Ta'lim nazorati
109K subscribers
3.96K photos
960 videos
410 files
5.83K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
#Oliy_talim

Milliy OTMlarni xalqaro reytinglardan oʻrin olishga tayyorlash hamda yosh ilmiy izlanuvchilarni xorijga yuborish boʻyicha vazifalar belgilandi

Batafsil
: https://tdi.uz/news/677/

Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Oliy_talim

Soʻnggi uch yilda OTMlarning ilmiy-tadqiqot faoliyati orqali topgan mablagʻlari toʻrt barobarga oshgan

Batafsil
: https://tdi.uz/news/678/

Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_biz_haqimizda Kun.uz

Авлоний институти қайта ташкил этилди. Бу институт фаолияти аввалгисидан қандай фарқ қилади?

Президент қарори билан Авлоний номидаги малака ошириш институти илмий текшириш институтига айлантирилганидан сўнг институт фаолиятида қандай ўзгаришлар рўй бергани ҳақида институт ректори Аюбхон Раджиев Kun.uz га берган интервьюсида сўзлаб берди.

Батафсил 👉 https://kun.uz/07521868

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг👇👇

Telegram |Facebook |Website
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️Математика ҳамда она тили ва адабиёт фанлари ўқитувчилари диққатига !

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида умумтаълим фанлари бўйича онлайн-репетициялар ташкил этишда давом этади.

📌Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни pka.tdi.uz (http://pka.tdi.uz/) - электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.

🗓12-14 февраль кунлари (12 февраль соат 10:00 дан бошлаб) педагоглар малака (тест) синовлари онлайн-репетицияси математика ҳамда она тили ва адабиёт фанлари бўйича ўтказилади.

http://test.tdi.uz/ манзили орқали кириб кўришлари мумкин.

Login-test
Parol –test

Онлайн-репетициялардан фойдаланиш талаблари:

pka.tdi.uz -электрон базасига педагоглар ҳақида қуйидаги маълумотлар тўлиқ ва аниқ киритилган бўлиши керак:

▫️Вилоят;
▫️Туман;
▫️Таълим муассасаси (рақами ёки номи)
▫️Педагогнинг ФИШ (тўлиқ);
▫️Аттестациядан ўтаётган ўқув фани;
▫️Аттестациядан ўтказганлик учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган (базавий ҳисоблаш миқдорининг юз фоизи, яъни 245 000 (икки юз қирқ беш минг сўм)) миқдорда тўлов квитанциясининг нусхаси;

Агар юқоридаги маълумотларда ноаниқлик бўлса, таълим турлари бўйича ҳудудий (туман, шаҳар) масъулларига мурожаат қилишлари ёки Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@uztdibot)га мурожаат қилишлари тавсия этилади.

❗️Бошқа фанлар бўйича онлайн-репетиция қачон ўтказилиши ҳақида (тез кунларда) Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
⚡️ Вниманию учителей предметов «Математика» и «Родной язык и литература»!

С целью создания удобств для педагогов, их всесторонней поддержки Инспекцией по образованию проводятся онлайн-репетиции.

Посредством этих репетиций педагогические кадры смогут поближе ознакомиться с программой онлайн тестов, сформировать навыки работы с ней, убедиться в правильности введенных о себе данных в электронную базу – pka.tdi.uz и получить представление о направлениях контрольных материалов.

🗓12-14 февраля (начиная с 10:00 часов 12 февраля) онлайн репетиции квалификационных (тестовых) испытаний педагогов будут проведены по математике и родному языку и литературе.

Для этого вам необходимо пройти по ссылке: http://test.tdi.uz/

Login – test
Parol – test

Требования для прохождения онлайн репетиций:

В электронную базу pka.tdi.uz должны быть полностью и точно введены следующие сведения:

Область;
Район;
Образовательное учреждение (номер или название);
Ф.И.О. педагога (полностью);
Предмет, по которому педагог проходит аттестацию;
Копия квитанции об оплате установленной в нормативно-правовых актах для прохождения аттестации (100 процентов от базовой расчетной величины, т.е. 245 000 сум)
.

Если у вас возникли вопросы по приведенной выше информации, рекомендуем обратиться к ответственным лицам по регионам (районам, городам) или в телеграм бот (@uztdibot) Государственной инспекции по надзору за качеством образования.

❗️Об информации о проведении онлайн репетиций по другим предметам вы сможете узнать (скоро) через телеграм канал (@uztdi) Государственной инспекции по надзору за качеством образования. Следите за нашими новостями!

Официальные страницы Государственной инспекции по надзору за качеством образования 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Ҳурматли ўқитувчилар, жаҳоннинг етакчи таълим муассасаларида таълим олиш ва амалиёт ўташга шошилинг!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан эълон қилинган ривожланган мамлакатларда таълим олиш бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар қабулига оз фурсат қолди!

Сизда қуйидаги йўналишларда математика, кимё, биология ва геология фанлари бўйича хорижда таълим олиш имконияти бор:

Магистратура ва докторантура;

Стажировка ўташ;

Малака ошириш.

Бу йилги танловда халқ таълими тизими учун 60 та квота ажратилган.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни жамғарманинг расмий сайти орқали онлайн топширишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2021 йилнинг 20 февралига қадар қабул қилинади.

‼️Танлов йўналишлари ва ҳужжатларни топшириш тартиби ҳақида қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишиб олишингиз мумкин.


Батафсил:
https://bit.ly/3jCZt5s


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Oliy_talim

OTMlarning xorijda oʻqish boʻyicha stipendiyalar tanlovida faol ishtirok etmayotganligi tanqid qilindi

Batafsil
: https://tdi.uz/news/679/

Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
⚡️ Бухорода янги олий таълим муассасаси ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг «Бухорода психология ва хорижий тиллар университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

💸 Қарорга мувофиқ, Когон туманида ташкил этиладиган университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Шунингдек, ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари танлов асосида бепул ўқишга қабул қилинади.

Университет гранти асосида ўқишга тавсия қилинадиган мазкур тоифадаги абитуриентлар ажратилган квотанинг 10 фоизидан кам бўлмаган қисмини ташкил этади.

📚 Бундан ташқари, университетда бакалавриат босқичи учун қуйидаги йўналишлар ташкил этилади:

👉 Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили;
👉 Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили;
👉 Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили;
👉 Ўзга тилли гуруҳларда рус тили;
👉 Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (инглиз тили);
👉 Психология (юридик психология);
👉 Психология (спорт психологияси);
👉 Психология (амалий психология);
👉 Психология (оила психологияси).

🎓 Шунингдек, магистратура босқичи учун эса қуйидаги йўналишлар ташкил этилади:

👉 Адабиётшунослик: инглиз адабиёти;
👉 Адабиётшунослик: рус адабиёти;
👉 Лингвистика: рус тили;
👉 Психология (фаолият турлари бўйича);
👉 Психология (юридик психология).

📌 Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари ҳамда тўлов-контракт миқдори ижтимоий-иқтисодий соҳадаги юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёждан ҳамда Университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда муассис томонидан белгиланади.

❗️Университетда таълим фаолияти Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда лицензия берилганидан сўнг бошланади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Xalqaro_tadqiqotlar

COVID-19 pandemiyasining ta'lim jarayoniga ta'siri o'rganiladi

Ta'lim inspeksiyasi huzuridagi Ta'lim sifatini baholash bo'yicha xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirish milliy markazida "COVID-19" pandemiyasining ta'lim jarayoniga ta'sirini o'rganish bo'yicha REDS tadqiqotini o'tkazish hamda unda maktab koordinatorlarining vazifalarini belgilashga oid onlayn vebinar tashkil etildi.

🎥Bu haqida "O'zbekiston24" telekanali ijodkorlari tomonidan tayyorlangan lavha orqali batafsil tanishishingiz mumkin.

Youtubeda ko‘rish: https://youtu.be/zDPIt0ux2eg

Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari 👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Ta'lim nazorati pinned «#Педагоглар_аттестацияси ⚡️Математика ҳамда она тили ва адабиёт фанлари ўқитувчилари диққатига ! Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида умумтаълим фанлари бўйича онлайн…»
Forwarded from Ta'lim nazorati
#савол_жавоб

Нима учун онлайн-репетиция вақтида айрим педагоглар махсус сайтга кира олишмаяпти ?

Педагог кадрлар аттестацияси бўйича Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@uztdibot)га юборилаётган саволларга жавоб қайтаришда давом этамиз.

Савол: Онлайн-репетицияларда иштирок этмоқчи бўлганимда, электрон базада исм-фамилиям чиқмади ? Репетицияга кира олмаяпман ?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказилаётган онлайн-репетициялар олий ва биринчи малака тоифаларига талабгор педагоглар учун мўлжалланган бўлиб, мазкур малака тоифаларига талабгор педагоглар тўғрисидаги маълумотлар туман (шаҳар) масъуллари томонидан pka.tdi.uz- электрон базасига олдиндан киритилган бўлиши керак! Агар Сизнинг Ф.И.Ш танлаш ойначасида кўринмаётган бўлса, бунга қуйидаги учта сабаб бўлиши мумкин:

1️⃣ Сизнинг амалдаги малака тоифангиз мутахассис ва Сиз бу йилги аттестацияда иккинчи малака тоифасига талабгор сифатида иштирок этяпсиз;

2️⃣ Онлайн репетицияга ўзингизни фанингиз учун белгиланган кунда эмас, бошқа фанлар учун ажратилган кунда киришга ҳаракат қиляпсиз. (Эълонлларда фанлар кўрсатиб борилмоқда.)

3️⃣Сиз тўғрингиздаги маълумотлар масъуллар томонидан электрон базага тўғри ва тўлиқ киритилмаган (шу ҳолат аниқланганда туман (шаҳар) масъулига мурожаат қилиб, маълумотларингизни электрон базага киритишингиз мумкин).

Аттестация жараёнлари билан боғлиқ саволларингиз бўлса Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳудудий (вилоят) бўлимига мурожаат қилинг! У ерда ҳам муаммо ўз ечимини топмаса, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси телеграм боти (@uztdibot)га вилоят, туман, мактаб, ўқув фани, тоифангиз, Ф.И.Ш.(тўлиқ) ва муаммо тўғрисида батафсил ёзинг, амалий ёрдам кўрсатилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_biz_haqimizda Янгиликлар 24

Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти Корея Республикасида таълим соҳасининг муаммоларини илмий жиҳатдан тадқиқ қилиш учун ташкил қилинган Корея таълимни ривожлантириш институти (KEDI) билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Онлайн учрашувда томонларнинг ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Учрашувда KEDI президенти жаноб Санг Жин Бан институт раҳбари А.Раджиевнинг 2018 йилдаги KEDIга ташрифидан сўнг Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан олиб борилаётган ҳамкорлик тўғрисида тўхталиб, эндиликда сиз билан яна учрашганимиз ҳамда А.Авлоний институти номидан сиз билан ҳамкорликни давом эттираётганимиздан бениҳоя мамнунмиз дея илиқ фикрларини билдириб ўтди.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг👇👇

Telegram |Facebook |Website
#савол_жавоб

Педагог кадрлар аттестацияси бўйича Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@uztdibot)га энг кўп юборилаётган саволларга жавоб қайтаришда давом этамиз.

📥 Ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиб, етарлича балл тўплай олмаган педагогларнинг тоифаси пасайтириладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомга асосан навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этган биринчи ва иккинчи тоифали педагогларга нисбатан салбий қарор қабул қилинмайди. Яъни тоифаси пасайтирилмайди.

📥 2021 йилда ўтказиладиган аттестацияларда иштирок этиш учун аризалар бериш муддатлари тугадими?

Вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган БУЮРТМАЛАР асосида Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрлари аттестациясини ўтказиш ЖАДВАЛИ ишлаб чиқилиб, Таълим инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

❗️Шунингдек, педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Буюртмаларга қўшимча ва ўзгартириш киритиш бўйича тегишли бошқарув органларига мурожаат қилишлари мумкин.

📌 Эслатиб ўтамиз, ушбу мавзуда педагогларни энг кўп қизиқтираётган саволларга жавоблар, янгиликлар ҳамда онлайн репетитциялар бўйича эълонлар инспекциянинг Телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Малака_ошириш

Пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари сақланиб қолиниши ва унга мос равишда ойлик маошлари тўланиши юзасидан РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги таълим муассасаларида пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг малака тоифалари ва лавозимлари сақлаб қолиниши, шунингдек, уларнинг малака тоифалари ва лавозимларига мос равишда ойлик иш ҳақи тўловларини амалга оширилиши бўйича юзага келаётган тушунмовчиликларга аниқлик киритиш мақсадида барча ҳудудий бошқармаларга кўрсатма берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори (кучга кириш санаси 2019 йил 14 май) билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 7-бандида аттестация сертификати муддати тугамаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолиниши белгиланган.

Шунингдек, мазкур Низомнинг 79-бандига кўра педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ушбу Қарор кучга кирган санада, яъни 2019 йил 14 май санасида, аттестация сертификати муддати тугамаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари сақланиб қолинади (агар пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар кейинчалик аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилиб, малака тоифаси ўзгармаган бўлса) ҳамда малака тоифасига мос равишда иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.

Шунингдек, мазкур Қарор кучга кирган вақтгача, яъни 2019 йил 14 май санасигача, малака тоифа сертификати амал қилиш муддати тугаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар аттестацияга охирги малака тоифаси бўйича жалб этилади ҳамда мазкур Низомнинг 80-бандига асосан аттестациядан ўтгунга қадар уларга мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ тўланади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️Тарих ҳамда география фанлари ўқитувчилари диққатига !

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида умумтаълим фанлари бўйича онлайн-репетициялар ташкил этишда давом этади.

📌Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни pka.tdi.uz (http://pka.tdi.uz/) - электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.

🗓15-16 февраль кунлари (15 февраль соат 12:00 дан бошлаб) педагоглар малака (тест) синовлари онлайн-репетицияси тарих ва география фанлари бўйича ўтказилади.

http://test.tdi.uz/ манзили орқали кириб кўришлари мумкин.

Login-test
Parol –test

Онлайн-репетициялардан фойдаланиш талаблари:

pka.tdi.uz -электрон базасига педагоглар ҳақида қуйидаги маълумотлар тўлиқ ва аниқ киритилган бўлиши керак:

▫️Вилоят;
▫️Туман;
▫️Таълим муассасаси (рақами ёки номи)
▫️Педагогнинг ФИШ (тўлиқ);
▫️Аттестациядан ўтаётган ўқув фани;
▫️Аттестациядан ўтказганлик учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган (базавий ҳисоблаш миқдорининг юз фоизи, яъни 245 000 (икки юз қирқ беш минг сўм)) миқдорда тўлов квитанциясининг нусхаси;

Агар юқоридаги маълумотларда ноаниқлик бўлса, таълим турлари бўйича ҳудудий (туман, шаҳар) масъулларига мурожаат қилишлари ёки Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@uztdibot)га мурожаат қилишлари тавсия этилади.

❗️Бошқа фанлар бўйича онлайн-репетиция қачон ўтказилиши ҳақида (тез кунларда) Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
Ҳудудий бошқармаларга кўрсатма юборилди: ўқитувчиларга астрономия фани бўйича алоҳида тоифа берилмайди

Бугунги кунда жойларда физика фани ўқитувчиларининг “Астрономия” фанини ўқитиш соатлари учун тўланаётган ойлик маошларида мос равишда улар эгалик қилаётган тегишли малака тоифаларини тан олиш бўйича тушунмовчиликлар юзага келаётганди.

Ушбу ҳолат бўйича физика фанидан олинган малака тоифаси сертификатлари астрономияга ҳам тааллуқли эканлигини ҳамда мазкур ҳолат бўйича Таълим инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда зарур чора-тадбирлар кўрилиши ҳақида маълум қилган эдик.

Ушбу тушунмовчиликларга барҳам бериш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий бошқармаларга қуйидаги кўрсатмани юборди.

Амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган малака талабларига кўра умумтаълим муассасаларида “Астрономия” фани “Физика”, “Физика ва астрономия” ҳамда “Физика ва астрономия ўқитиш методикаси” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари томонидан ўқитилади.

Шу боис умумтаълим муассасаларида “Астрономия” фанини ўқитаётган юқорида кўрсатилган мутахассисликларга эга ўқитувчиларининг тегишли малака тоифаси “Астрономия” фани учун ҳам тадбиқ этилади.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 538 йиллигига бағишланади

Ким ёр анга илм толиби илм керак,
Ўргангали илм толиби илм керак.
Мен толиби илм толиби илм йўқ,
Мен борман илм толиби,илм керак.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram