O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.07K subscribers
12.8K photos
773 videos
58 files
3.91K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
🔴#LIVE

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишда шаффофлик таъминланади

Фракция мажлисида депутатлар «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқмоқда.

Маълумки, “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатланган малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланиш имконияти яратилди.

Мазкур Қонундаги айрим нормаларни Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш зарурати туғилмоқда. Яъни, ушбу Қонунни амалда ижросини тўлиқ таъминлаш учун Жиноят-процессуал, Фуқаролик процессуал, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги, Жиноят-ижроия, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига, “Адвокатура тўғрисида”ги ва “Психиатрия ёрдами тўғриси”даги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни талаб этади.

Унга мувофиқ, қонун лойиҳаси билан ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни инсон омили аралашувисиз автоматик равишда электрон танлаш ҳамда жиноят, фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасида белгиланган нормалар фуқароларнинг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга ҳамда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишда шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

👉 Унда бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Хусусан,

«Интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 121-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги;

«Давлат хизматлари кўрсатиш тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқароларга янада қулай шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш киритиш ҳақида»ги;

«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга шикоят қилиш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда;

«Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда кўриб чиқилиши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Интеллектуал мулк объектлари эгаларининг ҳуқуқий кафолати янада мустаҳкамланмоқда

Фракция аъзолари “Интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 121-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда атрофлича кўриб чиқмоқда.

Таъкидланганидек, бугунги кунда ҳуқуқни қўллаш амалиётида интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларда баъзи муаммолар мавжуд.

Хусусан, ижодий ва тадбиркорлик фаолиятида яратилган интеллектуал мулк объектларидан рақамли муҳитда қонунга хилоф равишда фойдаланиш билан боғлиқ қилмишлар ахборотлаштириш соҳасини тартибга солувчи махсус қонунчилик ҳужжатларида аниқ белгиланмаганлиги, интеллектуал мулк объектлари ҳуқуқ эгаларини бу турдаги ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий кафолатлар мавжуд эмаслиги бир қатор долзарб муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунига интеллектуал мулк объектлари ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқларини Интернет жаҳон ахборот тармоғида ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча киритилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Давлат хизматлари кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилмоқда

Фракция аъзолари кун тартибидаги кейинги масала “Давлат хизматлари кўрсатиш тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Ушбу қонун лойиҳаси билан 17 та қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2021 йил 24 июлдаги Фармонига мувофиқ 2 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Унга кўра, “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунга адвокатлик гувоҳномасини бериш муддатини 3 иш кунидан 2 иш кунига ҳамда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунга оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш муддатини 15 кундан 10 кунга қисқартириш назарда тутилган.

Бундан ташқари Президентимизнинг 2021 йил 23 мартдаги Фармонига мувофиқ 2 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиляпти.

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга:

- адвокатлик тузилмалари ҳамда боғдорчилик-узумчилик ширкатлари, матлубот, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида;

- ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга:

– лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш учун талабгорнинг хоҳишига кўра рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан махсус электрон тизим воситасида ваколатли органга хабарнома юбориш;

– рўйхатдан ўтказувчи орган орқали лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш учун йиғим ундирмаслик бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш белгиланмоқда.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат хизматлари сифатли кўрсатилишини таъминлашга, турли тоифадаги давлат хизматлари кўрсатиш тизимини рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга, турли идораларда фуқаролар ҳақидаги маълумотлар ягона идентификаторлар асосида сақланиши учун ҳуқуқий асослар яратишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
#LIVE
#ONLINE

⚡️⚡️⚡️Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессияси “The Foundation for Building Tourism” Глобал таълим форуми

Бугун Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессияси “The Foundation for Building Tourism” Глобал таълим форуми бўлиб ўтмоқда. Ушбу форумда O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Бухоро давлат университети ректори Обиджон Хамидов ҳам иштирок этмоқда.
#LIVE
#ONLINE

⚡️⚡️⚡️ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ (ШҲТ) ДАВЛАТЛАРИ ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ҚЎШМА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ

Айни вақтда Самарқанд шаҳридаги “SILK ROAD” халқаро туризм ва маданий мерос университетида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари туризм индустриясини ривожлантиришга бағишланган қўшма илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Унда O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Бухоро давлат университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Обиджон Хамидов ҳам иштирок этди ҳамда мавзу юзасидан маъруза қилди.

Анжуманда О.Хамидовга Франциянинг машҳур Vatel меҳмонхона ва туризм олий олийгоҳи фахрий профессори унвони топширилди.
#LIVE
#ONLINE

⚡️⚡️⚡️21-oktabr — O‘zbek tiliga Davlat tili maqomi berilgan kun

Kelib ketdi necha dunyolar,
Kuldi hayot, yig'ladi o`lim.
Sen deb qurbon bo'ldi bobolar,
Ular ketdi, sen qolding, tilim.
Xurshid Davron

O`zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan sana mustaqil O`zbekistonimiz hayotidagi yorugʻ va tantanali hodisa. Ona tilimiz – millatimizning ruhi, tariximizning ko‘zgusi, milliy ma’naviyatimizning asosidir.

Buxoro davlat universitetida erta tongdan bayram shukuhi boshlandi. Qutlug` sana munosabati bilan Navoiy byusti yonida ma'naviy-ma'rifiy tadbir o`tkazilmoqda.

@buxdu_uz
@buxdurektori
🔴#LIVE

O'zLiDeP янги йилда ёшлар ва тадбиркорлик йўналишларидаги фаолиятини янада такомиллаштиради


O'zLiDeP фракцияси йиғилишида дастлаб Президентимизнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги ва ундан келиб чиқадиган устувор вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, 2024 йил мамлакатимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилинди. Бу ном Янги Ўзбекистонда бошланган туб ислоҳотларга ҳамоҳанг бўлиб, инсон қадрини улуғлаш, халқимиз турмушини фаровонлаштиришга қаратилган янгиланишлар бардавом бўлишидан дарак бермоқда.

Янги йилда иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятлар яратишни янада кучайтириш, илм-фан, инновация, IT каби соҳаларни, “яшил” ва рақамли технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ижтимоий соҳалар ривожи мутлақо янги босқичга кўтарилади.

Ўз навбатида, партиямиз ҳам ёшлар, бизнес йўналишларида янги, самарадор лойиҳаларни йўлга қўйишни мақсад қилган. Партия белгиланган кенг кўламли чора-тадбирлар бўйича изчил жамоатчилик назоратини амалга оширади. Янги ҳаётни, Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун бор куч ва имкониятларни сафарбар этади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
#LIVE

“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сони бошланди. Унда қурилишда монтаж ишларини баҳолаш, текшириш ва қабул қилиш тизимига хусусий секторни кенг жалб қилиш мавзуси атрофлича муҳокама қилинмоқда.
👇👇👇

https://youtu.be/APxp3yRGrP4

#uzlidep #pressklub
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши режалаштирилган. Хусусан,

«Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмлари ҳамда ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби янада такомиллаштирилгани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги;

«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;

«Ўзбeкистон Рeспубликаси Савдо-саноат палатаси фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги тўғрисидаги;

«Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияни (Рим, 1961 йил 26 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилинади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини таъминлаш борасидаги қатор муаммолар олди олинмоқда


Фракция йиғилишида “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмлари ҳамда ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби янада такомиллаштирилгани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Бугунги кунда ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини таъминлаш борасида бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда. Жумладан, ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқаришдан бошлаб истеъмолчига етказиб берилгунга қадар бўлган жараёнларни назорат қилишда замонавий ахборот-коммуникация воситалари тўлиқ татбиқ этилмаганлиги инсон омилининг юқори даражада сақланиб қолишига олиб келмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва қарздорликни ундиришни такомиллаштириш йўллари кўрсатилмоқда. Хусусан, истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш ҳақида ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби қарздор жисмоний шахслардан почта харажатлари учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларига нисбатан ҳам татбиқ этиш назарда тутилмоқда.

Яна ижро ишини соддалаштирилган тартибда юритишда агар ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганда ёхуд қонунга кўра ижро ҳужжати бўлган ҳужжат бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда, бу ҳақида тегишли маълумот олинган кундан кейинги кундан кечиктирмай ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа орган хабардор қилиш тартиби жорий этилмоқда.

Депутатлар ушбу қонун лойиҳасини муҳокамалардан сўнг, қўллаб-қувватлашди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
#LIVE

Брокерлик бўйича қоидабузарликлар олди олинади

Фракция йиғилишида депутатлар "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси бўйича ҳам муҳокама олиб боришди.

Айтиш керакки, бугунги кунда божхона брокерлари фаолияти йўналишда ҳам айрим муаммоли ҳолатлар мавжуд. Жумладан, декларациялаш бўйича хизмат кўрсатиш бозорида нақд пул олиш орқали “қора брокерлар” ортиб, ушбу фаолият йўналишида яширин иқтисодиёт улуши тобора ортиб бормоқда, яъни ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси билан декларацияловчи шахс ўртасида шартнома имзоланмайди ва солиқ органларида ҳисобга олинмайди.

Шунингдек, халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари билан ҳам муаммолар мавжуд. Шу билан бирга курьерлик ташкилотлари томонидан фуқароларнинг шахсий маълумотларидан ноқонуний фойдаланган ҳолда божсиз олиб кириш нормаси доирасида тижорат мақсадидаги товарларни республикага олиб кириш каби ҳолатларга имкон яратиб, яширин иқтисодиётнинг улуши ортишига сабаб бўлмоқда.

Қонун лойиҳаси билан эса божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятларини ваколатли органни хабардор этиш асосида такшил этиш ҳамда божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятларини ваколатли органни хабардор этмасдан бошлаганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш ва божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишда мавжуд қоидабузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Депутатлар ушбу қонун лойиҳасини долзарблигини инобатга олган ҳолда қўллаб-қувватлашди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Савдо-саноат палатасига тадбиркорларнинг аъзо бўлиши ихтиёрий этиб белгиланяпти

Йиғилишда фракция аъзолари “Ўзбeкистон Рeспубликаси Савдо-саноат палатаси фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқишди.

Айтиш керакки, лойиҳа Президентимизнинг 2023 йил 23 январдаги “Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш, уларнинг манфаатларини судларда самарали таъминлаш, республикада бизнес муҳитнинг жозибдорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳаси Палата томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини судларда ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтиришга ва самарали таъминлашга, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг Палатага аъзо бўлишини ихтиёрий этиб белгиланишига олиб келади.

Шунингдек,тадбиркорларни Палата аъзолигига аъзолик бадалларидан озод қилинган ҳолда, текин қабул қилинишига, ташқи беғараз грант лойиҳаларини амалга оширишни соддалаштирган ҳолда маҳаллий тадбиркорларни халқаро ишбилармонлик ҳамжамияти билан интеграциялашувини жадаллашишига хизмат қилади.

Депутатлар ушбу лойиҳани тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилишини инобатга олган ҳолда биринчи ўқишда қўллаб-қувватладилар.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

O’zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Хусусан,

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни иккиламчи ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда;

«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги;

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади


Фракция йиғилишида дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан ўтказилган самарали музокараларнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.

Музокараларда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш, гуманитар ва таълим дастурларини амалга ошириш, туризм ва маданий алмашинувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида амалий ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қишлоқ хўжалигида, жумладан, сувни тежаш технологияларини жорий этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш вазирининг қайта ишлаш, "Ҳалол" стандартлари бўйича сертификатлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Ишончли, очиқ ва дўстона муҳитда ўтган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Малайзия Бош вазири Кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.

Фракция аъзолари Ўзбекистон ва Малайзия музокаралари натижалари инвестициявий шерикликни кенгайтиришга, инновациялар, саноат, “яшил” энергетика, нефть-кимё, электр техникаси ва электроника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялар кооперацияси йўналишларида кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилишини алоҳида эътироф этдилар.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep