Ta'lim nazorati
106K subscribers
3.95K photos
964 videos
404 files
5.82K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Сирдарё вилоятидаги умумтаълим мактаблари педагоглари учун малака (тест) синовлари ўтказиш жадвали

❗️Заруратга кўра малака (тест) синовлари ўтказиш жадвалига ўзгартириш киритилса, бу ҳақида Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Сурхондарё вилоятидаги умумтаълим мактаблари педагоглари учун малака (тест) синовлари ўтказиш жадвали

❗️Заруратга кўра малака (тест) синовлари ўтказиш жадвалига ўзгартириш киритилса, бу ҳақида Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Фарғона вилоятидаги умумтаълим мактаблари педагоглари учун малака (тест) синовлари ўтказиш жадвали

❗️Заруратга кўра малака (тест) синовлари ўтказиш жадвалига ўзгартириш киритилса, бу ҳақида Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Хоразм вилоятидаги умумтаълим мактаблари педагоглари учун малака (тест) синовлари ўтказиш жадвали

❗️Заруратга кўра малака (тест) синовлари ўтказиш жадвалига ўзгартириш киритилса, бу ҳақида Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги умумтаълим мактабларининг педагоглари учун ўқув фанлари кесимида малака (тест) синовларини ўтказиш жадваллари

👉Қорақалпоғистон Республикаси

👉Андижон вилояти

👉Бухоро вилояти

👉Жиззах вилояти

👉Қашқадарё вилояти

👉Навоий вилояти

👉Наманган вилояти

👉Самарқанд вилояти

👉Сурхондарё вилояти

👉Сирдарё вилояти

👉Фарғона вилояти

👉Хоразм вилояти

Ҳар бир жадвалнинг пастида синовлар қайси олий таълим муассасаси биносида ўтказилиши кўрсатилган.

❗️Заруратга кўра малака (тест) синовлари ўтказиш жадвалларига ўзгартириш киритилса, бу ҳақида Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi) орқали қўшимча хабар берилади.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Sirdaryodagi taʼlim muassasalarida oʻquv jarayoni tashkil etilishi hamda xalqaro tadqiqotlar tayyorgarlik holati oʻrganildi

Bugun, 19-sentyabr kuni Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi Ulugʻbek Tashkenbayev boshchiligidagi ishchi guruh taʼlim muassasalarida yangi oʻquv yilini anʼanaviy va masofaviy tarzda yoʻlga qoʻyishi, xalqaro tadqiqotlarga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha mavjud holatni oʻrganish va ularga amaliy yordam koʻrsatish maqsadida Sirdaryo viloyatiga tashrif buyurishdi.

Batafsil: https://tdi.uz/news/484/

👉@uztdi
Айни пайтда АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот котиби Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Ўзбекистондаги олий таълим муассасасига ўқишга кира олмасам, хорижий давлатда ўқимоқчиман. Хорижий олий таълим муассасасини танлаганда нималарга эътибор қаратишим лозим?

Ҳозирги
пайтда айрим жисмоний шахслар ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатувчи фирмалар ёшларимиз орасида хорижий олий таълим ташкилотларига ҳужжат топшириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.

Сизга таклиф этилаётган хорижий олий таълим ташкилоти дипломининг Ўзбекистонда тан олинишини учун қуйидагиларга эътибор қаратинг:
Аввало, ташкилотнинг олий таълим муассасаси сифатида фаолият юритишига рухсат берувчи ҳужжати, яъни лицензияси мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг.

Кейинги энг муҳим талаб таълим муассасаси томонидан бериладиган диплом ўзи жойлашган мамлакат ҳудудида тан олиниши билан боғлиқ. Бунинг учун эса олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилган бўлиши керак.

Бундан ташқари, талабгор танлаган олий таълим муассасасининг ўқитиш шакли ва таълим дастурлари Ўзбекистон қонунчилигига мос келишини ўрганиши керак. Амалдаги «Таълим тўғрисида»ги қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида расман тан олинадиган бакалавриат босқичи камида 4 йил, сиртқи таълим камида 5 йил, магистратура эса камида 2 йил муддат қилиб белгиланган.

Шунингдек, пандемия вақтида жорий этилган карантин режими сабабли юртимиздаги олий таълим муассасаларида таълим жараёнлари масофавий шаклга ўтказилган. Ушбу вазиятдан ўз манфаати йўлида фойдаланаётган баъзи консалтинг ташкилотлари ўз рекламаларида масофадан таълим берувчи хорижий олий таълим муассасаларини «дипломи Ўзбекистонда тўғридан-тўғри тан олинади» каби асосланмаган маълумотлар билан тарғиб қилишмоқда.

Тарқатилган бу каби нотўғри маълумотлар эса хорижий дипломнинг мамлакатимизда тан олинмаслиги оқибатида фуқароларимизнинг келажакда турли сарсонгарчиликларга дуч келишларига сабаб бўлади. Мазкур масала бўйича абитуриентлар ёки уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@Uztdibot)га ёки (71) 231-07-53 рақамига мурожаат қилиб, мутахассислардан жавоб олишлари мумкин.

Ҳурматли юртдошлар!

Юқоридаги тавсияларга асосан Сизга таклиф қилинаётган олийгоҳ ҳақидаги маълумотларни яхшилаб ўрганиб кейин қарор қабул қилинг.
Ўзингиз ва фарзандларингиз умрини ва маблағларингизни бесамар сарфламанг.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Хорижий олий таълим муассасалари дипломини тан олиш синовларига қандай ўзгартиришлар киритилган? Қайси ҳолатларда хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинмайди?

2019 йилда «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида»ги низоми қатор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш ва мослаштириш асосида янги таҳрирда қабул қилинган.

Хусусан, авваллари хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги дипломи тан олиниши учун мурожаат қилган фуқаро 2 босқичда: «Ўзбекистон тарихи» фанидан тест топшириқларини бажариш ва «Мутахассислик фанлари» бўйича суҳбатдан ўтиш билан синовдан ўтказилган бўлса, юқоридаги низом билан бу ҳолат соддалаштирилди. Янги тартиб бўйича энди фақатгина бир босқичда "Мутахассислик фанлари"дан тест имтиҳонлари топширилмоқда.

Бундан ташқари, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олиш ҳолатлари янада кенгайтирилди. Жумладан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг рейтингида биринчи 500таликка кирган олий таълим муассасаларининг ҳужжатлари тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинган бўлса, бу биринчи 1000таликка кенгайтирилди ва яна қатор ўзгартиришлар киритилди.

Юқоридаги низомга асосан хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар қуйидаги ҳолатларда тан олинмайди:

хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда унинг эгасига Ўзбекистон Республикасидагига қараганда таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият билан шуғулланиш учун кам ҳуқуқлар берилган бўлса (ҳужжат эгаси таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириш, касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаса);

маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса;

олий таълим босқичларида:

бакалавриат бўйича ўқиш муддати уч йилдан кам бўлса ёки Европа таълим тизими асосида ўқиш давомида 240дан кам кредит тўплаган бўлса;

магистратура бўйича ўқиш муддати бир йилдан кам бўлса;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари қўшиб ўқитиладиган таълим дастурлари бўйича таълим олганда умумий ўқиш даври уч йилдан кам бўлса;

Айни сабабларга кўра, 2019 йилнинг ўзида 783 нафар (жами ариза билан мурожаат қилганларнинг 6,1 фоизи), 2020 йилнинг ўтган даврида 157 нафар (жами ариза билан мурожаат қилганларнинг 4,8 фоизи) мурожаат қилганларга синовларга чақирилмасдан дипломини тан олиш рад этилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу шартларга алоҳида эътибор қаратишингизни сўраб қоламиз.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Менга қўшни давлатдаги олий таълим муассасасида ўқишни таклиф этишмоқда. Ўқиш масофавий тарзда олиб борилар экан. Лекин дипломга ситрқи деб ёзилади Ўзбекистонда тан олинади дейишмоқда. Уларга ишонсам бўладими?

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларда масофавий тарзда таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасида тан олинмаслиги белгилаб қўйилган.

Шу сабабли масофавий таълим шаклида ўқишни тавсия қилмаган бўлардик. Чунки, хорижий олий таълим муассасасини тамомлаб, диплом олганингиздан сўнг уни Ўзбекистон Республикасида юридик кучга эга бўлиши учун тан олиш жараёнидан ўтказиш лозим бўлади.

Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш жараёнида ҳужжат ҳақиқийлиги ҳамда таълим шаклини аниқлаштириш бўйича расмий сўров амалга оширилади ва ўрганилади.

Янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг лойиҳасига масофавий таълим шакли ҳам Ўзбекистондаги таълим турлари рўйхатига киритилмоқда. Бироқ бунинг ўзи хорижда масофавий тарзда олинган дипломлар ҳам тан олинади, деган маънони англатмайди.

Сабаби «Таълим тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинганидан сўнг таълимга оид қонуности ҳужжатларини унга мослаштириш ишлари олиб борилади. Қатор қонуности ҳужжатлар ишлаб чиқилиши, мавжудларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши зарур бўлади.

Давлатда масофавий таълим шаклида ўқитиш мумкин бўлган йўналишлар белгилангач, хорижда олинган масофавий таълим таълим шаклидаги ҳужжатни тан олиш учун норматив база шаклланади. Бундан ташқари олий таълимда масофавий таълим бериш шаклини барча мутахассисликлар учун бирдек қўллаб бўлмайди. Мисол учун техника ёки медицинага ўхшаш соҳаларда бевосита амалиёт муҳим ўрин тутади.

Шу сабабли ҳам ёшларимизга мазкур ўзгартиришлар тўлиқ киритилиб, қайси мутахассисликлар ва қандай кўринишда масофавий таълим йўлга қўйилиши маълум бўлмагунга қадар шошиб қарор қабул қилмасликни сўраган бўлардик.

Шу ўрнида таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги кунда бозор талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош кадрларга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Кадрлар сифатига иш берувчилар баҳо бермоқда. Шундай экан, ёшларимиз диплом учун эмас, сифатли таълим олиб, салоҳиятли кадр бўлиш учун олий таълим муассасасини танлашлари зарур.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим муассасалари ҳақида маълумот берсангиз. Ҳозирги пайтда қайси нодавлат олий таълим муассасаларида абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинмоқда?

Юртимизда нодавлат олий таълим муассасалари салмоғи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бугунги кунда юртимизда фаолият олиб бораётган олий таълим муассасалари сони 15 тага етди.

Олий таълим соҳасида давлат хусусий шерикчилик тамойили жорий этилиб, 10 тадан ортиқ нодавлат олий таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Жорий йилда олий таълим муассасаларига қабул қилинаётган талабаларнинг 10 фоизга яқини айнан нодавлат олий таълим муассасалари ҳиссасига тўғри келади.

Талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан мустақил белгиланади. Шу жумладан ўқишга ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари ҳам.

Таълим инспекцияси томонидан нодавлат олий таълим ташкилотларининг расмий веб-саҳифалари ўрганилганда, ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, TEAM университети ҳамда Фарғона шаҳрида Корея халқаро университетларида қабул жараёнлари давом этаётганлиги маълум бўлди.

Ушбу муассасаларга олий таълим хизматлари кўрсатиш учун Таълим инспекцияси томонидан белгиланган тартибда лицензиялар расмийлаштирилган.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Россиядаги олий таълим муассасаларидан бирида ўқимоқчиман. Дипломи Ўзбекистонда тан олиниши учун нималарга эътибор қаратишим лозим?

2019 йил 30 майда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида таълим, малака ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим имзоланган.

Унга кўра давлат аккредитациясига эга бўлган таълим дастурлари, ўқиш муддати тўрт йилдан кам бўлмаган, кундузги бакалавр дипломи билан тасдиқланган олий таълим иккала давлатда ҳам мос равишда тан олинади ҳамда мутахассислик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради. Шунингдек, уларнинг эгаларига ҳар иккала давлатда магистратура бўйича ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.

Россиянинг Фан ва таълим соҳаси назорати бўйича федерал хизмати (Рособрнадзор) веб-сайти орқали олий таълим муасаcсасиниг лицензияси мавжудлигини ёки давлат аккредитациясидан ўтганини текшириб кўриш мумкин.

Бундан ташқари, Таълим инспекцияси веб-сайти орқали Халқаро тан олинган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ва Academic Ranking of World Universities) рейтингида Россиядаги ТОП-1000таликдан ўрин олган Олий таълим муассасалари билан танишишингиз мумкин.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Беларус Республикасидаги олий муассасаларидан бирида ўқиш таклиф этилмоқда. Ушбу давлатда олинган олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинадими?

2019 йил 1 августда "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларус Республикаси Ҳукумати ўртасида таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим" имзоланган.

Мазкур битимга асосан Битим кучга кирган сана (2020 йил 13 июль)дан бошлаб, икки мамлакатдаги давлат аккредитациясидан ўтган олий таълим муассасаларининг ўқиш давомийлиги 4 йилдан кам бўлмаган олий маълумот ёки бакалавр даражаси тўғрисидаги дипломлар ўз эгаларига ўқишни олий таълимнинг иккинчи босқичида (магистратура) таълим дастури бўйича давом эттириш ҳуқуқини берувчи таълимга оид ҳужжат сифатида ўзаро тан олинади.

Касбий фаолият билан шуғулланиш учун эса Ўзбекистон Республикасида ҳам, Беларус Республикасида ҳам амалдаги қонунчилик доирасида синов орқали ёки белгиланган имтиёзларга эга бўлган ҳолатларда махсус синовларсиз амалга оширилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот котиби Шавкат Хўжақулов иштирокидаги брифинг

👉 00:10 Хорижий олий таълим муассасасини танлаганда нималарга эътибор қаратишим лозим?

👉 02:34 Қайси ҳолатларда хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинмайди?

👉 05:10 Менга қўшни давлатдаги олий таълим муассасасида ўқишни таклиф этишмоқда. Ўқиш масофавий тарзда олиб борилар экан. Лекин дипломга ситрқи деб ёзилади Ўзбекистонда тан олинади дейишмоқда. Уларга ишонсам бўладими?

👉 07:30 Ҳозирги пайтда қайси нодавлат олий таълим муассасаларида абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинмоқда?

👉 08:47 Россиядаги олий таълим муассасаларидан бирида ўқимоқчиман. Дипломи Ўзбекистонда тан олиниши учун нималарга эътибор қаратишим лозим?

👉 09:52 Беларус Республикасида олинган олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинадими?

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A
Ўзбекистонда бу йил талаба бўлаётган ҳар ўн абитуриентдан бири хусусий ОТМда ўқийди

👉 https://kun.uz/41882376

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Bugun respublikamiz boʻylab 5 800 nafardan ortiq matematika va informatika fani oʻqituvchilari malaka (test) sinovlarida ishtirok etdi

https://tdi.uz/news/485/

👉 @uztdi
PIRLS tadqiqotida maʼlumotlar bazasini boshqarish boʻyicha xalqaro seminar tashkil etildi

https://tdi.uz/news/486/

👉 @uztdi
Buxoroda taʼlim muassasalaridagi masofaviy taʼlim jarayonlari oʻrganilmoqda

https://tdi.uz/news/487/

👉 @uztdi
Oʻzbekiston elchisi ENQA rahbariyati bilan oliy taʼlim sifatini taʼminlash sohasidagi hamkorlik istiqbollarini muhokama qildi

https://tdi.uz/news/488/
- - - - - - - - - - - - -

Посол Узбекистана обсудил с руководством ENQA перспективы сотрудничества в сфере обеспечения качества высшего образования

https://tdi.uz/ru/news/489/

👉@uztdi
Bugungi malaka (test) sinovlarida 11 nafar oʻqituvchi 100 foizlik natija koʻrsatdi

https://tdi.uz/news/490/

👉 @uztdi