хатти-ҳаракатларини тасдиқлаш учун зарур бўладиган, электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо.

✳️ Электрон рақамли имзо ёрдамида электрон ҳужжатларни имзолаш, масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин.
❗️Электрон рақамли имзо ноёблиги, нусха олиш яъни кўпайтириб бўлмаслиги билан ўзига хосдир.

ЭРИ ёрдамида Ягона портал орқали кўрсатилаётган интерактив хизматлардан фойдаланиш мумкин.

▶️ ЭРИ калити фойдаланувчиси ўзининг калитидан 24 ой муддат мобайнида фойдалана олади. Уни узайтириш учун рўйхатга олиш марказига мурожаат қилиш зарур. ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун солиқ хизматлари органларида ҳисобда туриши зарур (солиқ тўловчининг идентификация рақами — СТИР бўлиш керак)

▶️ Электрон рақамли имзо олиш учун ушбу ҳавола орқали ўтинг.

Порталнинг расмий канали@vacancy_argos
Forwarded from HR assistant
#Сўраган_эдингиз

Танлов асосида ишга қабул қилинган ходимни лавозимидан озод қилиш (меҳнат шартномасини бекор қилиш) қандай тартибда амалга оширилади?

❗️Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли Фармонининг 9-банд “б” кичик бандига кўра:

очиқ мустақил танлов асосида давлат фуқаролик хизматига қабул қилинадиган шахслар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва тегишли равишда унинг филиаллари билан келишмасдан туриб лавозимдан озод қилиниши мумкин эмас.

#HR_assistant — Сизга кўмакчи!

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz