O‘zsuvta'minot
84.7K subscribers
14.6K photos
8.04K videos
20 files
12.7K links
“O‘ZSUVTA’MINOT” AJ

🏢Manzil: Yunusobod tumani Bog`ishamol ko`chasi 152-uy

☎️1255
📩 info@uzsuv.uz

📍websayt: https://uzsuv.uz/uz
📍Facebook: facebook.com/UzSuvTaminot
📍Instagram: instagram.com/UzSuvTaminot

🤖Murojaat uchun: @suvmuammobot
Download Telegram
Forwarded from Ixtiyor Umarov | "Qashqadaryo suv ta'minoti" AJ аxborot xizmati (Ихтиёр Умаров)
#Mulohaza
"Водоканал" қаққа қараяпти?
"

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари орасида трендга айланиб улгурган бу жумлани кўпчилик ҳазилга йўяди.

Канализация тармоғида юзага келган кичик бир носозликни бартараф этиш катта машаққат, катта маблағ талаб этишини, сув таъминоти тизимида хизмат қилаётган ишчиларнинг иши нақадар оғирлигини афсуски кўпда билмаймиз.
Ишнинг осони бўлмайди, вазифаси шу-да, дейдиганлар ҳам топилади.

"Водоканал" юзлаб километрдан сув чиқариб, хонадонимизгача етказиб беради, номини эшитгандаёқ кўпчиликнинг афти буришадиган канализация тармоқларига хизмат кўрсатади.
Аммо бу касб ортидан ризқини топаётган заҳматкаш, хокисор инсонлар меҳнатини қадрлаш (кўрсатилган хизмат ҳақини тўлаш)га келганда, негадир бурч, мажбурият ҳақидаги гаплар ёдимиздан кўтарилгандай бўлади.

Ё нотўғрими?
Балки сиз бошқача фикрдадирсиз?