O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
1.03K subscribers
14.3K photos
938 videos
71 files
4.28K links
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши расмий каналларига аъзо бўлинг:

https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

www.instagram.com/uzlidepbuxoro

youtube.com/channel/UCCQJEkUpib8xOBE6Gc9HjSw
Download Telegram
#Ишбилармон_аёл_2024"
#МФЙлар_босқичи
#Ғиждувон_тумани

"Ишбилармон аёл" кўрик танловининг маҳаллалар босқичи доирасида Ғиждувон тумани Гулистонобод МФЙдаги тадбиркор хотин-қизлар фаолияти ўрганилди.

Ишчи гуруҳ маҳалладаги тадбиркор аёл Дилдора Неъматуллаеванинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

У 3 йилдан буён хонадонида ҳар хил намунадаги пардалар тикиш ва патдўзлик билан шуғулланиб, 20 нафарга яқин ёш қизларга "Усто-шогирд" усулида ўз ҳунарининг сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Улар томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий элита пардалари ва миллий патдўзлик маҳсулотларига талаб кундан-кунга ошиб бораётганлиги боис яхши даромад олишга эришмоқдалар.

Д.Неъматуллаева билан суҳбат чоғида келгусида фаолиятини янада кенгайтириш учун тикув цехи ташкил этиш ва хотин-қизлар учун яна 30 га яқин иш ўрни яратиш нияти борлигини маълум қилди.

Д.Неъматуллаева ўз фаолияти давомида ёш қизларга ҳунур ўргатиш билан бирга уларнинг бандлигини таъминлаш, ўз даромадига эга бўлиш ва келажакда оқила, тадбиркор уй бекалари бўлиб вояга етишишларига эътибор қаратиб келаётганлиги билан таҳсинга сазовордир.

Д.Неъматуллаеванинг фаолияти муносиб баҳоланди ва кўрик-танловнинг кейинги босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
#Ишбилармон_аёл_2024"
#МФЙлар_босқичи
#Пешку_тумани

Пешку туманидаги мавжуд 37 та МФЙлар ўрамидаги хонадонларда истиқомат қилиб келаётган турли ёшдаги хотин-қизлар бугунги кунда асосан томорқа хўжалиги, иссиқхона ҳамда чорва моллари парвариши йўналишларида, тикувчилик, қандалотпазлик, нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш, сартарошлик соҳаларида фаолият юритиб келаётганликлари партия “Аёллар қаноти” фаолларидан иборат ишчи гуруҳи ўрганишлари давомида яққол кўзга ташланди.

Эътиборлиси, шу кунга қадар тумандаги 30 га яқин МФЙларда ўтказилган “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг маҳаллалар саралаш босқичи давомида улар ҳудудда аёллар етакчилигидаги оилавий корхоналар сони тобора ошиб бораётганлигига амин бўлдилар.

.Навбатдаги саралаш босқичи давомида туманнинг 3-сектори ҳудудидаги “Гулистон”, “Хуррам”, “Валфажир”, “Навоий”, “Қалъа”, “Бобоҳожи”, “Ўзбак” МФЙларидаги тадбиркор опа- сингилларнинг кўп тармоқли фаолияти ўрганилиб, уларнинг энг муносибларига туман босқичида иштирок этиш ҳуқуқи берилди.
#Ишбилармон_аёл_2024"
#МФЙлар_босқичи
#Ғиждувон_тумани

“Ишбилармон аёл-2024” кўрик танловининг саралаш босқичлари Ғиждувон тумани махаллаларида қизғин давом этмоқда.

O‘zLiDeP Ғиждувон туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Иқлима Джўраева бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан “Дилкушо” МФЙдаги ишбилармон, тадбиркор хотин-қизлар фаолияти ўрганилди.

Жумладан: Ишчи гуруҳ аъзолари МФЙнинг А.Ғиждувоний кўчасида яшовчи ишбилармон аёл Санобар Турсунованинг фаолияти билан яқиндан танишдилар. С.Турсунова 20 йилдан буён тикувчилик билан шуғулланиб келмоқда. У ўз иш фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида 2 нафар шогирди билан бошлаган бўлса, бугунги кунда улар сони 15 нафарга етган. С.Турсунова тижорат банкларидан ажратилган имтиёзли кредит асосида “Жасмин” тикув цехини ташкил этишга эришди ва корхонага замонавий тикув машиналари ўрнатди. Тикув цехида асосан келинлик либослари ва болалар кийимлари учун буюртмалар олинади. С.Турсунова МФЙ ҳудудидаги 35 нафардан ортиқ ишсиз ҳамда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарлари рўйхатида турувчи хотин-қизлар ўз ҳунарининг сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.
Ўрганишлар давомида С.Турсунованинг фаолиятини муносиб баҳоланиб "Ишбилармон аёл- 2024" кўрик-танловининг туман босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди.
#Ишбилармон_аёл_2024
#МФЙлар_босқичи
#Вобкент_тумани

Вобкент туманида "Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловининг маҳаллалар босқичи саралаш жараёнлари қизғин давом этмоқда.

Партия туман кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари, тегишли ҳамкор ташкилотлар ва фаол тадбиркорлардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари МФЙларда бўлиб, ишбилармон, тадбиркор, ҳунарманд, фермер аёллар фаолияти билан яқиндан танишмоқдалар.

Галдаги ўрганишлар давомида "Вобкент" МФЙлик Дилдора Саидова ҳамда "Латифсовунгар"лик Ойдин Сайфуллаеваларнинг тикувчилик маҳорати, "Халач" МФЙда истиқомат қилувчи Ферангиз Суннатованинг эса иссиқхона хўжалигидаги фаолияти юқори баҳоланди ва улар танловнинг туман босқичида иштирок этиши учун тавсия этилди.

O'zLiDePнинг аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган ушбу лойиҳаси партиянинг тадбиркорликни ривожлантириш борасида ўз олдига қўйган мақсад-вазифалари ижросини таъминлашга хизмат қилмоқда.
#Ишбилармон_аёл_2024
#МФЙлар_босқичи
#Когон_шаҳри

🔶Когон шаҳрининг "Зиёкор" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, касаначилик асосида чойнакёпқич ва елпиғичлар тикиш билан шуғулланган ҳолда ҳар ойда 2-2,5 миллион сўмгача даромад топаётган Шахноза Шодиеванинг фаолияти ишчи гуруҳ аъзолари эътиборини ўзига тортди.

🔶Ш.Шодиева ўз касбининг моҳир устаси сифатида тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириб, шогирдлари сонини кўпайтириш ниятида. Банкдан имтиёзли кредитлар олиб МФЙдаги “Темир”, “Аёллар”, “Ёшлар” дафтари рўйхатига олинган хотин-қизлар бандлигини таъминлашни ҳам режалаштирган.

🔶Ишчи гуруҳ аъзолари ўрганишлар давомида Ш. Шодиеванинг фаолиятини муносиб баҳолаб, уни "Ишбилармон аёл- 2024" кўрик-танловининг шаҳар босқичида иштирок этишга тавсия этдилар.